TGINSIGHT CHAT
Oʻzbekoyim
@Uzbekxonim
Bildung“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali
Aktuelle Beiträge
S. 31 von 38 · 451 Beiträge
Gepostet 6. Jan.
Зангиотага бир чет эллик меҳмонни олиб бордим. Анбар она тарафдан эрлари Зангиота мақбарасининг кўриниши. Аслида аёл ва эркак зиёратгоҳлари бир жойда учраши камдан кам ҳодиса🧐
Gepostet 6. Jan.
Gepostet 6. Jan.
Савол: кейинги пост нима мавзуда бўлишини хоҳлайсиз?
Gepostet 6. Jan.
Хайрли кеч гўзаллар ва уларнинг беклари💁🏻♀️
Gepostet 5. Jan.
Кўриб турганиздек, Ислом динида аёл киши раҳбари бўлиши мумкин экан. 😊 Юқоридаги мақолада эса, бунинг тарихий омиллари ва раҳбарликга қўйилган исломий шартлар ҳақида фикр юритилган.
Gepostet 5. Jan.
ИСЛОМДА АЁЛЛАР РАҲБАР БЎЛА ОЛАДИМИ? Мусулмон ҳамжамиятида ҳам аёлларнинг тенгҳуқуқлилиги, жамиятда уларнинг эркаклар билан тенг фаолият олиб бориши-ю, ўзларининг юксак ва баланд мартабали ўрнига эга бўлиши масалалари кўтарилиб туради. Охирги йилларда бу ўзбек…
Gepostet 5. Jan.
Ўзбекойим тарих фанлари номзоди, муҳтарам олим Ҳамидулла Аминовга ўз мақоласини таклиф қилиб, каналга берганлари учун миннатдорчилик билдиради.
Gepostet 5. Jan.
Албатта, Аллоҳни рози қиладиганроқ кимса халқни ҳам адолат билан бошқарадиган, уларга зулм қилмайдиган, халқни норози қилмайдиган киши бўлади. Зотан, халқни рози қиладиган кимса Аллоҳдан қўрқувчироқ, охиратини ўйлайдиганроқ бўлади, ундан Аллоҳ ҳам рози бўлади. Демак, табиий равишда маданиятли, ўз замони ва даврини тўғри тушунган ҳамда мутаассиб бўлмаган ва динда ғулувга кетмаган мусулмонлар жамиятида аёлларнинг ҳам фаолиятининг бўлишини тушунса бўлади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз алайҳиссалом давридан буён барча замонларда ҳамма масъулиятни аёллар бўйнига ортиб қўядиган “эркак”лар, оғир масъулиятли ишларни хотинларига топширувчи одамлар, нолойиқ ва номуносиб аёлларга (эркакларга ҳам) мансабларни бериб қўядиган жамият қораланиб келади. Биз маданиятли одамлар сифатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларининг асл маъносини ҳанафий олимлари сингари тўғри тушунишни ўрганишимиз керак. Ҳамидуллоҳ Беруний.
Gepostet 5. Jan.
Аёлларнинг раҳбар бўлишларида диний-эътиқодий жиҳатлар билан бирга миллий урф-одатлар ва қадриятларни ҳам инобатга олиниши мақсадга мувофиқ, десак тўғрироқ бўларди. Масалан, ҳар қандай ўзбек аёлининг ўзи овқат қилиши, болаларини тарбия этиши, оиладагилар билан яқин муносабатда бўлиши тақозо этилади. Ишхонада кечаси узоқ қолиб кетишлар, ҳар куни тунги 11 лардан кейин уйга келишлар, бегона эркаклар билан опоқ-чапоқ муносабатлар, қуёш чиқмасданоқ ўзбек аёлининг кўчага чиқиб кетишлари ўзбек оилаларида тасаввур қилинмайди. Аёлларни раҳбар қилиб қўйиб, оилаларни буткул барбод бўлишига ёки номигагина оила бўлиб турилишига йўл қўйиш ҳам тўғри эмас, албатта. Аёлларнинг раҳбар бўлишининг динда ёқтирилмаслигининг асл сабабларидан бири жамият учун муҳим мансабларни лаёқатсиз ва номуносиб аёлларга топшириб қўйишликдир. Аслини олганда, лаёқатсиз ва номуносиб эркакларга ҳам мансаб бериш шариатда қайтарилган. Масалан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари мавжуд: مَنْ اِسْتَعْمَلَ رَجُلاً مِنْ عِصَابَةٍ، وَ فِي تِلْكَ الْعِصَابَةِ مَنْ هُوَ أَرْضَى لِلهِ مِنْهُ، فَقَدْ خَانَ اللهَ وَ رَسُولَهَ وَ خَانَ الْمُؤْمِنِينَ “Кимки бирор гуруҳга бир кишини амалдор қилса-ю, ўша гуруҳ ичида ундан кўра Аллоҳни рози қиладиганроқ кимса бўладиган бўлса, у Аллоҳга, унинг Расулига хиёнат қилибди ва мўъминларга ҳам хиёнат қилибди” (Ҳоким, 4/7023).
Gepostet 5. Jan.
