TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват49,879Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 63 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 1 мая

🇮🇱🇮🇷 Исроил Эронга зарбаларни тез орада қайта бошлашга рухсат беради, дейди Катз Унинг таъкидлашича, Эрон ўтган йил давомида "жуда жиддий зарбалар" олди, бу эса, унинг сўзларига кўра, мамлакатни ҳарбий ва стратегик жиҳатдан орқага қайтарди. Вазир, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху жорий кампания мақсадларига эришиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини таъкидлади. Унинг айтишича, Исроил бу ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ва зарур ёрдам беради. Катз қўшимча қилдики, айрим ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, Исроил ўз мақсадларига эришиш учун “тез орада ҳаракатга қайтиши” мумкин. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,170 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸🇮🇷🇮🇱АҚШдан Исроилга 24 соат ичида кема ва самолётлар орқали қарийб 6 500 тонна қурол-яроғ ва техника келтирилди. Етказиб берилган юклар орасида ўқ-дорилар, ҳарбий юк машиналари ва JLTV зирҳли автомобильлари бор. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,160 views

Опубликован 1 мая

🇮🇷🇮🇱Эрон хавфсизлик хизматлари мамлакат бўйлаб пуфланма ракеталарни учирувчи қурилмаларни ўрнатиб, бу ҳақида Моссад билан боғлиқ деб ҳисобланадиган “Iran International” телеканалига ўзларини оддий фуқаролар сифатида кўрсатиб хабар беришган. Натижада Исроилнинг кўплаб ҳаво ҳужумлари ва ракеталар айнан шу қалбаки нишонларга берилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,340 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трампнинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги уруш Байденнинг Украинага 350 миллиард доллар бергани сабабли давом этмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,230 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸🇮🇷 Эрон Парламенти Спикери Ғолибаф АҚШни масхара қилади: "Агар сиз бутун АҚШ бўйлаб иккита девор қурсангиз, уларнинг умумий узунлиги 7755 км бўлади. Бу ҳали ҳам Эрон чегараларидан тахминан 1000 км қисқароқ. Блокадада омад тилаймиз. P.S. Пит Хегсетга: 1 км = 0,62 мил" 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,350 views

Опубликован 1 мая

🇸🇰🇷🇺🇪🇺Мен Россия президенти Путин билан учрашганимда ҳамма мени танқид қилади, Путин билан учрашувдан қайтганимда эса Брюсселдаги камераси йўқ ҳожатхоналарда ҳамма мендан Путин нима деганини сўрайди - Словакия бош вазири Роберт Фицо 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,130 views

Опубликован 1 мая

🇰🇬5-6 ой олдин ҳам Қирғизистондаги энг қудратли шахслардан бири бўлган, Қамчибек Ташиев энди қамалиши мумкин!! Ташиевга нисбатан расман жиноят иши қўзғатилди ва иккита модда бўйича айблов эълон қилинди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш, шунингдек, ваколатни суиистеъмол қилиш бўйича айбланмоқда. У мамлакат президенти Садир Жапаровнинг яқин сафдоши эди, аммо сўнгги уч ой ичида аввалига юқори лавозимидан айрилди, энди эса жиноий иш фигурантига айланди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,120 views

Опубликован 1 мая

🇮🇷🇺🇦Эрон оммавий ахборот воситалари Украинадаги нишонларга ҳужум акс этган сунъий интеллект видеоларини нашр этмоқда. Уларнинг хабар беришича, Украина маълумотлар марказлари Олий раҳбар Али Хоманаийга суиқасд қилишни режалаштириш учун ишлатилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,110 views

Опубликован 1 мая

🇺🇸🇮🇹🇪🇸Қўшма Штатлар Эронга қарши операцияда Трампни қўллаб-қувватламаган Италия ва Испаниядан Америка қўшинларини олиб чиқишни кўриб чиқмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,059 views

Опубликован 1 мая

🇮🇷🇺🇸АҚШнинг ҳаракатлари ишончга путур етказмоқда —Эрон президенти Пезешкиён Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён музокаралар жараёнидаги такрорий ҳужумлар АҚШга нисбатан ишончнинг бутунлай йўқолишига олиб келганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар дипломатик жараённи жиддий шубҳа остига қўймоқда ва вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Шу билан бирга, у АҚШ расмийларини “провокацион риторика ва ҳаракатларни тўхтатишга” чақирди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,160 views

Опубликован 1 мая

🇮🇱🇵🇸Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 170 дан ортиқ фаолни қўлга олди Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган “Sumud” флотилиясига ҳужум уюштириб, 170 нафардан ортиқ фаолни қўлга олган. Маълумотларга кўра, ҳодиса Крит ороли яқинидаги халқаро сувларда содир бўлган. Флот таркибида 39 давлатдан жами 345 нафар иштирокчи бўлган. Ҳужум давомида 21 та кема ушлаб қолинган, айрим кемалар эса Греция ҳудудий сувларига киришга муваффақ бўлган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,080 views

Опубликован 1 мая

🇱🇧“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига зарба берди: 12 яҳудий яраланди Ливанликлар учирган FPV типидаги камикадзе-дрон Шомера аҳоли пункти яқинида M548 юк ташувчи транспортерини нишонга олди. Зарба оқибатида ҳарбий техникада кучли ёнғин чиққан. Шунингдек, ҳужум ҳудудида бўлган артиллерия ўқ-дориларининг портлаши талафотларни янада кўпайтирган. Исроил мудофаа армияси маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 12 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланган. Улардан 2 тасининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

3,970 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••606162636465•••70•••75•••80•••8485