TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT CHAT

ПАМ в РФ

@pamvrf

Право

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2

Подписчики1,470Текущее число подписчиков
Постов407Проиндексировано постов
Охват20,170Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 9 из 34 · 407 постов

Опубликован 22 июл.

🔍Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди Россия Федерациясининг Самара вилоятида жойлашган санитар маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “Самарский СтройФарофор” МЧЖ корхонасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. 🔍Бугунги кунда корхонада 200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари вақтинчалик иш фаолиятини олиб бораётганлиги аниқланди ва ватандошлар билан очиқ суҳбатлар ўтказилди. Иш берувчи корхона масъуллари билан корхонада мавжуд бўлган 100 та бўш иш ўринларига Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш масалалари юзасидан суҳбатлар ўтказилди. 🔍Шунингдек, корхонада фаолият юритаётган ватандошлар билан учрашувда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси фаолияти ва фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий, ахборот ва ташкилий кўмак, меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий ҳимоя ва қонуний ишлаш механизмлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,050 views

Опубликован 21 июл.

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бакалавриат ҳамда магистратура босқичларида таълим олиб келаётган ватандошларимиз учун ЭЪЛОН! Ижтимоий тармоқлар оламида фаол, таҳлилчи фикрга эгамисиз? Унда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси сизни ишга таклиф этади! Ваколатхона томонидан Матбуот котиби мутахассислигига очиқ танлов эълон қилинди. 📌Номзодлар учун талаблар: 🔍 Журналистика, PR, маркетинг, филология ёки шу каби йўналишлардан бирида маълум кўникмаларга эга бўлиш; 🔍 Ижтимоий тармоқлар (Telegram, Facebook, Instagram, YouTube) билан самарали ишлаш кўникмаси; 🔍 Камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиш (ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида афзал); 🔍 Контент яратиш, ахборот тайёрлаш, матн таҳрирлаш ва инфографика тузиш бўйича кўникмалар; 🔍 Давлат тили ҳамда рус тилларини мукаммал билиш, бошқа чет тилларини билиш устунлик ҳисобланади; 🔍 Пресс-релиз, ахборот хати ва расмий муносабат тайёрлашда тажриба; 🔍 Ваколатхона фаолиятини кенг оммага етказиш, медиа режалар тузиш ва самарали ахборот сиёсати юритиш қобилияти. 🕘 Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (душанба — жума) 📩Танловда иштирок этиш учун қуйидаги электрон манзилга ўз ҳақингизда маълумотларни юборинг: 👉 [email protected]

1,870 views

Опубликован 18 июл.

🔍Россия Федерациясининг Москва вилояти, Руза шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди 🔍Жорий йилнинг 17-июль куни Руза шаҳрида жойлашган гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига ихтисослашган “Мясокомбинат Рузский” МЧЖ корхонаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Иш берувчи корхона раҳбари томонидан Ўзбекистондан 100 нафар мутахассисларни ташкилий тарзда жалб этиш ҳамда уларга 70 000 – 95 000 рублгача ойлик маошлари тўлашга тайёрлигини билдирди. 🔍Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий тарзда ишга ёллаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича келишиб олинди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,120 views

Опубликован 16 июл.

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан йирик иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 15-июль куни Москва вилоят, Дедовск шаҳарида жойлашган “ПРОМ УПАК ДЕДОВСК” МЧЖ корхонасида учрашув ташкил этилди. Корхонада ҳозирги кунда 800 нафардан зиёд хорижий давлат фуқаролари вақтинчалик иш фаолиятини юритиб келаётган бўлиб шундан, 250 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди. Иш берувчи корхона раҳбари томонидан тикувчи, комплектловчи, қадоқловчи йўналишида ишлаш учун келган фуқароларга ўртача 70 000 -150 000 рублгача ойлик маоши тўланиши маълум қилинди. Шунингдек, ходимларга яратилган яшаш ва ишлаш учун шарт-шароитлар ўрганилди. Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида корхонада мавжуд бўлган 200 та бўш иш ўринларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этиш масалалари келишиб олинди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,400 views

Опубликован 11 июл.

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Сладкий дом” корхонаси масъуллари билан учрашув ўтказилди Москва вилоятида иш фаолиятини юритиб келаётган “Сладкий дом” кондитерлик корхонасида 100 нафар малакали кондитер мутахассисларини жалб этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Корхона вакиллари томонидан ишга таклиф этиладиган мутахассислар учун қулай яшаш жойлари ва меҳнат шароитлари яратиб берилиши маълум қилинди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,610 views

Опубликован 10 июл.

