TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Shingil avatar

TGINSIGHT CHAT

Shingil

@shingilfikr

Business and startups

Furqat Nurimov - Founder/CEO Marjon

Abbonati416Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati189Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti3,471Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 8 minn 16 · 189 postijiet

Ippubblikat Mej 2

Тошкентда яшасанг ишхонанг уйингга яқин жойда бўлиши жуда муҳим. Менда шунақа, бирпасда етиб оладиган масофа, маза. Бугун Учтепа туманидан Малика томонга бориш учун машинада икки соатдан ошиқ юрдим, кичик халқа йўли айрим жойлари ёпилиб қўйилгани сабаб тирбандлик кўп. Узоқдан ишга қатнайдиганларга сабр берсин. Бизнес нуқтаи назаридан қаралса, тирбандлик қанча кўп бўлса оммалашувчи маҳсулотлар ҳам пайдо бўлади, шулардан бири подкастлар. Тирбандликда вақт ўлдириш учун подкастлар роса яхши иш беради. Маржон рекламасининг аҳамиятини оширадиган сабаблардан бири ҳам шу - тирбандлик борлиги.

280 views

Ippubblikat Mej 1

Соддалик бу умрбод Киши содда бўлса, бир нарсада буни совуғини еса пишийди. Лекин олдидан аввал учралмаган бирон иш, янги масалалар чиқса табиатидаги соддалик билан қарор қабул қилавераркан. Шунинг учун ҳам айтдим, соддалик бу инсон табиатида бўладиган хусусият, бу бир умрлик ҳамроҳ бўлса керак. Соддалик айб эмас. Фазилат ҳам эмасдир, лекин аниқ айб эмас.

262 views

Ippubblikat Apr 24

Баъзилар суҳбат чоғида "тўғрисини айтсам, тўғрисини айтайми, очиғини айтганда" деган истилоҳлар қўшиб гапиришади. Умумий контекстда бу худди "ҳозир сизни алдашим мумкин эди", дегандек эшитилади ва мен учун хунук кўринади.

321 views

Ippubblikat Apr 23

Энг маза нарсалардан бири - тафаккур. Тафаккур қилиш учун жой, вақт ва куч шартмас, соатлаб тафаккур қилишлик мумкин. Тафаккур қилишлик фақатгина Холиқ ва унинг махлуқлари, дин ва унинг ҳукмлари ҳақидагина бўлади.

301 views

Ippubblikat Apr 22

Босиб ўтилмайдиган чегараларни кўра олиш ва ундан узоқ юришликка шариат истилоҳида тақво дейилади. Ишхонада ёки жамиятдаги бошқа муносабатларда эса фаросат деб аталади.

265 views

Ippubblikat Apr 21

341 views

Ippubblikat Apr 19

Ўғлим билан уйда ярим соат жисмоний машқлар қилдик. - Энди виждонингиз қийналмасдан ухлайсиз, ада - Тўғри)

238 views

Ippubblikat Apr 10

Стартаплар ҳақида ёзувчи pivot каналида бизнинг лойиҳамиз эътироф этилди. Хурсандман. Шунақа пайтларда чарчоғи чиқиб кетади одамни.

364 views

Ippubblikat Apr 10

Tashqi reklama evolyutsiyasi: Marjon avtomobillarni mobil reklama maydonchasiga aylantirmoqda So‘nggi yillarda reklama bozori sezilarli darajada o‘zgarib bordi. Raqamli reklama ko‘rinishlarining haddan tashqari ko‘pligi, e’tiborni jalb qilish uchun kurashning kuchayishi, onlayn blokirovkalar va foydalanuvchi charchog‘i — bularning barchasi yangi, samarali va ishonchli reklama kanallarini izlashga sabab bo‘ldi. Aynan shunday sharoitda O‘zbekistonda “Marjon” nomli startap sahnaga chiqdi. 👉Batafsil — The Evolution of Outdoor Advertising: Marjon Turns Vehicles into Mobile Billboards In recent years, the advertising market has undergone significant changes. The overwhelming presence of digital advertisements, the increasing competition for attention, ad-blocking tools, and user fatigue have all led to the need for new, effective, and reliable advertising channels. It is in this context that a startup named “Marjon” emerged in Uzbekistan. 👉 For more information Instagram | LinkedIn | X (Twitter) | Facebook | YouTube

311 views

Ippubblikat Apr 7

Шу вақт ичида: - 30 000 дан ошиқ машиналардан иборат йирик транспорт паркига айландик; - Республикамизнинг барча регионларида хизмат кўрсатадиган инфратузилмага эга бўлдик; - 50 дан ошиқ йирик ва ўрта компаниялар бизга ишонч билдириб ҳамкорларимизга айланишди; - Кўплаб мижозларимиз биз билан ҳамкорликни узайтириб, машиналар сонини кўпайтириб келишмоқда; - Ҳар ойда минглаб ҳайдовчилар ўз оилаларига қўшимча даромад олиб киришаяпти ва бунда ҳиссамиз борлигидан жуда мамнунмиз; Бу натижалар ортида эса кичик жамоамизнинг машаққатли меҳнати, қанчадан-қанча қийинчиликларни енгиш жараёнлари билан боғлиқ хотираларимиз турибди) MARJON нинг олий мақсади - ҳайдовчилар ҳаётини қулайроқ қилиш. Жамоамиз шу мақсад йўлида ишлаётганини ҳис қилиб туришлари уларга қийинчиликларни енгишда ёрдам беради. Умуман олганда эса, стартапларнинг ривожланиш босқичларидан бирин-кетин ўтиб келаяпмиз. Ҳаммаси яхши. Тез орада янги марраларни забт этамиз, иншаАллоҳ.

293 views

Ippubblikat Apr 7

MARJON стартапини ишга туширганимизга бир йил ва 83 кун бўлди.

225 views

Ippubblikat Apr 3

Жаннат йўли қийинчилик, машаққат билан ўралган Дўзах йўли эса аксинча, кайф-сафо, кўнгилхуши билан ўралган. Жаннатга кириш қийин, лекин бошқа томондан қарасангиз бу қийинчилик жуда озгина муддат, уёғи абадий роҳат. Бу кўпчиликка аён ҳақиқат. Бизнесда ҳам шунга ўхшаш принцип ишлайди, салгина машаққат кўрасиз, қийналасиз, лекин шунақа қилибгина ривожланасиз, катта бизнесмен бўласиз. Ҳар доим рақобатчилардан олдинда бўлинг. Бу қийин, лекин натижаси яхши бўлади. Мен қайси соҳада ишласам ҳам доим энг яхшиси бўлиш учун ҳаракат қилганман.

270 views
12•••678910•••1516