TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Zurück zu Kanälen
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT CHAT

Oʻzbekoyim

@Uzbekxonim

Bildung

“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali

Abonnenten355Aktuelle Abonnentenzahl
Erfasste Beiträge451Indizierte Beitragsanzahl
Aktuelle Reichweite4,620Ansichten der letzten Beiträge
Aktuelle Beiträge

Aktuelle Beiträge

S. 16 von 38 · 451 Beiträge

Gepostet 21. März

​​Биз тарихни қисқа севамиз. Наврўз муборак! 1996 йил Наврўзни байрам сифатида нишонлаш учун Амир Темур образидан фойдалангандик. Америкалик олим Laura L. Adamsнинг ушбу китобида ҳар бир байрамнинг ижтимоий-тарихий, сиёсий контексти берилган. Ҳақли савол туғилади, Наврўз солномасини қачон тузамиз? Тарихда фиксация, яъни қайд этиш усулини айнан байрамларни нишонлаш бўйича қўллаш мумкин. Наврўз байрами эса айни муддао: чунки у диний, маҳаллий, даврий, дунёвий ва давлат байрами сифатида нишонланиб келган. Тоза йил қутлуғ келсин!

1,500 views

Gepostet 20. März

Уялгин эй ДУНЁ!!! Бугун фақат Ғазода Жума намози ўқилибди, сабаби у ерга вирус ҳали етиб бормаган... Ғазо мусулмонлари бугун Жума намозига йиғилиб, уларга 14 йилдан бери зулм қилиб келган, қамал қилган, ўз ҳолига ташлаб қўйган, ёрдам қўлини чўзмай томошабин бўлиб олган бу дунё аҳли учун нажот сўраб дуо қилибдилар! Энг олий ҳиммат, энг гўзал эҳсон - мазлумнинг золимга хайрни сўраб қилган дуоси! Шундан кейин ҳам кўзинг очилмасми эй ДУНЁ??? Шояд Аллоҳ бу ҳимматга жавобан вабо балосини Ер юзидан кўтарса! Шояд шу баҳона ғофил қалблар очилса! Шояд зулмлар, урушлар тўхтаса! 😔😢 Малохат Анвар https://t.me/Malohat_Anvar

99 views

Gepostet 20. März

​​Ойбарчин Бакирова хонадонига ҳамдардлик билдирамиз. Актриса ўзбек аёлларининг тимсоли, дубляж соҳасининг маликаси эди. Афзал Рафиқовнинг дубляждаги доимий ҳамкори бўлган. Аллоҳ раҳмат қилсин, жойлари шоҳистаи жаннат бўлсин.

780 views

Gepostet 20. März

​Азизлар! Маълумки эртага жума намози ўқилмайди. Тарихимизда ушбу кун фақатгина жума намозидан маҳрум бўлганлиги билан мухрланиб қолмасин. Эртанги жумани келажакда кўп ибодат ва эҳсон қилинган кун сифатида тарихга киритайлик. Ўлимдан ёки касалликдан қўрққанимиз учун эмас, Аллоҳга чин бандалигимизни изҳор этиш фурсати бўлгани учун ҳам астойидил ибодат қилайлик. Бу кунни тўлалигича тоатда ўтказайлик. Аллоҳни рози қиладиган ҳолатда бўлишига ҳаракат қилайлик. Кўпчиликда барака бўлади. Эркагу аёл, каттаю кичик, жаму-жам бўлиб кун бўйи ибодат қилайлик. Орамизда билган-билмаганлар, унутган-эслаганлар бор. Зикр, дуо, ибодат ва эҳсонларнинг эса тури кўп. Шу пост остида бу кунларга тегишли таълимот ва амалларни бир-бирларимиз билан баҳам кўрайлик. Юртимиз ва юртдошларимиз ҳаққига дуои хайрлар қилайлик. Одинахон Муҳаммад Содиқ https://m.facebook.com/100001107537413/posts/2843570175689872/?notif_id=1584633433317573&notif_t=notify_me&ref=notif @bintusodiq⬇️⬇️https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

