TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 47 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 6 мая
"Хавотир олма, ҳаммага етади": Смотрич ўғлига Ливанни вайрон қилиш учун қолдиришга ваъда берди 🇮🇱 Исроил Молия вазири Бецалель Смотрич ўғлидан иқтибос келтирди. Ўғли ундан Ливаннинг бир қисмини кейинроқ вайрон қилиш учун ўзига қолдиришни сўраган. Вазир фарзандига Ливан "ҳаммага етади" деб айтган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
Юлдуз Усмонова Исроил ва еврейлар ҳақида 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇵🇰🇺🇸🇮🇷Покистон АҚШ ва Эрон урушни тугатиш бўйича меморандум имзолашга яқин эканини тасдиқлади — Reuters Агентлик тинчлик музокараларида иштирок этган покистонлик манбадан иқтибос келтирган ҳолда, "Биз бу ишни тез орада ёпамиз. Биз ниҳоясига этиш арафасидамиз." 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇦🇿🇩🇪🇦🇹Озарбайжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади Озарбайжон Германия ва Австрияга газ экспорт қилишни йўлга қўйди. Германия — ЕИнинг энг йирик иқтисодиёти — Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Россия газидан воз кечган эди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇺🇦🇷🇺Украина ОАВга кўра, Россия бугун Сумидаги болалар боғчасига ҳужум қилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇺🇸🇮🇷Трамп мактаб ўқувчиларига нима учун Эронга қарши уруш бошлагани, "эронликлар ядровий қуролга эга бўлса, Қўшма Штатларга зарба бериши" ҳақида гапириб берди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
#Ҳушхабар ⚡️⚡️ССВ ходимлари ойлиги оширилди! Тиббиёт соҳаси раҳбар ходимларининг маоши оширилиши расман тасдиқланди Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг Давлат буджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони қуйидагича белгиланди: (а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати – 298 та (шу жумладан, 1 та вазирнинг биринчи ўринбосари ва 5 та вазир ўринбосари); (б) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси – 68 та; (в) Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – 42 та; (г) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари – 128 та; (д) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази – 30 та; (ж) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари жами – 602 та, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари – 18 тадан. Бунда соҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади. Белгилаб қўйилдики, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда: (а) вазирликнинг марказий аппарати ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати ходимлари; (б) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари; (в) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари; (г) Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари; (д) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Hashtags
Опубликован 6 мая
🇷🇺Россия ядро синовларини бошлади. Кура полигонида ракета синовлари бошланди, дея хабар бермоқда Камчатка ҳукумати. Машқлар 6-10 май кунлари бўлиб ўтади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇺🇸🇪🇺Европадаги Америка қўшинлари Европада жойлашган 90 000 АҚШ қўшинининг 40% Германияда. Полша ва Италия ҳар бири 15-20% ни, Буюк Британия бироз камроқни ва минтақадаги бошқа мамлакатлар жуда оз қисмини ташкил қилади. Германия, Полша ва Италия минтақадаги Америка ҳарбий базаларининг аксарият қисмини ташкил қилади, қолган базалар асосан Шарқий Европада жойлашган (нима учун эканлиги аниқ). 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇮🇷Ҳозирда Ҳормуз бўғозидаги вазият Кечаги ҳолатга кўра, Ҳормуз бўғози деярли бўш эди ва Эроннинг назорат зонаси (Эроннинг ўзига кўра) деярли бутун бўғозни ва унинг атрофини қамраб олади (ва бўғоз орқали ўтадиган иккала асосий йўналишни ҳам қамраб олади). АҚШ расмийлари томонидан тавсия этилган "хавфсиз" йўналиш (кўк чизиқ) - бу Уммон ва БАА чегаралари бўйлаб, Эрондан максимал масофада жойлашган тор йўлак. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇺🇦🇷🇺Киев 9 май куни сулҳ бўлмаслигини эълон қилди. Бунга сабаб Украина таклиф қилган 6 майдан бошланиши керак бўлган сукунат режимининг бузилиши бўлди. Бугун Россия Украина бўйлаб кенг кўламли ҳужумлар юштирди. 6 май куни эрталабдан бошлаб Харков Шаҳед дронлари ҳужуми остида қолаётгани айтилмоқда. Запороже шаҳрига эса КАБ (бошқариладиган авиабомбалар) билан зарбалар берилган. Шунингдек, ҳозирда денгизда дронлар гуруҳи Одесса вилояти томон ҳаракатланаётгани айтилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 6 мая
🇺🇿🇫🇷Парижни унутинг, Ўзбекистонга келинг — чет эллик сайёҳнинг мамлакатимиз ҳақидаги фикрлари: “Ўзбекистон ривожланаётган давлат. У ерда ўзи нима бор деб сўрашингиз мумкин. Нега у ерга бориш керак? Мен айтаман нима борлигини. У ерда ҳанузгача яшаб қолаётган, нафас олаётган маданият ва урф-одатлар бор. Ҳаммаси табиий, ўз ҳолича сақланган. Бу ерда ҳеч ким сочини кўкка бўямайди. Одамлар сунъий овқат, фаст фудлар емайди. Энг муҳими, у ердагилар меҳрибон ва меҳмондўст. Ҳа, яна бир нарса: у ерда 600 йиллик Буюк Ипак йўли тарихи бор. Мана шундай жойлар, қадимий исломий мадрасалар… Европани қўйинг. Парижни ҳам унутинг. Ўзбекистонга келинг!” 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.