TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Shingil avatar

TGINSIGHT CHAT

Shingil

@shingilfikr

Business and startups

Furqat Nurimov - Founder/CEO Marjon

Abbonati416Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati189Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti4,151Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 10 minn 16 · 189 postijiet

Ippubblikat Mar 15

226 views

Ippubblikat Mar 14

Бир танишимнинг тўқсондан ошган оналари бор, Аллоҳ умрларини узун, танларини соғ қилсин. Ўша онахон ҳикоя қилиб берибдилар: - Ён қўшним тилло аёл эдилар, бировга озори тегмаган, юмшоқ, ширин сўз. Аллоҳ фарзанд бермади, тақдири шунақа экан-де, кейин бир болани асраб олишди. Қариганда эри ўлиб, ўша асранди ўғил ва келин билан яшашаётганда олдиларига бир чиққанимда ўғлидан хафалигини айтиб йиғлаб қолдилар. - Ўғлингиз яхши болаку, нега хафа бўласиз, дедим. - Деразам очиқ туради, ўғлим келинни олдига нон орасида шашлик кўтариб ўтиб кетди, манга ҳиди келди. Лекин онамга деб бир дона шашлик кўтариб чиқмади, деб йиғладилар. Энди яқинда бўлган воқеани эшит. Ўша кампирнинг ўғли ҳозирда чол бўлиб қолган, аёли ўлиб, ўғли ва келини билан яшайди. Яқинда олдимга чиққанда ўғлидан хафа бўлиб, шикоят қилди. - Ҳа, ўғлинг тузук бола-ку? - Кўрмайсизми, деразамни тагидан нонни орасида шашлик кўтариб келинни олдига ўтиб кетди, лекин отамга битта дона шашлик опчиқай демади, роса кутдим, хафа бўлдим... Болам, қайтар дунёни қара, худди ўша уй, ўша дераза, ўша-ўша гаплар қайтарилди-я, деб гапириб берибдилар онахон, фарзандларига.

376 views

Ippubblikat Mar 13

Сунъий интеллект ҳали ўқимаган китоблари бор бу ҳаётнинг)

1,620 views

Ippubblikat Mar 12

Ўзбекистонда Marjon каби стартапларни молиялаштирувчи венчур фондлари мавжуд. Шулардан бири IT Park Ventures бўлиб, бу фонд шу кунларда учта лойиҳага инвестиция киритганини эълон қилди. IT Park Ventures дан инвестиция олган стартаплар: ☑️DATATRUCK – Сунъий интеллект асосидаги логистика платформаси. ТруcкГПТ технологияси билан юк ташиш жараёнларини 60% тезлаштиради, $250 000 инвестиция олди. ☑️GEOMOTIVE – LED экранларни ягона платформага бирлаштирувчи DOOH реклама бозори. Геотаргетинг ва реал вақтда таҳлил имкониятлари билан $200 000 инвестиция жалб қилди. ☑️UNITLAB AI – AI моделларини бошқариш ва маълумотларни белгилашни 15 баробар тезлаштирувчи платформа. Глобал кенгайиш учун $200 000 инвестиция олди. Дуо қиламиз, яқинда MARJON ҳам шу каби руйхатларда бўлади 💪

197 views

Ippubblikat Mar 11

Бир тадбиркор дўстимиз бўш вақтларида кўпчилик бўлиб "off road" га, яъни ҳар хил тоғ, сой, далалар каби бориш қийин бўлган жойларга боришаркан, асфальт бўлмаган, нотекис, лой йўлларда юришаркан, палаткалар тикиб, ўчоқда овқат пишириб, суҳбатлашиб вақт ўтказиб келишаркан. Шундан адреналин оламиз, маза қиламиз, дедилар. - Четроқ қишлоқларда фермер ёки оддий аҳоли кунда яшайдиган шароитда яшаб маза қиларкансизде?) Экстремал шароитлари бор фермерлар учун яхши бизнес ғоя экан, деб ўйладим кейин. Турли даражадаги қийин шароитлардан иборат маршрутлар яратиб қўйиш эвазига "off road" чилар потокини жалб қилиш мумкин экан

192 views

Ippubblikat Mar 11

Тажриба - қиммат ресурс ZARQAND ва Шоколатье компанияларида ишлаб юрганимда маркетинг ва реклама агентликлари турли таклифлар билан қўнғироқ қилишса ёки ёзишса турли сабаблар билан суҳбатни кечиктирган ёки игнор қилган пайтларим кўп бўлган. Бугун ўзимизни ҳам шунақа игнор қилиб туришади. Шунақа ҳолда тажрибам сабаб улар нега игнор қилишаётганликлари сабабини ажрата оламан. Ва бу улар билан кейинги мулоқот стратегиясини тузишимизда қўл келади.

189 views

Ippubblikat Mar 8

Уйга керак бўлган навес, решетка, перила ва шунга ўхшаш буюртмаларимни шу инсонга бераман доим, иши, муомаласи яхши, креативи ҳам зўр, ўзингиз баҳо беринг)

229 views

Ippubblikat Mar 8

131 views

Ippubblikat Mar 8

Маркетинг нима? Мингта тарифи бордир, майли, минг биринчисини ёзаман: Маркетинг мана шу тўрт нарса йиғиндиси: - Vision - Бозорни тепадан кўра олувчи кўз - Таҳлил - Харидорни таниш, рақобатни ўрганиш - Креатив - Ўзини харидорга таништириш - Савдо илми - Савдо бўлимига ўргатиш Тўрталовиям зўр бўлса, бизнес учади

265 views

Ippubblikat Mar 8

2008-2010 йиллар орасида музлатилган ярим тайёр маҳсулотлар (полуфабрикатлар) ишлаб чиқаришга қизиқиб қолгандим. Бозор бутунлай бўш, яхши пул топиш мумкинлигига ақлим етарди-ку, лекин ишлаб чиқариш қилишда умуман тажрибам бўлмагани учун ишни нимадан бошлашни билмасдим. Тақдир, шу орада ZARQAND дан таклиф бўлиб қолди ва бошим билан янги ишга шўнғиб кетдим ва бу ғоя режалигича қолиб кетди. Лекин мана шу ўтган 15 йил ичида ҳам бу бозор деярли бўш қолди, энди-энди MUSA каби яхши ўйинчилар етишиб чиқишаяпти, лекин ҳали ҳам жуда кўп SKU га талаб бор, таклиф эса йўқ. Бугун бозорда нималар бор? - чучвара - сомса - турли хамирлар - котлетлар Лекин бу ассортиментни яна 4-5 баравар кенгайтириш мумкин, хоҳиш, маблағ ва яхши маркетинг керак, холос.

251 views

Ippubblikat Mar 7

"Одам ўсмас экан" деб ёзишди бугун. Ўсади, шунга мажбур бўлса ёки ўзини мажбурласа. Неъматлар машаққат билан ўралган, унга етишиш учун тер тўкиш керак.

230 views

Ippubblikat Mar 6

245 views
12•••89101112•••1516