Postijiet reċenti
Paġna 2 minn 16 · 189 postijiet
Ippubblikat Fra 7
Эркаклар учун уйда овқатланиш ресторандан кўра мазали ва ёқимли бўлиши керак.
Ippubblikat Fra 6
Сенатимиз узоқ кутилган ҳужжатни - Ислом молияси тўғрисидаги қонунни тасдиқлабди. Қонунга кўра Ўзбекистондаги барча банклар Ислом молияси қоидаларига асосан бизнесга ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлишади. Янглишамасам, буёғига Президент ҳам имзоласалар бўлди, кучга кириши керак. Амалда ишга тушишига эса бироз вақт керак бўлса керак, дастурий таъминотларда ўзгаришлар қилиш, ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни тузиб чиқиш, ходимларни ўргатиш каби жараёнлар бор. Муҳими, оз қолди. Бизнес ва аҳоли учун ҳам, банклар учун ҳам, қўшимча имкониятлар, бозор пайдо бўлади.
Ippubblikat Fra 5
- Яхши СЕО йўқ - Яхши СТО йўқ - Яхши технологлар йўқ - Яхши РОП йўқ - Яхши савдо менежерлари йўқ - Яхшиси йўқ - Йўқ... - Йўқ... - Йўқ... - Балки сизда кучли мутахассисларни топиш ва ишга олиш малакаси йўқдир? - Балки сизнинг брендингиз номи яхши мутахассисни тортиб олишга ярамаётгандир? - Балки маҳсулотингиз яхши сотувлар учун ярамас? - Балки яхши менежерга ёқадиган таклиф бера олмаётгандирсиз? - Балки суҳбатга келган кучли менежер сизни яхши раҳбар бўлишингизга ишонолмагани учун чиройли қилиб рад жавобини бергандир? - Балки... - Балки... - Балки...
Ippubblikat Fra 3
Эпштейн файлларидан кўнглим айниб кетди. Бу дунё тарихида эпштейнлар юзлаб, балки минглаб ўтгандир. Уларнинг барчасида ягона йўлбошчи бўлган - Иблис. Инсон охиратдаги ҳисобга ишонмаса, бу дунёда эса қилмишлари учун жазо олмаслигини билса, ер юзида фисқ-фасод, қон тўкиш билан шуғулланади. Иблис уни тубларнинг тубига бошлаб бораверади. Бунақа воқеалар фонида иймон бебаҳо бахт эканлигини ҳис қилиш, ундан айириб қўймаслигини сўраб дуо қилиш керак. Р.S. Эпштейн файллари яқин тарихни гапиради. Лекин бугун ҳам бошқа бирор оролда ундан баттар ишлар бўлаётган бўлиши мумкин.
Ippubblikat Jan 29
Инсон яратган барча қонуниятлар ўткинчи, ўзгарувчан, нисбий. Бугун оқ бўлган нарса эртага қора деб тамғаланади, бугун кучли кўринганни эртага пачағи чиққани кўрилади. Бир иш учун бировни бугун айблашса, эртага шу ишни қилган қаҳрамон деб баҳоланиши мумкин. Тарихда бунақа ишлар кўп бўлган. Аллоҳ яратмиш қонуниятларгина ўзгармас, қуёш бугун ҳам минг йил олдин чиққан ўша жойдан чиқади, ёмғир-қор, ўт-ўлан, ҳайвонлар - ўша-ўша. Лекин дунёда буларнинг ҳам интиҳоси бор. Дунё бус-бутунича ўткинчи, тугаб кетади. Фақат биз ўткинчи эмасмиз. Бизгина абадий яшаймиз. Бир ўйлаб кўринг, абадий яшаймиз. Бир марта ўлиб-тирилсак бўлди, кейин қаримаймиз, ўлмаймиз. Ўша ўлиб-тириладиган кунимизга эса жуда оз қолди. Нечта ухлаб турсак, паркка борамиз деб сўрашади-ку, кичкинтойлар, бизам нечтадир ухлаб турсак бўлди, ўша кунга етиб оламиз.
