TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Zurück zu Kanälen
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT CHAT

Oʻzbekoyim

@Uzbekxonim

Bildung

“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali

Abonnenten355Aktuelle Abonnentenzahl
Erfasste Beiträge451Indizierte Beitragsanzahl
Aktuelle Reichweite4,985Ansichten der letzten Beiträge
Aktuelle Beiträge

Aktuelle Beiträge

S. 32 von 38 · 451 Beiträge

Gepostet 5. Jan.

Шифо бинти Абдуллоҳ разийаллоҳу анҳонинг ақл-заковати, фаҳм-фаросати, тақво ва ишончлилигига суянган Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу уни кейинчалик бозорларнинг нозири – бозорқўм қилиб қўйганлар. Бу саҳобалар даврида мансабга таъйинланган илк аёл сифатида тарихда қолди. Умуман олганда, саҳоба аёллар орасида шифокорлар, муаллималар, олималар, воиза-тарғиботчилар, тижоратчилар, ҳунармандлар, тадбиркорлари ва боғ-роғи бор боғбон, миришкор деҳқонлари, ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам шеърларини эшитиб-тинглаган шоиралари бор эди. Барча даврлар султон ва подшоҳларининг маликалари ва қизлари ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этиб келганлар. Улар катта-катта вақфлар тузганлар, вақфларни бошқарганлар, мадраса ва шифохоналарга ҳомийлик қилганлар, уларнинг шахсан бошчилигида умумхалқ фойдаланадиган қудуқлар ва анҳорлар қазилган, мадрасалар ва зиёратгоҳлар қурилган. Улар томонидан олимларга ҳомийлик қилинган, улар назоратида илмий асарлар битилган.

364 views

Gepostet 5. Jan.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда адолатли халифа Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу томонларидан исломдаги илк мансабга таъйинланган аёл номи Шифо бинти Абдуллоҳ разийаллоҳу анҳо эди. У ўқиш-ёзишни биладиган, ўз даврининг энг маърифатли ва шифокорлиги билан ҳам танилган аёлларидан бўлган. У табиба бўлгани боис асли Лайло деган исмини ҳамма унутиб, Шифо деб номланиб кетган эди. Тарихий асарларда ҳам уни Шифо номи билан топиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари шахсан уни айрим аёлларига ёзув-чизув ва ўқишни ҳамда ҳар хил дуо ва саловотларни, ҳатто беморларни қандай даволашни, уларга дам солишни ўргатишга муаллима қилиб қўйган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни зиёрат қилиб турар эдилар, унга Мадинада томорқа ер ва ҳовли-жой иқтоъ қилиб бергандилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг уйида баъзан ухлаб дам олардилар, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун махсус кўрпа-тўшак тайёрлаб қўйганди. Бу табаррук кўрпа-тўшакни кейинчалик Умавий халифалардан бири катта маблағга сотиб олганди. Мазкур ҳовли ўз даврида аёл-қизларга ўқиш-ёзишни, тиббиётни ўргатадиган таълим марказларидан бири бўлиб ҳисобланган.

370 views

Gepostet 5. Jan.

Хоразмлик Миср маликаси Бу ерда 1248-1257 йилларда Мисрда подшоҳлик қилган, асли келиб-чиқиши бизнинг Хоразмдан бўлган Шажарат ад-Дурр деган малика назарда тутилган. Малика Шажар “Исмат ад-дин ва-л-муслимин” “(“Мусулмонларнинг ва диннинг маъсума аёли”) номли фахрли унвонга эга бўлган. Унинг бошқаруви даврида мусулмонлар салибчиларга қарши мардонавор жанг қилганлар, у Людовик IX ни, Малика Маргаритани, подшоҳнинг укаси Альфонсни ҳамда 12 минг нафардан ортиқ салибчиларни асир ола билган қўшиннинг раҳбари сифатида исломнинг энг шавкатли маликаларидан бири бўлиб тарихда из қолдирган.

374 views

Gepostet 5. Jan.

