TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT CHAT

ПАМ в РФ

@pamvrf

Право

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2

Подписчики1,470Текущее число подписчиков
Постов407Проиндексировано постов
Охват11,591Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 2 из 34 · 407 постов

Опубликован 24 мар.

📍Краснодар шаҳрида Ватандошлар билан учрашув ўтказилди 📌Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир давра суҳбатлари ва ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида 2026 йил март ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Краснодар шаҳридаги йирик қурилиш компанияси — “Саб Констракшн” корхонаси қурилишида ишлаётган 300 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашув ўтказилди. ➡️Учрашув давомида фуқароларга ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш, шунингдек ижтимоий ва молиявий қийин аҳволга тушиб қолган Ватандошларга кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

809 views

Опубликован 21 мар.

Ҳурматли ватандошлар! 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси номидан сизларни эзгулик, нафосат, яшариш, янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — “Наврўз” умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этамиз. 💐Наврўз — халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча-тасаввурлари ва қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрамдир. 🤲Ушбу кунда сизларни қувонч ва шодлик тарк этмасин! Оилангизга бахту саодат, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака аримасин. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

793 views

Опубликован 20 мар.

Рамазон Ҳайити муборак бўлсин! 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси барчангизни ушбу муборак байрам билан самимий табриклайди. Сиз ва оилангизга тинчлик, саломатлик, файзу барака ёр бўлсин. 🇺🇿Юртимиздан олисда меҳнат қилаётган барча ватандошларимизга омад ва муваффақият тилаймиз. Сизнинг меҳнатингиз қадрли ва эътирофга лойиқ. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

778 views

Опубликован 17 мар.

🔍Якутияда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди! ❗️Жорий йилнинг 12-13 март куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходималари томонидан Якутия Республикаси Ташқи алоқалар ва халқ ишлари вазири ўринбосари С.А.Хатылыков, ТИВнинг Якутск Республикаси Бошқармаси, Якутия давлат аҳоли бандлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Позднякова ва «Чет эл фуқароларини ижтимоий ва маданий мослаштириш маркази» АНО раҳбарияти иштирокида учрашувлар ташкил этилди. ✈️Муҳокама этилган асосий масалалар: 🔍Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш Меҳнат миграцияси ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик 🔍Якутия ҳудудида 2026 йилда патент асосида қўйилган айрим чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар берилди 🔍Ўзбекистон фуқароларини хорижда ижтимоий, ҳуқуқий ва маданий қўллаб-қувватлаш, ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб этиш ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳақида маълумот берилди 🗣Ташриф якунида Республика ҳудудида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга малакали юридик ёрдамлар кўрсатиш масалаларида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

1,150 views

Опубликован 16 мар.

⚠️ Yo‘lda ehtiyot bo‘ling! Xavfsizlik birinchi o‘rinda 🚗🛑 Xorijdan qaytayotgan yoki qo‘shni davlatlar hududi orqali tranzit yo‘nalishda harakatlanayotgan ayrim O‘zbekiston fuqarolari yo‘l-transport hodisalariga uchrayotgani kuzatilmoqda. Bunday holatlar ko‘pincha quyidagi sabablar tufayli yuz beradi: 🚘 Transport vositasining texnik nosozligi ⏳ Uzoq masofaga uzluksiz harakatlanish 🚦 Yo‘l harakati qoidalariga to‘liq rioya qilmaslik 🛡 Xavfsizlik choralariga yetarli e’tibor bermaslik Migratsiya agentligi sizdan quyidagilarga e’tibor qaratishingizni so‘raydi: 🔧Texnik nosoz transport vositalaridan foydalanmang 🚦Yo‘l harakati qoidalariga qat’iy rioya qiling va tezlikni oshirmang 🚌✈️ Imkon qadar xavfsiz transport turlaridan foydalaning ❤️ Unutmang: Yo‘ldagi ehtiyotkorlik — hayot xavfsizligining eng muhim garovidir! Yaqinlaringizga tarqating! So‘nggi yangiliklardan XORIJDA ISH kanali orqali xabardor bo‘lib turing!

