TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Burchak | Rasmiy kanal avatar

TGINSIGHT CHAT

Burchak | Rasmiy kanal

@burchak

Политика

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Подписчики20.5万Текущее число подписчиков
Постов1,014Проиндексировано постов
Охват48,808Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 8 из 85 · 1,014 постов

Опубликован 22 мая

🇬🇧Бирмингемга илк бор мусулмон мер тайинланди Покистонда туғилган Закир Чаудҳри расман Бирмингем шаҳрининг янги лорд-мери этиб тайинланган. Маросим давомида шаҳар кенгашида мусулмон руҳонийси янги шаҳар раҳбари учун дуо ўқиган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда янги мернинг инглиз тилида нутқини қийналиб ўқигани ҳақида фикрлар билдирилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,059 views

Опубликован 22 мая

🇸🇾Сурия келаси ой Францияда бўлиб ўтадиган G7 (Катта еттилик) саммитида таклиф этилган давлат сифатида иштирок этади. Бу Суриянинг 1975 йилда ташкил этилган ушбу форумдаги илк иштироки бўлади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,010 views

Опубликован 22 мая

🇺🇸🇱🇧АҚШ “Ҳизбуллоҳ” ҳақида “қулоқ”лик қилганларга 10 млн доллар мукофот бермоқчи Қўшма Штатлар ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг молиявий манбалари ва ҳомийлари ҳақидаги маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот берилишини маълум қилган. АҚШ Давлат департаменти бу чоралар Ливанда ташкилотнинг қуролсизлантирилиши ва давлатнинг ҳудуд устидан тўлиқ назоратини тиклаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,090 views

Опубликован 22 мая

🇷🇺 Путин Украинадаги урушни жорий йил охиригача тугатмоқчи, аммо фақат Россия ғалаба қозонгандек кўринадиган шартлар асосида. Бу шартлар қаторига Донбасс ҳудуди устидан тўлиқ назорат ҳамда Европадан Россиянинг Украинадаги ҳудудий ютуқларини амалда тан оладиган кенгроқ хавфсизлик кафолатлари киради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

3,970 views

Опубликован 22 мая

“Толибон” қизлар учун минимал никоҳ ёшини бекор қилди, энди Афғонистонда эркаклар 9 ёшли қизларга уйланишлари мумкин — The Times "Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” эркакларга қизлар балоғат ёшига етган деб ҳисобланувчи пайтдан бошлаб улар билан никоҳ қуришга рухсат берди. “Толибон”га кўра, бу 9 ёшдан ҳисобланиши мумкин", дея хабар бермоқда нашр. Тегишли ҳужжат ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан маъқулланган ва режимнинг расмий газетасида чоп этилган, деб ёзади The Times. “Толибон” ҳокимиятга келгунига қадар Афғонистонда қонуний никоҳ ёши қизлар учун 16 ёш, ўғил болалар учун эса 18 ёшни ташкил этар эди. 15 ёшга тўлмаган қизларнинг турмушга берилиши 2009 йилдаги “Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўларди. Халқаро экспертларнинг фикрича, янги қонун болаларни зўрлашни қонунийлаштиради. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,190 views

Опубликован 22 мая

❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросимида иштирок этади. Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,080 views

Опубликован 22 мая

🇧🇾🇺🇦Лукашенко “Украинанинг исталган нуқтасида” Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,080 views

Опубликован 22 мая

🇺🇿🇶🇦 thepeninsulaqatar: Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро келишув меморандумини имзолади. Доха, Қатар: Доҳада Қатар Бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ал Таний Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув давомида минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар кўриб чиқилди, мавжуд шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма мувофиқлаштириш жиҳатлари муҳокама қилинди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,370 views

Опубликован 22 мая

🇨🇳🇹🇲Сзинпин Туркманистонга келади Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинпин Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга мактуб йўллаб, икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. Мактубда Хитой томони Туркманистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр экани билдирилган. Шунингдек, Сзинпин Бердимуҳамедовнинг таклифини қабул қилгани ва Туркманистонга боришга тайёрлигини билдирган. Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштиришга келишиб олган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,010 views

Опубликован 22 мая

🇱🇧🇮🇱Ҳизбуллоҳ иккинчи Темир гумбаз тизимининг учириш платформасини ҳам ФПВ-дрон билан нишонга олибди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,019 views

Опубликован 22 мая

🇮🇱Исроил оккупация кучлари томонидан қўлга олинган “Сумуд” флотилияси фаоллари озод қилинди Ҳозирда улар Истанбул шаҳрига етиб борган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

4,040 views

Опубликован 22 мая

🇺🇸🇩🇰🇬🇱⚡️ — Гренландиянинг Нуук шаҳридаги янги АҚШ консуллигида Президент Трамп, Вице-президент Жей Ди Вэнс ва Давлат котиби Марко Рубиони шарафловчи девор ўрнатилди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.

3,890 views
12•••5678910•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485