Биз Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи мазҳаблари бўлмиш ҳанафий мазҳабига кўра амал қиламиз. Ҳанафий мазҳабининг фатво тўпламлари ва фиқҳий матн китобларининг барчасида аёл киши қози бўлиши мумкинми, деган масала ўртага ташланган. Жавобида эса бунинг мумкин экани алоҳида қайд қилиб кетилган. Масалан, Бурҳониддин ал-Марғиноний бобомиз “ал-Ҳидоя” асарида бундай деганлар: وَ يَجُوزُ قَضَاءُ الْمَرْأَةِ فِى كُلِّ شَئٍ اِلَّا فِى الْحُدُودِ وَ الْقَصَاصِ “Барча нарсаларда хотиннинг қозилик қилиши жоиз бўлади, фақат шаръий ҳад (жазо)ларга ва қасосга ҳукм чиқариш бундан мустаснодир” (Бурҳониддин ал-Марғиноний. ал-Ҳидоя. 2-жилд. – Ҳиндистон: Алавий, 1865. – Б. 90). Аёлларнинг шаръий жазоларни ва қасосни ижро қилишга қозилик қилмасликлари уларнинг қатлдек оғир жазоларни таъйинлашга масъулиятдан озод этиш учун бўлганини тушуниш мумкин. Чунки, бундай ҳолатларда ҳатто уларни гувоҳликка ҳам жалб қилинмаган. Фиқҳий фатво тўпламларида агар аёл қози шаръий жазоларни ва қасосни ижро қилишга ҳукм чиқарса-ю, уни эркак қози тасдиқласа, ҳеч ким бу ҳукмнинг ижросидан бош торта олмайди, дейилган. Машҳур ҳанафий олими, “Баҳр ар-роиқ” асарининг муаллифи Ибн Нужайм ал-Мисрий эса: وَأَمَّا سَلْطَنَتُهَا فَصَحِيحَةٌ وَقَدْ وَلِيَ مِصْرَ امْرَأَةٌ – “Аёл кишининг давлат бошқарувига келсак, бу дуруст бўлади. Мисрга ҳам аёл подшоҳлик қилган эди”, деганди (Ибн Нужайм ал-Мисрий. Баҳр ар-роиқ. 7-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1997. – Б. 8).

379 views

Gepostet 5. Jan.

Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги гаплари аёлларни раҳбар қилиш ҳаром эканлигини ёки уларнинг раҳбар бўлиши ҳақиқатдан ҳам ҳалокат эканини асло англатмайди, агар раҳбар бўлиб қолса, унга қулоқ тутмаслик ёки буйруғи инобатга ўтмаслигини ҳам билдирмайди! Буни тўғри тушуниш лозим. Тажрибадан ўтган бу ҳақ гап эркакларнинг жамиятда фаол бўлишини, ғайратли ва шижоатли бўлишини, жамиятнинг юкини ва оғирлигини асло аёлларга топшириб қўймасликни, барча масъулиятга аёлларни рўпара қилмасликни, лаёқатсиз ва номуносиб аёлларга жамият учун муҳим мансабларни топшириб қўймасликни англатади. Зотан, аёлларини ишлатиб қўйиб, ўзлари бепарво ва дангаса бўлган миллат, ғайратсиз ва оғир ишдан қочувчи халқ, ҳамма масъулиятни аёллар бўйнига ортиб қўядиган “эркак”лар, оғир масъулиятли ишларни хотинларига топширувчи одамлар, нолойиқ ва номуносиб аёлларга мансабларни бериб қўядиган жамият ҳақиқатдан ҳам ҳалокатга маҳкумдир. Ҳар қалай, ҳанафий мазҳабининг фақиҳлари ва ҳадис билимдонлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги гапларини мана шундай тушунганлар. Шунинг учун ҳам, Мавлоно Али ал-Қори ҳазратлари: “Бу ҳадис ушбу қавмнинг ҳолатида камчилик борлигини билдиради, аёлларнинг бошлиқ бўлишининг жоиз эмаслигига далолат қилмайди”, деганлар. Яна у зот “Аёлларнинг ақли нуқсонли” дегувчиларга жавобан: “Аёллар гувоҳлиги инобатга ўтади, улар вақфларга нозир бўлишлари мумкин, етимларга васий бўлиши жоиз, демак қозилик қилиши ҳам мумкин. Чунки, айрим аёлларнинг ақли кўпгина эркакларнинг ақлидан кучлироқ”, деганлар (Али ал-Қори. Фатҳ боб ал-иноя. 3-жилд. – Байрут: Дор ал-Арқам, 1997. – Б. 110 ва 119).

387 views

Gepostet 5. Jan.

