TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Shingil avatar

TGINSIGHT CHAT

Shingil

@shingilfikr

Business and startups

Furqat Nurimov - Founder/CEO Marjon

Abbonati416Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati189Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti3,448Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 12 minn 16 · 189 postijiet

Ippubblikat Fra 23

Глобализация имконми, хавфми? Дунё катта бир қишлоққа айланиб қолди, ҳамма жойга қўл узатсангиз, етади. Бас, қўл узатинг. Глобаллашув - катта имкон. Тезроқ дунё бозорига тренд берадиган ўйинчига айланишимиз керак. Дунё бозорида талаб бўлган маҳсулотлар яратинг, тезроқ бозорга чиқазинг. AI агентлар, AI контент, AI жамоа қилишимиз керак. Биз бунинг устида ишлаяпмиз.

1,380 views

Ippubblikat Fra 22

Рамазон ойи муносабати билан эълон қилинаётган акцияларни кўряпмиз. Ростанам Рамазон ҳурмати нархни туширган бўлсангиз, унда зўр, Аллоҳ баракасини берсин. Ўзи навбатдаги акция, Рамазон ойи муносабати билан деб номласак чиройли эшитилади, деб ўйласангиз, унда бу ёлғон.

353 views

Ippubblikat Fra 21

Ҳаққингга дуо қилгувчилар борлиги хурсанд қилгани баробарида зиммангга масъулият ҳам юклайди - уларни ҳам албатта дуо қилишинг керак.

161 views

Ippubblikat Fra 21

Жамоа қонуни Аллоҳ биз бандаларини жамоавий махлуқот (социкум) ўлароқ яратди. Инсоннинг соф фитрати шу, жамиятга муҳтож, ёлғизлик ҳеч кимга ёқмайди, ёлғизликдан одам табиати айниди, бузилади. Одамовироқ бўлиш ҳеч ким учун фазилат эмас, лекин бу айб бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан атрофда ҳамма жоҳил, фосиқ бўлса, улардан ўзини тортиброқ юриш айб эмас, лекин одамлардан бутунлай ажралиб олиш мумкинмас. Атрофингизда кимдир тўлиқ ёлғизликни одат қилса, бундан комфорт ҳис қилса, билингки, у ёлғон гапиряпти ёки унинг комфортни ўлчайдиган тарозиси бузилиб бўлган. Туғилиш, емак-ичмак, ўқиш, иш, ибодат, оила, фарзанд тарбияси, ўлим, мана шу занжирнинг ҳар бир халқасида биз жамиятнинг бир бўлагимиз ва жамиятнинг қолган аъзоларига қаттиқ муҳтожмиз. Роббимиз, бизни ва аҳлимизни жамиятнинг афзал мўминларидан қилгин, бу жамият ичида бошқаларга манфаатимиз тегадиганлардан қилгин. Бизни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг муносиб умматларидан айлагин, маҳшарда улар билан бирга тирилтиргин, жаннатингда ҳам Расулуллоҳга қўшнилардан қилгин, амийн, йаа Роббал аъламийн!

177 views

Ippubblikat Fra 20

Ака-укалар вояга етганидан кейин биргаликда яшашса ёки оилавий бизнесда бирга ишлашса улар орасида акада масъулият, укада эса сабр қилишлик бурчи кўпроқ бўлади. Ака бошлиқ сифатида ҳам ўзи учун, ҳам уканинг олдида масъул, керак бўлса ука учун кўпроқ жон куйдириши керак бўлади. Ука эса доим аканинг соясида қолишига рози бўлиши ва нафси бунга қарши чиққанда сабр қилиши керак бўлади Ўзини таниган одам учун ҳар иккиси ҳам осон, акси бўлса қийин.

188 views

Ippubblikat Fra 20

Marjon.uz ғояси қандай келган? Қайси соҳада қанчалик узоқ ишласангиз, ўша соҳани ва унга туташ бўлган соҳаларни яхшироқ билиб бораверасиз. Соҳадаги оғриқлар, ўйинчиларнинг камчиликлари, бозордаги муаммолар сизга очилиб бораверади. Мен узоқ йиллар давомида иккита давлатда қандолат ишлаб чиқарувчи йирик компанияларни бошқарганман ва табиийки бу ва бунга яқин бўлган соҳалардаги оғриқларни билишим туфайли бунақа бизнес идеялар кўплаб туғиларди. Marjon.uz ўша ғоялардан бири холос. Бизнес учун ғоя қидириб юрганларга маслаҳатим ҳам шу, ўзингиз яхши билган соҳанинг оғриқларига ечим беринг, юриб кетиш эҳтимоли баланд бўлади.