Миграция агентлиги Вакиллиги ходимлари Москва вилоятида жойлашган “Сибирская коллекция” корхонасига ишчи ташриф буюришди Корхона музлатилган ярим тайёр маҳсулотлар, жумладан, пельмен ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда унда 500 нафар ходим фаолият юритмоқда, шулардан 350 нафари — Ўзбекистон фуқароси, 60 нафари — Ҳиндистон фуқароси бўлиб, корхона томонидан қўшимча равишда асосан аёллардан иборат 100 нафар ўзбекистонлик ишчи жалб этиш режалаштирилган. Иш берувчи томонидан тақдим этиладиган шарт-шароитлар: 🔸расмий ишга жойлаштириш (патент ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилади); 🔸авиачипта (Ўзбекистондан Россияга парвоз); 🔸бепул яшаш жойи (оилавийлар учун алоҳида хоналар); 🔸иш жойида овқат; 🔸маош: 60 000 рублдан бошланади, иш ҳажмига қараб 100 000 рубл ва ундан юқори. Ташриф доирасида меҳнат мигрантларини танлаш, тайёрлаш, қонуний ишга жойлаштириш ва мослашув жараёнлари муҳокама қилинди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,770 views

Опубликован 10 июл.

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси вакиллари томонидан “Знаменское” АЖ хўжалик компанияси раҳбарияти ва ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди Корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 27 нафар ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, иш берувчи корхона вакиллари томонидан тракторчи ва токарь йўналишларида 100 нафар мутахассисни Ўзбекистондан жалб қилиш истаги билдирилди. Учрашув якунида фуқароларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашилди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,260 views

Опубликован 10 июл.

Миграция агентлиги томонидан оғир аҳволга тушган фуқаронинг Ватанга қайтарилишида амалий ёрдам кӯрсатилди ⚡️ 2025 йил июль ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига Москва шаҳридаги Коммунарка кўп тармоқли клиник тиббиёт марказида оғир аҳволда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари томонидан мурожаат келиб тушди. Маълум қилинишича, фуқаро инсульт натижасида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган ва бош мияда жиддий жароҳат олган. Шундан сўнг унга шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, у мураккаб тиббий ҳолатда шифохонага ётқизилган. 🛬 Мурожаат Ваколатхона томонидан назоратга олиниб, фуқаронинг тиббий кузатув остида Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди. Агар сиз ёки яқинларингизга ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг: ☎️ Телефон: +7 925 045-47-44 Telegram: @pomoshrussiamigrant 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,240 views

Опубликован 9 июл.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 2025 йил 7 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлиги Ваколатхонасидан иборат делегация Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясини такомиллаштириш, рақамли платформаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар “Работа в России” платформасида шахсий кабинет яратиш ва фуқаролар учун ахборот материалларини тайёрлаш юзасидан келишувга эришдилар. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,400 views

Опубликован 8 июл.

Ўзбекистон фуқароси Россияда миграция рўйхатига қаерда ва қай тартибда туриши керак — сафар мақсадига боғлиқ. Бу ҳақдаги энг асосий маълумотларни инфографика орқали кўриб олишингиз мумкин. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,250 views

Опубликован 8 июл.

Самара вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан учрашув бўлиб ўтди 2025 йил 5 июль куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Самара вилоятининг Приволжск туманида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан учрашув ташкил этилди. Учрашув доирасида фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилиб, уларга меҳнат муносабатларининг ташкил этилиши, ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иш берувчи — якка тартибдаги тадбиркор Шин А.С. билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд шарт-шароитлар муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар тақдим этилди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,140 views

Опубликован 8 июл.

Новосибирск шаҳридаги юртдошларимизга Ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатилди Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Новосибирск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, турли сабабларга кўра ишсиз ёки оғир молиявий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ ҳамюртларимизни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига қайтаришда амалий ёрдам кўрсатилди. Миграция агентлиги оғир шароитда қолган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни давом эттиради. Агар сиз ёки яқинларингизга ёрдам керак бўлса, биз билан боғланинг: ☎️ Телефон: +7 925 045-47-44 Telegram: @pomoshrussiamigrant 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,060 views
12•••7891011•••20•••30•••3334