TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Каналдарга кайт
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT CHAT

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

@andpress

Жаңылыктар жана медиа

Telegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon

Жазылуучулар4.1万Учурдагы жазылуучулар
Жазуулар1,002Индекстелген жазуулар
Акыркы колд.59,170Акыркы жазуулардын көрүүлөрү
Акыркы жазуулар

Акыркы жазуулар

30/84 бет · 1,002 жазуу

Жарыяланган 1-мар.

Баҳор — табиатнинг нафис табассуми, юракларни уйғотувчи илиқ нафасдир. Янгиланиш ва яшариш фасли бўлган бу гўзал паллада тозалик ва озодалик каби халқимизга хос фазилатлар янада ёрқин намоён бўлмоқда. Бугун Бобур шаҳрида Наврўз арафасида кўтаринки руҳда ҳашар ташкил этилди. Байрамни муносиб кутиб олиш, атроф-муҳитни обод ва саришта сақлаш мақсадида амалга оширилаётган бу хайрли ташаббус шаҳарга ўзгача файз бағишламоқда. Шунингдек, яшил макон тадбири доирасида ҳудудларга турфа рангли гуллар ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Ерга қадалган ҳар бир ниҳол — келажакка бўлган ишонч, табиатга бўлган меҳр ва эътибор ифодасидир. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,440 views

Жарыяланган 28-фев.

Гўзаллик ва нафосат фасли баҳорнинг илк куни муборак бўлсин! Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

8,070 views

Жарыяланган 28-фев.

Юртимизга баҳор келди аста шивирлаб... Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

5,010 views

Жарыяланган 28-фев.

#Andijon_yoshlar_day Андижон вилояти ИИБ томонидан « Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ёшлар билан мулоқот, манзилли кўмак ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,640 views

Жарыяланган 28-фев.

Андижон вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси хорижий инвесторлар билан лойиҳалар бўйича ишлаш учун малакали кадрларни ишга таклиф этади. • Бўлим бошлиғи • Бош мутахассис Номзодлардан қуйидагилар талаб этилади: • Инглиз, Хитой ва Турк тилларини билиш (устунлик беради); • Соҳага оид иш тажрибаси; • Масъулият, ташаббускорлик ва музокара олиб бориш кўникмаси. Мазкур лавозимлар хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этишни назарда тутади. Мурожаат учун: +998 50 004 20 62 Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,100 views

Жарыяланган 28-фев.

Саноат Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республикамизда 1,1 квадриллион, хусусан Андижон вилоятида 107,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 % га ошган. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,330 views

Жарыяланган 28-фев.

Бобур шаҳрида плоггинг акцияси ўтказилди Бобур шаҳрида Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган плоггинг акцияси ташкил этилди. Мазкур акцияда волонтёр ёшлар ва сардорлар фаол иштирок этиб, шаҳар ҳудудида тозалаш ишларини амалга оширишди. Акцияда юздан зиёд ёшлар қатнашиб, чиқиндиларни йиғиш орқали экологик маданиятни оширишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ушбу ташаббус ёшларнинг фаоллиги, жамоавийлиги ва табиатга бўлган масъулиятли муносабатини яққол намоён этди. Бундай акциялар орқали ёшлар орасида тоза муҳитга бефарқ бўлмаслик ғоялари янада мустаҳкамланмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,740 views

Жарыяланган 28-фев.

#Andijon_yoshlar_day Ёшлар кучи — келажак пойдевори: Андижон давлат университетида "Ёшлар куни" юқори савияда ўтказилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,520 views

Жарыяланган 27-фев.

Юртимизнинг энг нуфузли футбол мусобақаси — Ўзбекистон Суперлигасида янги мавсум илк тур учрашувлари билан бошланди. Дастлабки кунги баҳслардан сўнг мусобақа жадвали шакллана бошлади. Қувонарлиси, севимли жамоамиз — Андижон ФК янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаб, мухлисларга кўтаринки кайфият улашди. Янги мавсумда жамоамизга омад ва зафарли ўйинлар тилаймиз! Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,200 views

Жарыяланган 27-фев.

Андижон футболи мухлислари учун янги мавсум ҳақиқий байрам билан бошланди. Андижон жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши баҳсида бор маҳорати ва шижоатини намоён этди. Учрашув давомида андижонликлар тўлиқ устунликни қўлга киритиб, рақиб дарвозасини кетма-кет тўрт бор ишғол қилди. Рақиб эса жавоб голига ҳам муваффақ бўла олмади. Якунда таблода ёрқин ва ишончли натижа — 4:0. «Андижон» жамоаси янги мавсумга катта ишонч, юқори кайфият ва ғалабага тўла руҳ билан қадам қўйди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,370 views

Жарыяланган 27-фев.

Қайси ҳудудда деҳқон хўжаликлари сони кўп? Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари сони 395 559 тани, энг юқори кўрсаткич билан Андижонда 64 909 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида деҳқон хўжаликлари сони қуйидагича: Андижон вилоятида – 64 909 та; Самарқанд вилоятида – 47 930 та; Хоразм вилоятида – 47 370 та; Фарғона вилоятида – 42 205 та; Қашқадарё вилоятида – 33 301 та; Сурхондарё вилоятида – 27 465 та; Наманган вилоятида – 27 379 та; Бухoрo вилоятида – 24 383 та; Тoшкент вилоятида – 22 508 та; Жиззах вилоятида – 19 583 та; Қорақалпоғистон Республикаси – 13 915 та; Сирдарё вилоятида – 12 775 та; Навоий вилоятида – 11 805 та; Тошкент шаҳрида – 31 та. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,260 views

Жарыяланган 27-фев.

Ёшлар куни муносабати билан Андижоннинг барча ҳудудларида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбари ҳудудларга ташриф буюриб, ёшлар билан бевосита учрашдилар. Учрашувлар давомида ёшлар билан очиқ, самимий ва ишончли мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф, ғоя ва мурожаатлари диққат билан тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала эътибордан четда қолдирилмасдан, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур мулоқотлар ёшларни ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда эртанги кунга бўлган умид ва ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,490 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2829303132•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384