TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Zurück zu Kanälen
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT CHAT

Oʻzbekoyim

@Uzbekxonim

Bildung

“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali

Abonnenten355Aktuelle Abonnentenzahl
Erfasste Beiträge451Indizierte Beitragsanzahl
Aktuelle Reichweite7,693Ansichten der letzten Beiträge
Aktuelle Beiträge

Aktuelle Beiträge

S. 24 von 38 · 451 Beiträge

Gepostet 2. Feb.

400 грамм Камилка творог 1 та тухум Таъбга кўра шакар 2 ош қошиқ ун. Ҳамма масаллиқни битта массага келтириб колбаса шаклига келтирилади. 7-8 тача кесиб олиниб,орасига хоҳишга кўра сыр, шоколад, қуруқ мева, банан солиш мумкин.Унга белаб антипригар товада паст оловда қопқоғини ёпиб ҳар иккала тарафини тилларанг қилиб қизартирилади. Ёқимли иштаҳа!

663 views

Gepostet 2. Feb.

631 views

Gepostet 2. Feb.

Бугун Якшанба-Дам олиш куни!Ҳа-ҳа дам олиш куни! Биз аёлларда эса доимгидек Иш куни😅. Ҳар бир Ўзбекойим эрта тонгдан ҳовли-кўчам саришта бўлсин деб енг шимаради. Ўз қўли билан оиласи учун ширин нонушта,тушлик ва тамаддиларни тайёрлайди. Уй жойни чиннидек қилиб , кир-чир, дазмол, фарзандлар тарбияси,уй вазифаларни тайёрлатиш ОНАнинг зиммасида.Хуллас, санаб саноғига етмайсиз😅”ДАМ ОЛИШ кунимиз мароқли ўтсин азиз ўзбекойимлар🌺🌺 Алҳамдулиллаҳ алҳамдулиллаҳ Роббимга сабрли бўлиб ажру мукофотни Аллоҳдан кутгувчи мўмина аёллар бўлганимизга🌱🌱

620 views

Gepostet 1. Feb.

Эрталабки саволнинг жавоби сифатида биринчи вариант кўп белгиланибди. Варахша саройини археологик қазишмаларида қатнашган ва шунга бағишланган махсус 1963 йилда китоб чиқарган совет олими В.А. Шишкин талқини ҳам аслида шундай. Унинг фикрича рассом ҳақиқатан филни ҳеч қачон кўрмаган, унинг аргументлари: филнинг оёғи калта, дандон тишлари пастдан чиққан, филнинг ҳайбати шерникига нисбатан икки баробар кичик ва ҳакозо. Аммо... олим фикрини давом эттириб, расмдаги иккита шахс: бири аслзода ва иккинчиси филбошқарувчисининг гавдаси бўлиб, икки хил ўлчамда тасвирланишига изоҳ бериб, уларнинг ижтимоий табақаси икки хил бўлгани учун шундай чизилган, деган. Яъни аслзоданинг мавқеи юқори бўлгани учун, у фил бошқарувчига нисбатан икки баробар катта тасвирланган. Шишкиннинг ушбу талқини фил ва шерга ҳам ишлатиш мумкин. Чунки, 11-асрнинг машҳур олими Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қуйидаги изоҳга дуч келамиз: “tona- йўлбарс жинсидан бўлган бир хил ҳайвон. У филнинг кушандасидир. Бу сўзнинг асосий маъноси шудир. Лекин бў сўз туркларда маъноси ўзгарган ҳолда қўлланилади, лақаб маъносида. Туркларнинг улуғ хони Афросиёбни tona alp er деб атар эдилар. Йўлбарс каби кучли баҳодир одам, демакдир”. Кўриб турганиздек, ўрта аср саройларида тасвирланган суратларнинг ёзма тасдиқлари ҳам мавжуд. Шунинг учун, тарихимизни фанлараро ўрганиш мақсадга мувофиқ. Саволга тўғри жавоб-2 вариант эди.

603 views

Gepostet 1. Feb.

