TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bali menyang dhaptar saluran
Uzshifo Info avatar

TGINSIGHT CHAT

Uzshifo Info

@UZSHIFO_INFO

Health and Fitness

🌱 Sog'lom hayot tarzi 🎓 Asoschi: Feruza Sattarova (Klinik Nutritsiolog)

Pelanggan290Pelanggan saiki
Kiriman sing dilacak101Jumlah kiriman sing diindeks
Jangkauan terkini9,221Total tampilan terkini
Kiriman terkini

Kiriman terkini

Kaca 2 saka 9 · 101 kiriman

Diterbitake 12 Des

ИЧАК ШИЛЛИҚ ҚАВАТИНИТУЗАТИШ Ичак шиллиқ қаватини тиклашнинг босқичлари бор: 1-босқич: Яллиғланишларни тузатиш ёки камайтириш 2-босқич: Шиллиқ қаватни тузатиш (шиллиқ қаватдаги эрозия, яра ва майда жароҳатларни тузатиш). 3-босқич: Ичак мукоза қобиғини тиклаш Яллиғланиш билан ишлангач ва яллиғланишни келтириб чиқараётган факторлар олиб ташлангач, ичак шиллиқ қавати тузатиш устида ишланади (2-босқич). Ичак шиллиқ қаватини тузатувчи маҳсулотлар: ☘️Зиғир уруғи дамламаси ёки кисели ☘️Суяк шўрва, хаш ёки холодец. Бунда ҳайвон оёғи ёки думи камида 4 соат қайнатилади ва шўрваси кунига 2-4 марта ичилади. Ҳайвон яйловда боқилган (яшиллик билан боқилган) бўлса яхши. ☘️Эрувчан клетчатка, масалан пиширилган олма ёки псиллиум. Клетчатка билан бирга кўп сув ичилиши керак. ☘️Коллаген. Тайёр коллагенни сувга ёки овқатга қўшиб истеъмол қилса бўлади. @uzshifo_info

579 views

Diterbitake 11 Des

ЯЛЛИҒЛАНИШЛАРНИ КАМАЙТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР @uzshifo_info

408 views

Diterbitake 11 Des

ЯЛЛИҒЛАНИШ ЎЗИ НИМА? Организмда бирор тўқима лат еганида, жароҳатланганида ёки тўқимага инфекция томонидан зарар етганида шу тўқима тузалиши учун организм яллиғланиш жараёнини ишга туширади. Организм бу жароҳатланган тўқимага кўпроқ ресурслар (зарарни тузатувчи ҳужайралар) юборади. Бунда тўқимада қизариш, шиш, иссиқлик ёки оғриқ пайдо бўлади. Яллиғланиш жараёни тўқиманинг тузалиши учун ишга тушади ва тўқима тузалгач яллиғланиш ҳам тўхтайди. Баъзи ҳолатларда яллиғланиш ҳеч ҳам тўхтамайди. Доимий яллиғланиш ҳудди кичик ўчмас оловга ўхшайди ва вақт ўтиб тўқималар бу оловдан зарар кўради. Сурункали (тўхтамайдиган) зарар берувчи яллиғланиш қуйидаги ҳолатлар сабабли пайдо бўлади: ❗️Доимий стресс ❗️Уйқу режимининг бузилиши (кеч ухлаш, уйқуга қонмаслик) ❗️Ичак микрофлорасининг бузилиши ❗️Инфекциялар ❗️Аутоиммун касалликлар ❗️Нотўғри овқатланиш ❗️Зарарли кимёвий моддалар ❗️Гормонал бузилишлар @uzshifo_info

