TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 12 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 20 мая
🇮🇷 Эронда аёллар ва болаларга ҳам қуролдан фойдаланиш ўргатилмоқда Давлат телевидениесида ҳарбий тайёргарлик дастурлари намойиш этилаётган бир вақтда, Теҳрон кўчаларида болалар ва аёлларга қурол билан муомала қилиш ўргатилаётганини кўрсатувчи видеолар тарқалган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇺🇸🇨🇳🇷🇺Мухбир: Си Цзинпиннинг Путин билан учрашуви ҳақида нима дейсиз? Трамп: Менимча яхши бўлди. Мен уларнинг иккиси билан ҳам яхши чиқишаман. Маросим мен билан бўлганидек ажойиб ўтганми, йўқми, билмайман. Мен учрашувни кузатдим. Фикримча, биз уларни ортда қолдирдик. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇵🇸🇸🇾🇱🇧🇮🇱Исроил уч йилда Фаластин, Сурия ва Ливаннинг 100 минг гектар ерини босиб олди — Financial Times "Исроил армияси 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС билан уруш бошланганидан буён Ливан, Ғазо (Фаластин) ва Сурияда жами 1000 квадрат километрга (100 минг гектар) яқин ҳудудни эгаллаб олди. Исроил назоратига ўтган ерлар мамлакатнинг 1949 йилги ҳудудининг қарийб 5 фоизига тенг", дея хабар бермоқда нашр. Financial Times маълумотларига кўра, босиб олинган ерларнинг ярмидан кўпи Ливан жанубига тўғри келади. Бу ерда Исроил кучлари 12 километргача ичкарига кирган. Улар 16 апрелдаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин “буфер зона” яратди. "Қолган ҳудудлар Ғазо сектори ва Сурияга тегишли. Ҳозирда Исроил армияси анклавнинг ярмидан кўпини эгаллаб турибди. Исроил ҳарбийлари Асад режими қулаганидан кейин Сурия ичкарисига ҳам бир неча километр кирди ва у ерда ўз позицияларини ўрнатди. Маълум бўлишича, Исроил ҳарбийлари ушбу учта ҳудудда авиазарбалар, артиллерия отишмалари ва рейдлар орқали ўз назоратини сақлаб турибди", дейилади мақолада. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
РОССИЯДАГИ МОШЕННИКЛАР ЎЗБЕКИСТОНГА ОММАВИЙ ТЕЛЕФОНЛАР ҚИЛИШНИ БОШЛАШИБДИ😳 ❗️Россия номерлардан 10-15 марталаб телефон қилишмоқда экан. Уларни сизга телефон қилиб, сизни алдашиб номингизга кредит олиши ёки телефон номерингизга уланган пластик карталардаги пулларни ечиб олишлари мумкин. Огоҳ бўлинг ва шубхали чет-эл номерларига жавоб берманг. ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ! 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇺🇸🇮🇷Эрон урушни Яқин Шарқдан ташқарига ёйиш билан таҳдид қилди АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланишини айтганидан кейин, Эрон уруш кўламини Яқин Шарқ ҳудудидан ташқарига ёйиш билан таҳдид қилди. “Агар Эронга қарши агрессия такрорланса, бу сафар ваъда қилинган уруш минтақа чегараларидан ташқарига чиқади”, дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇷🇺Россия Ғарбнинг Марказий Осиё билан ҳамкорлигидан “хавотир” билдирди Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галузин буни Россияни “минтақадан сиқиб чиқаришга уриниш” деб баҳолади. У 2025 йилда Ўзбекистон Америка компаниялари билан муҳим минералларни қазиб олиш бўйича шартномалар тузганини эслатди. “Вашингтоннинг муҳим минераллар ва нодир металлар бўйича битимларни илгари суришдаги фаоллиги бизни хавотирга солмоқда. Гап шунчаки иқтисодий рақобат ҳақида эмас, балки Россияни сиқиб чиқариш ва бевосита чегараларимиз яқинида Ғарб томонидан бошқариладиган инфратузилмани яратишга уриниш ҳақида кетмоқда”, дея даъво қилди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇷🇺🇺🇦🇨🇳Хитой Украинага қарши уруш учун Россия ҳарбийларини тайёрлаган — Reuters Европа разведкасига кўра, 2025 йилда Пекин ва Нанкин шаҳарларида махфий тайёргарликдан ўтган россиялик ҳарбийлар Қрим ҳамда Запорожеда инструкторлик қилмоқда. Уларнинг айримлари дрон операцияларига бевосита жалб этилган. Пекин россиялик ҳарбийларни ўқитганини рад этмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатида нейтрал позиция ҳамда тинчлик музокараларига содиқлигини билдирди. Россия ва Хитой Мудофаа вазирликлари эса ушбу хабар юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇨🇳Дунёда “ўрмон қонунлари”га қайтиш хавфи бор – Сзинпин ХХР раиси Си Сзинпиннинг айтишича, дунё тинч эмас ва бир томонлама ҳаракатлар ҳамда гегемонлик сабаб глобал тизимга катта зарар етмоқда. У бу ҳолат “ўрмон қонунлари”га қайтиш хавфини туғдиришини таъкидлаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида дўл булутларига қарши 57 та “Алазан-6” ракетаси қўлланилибди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇷🇺🇨🇳Путин Хитойга 25 марта ташриф буюрмоқда, бу Хитой ва Россия муносабатларининг жуда яхши ва юқори даражадалигини кўрсатади – Цзинпин 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇷🇺🇨🇳Хитойлик болалар Трампни кутиб олгандек Россия ва Хитой байроқлари билан оркестр ижросидаги “Москва четидаги оқшомлар” қўшиғи остида рақс тушиб Путинни кутиб олди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 20 мая
🇨🇳🇷🇺Путин учрашувда Си Сзинпинни “қадрли дўстим” деб атади ва Хитойнинг “Бир кун кўришмасак, уч фасл (куз) ўтгандек туюлади” деган мақолини келтирди. “Россия ва Хитой муносабатлари шерикликнинг ҳақиқий намунасига айланиб, мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди”, дея таъкидлади у. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.