TGINSIGHT CHAT
Burchak | Rasmiy kanal
@burchak
Политика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Последние посты
Стр. 54 из 85 · 1,014 постов
Опубликован 4 мая
🇷🇺🇺🇦Апрельда 38 та Россия ҳаво мудофаа нишони йўқ қилинди Украина апрель ойида дрон кучлари орқали Россиянинг 38 та ҳаво мудофаа объектига зарба берилганини маълум қилган. Улар орасида “Тор”, “Бук” ва “Пантсир” тизимлари, шунингдек радар ва радиоэлектрон кураш воситалари бор. Умумий зарар қарийб 1,1 млрд долларга баҳоланмоқда. Киевнинг айтишича, бундай ҳужумлардан мақсад Россия мудофаасини заифлаштириш ва логистика ҳамда инфратузилмага чуқурроқ зарбалар йўлини очишдир. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇰🇿Президент Қосим-Жомарт Тоқаев ўз отхонасига ташриф буюрди. Бир йил олдин у оч кулранг Ахал-Теке тойисига Акжан деб исм қўйган эди. Тоқаевнинг сўзларига кўра, унинг ташқи кўринишидан унинг зотли от эканлиги яққол кўриниб турибди: узун бўйли, узун, оққушсимон бўйинли, учли қулоқлари, ингичка танаси, тоғ суви каби тиниқ кўзлари ва улуғвор юриши. Президент вақти-вақти билан отхонага ташриф буюради ва отларга шахсан овқат беради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇮🇱Нетаняху Исроил Президентига ҳукумат самолётидан фойдаланишни тақиқлади Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху мамлакат Президенти Исаак Герсогга ҳукумат самолёти “Сион қаноти”дан фойдаланишга рухсат бермаган. Шу сабабли Президент 6-май куни Марказий Америкага чартер рейсда учади. Қарор бош вазирнинг эҳтимолий сафарлари сабаб самолёт банд бўлиши мумкинлиги билан изоҳланган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇺🇸🇮🇷Ҳормуз бўғозида қолиб кетган кемаларни олиб чиқиш учун "Озодлик" операцияси бошланди — Трамп АҚШ президентининг сўзларига кўра, "дунёнинг турли мамлакатлари" ундан кемаларни озод қилишни сўраб мурожаат қилган. Трамп эса шу ўринда, "Агар бу гуманитар жараёнга халақит берилса, бундай аралашув, афсуски, куч билан ҳал қилинади", деб таҳдид қилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇺🇿🇺🇸🇮🇱Нью-Йоркда Юлдуз Усмоновага қарши кампания: Сабаби - Юлдуз Усмонава Исроилни босқинча деган баёнотни, ва Юлдуз Усмонава бу баёнот учун узр сўрашдан бош тортгани. Америкалик сиёсатчилар хонанданинг 9 май куни Брайтон-Бичдаги концертига қарши чиқишмоқда. Сабаб сифатида унинг антисемитик баёнотлари учун узр сўрашдан бош тортгани кўрсатилган. Фаоллар АҚШ Давлат котиби Марко Рубиодан хонанданинг визаларини бекор қилишни сўрашган. Бугун Нью-Йоркда мазкур ҳолат бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇺🇸Пентагон раҳбари Хегсет Трамп уни ишдан бўшатишидан қўрққани учун васвасадан азият чекмоқда, — The Guardian Нашр манбаларига кўра, у идора аппарати билан камроқ мулоқот қила бошлаган ва кўпроқ яқин атрофига таянишга ўтган. Хабар қилинишича, унинг доирасига қариндошлари ва ишончли шахслар киради ва улар ҳатто айрим иш учрашувларида ҳам унга ҳамроҳлик қилади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇺🇦🇷🇺 Украина урушида Россия томонидан ҳалок бўлган ҳарбийлар сони қарийб 500 мингга етди 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇩🇪Германиянинг собиқ канцлери Олаф Шольц бугунги Германия ҳақида: Биз муҳандислар мамлакати эдик. Энди эса — юристлар мамлакатига айландик. Бошқа давлатлар 20 йил ичида миллий темир йўл тизимини қуряпти. Биз эса 20 йилда ҳам оддий шаҳар атрофи темир йўлини қуролмаяпмиз. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇮🇱🇱🇧 Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар қуйидагиларни билдирди: 🗣 “Биз бутун Ливанни эгаллашга қодирмиз, аммо бизда фақат битта армия бор.” 📌 Унинг айтишича, Исроил техник жиҳатдан “ҳатто эртагаёқ” Бейрут ва Бекаа водийси билан бирга бутун Ливанни эгаллаш имкониятига эга. 📌 Бироқ у бундай кенг кўламли босиб олиш оғир оқибатларга олиб келишини тан олган. 📌 Саарга кўра, асосий чеклов омил — ЦАҲАЛ ресурсларининг чекланганлиги: 🗣 “Агар бизда битта эмас, олтита ёки еттита армия бўлганида, эҳтимол яна кўпроқ иш қилган бўлар эдик.” 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇵🇸Шимолий Ғазодаги Ҳалава лагерида хавфли вазият Шимолий Ғазодаги Ҳалава қочқинлар лагери, кўплаб кўчирилганлар билан тўлиб-тошган ҳолда, ҳар куни эрталаб ва кечқурун Исроил кучлари томонидан ўққа тутилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇮🇱 Трамп Исроил президенти Нетаняхунинг афв этиши кераклигини яна бир бор таъкидлади KAN Трамп Нетаняхуни уруш давридаги бош вазир деб атади. Трампнинг фикрича, усиз “Биби”сиз Исроил мавжуд бўлмасди. "Сизга бемаъни гапларга эмас, урушга эътибор қаратадиган бош вазир керак", - дея қўшимча қилди Трамп. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
Опубликован 4 мая
🇮🇱Исроил халқаро пропаганда (“хасбара”) харажатларини 2026 йилда тахминан 730 млн долларгача оширмоқда (2025 йилга нисбатан қарийб 5 баравар), глобал салбий реакцияга қарши туриш мақсадида. ОАВ маълум қилишича, бу маблағлар қуйидаги йўналишларга сарфланмоқда ва режалаштирилмоқда: ▪️Ижтимоий тармоқларда фаол тарғибот ва сунъий интеллект инструментларидан фойдаланиш ▪️Инфлюенсерлар билан тадбирлар ва хорижий делегацияларни жалб қилиш ▪️Ташқи ишлар вазирлигида марказлашган “медиа-штаб-квартира” яратиш 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.