382 views

Diterbitake 6 Des

ИЧАКЛАРДАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШЛАРНИ ТУЗАТИШ Яллиғланишни тузатиш учун бир нечта восита ва нутрицевтиклардан фойдаланиш мумкин. Улардан бир нечтасини санаб ўтаман: ☘️Куркумин - кунига 500 мг ёғли ва қора мурчли овқат билан бирга ☘️Занжабил (имбирь) - кунига 300-450 мг овқат билан бирга ☘️Омега-3 - кунига 1-3 грамм овқат билан бирга ☘️Ромашка (мойчечак) чойи Куркумин кимларга мумкин эмас: ⚠️Индивидуал тоқатсизлик ⚠️Юқори кислотали гастрит ⚠️Ўт қопида тошлар бўлиши ⚠️Гепатит ⚠️Ичакларда тиқилиш бўлиши ⚠️Анемияда эҳтиёт бўлинади, чунки куркумин узоқ ва юқори дозада ичилганида темир миқдорини камайтиради Занжабил кимларга мумкин эмас: ⚠️Индивидуал тоқатсизлик Омега-3 кимларга мумкин эмас: ⚠️Индивидуал тоқатсизлик ⚠️Тромбоцитлар даражаси жуда паст бўлиши ⚠️Антикоагулянт (қон суюлтирувчи) дорилар истеъмол қилинганида Эслатма: Овқатланиш тарзи тузатилмаса яллиғланиш камаймайди. Тепадаги қўшимчалар ёрдамчилар холос. Кўпроқ маълумот олиш учун 5R протоколининг 1чи қадамини кўриб чиқинг. @uzshifo_info

419 views

Diterbitake 6 Des

МИКРОБИОТАНИ ТИКЛАШНИНГ 5R УСУЛИ: 2-қадам Микробиотани тиклашнинг 5R усулининг 2-қадами Тиклаш (Regenerate) қадами ҳисобланади. Бу қадамнинг давомийлиги камида 4 ҳафта (организм ҳолатига қараб). Бу қадамда қуйидагилар кетма-кет бажарилади: 1. Ичак деворлари (шиллиқ қават) тикланади 2. Ҳазм тизими моторикаси тикланади 3. Ич келиши доимий бўлиши таъминланади Ичаклар саломатлиги инсон саломатлигининг асоси ҳисобланади. Шунинг учун биринчи бўлиб ичаклар билан ишланади. 5R протоколининг 1-қадами бажарилгач, 2-чи қадам сифатида ичак шиллиқ қаватини тиклаш устида ишланади. Иккала қадамни бир вақтда бирга олиб борса ҳам бўлади. Биринчи қадамни бажармасдан яхши натижага эришишнинг иложи йўқ. Ичак шиллиқ қаватини тиклашнинг ҳам ўз босқичлари бор: 1-босқич: Яллиғланишларни тузатиш 2-босқич: Шиллиқ қаватдаги эрозия, яра ва жароҳатларни тузатиш. 3-босқич: Ичак мукоза қобиғини тиклаш @uzshifo_info

367 views

Diterbitake 4 Des

МИКРОБИОТАНИ ТИКЛАШНИНГ 5R УСУЛИ: 1-қадам Микробиота бузилишининг турлари кўп бўлади ва умумий қилиб “дисбиоз” деб аталади. Дисбиоз - организмдаги фойдали ва зарарли бактерияларнинг мувозанати бузилиши. Дисбиоз турлари: ❗️Шартли-патоген бактерияларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши (СИБР) ❗️Организмда замбуруғларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиши (СИГР, кандидоз) ❗️Вирусли юкланма (СИВН) ❗️Фойдали микроорганизмларнинг организмда яхши ўсмаслиги (СНРМ) ❗️Баъзи турдаги фойдали микроорганизмларнинг организмда етарли бўлмаслиги Ичаклар ва ҳазм тизими саломатлиги инсон саломатлигининг асоси ҳисобланади. Ичаклар носоғлом бўлса, бадан соғлом бўла олмайди. 5R дастури ҳазм тизими ва ичакларни соғломлаштириш учун мўлжалланган дастурдир. Бу дастур беш қадамдан иборат бўлса ҳам энг муҳим қадам бу айнан 1чи қадамдир. Баъзан микробиотани тиклаш учун мана шу биринчи қадамнинг ўзигина етарли бўлади. Микробиотани тиклашнинг 5R усулининг биринчи ва энг асосий қадамини pdf қўлланма кўринишида сақлаб олсангиз бўлади. @uzshifo_info

