TGINSIGHT CHAT
АВТМ в РФ
@pavtm_rf
LawЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ТАШКИ МЕХНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Мурожаат учун: ☎️ +7 925 045 47 44
Недавни постови
Страница 8 од 11 · 132 постова
Објављено 12. окт
Хорижга ишга кетмоқчимисиз? 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 11. окт
Уфа шаҳридаги юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Уфа шаҳридаги вакиллари “ЛМА” қурилиш корхонасида ишлаётган фуқароларимиз билан учрашди. 👉http://www.migration.uz/news/view/1462 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 11. окт
Россия Федерациясининг Меҳнат вазирлиги билан учрашув ўтказилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат вазири ўринбосарлари А.Пудов ва Е.Мухтиярова ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувда ўзбекистонлик меҳнат инспекторларининг Россия Федерацияси ҳудудида малака ошириш, шунингдек, икки давлат ўртасида пенсия муносабатларини ўзаро тан олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олинди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 11. окт
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, Россия ҳудудида ишлаётган фуқаролармиз ҳуқуқларини таъминлаш, вақтинчалик хорижий фуқароларни сақлаш марказларига биргаликда кириб, Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, профилактика ишларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 6. окт
https://xabar.uz/jamiyat/kiberxavfsizlik-markazi-ogohlantirmoqda
Објављено 4. окт
Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасида 2022 йил февраль ойидан буён давом этиб келаётган зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Батафсил суҳбат AzonTV "Fikrat" дастурида 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 3. окт
‼️Распространяющиеся в сети Интернет слухи об обязательном призыве на военную службу в Российской Федерации иностранных граждан, включая трудовых мигрантов из стран Центральной Азии, не соответствуют действительности. Ссылаясь на фальшивый приказ МВД России, злоумышленники тиражируют фейковые новости о том, что частичной мобилизации подлежат временно пребывающие в России граждане Узбекистана, Таджикистана и Киргизии. В случае отказа заключить контракт им, якобы, грозит аннулирование разрешения на работу и депортация. 📢 Призываем граждан Узбекистана, находящихся в России, не поддаваться различным провокациям и ориентироваться только на официальную информацию.
Објављено 3. окт
⚡️ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ! ❗️ Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда. 🔸Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар. ❗️Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади. 🔹Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим. ⚡️ Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган. 🌙Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!”(Имом Бухорий ривояти). ✅Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 3. окт
Објављено 2. окт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 2. окт
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан ўзбек тилида “Халқ сўзи” газетаси ва рус тилида "Народное слово" газетасининг 25 июнь сонларида танишиш мумкин. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 30. сеп
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Сўнгги вақтларда фуқаролардан Украина атрофидаги вазият бўйича айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида мурожаатлар кўпайганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиёсатини амалга оширишда миллий манфаатларга, асосий тамойиллар саналувчи, жумладан, очиқлик, тенг ҳуқуқлилик, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби устуворликларга доимо содиқдир. Ўзбекистон мавжуд вазиятни халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш учун шартларни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқиш тарафдоридир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган Россия Федерацияси фуқаролари сонининг кўпайишига тўхталадиган бўлсак, уларнинг мамлакатимизда бўлиш масаласи, шунингдек, эҳтимолий экстрадиция қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги, икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини қайд этамиз. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган хорижий давлат фуқаролари мажбурий депортация қилиб юборилмайди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт