TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Dev Determination

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Find lignende indhold

Kildekanal @devdetermination · Post #85 · 21. okt.

Осенние листья падают с деревьев... 🍂 ... А вы падаете духом от понедельника? 😔 Наш девайс поможет вам оставаться на высоте! 💪 #понедельник#осенняяатмосфера#мотивация#девайс#жизньвкрасках

Resultater

1,154 lignende opslag fundet

Generel global søgning

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #56409 · 08.04.2026, 04.38

#МОТИВАЦИЯ ✍️ Беш қонун ▫️1. Мерфи қонуни. Агар сиз нимадир бўлишидан қанчалик кўп қўрқсангиз, унинг содир бўлиш эҳтимоли катталашади. ▫️2. Кидлен қонуни. Агар сиз муаммони аниқ тушунган бўлсангиз, демак сиз уни 50 фоиз ечдингиз. ▫️3. Вилсен қонуни. Агар сиз ақл билан билимга куч берсангиз, пул сизга муаммо бўлмайди. ▫️4. Гилберт қонуни. Агар сиз бирор иш бошлаган бўлсангиз, мақсадингизга эришиш учун фақат ўзингиз жавобгарсиз. ▫️5. Фолклент қонуни. Агар бирор нарса ҳақида қарор қабул қилишингиз шарт бўлмаса, у нарсани унутинг ва бошқа ишларингиз билан шуғулланинг. Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #56351 · 07.04.2026, 03.42

#Мотивация ✍️Агар хоҳишинг ортидан бормасанг, ҳеч қачон унга эгалик қила олмайсан. Агар сўрамасанг, ҳеч қачон жавоб олмайсан. Агар биринчи қадамни ташламасанг, ҳозир турган жойингда қолиб кетасан. ©Нора Робертс

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #55769 · 27.03.2026, 06.28

#Мотивация 🗓Масъулият - бу одамлар қўрқадиган нарса. Ваҳоланки, айнан у бизни бу дунёда ўсишимизга, тараққий этишимизга ёрдам беради. © Франк Крейн

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #55699 · 26.03.2026, 03.32

#МОТИВАЦИЯ ✍️Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда. ▫️Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди. ▫️Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар! ▫️Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан. ▫️Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият. ▫️Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир. ▫️Токи тирик экансан, таслим бўлма! Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #54682 · 06.03.2026, 02.19

#Мотивация ✍️Олтиндан қиммат сўзлар ▫️– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади. ▫️– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади. ▫️– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди ▫️– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл! ▫️– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас. ▫️– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди! Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #54454 · 03.03.2026, 03.37

#Мотивация ✍️Лаҳзалардан завқланинг 📌 Ҳаёт биз ўйлагандан тезроқ ўтиб кетади, шунинг учун ҳар бир куннинг қадрига етиш муҳим. 📌 Кичик нарсалардан хурсанд бўлишни, оддий вазиятларда ҳам ижобий томонни топишни ва ҳаётингизни ёқимли онлар билан тўлдиришни ўрганинг. 📌 Бахт учун идеал шароитларни, махсус воқеаларни ёки “тўғри вақт”ни кутманг. У ҳозир ва шу ерда — табассумларда, учрашувларда, янги таассуротларда. Ҳаётни тўлиқ ҳис қилиб яшанг, қувончни кейинга қолдирманг! Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #54412 · 02.03.2026, 03.26

#МОТИВАЦИЯ ✍Ушбу сўзларни ҳар тонг ўзингиз учун ўқиб қўйинг. 📌 Менга пул етишмаган пайтларда мен югуриб ишга чиқиб кетмас эдим, аксинча ўтириб ўйлар эдим. Дунёдаги энг қиммат товар - ғоядир. © Стив Жобс 📌 Ақлли одамларни ишга олиб, кейин уларга нима қилишни ўргатиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Биз ақлли одамларни бизга нима қилиш кераклигини айтиш учун ёллаймиз. © Стив Жобс 📌 Ҳар доим қийин йўлни танланг, бу йўлда сиз ҳақиқий рақобатчиларни учратасиз. © Шарл де-Голл 📌 Агар сиз ягона мақсадингиз бой бўлиш бўлса, сиз ҳеч қачон унга ета олмайсиз. © Жон Девис Рокфелл 📌 Умуман китоб ўқимайдиган меҳнаткашдан кўра, китоб ўқийдиган дангаса билан ишлаган яхшироқ. Чунки у доим қийин топшириқларга осон ечим топа олади. © Билл Гейтс Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #53825 · 19.02.2026, 03.24

#Мотивация 📌 Деярли ҳар куни ўзимга берадиган саволим: Meн қилишим керак бўлган энг муҳим ишни қиляпманми? ▪️Энг катта хавф - бу ҳеч қачон таваккал қилмаслик. ▪️Oдамлар гапингга эмас, нимага эришаётганингга қизиқади. ▪️Инсонлар инновацияни шунчаки яхши ғояга эга бўлиш деб ўйлашади, лекин у тез ҳаракат қилиш ва кўп нарсаларни синаб кўриш натижасидир. ©Maрк Цукерберг, Facebook асосчиси

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi · Post #53490 · 12.02.2026, 05.41

#МОТИВАЦИЯ ✍️​​Бир олим «Нобель» мукофотини қўлга киритгач, журналистлар унга савол беришибди: – Бу соҳанинг минглаб олимлари бор. Мукофотни айнан сиз олишингиз сабаби нимада? Олим эса жавоб берибди: – Бунда онамнинг хизматлари катта. Чунки ҳар кун мактабдан қайтгач, оналар боласига: «Ўқитувчинг сендан нималарни сўради?» – дейди. Менинг онам эса: «Сен ўқитувчингга қандай саволлар бердинг?» – дерди.

12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••85•••90•••959697