979 views

Diterbitake 11 Sep

МИКРОБИОТА БУЗИЛСА ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАР ПАЙДО БЎЛАДИ? Микробиота баланси бузилганида қуйидаги касалликлар ёки ҳолатлар пайдо бўлади: ▫️Ҳазм тизими касалликлари (диарея, ич қотиши, колит, гастрит, ошқозон яраси ва бошқалар) ▫️Нейродегенератив касалликлар (Альцгеймер касаллиги, Паркинсон касаллиги, Хайтингтон касаллиги, амиотрофик склероз, Фридрейх атаксияси) ▫️Метаболик синдром (атеросклероз, 2-турдаги қандли диабет, семизлик, подагра) ▫️Аутоиммун касалликлар (склероз, 1-турдаги қандли диабет, системали қизил люпанка ва б.) ▫️Руҳий касалликлар (аутизм, шизофрения, хроник чарчоқ синдроми) ▫️Мушак-скелет тизими бузилишлари (фибромиалгия, скелет мушаклари гипертрофияси/атрофияси, носпецифик артрит ва артрозлар) Шунингдек: ▫️Буйрак ва жигар тош касалликлари ▫️Бронхиал астма ▫️Атопик дерматит, псориаз ▫️Менструал цикл бузилиши, бепуштлик ▫️Неонатал анемия, кахексия ▫️Саратон @uzshifo_info

780 views

Diterbitake 9 Sep

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ Инсон танасида кўплаб фойдали ва зарарли микроблар яшайди. Бу микробларнинг ўз генлари бор. Бу генлар одамнинг ўзига тегишли бўлган генларига қараганда инсон саломатлигига кўпроқ таъсир кўрсатади. 2003 йилнинг "Инсон геноми" номли ҳалкаро дастурида инсон организмида 20000 - 25000 та оқсил кодловчи генлар аниқланган. Инсон танасида яшайдиган микробларда эса 8000000 (8 миллион)га яқин генлар аниқланган. Бу инсоннинг ўз генларидан 360 марта кўп! Тасаввур қиляпсизми, ичимизда (ва устимизда) яшайдииган микробларнинг генлари бизга ўз генларимиздан ҳам кўпроқ таъсир кўрсатади! Демак соғлом бўлишни хоҳласак микрофлорамизни соғлом ушлашимиз шарт. @uzshifo_info

690 views

Diterbitake 31 Agt

ЮЗДАГИ ҚОРА НУҚТАЛАРНИ ЭРИТУВЧИ МАСКА Қора нуқтачалар одатда бурун ва юз соҳасида пайдо бўлади. Маскани бутун юзга сурса бўлади. Маска ёғли ва аралаш тери турлари учун тўғри келади. Бу синалган ва жуда фойдали маска (терини ёшартиради), лекин агар терингизда қизариш ёки яллиғланиш кўпайса, демак маска сизга тўғри келмаган бўлади. Юзда йирингли тошмалар бўлса ҳам маска мумкин эмас. Рецепт: 1 ош қошиқ кастор ёғини сув ҳаммомида иситинг (ёғ ичига сув кирмасин). 1 чой қошиқ шафтоли данаги ёғи қўшинг. 1 капсула примула ёғини тешиб қўшинг (энг асосий ингредиент!). 2-3 томчи Розмарин ёғидан қўшинг. Маскани қуруқ терига суртинг. Маска юзда 20-40 дақиқа қолсин. Сўнг тоза сочиқчани 50-60 C даража иссиқ сувда ювиб сиқинг ва юзга қўйиб эҳтиёткорлик билан ёғни шимдиринг. Агар юзда ёғ қолса, сочиқ билан жараённи 2-4 марта такрорланг. Сўнг юзни юз учун мўлжалланган восита билан ювиб ташланг. Ёғли тери учун маскадан ҳафтада 3-5 марта фойдаланса бўлади. Давомийлиги - 3 ой. @uzshifo_info