Ippubblikat Jan 26
Францияда 15 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлар таъқиқланади. Макрон қарор 1 сентябрдан кучга киришини эълон қилибди. Бундан олдин Австралия ва Малайзия 16 ёшгача, Дания 15 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқларни таъқиқлаган эди. #talim #tarmoq
Ippubblikat Jan 26
Францияда 15 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлар таъқиқланади. Макрон қарор 1 сентябрдан кучга киришини эълон қилибди. Бундан олдин Австралия ва Малайзия 16 ёшгача, Дания 15 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқларни таъқиқлаган эди. #talim#tarmoq
Ippubblikat Jan 26
Мотиваторлар, бизнес коучлар ва бизнес клублар ҳақида. Ўзбекистондаги бизнес коучларнинг ва турли мотиваторларнинг аксариятининг маҳсулотлари менга ёқмайди, бераётган билимларини бефойда, уларни сотиб олишни эса вақт ва маблағни ҳавога совуриш деб биламан. Ва шу билан бирга кам бўлсада, миллат равнақи учун катта манфаат етказаётган кучли бизнес-тренерлар ҳам бор, албатта. Лекин уларнинг ҳаммасига баравар ишонаётган, уларга пул тўлаётган аудитория топилаяпти. Чунки, бозорда талаб ва таклиф қонунияти ишлайди. Маҳсулотга талаб бор, яхши маҳсулот эса кам. Ўша чалакам-чатти мутахассислар шуни сезишаяпти, ечим сифатида ўзларининг ялтироқ, ичи бўш маҳсулотларини таклиф беришаяпти, бозор уни қабул қилаяпти. Муаммога ечим - иккита. Биринчиси - вақт керак. Иккинчиси - сифатли маҳсулотларни кўпайтириш керак. Тушунтираман: Вақт - бозорда кучли менежментга эга бўлган халқаро ва маҳаллий компаниялар кўпайиб бораверади, улар йиллар давомида ўз мактабларидан юзлаб, минглаб кучли мутахассисларни тарбиялаб чиқазишади. Бу занжир реакцияси каби давом этиб кетаверади. Табиийки, бу мактаблардан чиққан ўқувчилар чала коучларни ажрата оладиган салоҳиятга эга бўлишади. Сифатли маҳсулот - бу яхши бизнес тренерлар. Ҳеч қанақа "сув"сиз, амалий кейслар билан ўқитадиган, бир кунда гапириш мумкин бўлган гапни бир неча ойлик дастур қилиб сотмайдиган бизнес коучларимиз бор, улар сафи янада кенгайиши керак. Ва ҳозирги коучингдан бошқачароқ кўринишда, масалан, ўқитиш + амалий консалтинг билан "поддержка" қила оладиган, қайсидир натижа учун пул оладиган тренерлар кўпайиши керак. Шунда нархлар барқарорлашади, таклифларни солиштириш ва яхшисинигина танлаш имкони кўпайиб боради. Яна бир фикр, бизнинг бозоримизга "Субъектив"нинг машҳур чиқишига ўхшаганроқ, фақат бизнес коучларнинг маҳсулотларини ичига кириб чуқурроқ "разбор" қила оладиган эксперт блоги ҳам керак. Бизнес клублар. Ўзбекистондаги энг йирик бизнес клуб аъзоси сифатида шуни айтишим мумкин-ки, бизнес клублар борлиги яхши, лекин ҳозирги форматидан кўра уни янада манфаатли қилиш мумкин. Худди шу моделни "копи-паст" қилиб яна бошқа клублар очилаяпти, сал креативроқ бўлинса, бу клубларни яхшироқ "продукт"га айлантириш, кўпчилик учун самарали кўринишга опкелиш мумкин. Шошилинчда юмалоқ-ёстиқ қилиб ёзганим учун фикрларимни бемалолроқ баён эта олмадим, балки кейинроқ яна изоҳлаб ёзарман. Ҳаммага хайрли кун.
Ippubblikat Jan 25
Кимгадир болға, мих ва чизмани бериб қўйиш — уни устага айлантириб қўймайди. Ҳаётда тўғри келган одамни олиб келиб, қўлига нарсаларни бериб уй қуришни талаб қилмайсиз, ҳар ҳолда соғлом ақл билан бу имконсиз. Бизнесда бўлса бунга ўхшаш вазиятни кўп кўрамиз. Раҳбарлар энг қиммат дастурларни (CRM, ERP) сотиб олишса ёки ходимга барча шароитни яратиб беришса, иш ўз-ўзидан юришиб кетади деб ўйлашади. Аслида, "инструмент"га эгалик қилиш ва уни ишлата билиш — бутунлай бошқа нарсалар. Болға ҳаммада бўлиши мумкин, лекин фақат устагина ундан фойдаланиб уй қуради. Технология ёки ресурс — бу шунчаки имконият. Натижа эса ўша имкониятни бошқарадиган инсоннинг онги, тажрибаси ва интизомига боғлиқ. Шароит муваффақиятни кафолатламайди, уни фақат тўғри қўлланган кўникма яратади. Asaxiy да икки йилча олдин бир бўлимга биринчи марта ChatGPT Pro олиб берганимни яхши эслайман. Икки ҳафтадан кейин тасодифан ўша профилга кириб қолганимда, бир марта ҳам ишлатилмаганига гувоҳ бўлгандим. Бизнес фақатгина ресурсга эмас, маҳоратга ҳам инвестиция қилишга ўрганиши зарур. Бошқачасига яхши инструмент олиб бериш болға, мих ва чизмани бериб қўйиб одамдан уй қуришни кутиш билан тенг. #hr#xodim#menejment#biznes
Hashtags
Ippubblikat Jan 23
Bir marta mahsulotingizni olgan mijozga ikkinchi marta sota olmasangiz startapingiz yaxshi emas. Furqat Nurimov | Marjon kompaniyasi asoschisi Telegram | Instagram | LinkedIn | X (Twitter) | Facebook | YouTube
Ippubblikat Jan 13
22-январь куни стартаплар фаундерлари билан қизиқарли суҳбат ўтказишни режалаштираяпмиз, қизиққанлар бўлса бемалол, қатнашишлари мумкин
Ippubblikat Jan 13
https://t.me/pivotuzbekistan/2551