72 views

Gepostet 19. März

Hozirgi sharoitni hisobga olib talabalar va o'quvchilar uchun foydali bo'ladigan kitobga oid manbalarni yig'ib chiqishga hakarat qildik. Kitoblarni bepul yuklab o'qish mumkin bo'lgan saytlar: 1. ziyouz.com 2. kitob.uz 3. ertak.uz Kitoblarni (qog'ozli kitob) online xarid qilish mumkin bo'lgan saytlar: 1. book.uz 2. kitoblardunyosi.uz 3. asaxiy.uz 4. kitobxon.com 5. tak.uz 6. akademnashr.uz 7. abtbooks.uz Android uchun ilovalar: 1. Kitobxon 2. Kitobim 3. Hilol eBook 4. AsaxiyBooks 5. Uzbook (audiokitob) Facebook'dagi katta guruh - "Kitobxonlar davrasi" Telegram'dagi katta guruhlar - @intellekt_klub, @KitobxonTalabalar Audiokitoblar kanali: 1. @audiokitob_ulashamiz 2. @audiokitoblaruz 3. @mtrkaudiokitoblar 4. @abookuz 5. @najotnuruz 6. @audio_kitoblar_sifatli Kitobga oid boshqa foydali kanallar: 1. @AsanovEldar 2. @maksudkhon 3. @mutolaa_sehri 4. @kitaabun 5. @badiiyiqtibos 6. @kitoblarim_N1 7. @hikoyalar_sarasi 8. @Kitob_dostavka 9. @Navoiyshunoslik 10. @kitobxarid

70 views

Gepostet 18. März

​Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилишининг сабабини биласизми? Биласизми? Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади*. Ундан тарқаладиган ҳаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга ҳузур-ҳаловат беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд ҳужраларининг деразаларини очиб бу ҳаводан нафас олар эдилар. Ўзига ибодат қилаётганимизда ҳам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга қанча шукр қилсак оз. Бомдод намозини ўқимасангиз нима бўлади? Бомдод намозининг ўқилишига кеча ва кундуз фаришталари гувоҳ бўладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда, жумладан, «Сизларга кечаси алоҳида фаришталар, кундузи алоҳида фаришталар алмашиб, келиб турадилар. Улар Аср ва Бомдод намозларида жам бўладилар», дейилади. Демак, ушбу икки вақт алоҳида эътиборли ва баракали вақтлардир. Бомдод намозидан сўнг тонг отаётган пайтда ер юзига Аллоҳ таолонинг баракаси ёғилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир” (Исро сураси, 78-оят). Жундаб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Эй одам боласи, қарагин! Аллоҳ сени ҳаргиз аҳдидан бирор нарсани зое қилган ҳолда топмасин», дедилар (Имом Муслим ривояти). Фаришталар бомдод намозини ўқиган инсонларнинг рўйхатини қилиб, осмонга олиб чиқишади. Бу рўйхатда фалончининг исми чиқмайди. Фаришталар: «Парвардигор, фалончи бомдодни ўқимади», дейишади. Аллоҳ таоло Ўзи билса ҳам фаришталардан: «Фалончи қаерда экан?» деб сўрайди. Фаришталар: «У уйқуда эди» ёки «У ғафлатда ётганди», дейишади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни шундай ғафлатдан сақласин. *Изоҳ: Озоносфера — Ер сиртидан 10–50 км баландликда жойлашган озонли атмосфера қатлами. Озон 20–25 км баландликдаги Озоносферада энг кўп тўпланади. Озоносферада озоннинг ҳосил бўлиши ва унинг баландлик бўйича тарқалишини фотокимёвий назария тадқиқ қилади. Озон Қуёш радиациясини кучли ютади, шунинг учун Қуёш радиациясининг биологик жиҳатдан анча фаол қисми Ер сиртига етиб келмайди. Радиацияни ютиши натижасида Озоносфера қатламида температура анча кўтарилади. Озоносферадаги озонни текшириш учун ҳар хил баландликда олинган ҳаво намунаси таҳлил қилинади: Ер сиртидаги ёки зонд ва ракеталар ёрдамида атмосферага олиб чиқилган оптик асбоблар (спектрофотометр)дан фойдаланилади. Озоносфера маълумотлари Қуёш радиациясининг Ер атмосферасида ютилиш табиатни ўрганишда жуда муҳим. Озон (юн. озон — ҳид тарқатувчи), О3 — кислороднинг аллотропик шакли. О. молекуласида 3 та кислород атоми бор. О.ни илк бор 1785 йилда голландиялик физик Ван-Марум ҳаво орқали электр учқунлари ўтказилганда ўзига хос ҳид пайдо бўлиши ва оксидловчи хоссага эга бўлишлигини топган. О.нинг хоссалари кислородникидан кескин фарқ қилади. Кўк тусли ва одатдаги шароитда портловчи газ. Қайнаш температураси — 111,8°, суюқланиш температураси — 192,4°. Кучли оксидловчи ва беқарор модда. Калий ёдиднинг нейтрал эритмасига озон таъсир этганида, калий ёдид оксидланиб, ёд ҳосил бўлади. Қора тусли қўрғошин сулфид озон таъсирида оксидланиб, оқ тусли қўрғошин сулфатига айланади. Озон баъзи бир анорганик ва органик моддалар билан бирикканда, озонидлар вужудга келади. Озон ҳосил қилиш учун махсус асбоб — озонатор ишлатилади. Озон ҳавода жуда оз миқдорда (1 м3 да 1 м2) бўлади. Ер юзасидан узоқлашган сайин озон миқдори ортиб боради ва 20–25 км баландликда максимумга етади. Оксидловчи, дезинфексияловчи ва бактерияларни ўлдирувчи хоссаларга эга бўлганлиги учун ичимлик сувини тозалашда, озиқ-овқат саноатида, оксидловчи сифатида ёғ ва қоғозни оқартиришда ҳам ишлатилади. Озоннинг ҳаводаги консентрацияси 5-10 фоиздан ошмаслиги керак, чунки озон ис гази (СО)га нисбатан ҳам заҳарлидир. Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси https://muslimaat.uz/maqola/36582 t.me/muslimatuz