756 views

Diterbitake 19 Apr

ЗИҒИР УРУҒИ ҚАЙНАТМАСИ - ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклаш учун 1 ош қошиқ зиғир уруғи (янги, туриб қолмагани) 200 мл қайнаб турган сув 📖1-усул: Зиғир уруғлари устига қайноқ сув қуйилади, қайноғига етказилади. Сўнг паст оловда 3-5 дақиқа қайнатилади. Олов ўчирилиб совутилади. Суви сузиб олиниб овқатдан ярим соат олдин кунига 2-3 маҳал ичилади. 📖2-усул: Кечки пайт термосга зиғир уруғи солинади. Устидан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб суви сузиб олинади ва овқатдан ярим соат олдин кунига 2-3 маҳал ичилади. ✏️Дамламаларни 12 соат ичида ичиб тугатиш керак, узоқ сақланмайди. ✏️Болалар 50-60 млдан, катталар 100-150мл дан ичишади. 🗓Курс - 2-4 ҳафта @uzshifo_info

1,400 views

Diterbitake 18 Apr

ИЧАКЛАРДА ЯЛЛИҒЛАНИШ - аниқлаш ва тузатиш Ичакларда яллиғланиш бор-йўқлигини билиш учун қуйидаги анализ топширилади: ✏️ Кальпротектин Агар кальпротектин даражаси 10 мкг/г гача бўлса, яллиғланиш йўқ. Агар ундан ошса яллиғланиш бор. Кўрсаткич 30мкг/г дан катта бўлса, демак ичак деворларида жиддий яллиғланиш мавжуд. Ичак яллиғланишини тузатиш ва ичак деворларини мустаҳкамлаш учун қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилса бўлади: 🌼L-глутамин - узоқ қайнатилган суяк шўрвасида кўп (камида 4-8 соат қайнатилган оёқ, калла суяклари) - ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклайди 🌼Цинк карнозин - яллиғланишни камайтиради, ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклайди 🌼Slippery elm bark - сирпанчиқ қарағай пўстлоғи (бу ўсимликнинг ўзбекча таржимаси қанчалик тўғри, аниқмас) - ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклайди 🌼Зиғир уруғи қайнатмаси - 150 мл овқатдан 30 дақ.олдин - ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклайди 🌼Коллаген ва желатин (суяк шўрвасида ҳам коллаген ва желатин бўлади) ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклайди, бўғимларни ва суякларни мустаҳкамлайди 🌼Эрувчан клетчатка (псиллиум, олма пектини) - шиллиқ қаватни тиклайди 🌼Гхи ёғи, яъни куйдирилиб сутли қисми олиб ташланган сарёғ (топленое сливочное масло) - гхи ёғидаги бутират моддаси ичакдаги яллиғланишни камайтиради ва микробиота учун фойдали 🌼Ромашка, календула, зверобой дамламалари - яллиғланишни камайтиради Булардан ҳаммасини ичиш шарт эмас, 2-3 та маҳсулот танланади. Натижаларга қараб қўшимча киритилиши ёки камайтирилиши мумкин. Мисол учун: ☘️Зиғир уруғи қайнатмаси - 150 мл овқатдан 30 дақ.олдин 3 маҳал - 2-4 ҳафта ☘️Суяк шўрваси (холодецни илиқ варианти) - 150 мл овқатдан 30 дақиқа олдин 3 маҳал - 2-4 ҳафта ☘️Ромашка дамламаси - уйқудан олдин 200 мл (2 чой қошиқ ромашка 1 стакан қайноқ сувда дамланади) - 2-4 ҳафта ёки ☕️Ичида бир нечта актив моддалар жамланган 1 дона препарат олиб ичса бўлади: Healthy Gut - ичидаги қошиқнинг ярми 100-150 мл илиқ сув билан аралаштирилади ва овқатдан 1 соат олдин кунига 2 маҳал ичилади (1 ой ичилади, сўнг анализ натижасига қараб давом этилади ёки тўхтатилади.) @uzshifo_info

