TGINSIGHT CHAT
Oʻzbekoyim
@Uzbekxonim
Bildung“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali
Aktuelle Beiträge
S. 30 von 38 · 451 Beiträge
Gepostet 8. Jan.
9. Қизиғи юзингизни бир тарафи тозаланади ва крем суртилади. Қолган қисмига тегилмайди. 10. Ойнага қараб икки бетингизни фарқлари ҳақида гапиради🤔 11. Муолажа хонасидан чиқиб, юзни намлиги, ажинларнинг чуқурлиги, эластик қавати, терининг сезувчанлиги, ғоваклари (поры), доғлари (пигментация) ва қуруқ ёки ёғлилик даражасини текширувчи тест мосламасига олиб борилади🤗
Gepostet 8. Jan.
8. Муолажа хонасида Исроилдан келтирилган 24 каратли тилла заррачалари қўшилган крем ва геллардан фойдаланиб, юзизни тозалаш жараёни бошланади.
Gepostet 8. Jan.
7. Муолажа хонаси индивидуал. Сиз билан кирган косметолог клиника ҳақида маълумот беради, энди кимгадур қизиқде😉
Gepostet 8. Jan.
6. Ана энди ҳақиқий эффект бошланади, 10 га яқин аёл йиғилган диванли хонага 10 га яқин косметологлар чиқишади, фамилияларни чақириб, ўзлари билан олиб кетишади🥰
Gepostet 8. Jan.
1. Аёллар диққатига! Авваломбор, сиз Тошкент пропискасига, ёшингиз 18 дан ошган бўлиши керак. Идеал ҳолат 30 ёшдан юқори🙂 2. Одатдагидек Тошкент бьюти саноатида (гўзаллик маконида) русийзабон қиз қўнғироқ қилиб, бепул муолажани сизга астойдил таклиф қилади.😉 3. Уч ёки тўрт марта телефон қилиб, таклиф бот-бот эслатилади, охийри ўзизга ўзиз: кел бир марта бориб кўрай мендан нима кетди дейсиз?!😌 4. Келасиз Алиев тилла магазинига, 3-қават чап томонга чиқилади. Ресепшинда (қабулхона) бир-биридан ширин, қизил лаб бўёқ суриб олган қизлар кутиб олишади. 5. Русийзабон сизга қийналиб ўзбек тилида гапиришни бошлайди. Йилингиз, олдин келганмисиз ва паспортингизни кўздан кечиради. Кутиб туриш учун диванни кўрсатади. Шунда сиз қийналмасдан рус тилида жавоб берсаниз: А что вы не сказали, что знаете русскый? деб сал хафа бўлади. Сиз ҳам кулиб, а вы и не спрашивали, деб жавоб қайтарасиз😅
Gepostet 8. Jan.
VIP klinik: Гўзаллик клиникаси юз қайғусидаги аёллар ва рўзғорга бефарқ бўлмаган эркаклар учун!
Gepostet 7. Jan.
Яна бир Америкада дарс бераётган ўзбекойим фикри: Men o'n yildan buyon AQShda istiqomat qilaman. Bu erda talabalik davrimda domlalarimga sovgha qilishga hech botina olmaganman. Chunki sovgha pora deb tushunilishidan qo'rqqanman. Sovghani talabalik davrim tugaganidan song berishga muvaffaqiyat bolganman. Sovgha bilan poraning orasida juda ham nozik ip bordek.
Gepostet 7. Jan.
Оксфордлик профессор Ўрта Осиё тарихи бўйича етук мутахассис. Дунёнинг турли давлат кутубхоналарида ишлаган. Ҳар сафар кутубхоначилар унга китоб ёки қўлёзма олиб беришади. Профессор ўзининг эҳтиромини охирги иш кунида кутубхоначиларга совға бериб билдиради. Аммо бир сафар Армения кутубхоначиси бу совғани олмайди, чунки бу пора дейди. Тадқиқотчи унга бу пора эмаслигини, чунки унинг иши битганини, ва энди кутубхоначидан бошқа нарса кутмаслигини билдирган. Агар тадқиқотчи кутубхонага келган биринчи кунидаёқ совға берганида, бу манфаат йўлида қилинган бўларди ва пора саналарди.
Gepostet 7. Jan.
Манфаат бўлса - пора, меҳр бўлса -совға! Кундалик турмуш тарзимизда одамлар билан мулоқотда бўламиз. Шу кунларда Оксфорд профессори келиб ёш ўзбек тарихчиларига маҳорат дарсларини ўтмоқда. Шундай дарсларнинг бирида Пора билан совғани фарқлари ҳақида гапириб берди. Совға ва пора ҳақида диний манбаларда талқини тўғрисида каналим обуначиси устоз Ҳамидуллоҳ Берунийнинг мақоласи бор. Мақолада поранинг 4 та тури ва ҳадянинг 3 тури ҳақида фикр билдирилган.
Gepostet 7. Jan.
Деярли икки мавзу тенг овоз олди. Олдинма кетин иккаласи ҳақида пост қўяман. Овоз берганларга иштирок учун миннатдорман.
Gepostet 7. Jan.
📖Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилинг!✓ . ️🌷Биринчиси: АЛЛОҲИМ, Мен СЕНГА ТАВАККУЛ ҚИЛДИМ!!! . ️🌷Иккинчиси: АЛЛОҲИМ, бу кунимни Сенинг розилигингга эришишга васила қилдим! Уни мендан қабул қил! Ва бу кунни менга осон ва баракали қил!!! . ️ 🌷Учинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!» (Тоҳа:25-26 оят). . ️ 🌷Тўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - аёлим, фарзандларим, яқинларимни топширдим. Ўз Қудратингга лойиқи қадар уларни ҳифз - ҳимоя қил! Хайрли тонг азиз каналимиз муҳлислари...🌸
Gepostet 6. Jan.
Эрталабгача қайси мавзу кўп овоз йиғса, шу ҳақида пост қўяман. Хайрли тун ҳаммага🌙