184 views

Ippubblikat Fra 19

Атрофингдаги одамлар учун доим берувчи қўл бўлгин. Бу дунё берувчилар дунёси.

168 views

Ippubblikat Fra 19

Аллоҳ йўлидаги чин дўстим йўқ. Шунақа дўстим бўлишини доим орзу қилганман, лекин борни-бор деймиз, йўқни эса йўқ. - Шунақа дўст ўзи келиб қолмайди, уни атрофингиздаги одамлардан ўзингиз яратиб оласиз, деди бир ўртоғим. Шул. Ростанам ўзим кам ҳаракат бўлсам, кам қидирган бўлсам керак. Лекин яна битта сабаб ҳам бор, ўзимга яқин тутадиган одамлар учун фильтрларим анча қаттиқ, гоҳида ўзим ҳам ўзимни фильтрларимдан ўта олмасдим деб ўйлаб қуяман. Дўстинг шунақа одам бўлиши керак-ки, ҳар сафар у билан гаплашганда Аллоҳдан қўрқишинг зиёда бўлсин. Дўстинг сени бирон хато-айб устида кўрса ундан қайтиб тавба қилмагунингча сенга таъсир ўтказишдан тўхтамасин Дўстинг сенинг зарарингга ҳам гувоҳлик бера олсин, агар бу Аллоҳнинг омонати бўлса. Дўстинг шунақа одам бўлиши керак-ки, сен унинг зарарига гувоҳлик берсанг бундан дили оғримасин. Дўстинг дунёвий масалаларда сенга бирон илтимос қилишидан олдин рад жавоби олмаслигига аниқ ишонсин Ва ҳоказо... Аллоҳ ҳар биримизда Унинг йўлида дўст бўладиган шундай бир инсонга бўлган эҳтиёж яратган бўлса ажаб эмас. Мўмин бўлмаганлар эса бу эҳтиёжни сезмайдилар ҳам деб ўйлайман. Бу ҳаётда росмана очилиб гаплашадиган инсонларим эса жуда кам бўлсада, бор, алҳамдулиллаҳ.

195 views

Ippubblikat Fra 18

Дуо ҳақида дуо Аллоҳим, Сендан росмана ёлвориб сўрайдиган сўровим бўлмаган кунлар учун тавба қиламан. Роббим, ҳар кунимда Ўзингга илтижо ила дуо қиладиган сабабларим кўплигини эсимдан чиқартириб, дунё билан чалғитиб қўймагин. Мени Ўзингга юзланиб, хокисор ҳолда дуо қилиш ила қалби таскин топгувчи бандаларингдан қилгин

160 views

Ippubblikat Fra 18

Мусаффо осмон - машҳур ибора. - Зато тинчмиз, осмон мусаффо Мақтаниш учун бошқа нарса бўлмаганда ишлатилган аргумент эканлигини кўпчилик кеч англади. Бугун ҳам баъзи суҳбатларда кимдир бирор танқидга жавобдан қочиб, бошқа фойдаларини санаб кетса, "мусаффо осмончи" деб қуяман, ичимда. Танқидларни қабул қилиш қийин, айниқса атрофда кўпчилик сени мақтаб турган бўлса. Шунинг учун атрофингда сени танқид қила оладиган одамлар борлиги яхши, улар туфайли ҳаволаниб, хатоларни кетма-кет қилиб, адашиб кетишдан қутуласан.

168 views

Ippubblikat Fra 17

Кучли тадбиркор, билимли, лекин ўзбекчада сал қийналиброқ гапирадиган коучнинг тренингидамиз. Москвада ходимларимга рус тилида лекция ўқиб роса қийнаган эканман, деб қўйдим.

147 views

Ippubblikat Fra 17

Шайтоннинг хотинини исми нима? Бир киши имом Шаъбийдан сўради: - Иблиснинг хотини борми? - Ҳа. - Бунинг далили нима? - "Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!" ("Каҳф" сураси, 50-оят). Киши яна сўради: - Хотинининг исми нима? Имом жавоб қилдилар: - Бу тўйда биз қатнашмаганмиз😅. 📚"Сияру аъломин нубало", 4/312.

167 views
12•••10111213141516