929 views

Опубликован 13 мар.

⛔️Наркотик савдоси ва қимор ўйинларига аралашиб қолманг! Хорижда вақтинча ишлаб юрган ҳамюртларимиз орасида ҳам ёмон иллатлар гирдобига тушиб қолаётганлар оз эмас. Шу боис огоҳлантириб қўйишни жоиз билдик, бир марталик мўмай даромад илинжида ўзингизни панжара ортига отманг! Танимаган, шубҳали шахслар билан ишлаётганингизда эҳтиёт бўлинг! 🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,020 views

Опубликован 12 мар.

📌Жанубий Федерал округи ҳудудида ватандошлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Ростов-на-Дону вилоятидаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Ростов-на-Дону вилояти ҳамда Краснодар шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилди. 🔍Ростов-на-Дону вилоятида жойлашган "У Азиза" номли овқатланиш масканида жами 120 нафардан зиёд, Краснодар шаҳрида жойлашган "Беклар" номли овқатланиш масканида жами 80 нафардан зиёд ватандошларимиз қамраб олинди Тадбирлар давомида Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун Миграция агентлиги томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

1,020 views

Опубликован 11 мар.

📌Россия Федерациясида қийин молиявий аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз ватанга қайтарилди! ✈️Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Москва, Воронеж, Пермь, Самара, Екатеринбург вилояти ҳудудларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида турли хил муаммоларга дуч келиб, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз ватанга қайтарилди. ❗️Миграция агентлиги хориждаги ватандошларимизга амалий ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттиради. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

879 views

Опубликован 11 мар.

📌Санкт-Петербург шаҳрида ватандошлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Санкт-Петербург шаҳри "ТД Балтийский берег" МЧЖ ташкилотида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилди. 🔍Тадбирларда Наманган вилоятидаги “Обид қори” масжиди имом-хатиби Собитов Ильёсхон Рамазон ойи фазилатлари ва муқаддас ислом дини ҳақида кенг тушунча бериб, ушбу тадбирларга жами 100 нафардан зиёд ватандошларимиз жалб этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

995 views

Опубликован 10 мар.

📌Нижегород вилоятида ватандошлар учун навбатдаги ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси Нижний Новгород шаҳридаги вакиллиги томонидан Нижний Новгород шаҳри Олий таълим муассасаларида таълим олиб келаётган талаба ёшлар ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик дастурхонлари ташкил этилди. 🔍Тадбирларда Бухоро вилоятидаги “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби Одилжон Саъдиллоев Рамазон ойи фазилатлари ва муқаддас ислом дини ҳақида кенг тушунча бериб, ушбу тадбирларга жами 120 нафардан зиёд ватандошларимиз жалб этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

878 views

Опубликован 3 мар.

📌Москвада ватандошлар учун навбатдаги ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Москва шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик ташкил этилди. 🔍Тадбирларда Бухоро вилоятидаги “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби Одилжон Саъдиллоев Рамазон ойи фазилатлари ва муқаддас ислом дини ҳақида кенг тушунча бериб, ушбу тадбирларга жами 300 нафардан зиёд ватандошларимиз жалб этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF

1,190 views

Опубликован 2 мар.

📌Москвада ватандошлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди! ✈️Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Москва шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз учун ифторлик ташкил этилди. 🔍Тадбирларда Бухоро вилоятидаги “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби Одилжон Саъдиллоев Рамазон ойи фазилатлари ва муқаддас ислом дини ҳақида кенг тушунча берди. 🔍Шунингдек, тадбирларга қурилиш ташкилотларида ишлаб келаётган 700 нафардан зиёд ватандошларимиз жалб этилган ҳолда Россия Федерацияси қонунларига амал қилиш, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний фаолиятдан четда бўлишга чақирилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,150 views
1234•••10•••20•••30•••3334