71 views

Gepostet 17. März

Кўпчилик Яндекс харитасидан йўлни аниқлаш учун фойдаланади. Қуйида коронавирус тарқалган давлатлардаги статистика берилган, тавсия сифатида қабул қилинг.

706 views

Gepostet 17. März

Яхши хабарларни ҳам улашиб қўяй. Дурдона Раҳимова- Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари бўлди. Ўзбекистон Президентининг ёшлар билан учрашувида Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кириш учун аёлларга қўшимча квота ажратилишини сўраган эди. Давлат раҳбари эътиборига тушганди. Жуда тиришқоқ, меҳнаткаш, ақлли қиз. Юзингиз ёруғ бўлсин, омадингизни берсин! https://t.me/yoshlarittifoqi_uz/12104

68 views

Gepostet 17. März

Дурдона билан Орол сафарида кўришгандик. Жуда самимий, зукко қиз. Чин дилдан табриклайман!

490 views

Gepostet 16. März

Исаак Ньютон оммавий эпидемия сабабли берилган таътилда энг буюк назарияларини яратган SalomovUz Телеграм каналида таътилга кетган талабалар ва ўқувчилар учун жуда фойдали бўлган пост эълон қилинган экан, шуни Сизлар билан баҳам кўргим келди: “1665-1666 йилларда Лондонда ўлат тарқайди. Одамлар орасида оммавий касалланиш бошланади. Бу даврлар тарихга “Лондондаги Буюк ўлат” номи билан кирган. Буюк ўлат даврида Лондоннинг чорак қисми (25%) ўлатдан қирилиб кетган. Ўлат тарқаган йили машҳур олим Исаак Ньютон Кембрижнинг Тринитий коллежида 22 ёшли оддий талаба эди. Ўша пайтда ҳам ҳукумат эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун одамларни оммавий йиғилишини чеклаган. Кембриж университети ҳам талабаларни уйига жўнатган ва талабалар уйида мустақил ўқишни давом эттирган. Ньютон оиласининг Вулсторп мулкида жойлашган уйига қайтади ва 1 йилдан ортиқроқ давр мобайнида ўқитувчиларнинг ёрдамисиз ушбу уйда мустақил таҳсил олишни давом эттиради. Ньютон уйида ўқиган айнан шу йил кейинчалик унинг “мўжизалар йили (annus mirabikis)” деган ном олган. Чунки Ньютон айнан шу даврда, уйида мустақил ўрганиш давомида энг машҳур назарияларини яратган. Биринчидан, у Кембрижда ўрганишни бошлаган математик масалалар устида ишлашни давом эттиради. Ушбу масалалар юзасидан ёзган илмий ишлари кейинчалик математик анализ фанининг шаклланишида асослардан бири бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, қуёшли кунларнинг бирида дераза ва бошқа нур тушадиган барча ерларни беркитиб, хонасини қоп-қоронғи қилиб олади. Сўнг деразани беркитиб турган пардадан кичик тешик очиб, шу тешикдан тушаётган нур йўлини шиша призма билан тўсади. Призманинг биринчи томонидан ўтган нур унинг иккинчи томонидан турли хил ранглар кўринишида (камалак каби) тарқалади. Aйнан шу тажриба Ньютоннинг оптика соҳасидаги назарияларининг яратилишига туртки бўлади. Учинчидан, Бутун олам тортишиш қонуни ҳақидаги фикрлари ҳам айнан шу йиллари вужудга келади. Ньютон олма дарахти остида ўтирган пайти бошига олма тушгани ва шундан Бутун олам тортишиш қонунига асос солгани ҳақидаги ҳикояни эшитган бўлсангиз керак? (Бироқ олма Ньютоннинг бошига тушмаган, бу, шунчаки, тўқима саҳна). Ньютон боғда айланиб юрганида олмаларнинг дарахтдан қулаб тушишини кузатади. Ва унинг хаёлига “олманинг ерга қулашига сабаб бўлувчи тортишиш кучининг амал қилиш масофаси Ердан маълум узоқлик билангина чекланмасдан, анча узоқ масофаларда ҳам амал қилса-чи? Масалан, Ойгача бўлган масофада”, – деган фикр келиб қолади. Шу фикр кейинчалик Бутун олам тортишиш қонунининг кашф этилишига сабаб бўлади. Буюк ўлат даври тугагач, 1667 йили Ньютон уйда ўрганганлари асосида ишлаб чиқилган назариялари ва шу назариялар ҳақида ёзилган илмий ишлари билан университетга қайтади. 6 ой ичида Ньютон университетнинг аъзосига (fellow) айланади, 2 йилдан кейин эса профессор даражасига эришади. Бугун Ўзбекистонда ҳам 16 мартдан таълим муассасалари ёпилиши эълон қилинди. Ўқиш йўқ, энди маза қилиб ухлайман ёки кўролмай юрган сериалларимни кўриб ташлайман демай, мустақил ўрганиш ва тажриба ўтказишга ҳам бироз бўлса-да вақт сарфланг. Aжаб эмас, уйдаги мустақил ўрганишлардан кейин сиз ҳам Ньютонга ўхшаб келажакда машҳур бўлиб кетувчи назарияларни яратиб қолсангиз”. Пост тугади. 👉@xushnudbek👈

