TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Каналдарга кайт
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT CHAT

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

@andpress

Жаңылыктар жана медиа

Telegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon

Жазылуучулар4.1万Учурдагы жазылуучулар
Жазуулар1,002Индекстелген жазуулар
Акыркы колд.69,130Акыркы жазуулардын көрүүлөрү
Акыркы жазуулар

Акыркы жазуулар

4/84 бет · 1,002 жазуу

Жарыяланган 6-апр.

Меҳмонлар Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон бозорига ташриф буюрдилар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,780 views

Жарыяланган 6-апр.

Меҳмонлар учун навбатдаги манзил — Андижон шаҳрида жойлашган “DINAR GROUP” ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Улар бу ерда корхонанинг замонавий иш жараёнлари, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Айниқса, корхонанинг ижтимоий аҳамияти меҳмонлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Сабаби бугунги кунда “DINAR GROUP” мингдан ортиқ аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаб, ҳудуд иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,440 views

Жарыяланган 6-апр.

Меҳмонлар Андижон шаҳрида жойлашган DIROMM JENS ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,740 views

Жарыяланган 6-апр.

Навбатдаги манзил Андижон шаҳрида жойлашган DIROMM JENS ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Меҳмонлар ҳозирда корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Улар замонавий технологиялар ва ускуналардан фойдаланилган ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда корхонадаги мутахассислар меҳнати билан танишиш имконига эга бўлдилар. Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳияти ва инновацион ютуқлари билан танишдилар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

5,830 views

Жарыяланган 6-апр.

Айни дамда Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари Андижон чарм-пойабзал маркази фаолияти билан танишмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,120 views

Жарыяланган 6-апр.

Айни дамда меҳмонлар Олтинкўл туманида жойлашган Андижон чарм-пойабзал марказига ташриф буюриб, замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, сифатли маҳсулотлар ҳамда соҳадаги илғор технологиялар билан яқиндан танишмоқдалар. Шу билан бирга, марказда сотувчи ва харидорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, хизмат кўрсатиш маданияти ва инфратузилма имкониятлари ҳам уларда катта таассурот уйғотмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,010 views

Жарыяланган 6-апр.

Меҳмонлар Андижон мебель марказида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

5,990 views

Жарыяланган 6-апр.

Айни дамда нуфузли меҳмонлар Олтинкўл тумани ҳудудида жойлашган Андижон мебель марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. Замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ҳамда инновацион ёндашувлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур марказ нафақат ҳудуд саноатининг муҳим қисми, балки экспорт салоҳиятига эга йирик лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ташриф давомида элчиларга мебель ишлаб чиқариш жараёнлари, технологиялар ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Бу эса Андижоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятини халқаро миқёсда намоён этишга хизмат қилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

6,890 views

Жарыяланган 6-апр.

Бугун Андижон халқаро майдонга айланди — вилоят 45 та хорижий давлат элчилари ҳамда халқаро ташкилотлар вакилларини қабул қилди. Айни дамда Андижон халқаро аэропортида нуфузли меҳмонлар тантанали руҳда, юқори савияда кутиб олинди. Бу ташриф нафақат расмий учрашув, балки Андижоннинг имкониятлари, салоҳияти ва очиқлиги намойишига айланмоқда. Ташриф давомида делегация аъзолари вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, замонавий саноат корхоналари, инновацион лойиҳалар ҳамда инфратузилма объектлари билан яқиндан танишадилар. Бу муҳим ташриф Андижоннинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, янги халқаро ҳамкорлик эшикларини очиш ва ишончли шерик сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

10,200 views

Жарыяланган 5-апр.

#AndijonPaulownia2026#PavloniaFest Андижон шаҳрида “PAVLONIYA FEST – 2026” тадбирлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,280 views

Жарыяланган 5-апр.

Андижон шаҳри ҳудудида технологик йўқотишларнинг олдини олиш, трансформатор пунктлари ҳамда электр ҳисоблагичларини тўлиқ кўрикдан ўтказиш, ноқонуний уланишларни аниқлаш ва истеъмолчиларни хатловдан ўтказиш мақсадида тизимли ишлар изчил давом этмоқда. Ушбу жараёнга 150 нафар ходимдан иборат 15 та ишчи гуруҳ, шунингдек 70 нафар мутахассисдан ташкил топган 14 та таъмирлаш бригадаси жалб этилган. Ҳудудларда манзилли назорат ҳамда таъмирлаш ишлари самарали тарзда амалга оширилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,460 views
123456•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384