Охирги пайтда аёлларнинг раҳбар бўлишидан норози бўлаётган оддий мусулмонларнинг овози эшитилиб қолмоқда, “Аёл раҳбар бўлган юрт таназзулга маҳкум”, деганга ўхшаш фикрлар ҳатто мусулмон депутатлар томонидан айтилмоқда. Буларнинг замирида мусулмонча эътиқод, минг йиллик ўзбек менталитетига хос жиҳатлар мавжуд эканини унутмаслик керак. Имом Бухорий бобомиз ва Имом Термизий бобомиз ривоят қилишларича, Кисро вафотидан сўнг форслар унинг қизини подшоҳ қилишганини эшитган Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир ҳадис айтган эканлар. Имом Бухорий бобомиз саҳиҳ ҳадислар тўпламида бу ҳадисни икки марта такрор келтирганлар: لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوْا أَمْرَهُمْ امْرَأَةً “Ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилган қавм ҳаргиз нажот топмайди!” (Бухорий, 6/4425; 9/7099; Термизий, 4/2262). Ҳақиқатдан ҳам, Эрон шоҳи Хусрав II нинг икки қизи 629-631 милодий йилларда кетма-кет бир-бир ярим йилдан подшоҳлик қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гаплари ўша пайтда ана шу қавмга нисбатан айтилган эди. Бўрон ва Озарми деган икки нафар аёлнинг подшоҳлигидан сўнг Фаррух бир йилдан сал ошиқроқ муддат Эронга шоҳлик қилди, ундан кейин эса қарийб 20 йил Яздигард подшоҳлик қилади. Бунинг даврида мусулмонлар Эронни ўн тўрт йиллик жангу жадаллар эвазига фатҳ қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратлари 25 йилга етмасдан ижобат бўлди. Тарихда аниқ нима юз берганини ва нималар сабаб бўлганини билмадим-у, лекин, ҳарқалай, бутун дунёнинг ўша даврдаги энг-энг қудратли давлати аёллар раҳбарлиги остида ривожланиш ва тараққиётдан орқага кета бошлагани, алалоқибат таназзулга юз тутгани бор ҳақиқатдир.

398 views

Gepostet 5. Jan.

Яхшилаб назар ташланса, бутун дунёда “гендерлик масаласи” ва “гендер тенглиги” масаласига жамиятда эркак ва аёлларнинг бир-бирининг қиладиган ишини бошқаси қилмоқчи бўлганида тўсқинлик қилмаслик нуқтаи назаридан қаралади, холос. Яъни, раҳбар бўлмоқчи бўлган аёлга раҳбарлик ман қилинмаслиги керак, эркакнинг раҳбарлигини қўлга оламан деган аёлга йўл берилиши керак ва ҳоказо. Демак, натижада аёлларнинг судя ёки ҳоким бўлиши, ректор бўлиши, депутат, сенатор ва ҳатто алалоқибат президент бўлиши учун тўла имкониятлар яратилиши керак бўлади. Юқорида айтганимиздек, имконият бўлишининг ўзи кифоя этмайди, балки аёлларни раҳбарликка атайин таъйинлаб қўйилиши ҳам мумкин. Шундай экан, кўпчилиги мусулмон бўлган юртда “Исломда аёллар раҳбар бўла оладими?” деган савол ўртага ташланиши, табиийдир.

402 views

Gepostet 5. Jan.

ИСЛОМДА АЁЛЛАР РАҲБАР БЎЛА ОЛАДИМИ? Мусулмон ҳамжамиятида ҳам аёлларнинг тенгҳуқуқлилиги, жамиятда уларнинг эркаклар билан тенг фаолият олиб бориши-ю, ўзларининг юксак ва баланд мартабали ўрнига эга бўлиши масалалари кўтарилиб туради. Охирги йилларда бу ўзбек жамиятида ҳам “гендерлик масаласи”, “гендер тенглиги” каби иборалар билан айтилмоқда. Аллоҳ томонидан жинс, характер ва хослик жиҳатидан фарқли қилиб яратилганини англатади. “Қуръон”да: وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالْأُنْثَى – “Ўғил бола қиз каби эмас!”, деган мазмундаги оят бор (Оли Имрон, 36). Ўзбекистонда аёлларнинг судя ёки ҳоким бўлиши, ректор бўлиши, депутат, сенатор ва ҳатто президент бўлиши имкониятлари ҳукуматнинг диққат марказида туради. Баъзида имконият бўлишининг ўзи кифоя қилмайди, балки ҳаттоки, қайсидир маънода аёлларнинг раҳбар бўлишига атайин таъйинловлар амалга оширилиши керак бўлади. Чунки, шунга қараб, Ғарб ёки Америка ёрдам беради, ҳамкорликни йўлга қўяди.

430 views

Gepostet 5. Jan.

Савол: Ислом динида аёл раҳбар бўлиши мумкинми?

431 views

Gepostet 4. Jan.

Икки аёл суҳбати жуда мароқли. Яна диллашгунча. Дилнозага оқ йўл тилаб, Париж тараф кузатамиз...

483 views

Gepostet 4. Jan.

Суҳбат сўнггида қаҳрамонамиздан ўқувчилар учун савол йўллашини сўрадик. Диққат савол: Жалолиддин Мангуберди ҳарамидаги бир аёл ҳозирги Туркиянинг бир ҳудудида ҳукмронлик қилган. У ким? Совға эса юқоридаги китоб. Жавобни [email protected] ёки телеграм @oybonu га юборинг.

528 views
12•••10•••20•••3031323334•••3738