1- феврал санаси халқаро «Хижоб» куни экан. Ажойиб. Биласизми нима? Аслида хижоб учун қандайдир махсус кун, атама шарт эмас. Сабаби бу қатъий буйруқки, уни саналар билан, йилнинг қайсидир кунида нишонланмайди. Худди исломда аёл қанчалик эъзозли бўлса, ардоқли бўлса, тенги ва бахоси бўлмагани каби , унинг номахрамлардан авратланиши ҳам шунчалар муҳим. Мана оддий мисол. Бир неча кунлардан бери бутун дунёни хавотирга қўйиб шиддат билан тарқалаётган «коронавирус» касаллигига эҳтиёт чораси сифатида аввало тозаллик, қатъий гигена, сўнгида юз, кўз, бош қисмини ўраб юриш кераклиги айтилмоқда. Муслималарга эса бу фарз бўлган! Билингки Аллоҳнинг буйруғида ҳеч шунчаки ёки тоқатимиздан ортиқ нарса бўлмаган! Хижобланиш роҳатини айтмасак ҳам бўлади. Уни фақат, шу лаззатни топганларгина билади! Сатри авратли аёл ожиза эканини, унинг учун дунёдаги жамики неъматлар Роббиси томонидан хозир бўлганини, юзидаги нур, кўзидаги қувноқлик, қўлларидаги олов тафт... қўйингки Аллоҳ сатри авратни зоҳири-ю ботинини шундай гўзаллаштириб, ўрантириб қўйибти-ки, у нақадар бахтлидир! Ўзининг эртанги кунини билиши ўта муҳим бўлган инсон қандай? Ёки қалби хотиржам, жон томиридан яқин Роббисининг берган қазои қадарига рози бўлган, фақат Унгагина ибодат қиладиган , фақат Ундангина сўрайдиган ва нусратидан умидвор бўлувчи мўмина бахтлими..?! Қуръон ва суннатда келган дуолар билан ризқланиб, фақат Роббиси билан боғланиб, унгагина ёлворишга нусрат бериб қўйган Яратувчига ҳамд бўлсин! -Эй Роббим, Сен авф қилувчи каримсан ва авф қилишни яхши кўрасан. Ўзинг мени авф эт (Термизий ва Насоий ривояти) -Аллоҳим , Сендан фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман. (Муслим ривояти) -Эй Аллоҳим, мени ҳаромдан четлатиб, халолинг билан кифоялантир. Фазлинг ила мени ўзгалардан беҳожат қилгин (Термизий ривояти) -Эй Аллоҳим, берган неъматинг кетиб қолишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишидан, тўсатдан келувчи азобингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман (Муслим ривояти) -Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзни қувонтирадиган ҳадя эт ва бизларни тақводорларга пешво қил (Фурқон:74) Мадина Мўминова

1,050 views

Gepostet 1. Feb.

858 views

Gepostet 1. Feb.

527 views

Gepostet 1. Feb.

Ҳаммага хайрли тонг! Анчадан бери тарихий савол бермаганимни кузатаман. Бугунги савол Ўрта Осиё ҳудудида кўп учрайдиган сарой девор суратлари ҳақида бўлади. Варахша саройининг қизил залидаги шер ва фил олишувига оид.

521 views

Gepostet 31. Jan.

#Эслатма ​ЖУМА КУНИДАГИ СУННАТЛАР 🕌 Ғусл қилиш. 🕌 Хушбўй сепиб, безаниш. 🕌 Мисвок ишлатиш. 🕌 Энг яхши либосларини кийиш. 🕌 Масжидга барвақт бориш. масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида). 🕌 Масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик. 🕌 Таҳиййатул масжид намозини ўқиш. 🕌 Имомга қараб, уни тинглаб ўтириш. 🕌 Хутба пайтида жим туриш. 🕌 Садақани кўпайтириш. 🕌 Каҳф сурасини ўқиш. 🕌 Дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш. 🕌 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

746 views

Gepostet 30. Jan.

ЖОН ШИРИН-А? Жон ширин-а? Айниқса, АЛЛОҲга ишонмайдиганлар, ЖАННАТдан умидсиз бўлганлар учун. Coronavirus деган кииичкина бир балодан ўлганлар сони энди 100 тадан ошди. Лекин, унинг даҳшатидан «ўлиб-тирилаётган»лар эса 100 миллионлаб. Шунақа, Аллоҳдан қўрқмайдиганларни Аллоҳ ҳамма нарсадан қўрқадиган қилиб қўяди! Иймонсиз кишиларни турли-туман балолардан қочиб қутулиб хотиржам ҳаёт кечирадиган жойлари йўқ! Аллоҳдан қўрқадиганлар эса, Аллоҳнинг паноҳига қочадилар. Аллоҳ айтади: «(Эй Расулуллоҳ, уларга айтинг: ) Бас, Аллоҳга қочинглар (иймон келтириб тавба қилишга шошилинглар). Албатта мен сизлар учун У Зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман». (Зориёт: 50) Аллоҳдан қўрқиб, Ягона Ўзига илтижо қиладиган зотлар Аллоҳ уларга танлаб берадиган паноҳ энг яхши паноҳ эканига тўла ишонч билан хотиржам бўлиб, турли-туман мусибатлар қаршисида ҳеч қандай ваҳималарсиз табиий, одатий ҳаётларини давом эттираверадилар. Албатта, эҳтиёт чораларини ҳам кўрадилар, лекин қаттиқ қўрқувга тушиб қолиш, ўзини йўқотиб қўйишга ўхшаш нарсалар улар учун мутлақо бегона. Улар Аллоҳнинг қазою қадари энг яхши ва энг олий ҳукм деб иймон келтирган зотлардир. Меҳрибон Раббимиз яна марҳамат қилади: «Хоҳ эркак бўлсин хоҳ аёл, кимки мўмин бўлган ҳолида солиҳ – эзгу амал қилса, бас, Биз унга (ана шундай хислатли бандаларимизга) ҳаёти тоййиба – энг яхши ҳаёт ато этамиз ва уларни (дунёда) бажариб ўтган амаллари учун (жаннатларда) буюк ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл: 97) https://t.me/islomovozi Muhiddin Obidxon

900 views

Gepostet 30. Jan.

Doʻstlaringiz bilan ulashing, ularga ham verguldan toʻgʻri foydalanishida yordam bering 😊 Kanalga ulanish 👉🏻Khan Academy Oʻzbek #kau_imlo

22 views

Hashtags

12•••10•••20•••2223242526•••30•••3738