1,470 views

Diterbitake 17 Apr

БОЛАЛАРДА ВА КАТТАЛАРДА КАМҚОНЛИК САБАБЛАРИ Камқонлик мураккаб ҳолат ҳисобланади, чунки унинг сабаблари ҳар хил бўлади. Сабабини аниқлаш учун эса анализлар топширилади, диагностика қилинади. Бунинг учун интегратив педиатр шифокорга мурожаат қилиш мумкин. Камқонлик сабабини билмасдан уни тузатиш қийин ва баъзан ҳавфли бўлади, чунки темир препаратларини пала партиш ва назоратсиз ичиш мумкин эмас. Ичаклар яллиғланган бўлса темир препаратлари ножўя таъсир қилади. Ички қон йўқотиш бўлсаю сиз билмай юрсангиз, бу ҳам албатта ҳавфсиз ҳолат эмас. Камқонлик сабаблари бир ёки бир нечта бўлиши мумкин: 1. Ичакларда яллиғланиш. Ичак яллиғланган бўлса истеъмол қилинаётган таомлардаги фойдали озуқалар ичак деворлари орқали сўрилиши қийинлашади. Натижада инсонда кўплаб дефицитлар ва камқонлик пайдо бўлади. 2. Ички қон кетиши (ичак яраси ёки язва ҳисобига). Бундай ҳолатда доимий қон йўқотиш содир бўлади, натижада камқонлик ривожланади. 3. Ҳайз пайтида нормадан ортиқ кўп қон йўқотиш. Нормада ҳайз пайтида кўп қон йўқотилмайди, лекин патологиялар бўлса кўп қон йўқотилади ва бу табиийки камқонликка сабаб бўлади. 4. Ошқозон кислотасининг пастлиги. Ошқозон кислотаси паст бўлса гўшт ва оқсил маҳсулотлари яхши ҳазм бўлмайди. Темирнинг энг яхши манбаси бу қизил гўшт. Гўшт яхши ҳазм бўлмаса табиийки темир ҳам яхши ўзлашмайди. Оқсил яхши ўзлашмаса организмда оқсил танқислиги пайдо бўлади, бу ҳам камқонликка олиб боради. 5. Оқсил танқислиги(етишмаслиги). Агар таомномада оқсил етарли бўлмаса организм заҳирасида ҳам оқсил етарли бўлмайди. Темирни керакли жойга етказиб бериш учун эса оқсил керак. Оқсил танқислиги тузатилмаса камқонликдан қутилиб бўлмайди. Ундан ташқари оқсил бошқа муҳим ҳаётий функциялар учун ҳам зарур. 6. Вирусли нагрузка. Агар организм узоқ вақт вируслар билан курашиб келаётган бўлса иммунитетни балансда ушлаш учун жуда кўп оқсил сарфланади. Агар организмда оқсил миқдори шундоқ ҳам кам бўлса табиийки темир транспорти учун оқсил етарли бўлмайди. 7. Паразитоз ва гижжалар. Паразитлар ичакларда микротравмалар ҳосил қилади, озуқаларнинг яхши ўзлашмаслигига сабаб бўлади. 8. Кофакторларнинг етишмаслиги. Таомнома соғлом бўлмаса табиийки унда фойдали озуқалар ҳам етарли бўлмайди. Темир ўзлашиши учун эса кўп кофакторлар керак: оқсил, витамин С, цинк, мис, В гуруҳ витаминлари (айниқса В2, В6, В9, В12), витамин А. @uzshifo_info

991 views
1234•••89