Кўпчиликка маълумки, “Қуръони карим”да оилада бошлиқ ва бошқарувчи эркак экани айтилган: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ- “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир” (“Нисо” сураси, 34-оят). Албатта, оила жамиятнинг бир бўлаги бўлгани сабабли оилада бошлиқ ва бошқарувчи эркак бўлгани каби жамиятда ҳам бошлиқ ва бошқарувчи эркак бўлиши диний ва миллий қарашларга мувофиқ келади. Бироқ, баъзида бўшанг ва ғайратсиз эркаклар ҳузурида аёллар вазиятни ўз қўлларига олишга мажбур бўлиб қоладилар, оилани ҳам, жамиятни ҳам тўғри бошқариш учун ҳаракатга тушиб қоладилар... Шунинг учун, жамиятнинг муаммоларини, талаб ва тақозоларини ҳал қилишда умуммиллий манфаатни инобатга олиш керак бўлади. Масалан, жамиятда аёл дояларга эҳтиёж сезилади, бу ҳолатда бутун жамият уларни етиштириб чиқаришга масъул бўладилар. Бунинг учун қизларни тиббиёт ўқув юртларида ўқитиб таҳсил олдириш, кейинчалик уларни ҳар куни ишга бориб-келишларини таъминлаш керак бўлади. “Эркак доялар керакми?” деган саволга жавоб излагандан кўра, қизларимизни тиббиёт ўқув юртларида ўқитиб, жамиятга аёл доялар етказиб беришимиз муаммони тўғри ва амалий ҳал қилиш ҳисобланса керак. Аёллар доя бўлган туғруқхонани, албатта, аёлларнинг ўзлари бошқаргани маъқулроқ.
Gepostet 5. Jan.
У “Саҳиҳи Бухорий”ни ўз қўли билан кўчириб чиққан хаттота, уни ўқитишда ҳар бир сўзига эътибор берувчи ҳассоса бўлгани манбаларда ёзиб қолдирилган. Талабалари “Саҳиҳи Бухорий”ни унинг асл нусхасидан кўчириб олганида, ўзи қайта диққат билан кўздан кечириб берар экан. Машҳур “Тарихи Бағдод” асарининг муаллифи Абу Бакр Хатиб Бағдодий ҳам 445 ҳ./1054 м. йили ҳаж мавсумида унинг ҳузурида “Саҳиҳи Бухорий”ни 5 кунда тўлиқ ўқиб чиққан экан(!!!). Айрим ўқувчиларимиз аёлларнинг раҳбарлик масаласидан кўра бизга уларнинг кўчага чиқишларининг номуносиблиги, жамоат намозларига боришларининг макруҳлиги ёки кўча-кўйда юришларининг ҳукми, аёл-қизларнинг сатри аврат масаласи, ҳатто уларнинг овозларининг ҳам аврат дейилгани, шунингдек, эркакларнинг рашки ва даъюслиги масаласини ўртага ташлашлари мумкин. Масалан, юртимиз мутафаккирларидан бири, улуғ мутасаввиф олим ва шоир Сўфи Аллоҳёрнинг “Сабот ул-ожизин” асарида келтирилган қуйидаги байтларини айтиб қолишлари ҳам ҳеч гап эмас: Бо ғайрат эр эрур, рози қазоға, Юбормас аҳлини тўй-у азоға. Бўлур рози қора ерга тиқарға, Қачон рози бўлур уйдин чиқарға. Бу хилдаги фатво ва фикрлар давр тақозосига кўра, шу билан бирга, инсоннинг шахсий тақвоси, дунёқараши, эътиқоди, шахсий қарашлари, ҳис-туйғулари ва куч-ғайратидан келиб чиқиб белгиланган. Ҳанафий мазҳабининг барча фиқҳий манбаларида аёлларнинг жамоат намозларига қатнашлари макруҳлиги қайд қилинган. Бироқ, бизнинг давримизга келиб, сайёҳликнинг ривожланиши, зиёрат туризмининг тараққий этиши, давлатлар бюджетининг туризм эвазига ортиб бориши, глобаллашув жараёнлари, мусулмонларнинг ўзаро борди-келдиларининг кўпайиши, яшаш шароитларининг яхшиланиб бориши, мусулмонларнинг ҳам сайру саёҳатга ружуъ қўйиши, шаҳарларнинг катталашиб кетиши сабабли шаҳар ичида юриш муддатининг узайиши натижасида бугун масжидларда ва жамоат жойларида аёллар учун ҳам махсус намозхоналар барпо этишнинг заруратини келтириб чиқармоқда. Бу эса фиқҳий манбалардаги макруҳликни, замона тақозосига кўра, зарурат нуқтаи назаридан келиб-чиқиб, аёллар намозхоналарини барпо этишни вожиб дейишгача олиб келиши мумкин.
Gepostet 5. Jan.
Биз бу ерда минглаб олима, фақиҳа, муҳаддиса бўлган аёлларнинг номларини бирма-бир келтириб ўтиришдан йироқмиз. Улар ўз даврида қанчадан-қанча эркак ва йигитларга дарс берганларини ҳам айтиб ўтирмаймиз. Чунки, улар рўйхатининг ўзи жилд-жилд китоблар бўла олади. Фақатгина “Саҳиҳи Бухорий”нинг ровияларидан бири Карима ал-Марвазия (ваф. 463 ҳ./1071 м.) номини келтиришни жоиз санадик. У Марвда туғилган, асосан, Маккада “Ҳарами шариф”да яшаган, турмуш қурмасдан юз ёшли ҳурмомо бўлиб яшаб-ўтган. Отаси Бухоронинг Кушмиҳан қишлоғидан бўлган. У отаси билан ҳаж сафарига отланган. Аввал Байтулмуқаддасга бориб, сўнг Макка-Мадинани зиёрат қилган. Маккада умрининг охиригача яшаб қолган. У Макка-Мадина уламоларидан сабоқ олган, у ерда истиқомат қилгани сабабли ҳажга келган толиби илмлар ва мутахассислар ундан “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқиб олишга интилганлар. Шу тариқа, Карима ал-Марвазийя бутун дунёга “Саҳиҳи Бухорий”ни тарғиб ва ташвиқ қилувчи аёл олималардан бўлиб танилган.