75 views

Gepostet 16. März

​​Коронавирус эпидемиясига Ўзбекистон ҳукумати тўғри қарор қилганини, чет элдаги ватандошлар ҳам қайд этмоқда. Мисол учун, Швецарияда вирус билан бетобланганлар сони 2200 дан ошган. Аммо уларда боғча ва мактаблар яқинда карантинга ёпилди. 12 апрелга қадар БМТнинг барча ходимлари масофавий иш жараёнида, яъни уйларида ишлайдилар. Ўзбекистонда эса, ота-оналар иш жойида фаолият юритмоқдалар. Европада туалет қоғози дефицит бўлса, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига спрос ошган🤔. Швецарияда коронавирус билан касалланганлар кўп, ваҳма йўқ. Ўзбекистонда ҳозирча 8 та бемор, унинг ваҳмаси эса Европага етиб борган. #иккиаёлсуҳбати https://t.me/Uzbekxonim

639 views

Gepostet 15. März

Uzbekistan Airways коронавирус сабабли бир нечта давлатларга рейсларни бекор қилди. Ўзгартиришлар авиакомпаниянинг қуйидаги шаҳарларга бўлган рейсларига тегишли: 1. Лондон – HY201/202 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди; 2. Париж – HY251/252 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди; 3. Амритсар – HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йил 18 мартдан бекор қилинди; 4. Деҳли – HY425/426 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрелгача чоршанба ва пайшанба кунлари ҳамда якшанба ва душанба кунлари фақат кечқурун амалга оширилади; – 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY421/422 ва HY423/424 рейслари бекор қилинди; 5. Мумбай – 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY427/428 рейслари бекор қилинди; 6. Жакарта – 2020 йил 25 мартдан апрелгача HY541/542 рейслари бекор қилинди; 7. Куала-Лумпур – HY553/554 рейслари бекор қилинди; – HY551/552 рейслари 2020 йил 25 март куни бекор қилинди; – HY551/552 рейслари 2020 йил 1-20 апрель кунлари фақат чоршанба кунлари амалга оширилади; 8. Бангкок – HY531/532 рейслари 2020 йилнинг март ойида фақат 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади; – HY533/534 рейслари 2020 йил март ойида фақат 18, 21 ва 28 март кунлари амалга оширилади; – 2020 йил апрель ойида HY531/532 рейслари бекор қилинди; – HY533/534 рейслари 2020 йил апрель ойида фақат чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади; 9. Тел-Авив – HY303/304 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача бекор қилинди; – HY301/302 рейслари 2020 йил март ойида фақат 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади; – 2020 йил апрель ойида HY301/302 рейслари бекор қилинди. @koronavirusinfouz

50 views
12•••10•••1415161718•••20•••30•••3738