TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Shingil avatar

TGINSIGHT CHAT

Shingil

@shingilfikr

Business and startups

Furqat Nurimov - Founder/CEO Marjon

Abbonati416Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati189Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti3,785Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 13 minn 16 · 189 postijiet

Ippubblikat Fra 17

Рекламасиз маҳсулотга бозорда жой йўқ. Бугун озгина жой эгаллаб турган бўлсангиз, билинг, бу бировни жойи, эртага эгаси келса сизни бир тепиб туширворади. Маҳсулот сотаяпсизми? Уни тинмасдан реклама қилишингиз шарт. Брендингиз йўқми? Унда яна ўша гап, бировни жойида вақтинча ўтирибсиз, эртага эгаси келади, бўшатиб берасиз. Бренд қилишингиз ва уни тинмасдан реклама қилишингиз шарт. Сиз маҳсулот сотаяпсиз, лекин бренд сизники эмасми? Барибир, реклама бўлиши шарт, харажатини эса бренд эгаси тўлиқ ёки ҳеч бўлмаса қисман тўласин. Тўламаса, бошқа бренд қидиринг ёки ўзингиз бренд қилинг. Савол: Рекламани кимга кўрсатиш керак ва унда нимани кўрсатиш керак? Жавоб: Харидорга унинг ҳаётида ўрнингиз борлигини кўрсатишингиз керак. Харидорингизни танимайсизми? Унда сиз харидорини танийдиган брендга ютқазасиз ёки ундан кўра анча камроқ фойда билан ишлашга мажбур бўласиз, алал-оқибат буям ютқазишга опкелади. Харидорингизни таниб олинг. Шунда рекламангиз кўпроқ манфаат беради.

1,430 views

Ippubblikat Fra 16

167 views

Ippubblikat Fra 16

Телеграм - душманим Тан олишим керак, телеграм бизнесим учун қанчалик фойдали бўлса, мени ишдан чалғитувчи унсур сифатида тегаётган зарари буёқдаги фойдасидан каттароқ. Канал ва группаларим анчагина кам бўлсада, бирорта хабарни қолдирмай ўқийман, яна бирор хабар келса-келмаса бот-бот кириб қараб тураман, хуллас, етарлича чалғийман. Кечадан бошлаб телеграмга ограничение қўйдим, натижа зўр. Ҳар бир соатда узоғи 10 дақиқа вақт ажратяпман, кундузим (уйгоқ пайтим) тахминан 17 соат бўлса, 150-180 дақиқа етади деб ҳисобладим. Шу 180 дақиқага етса, телефоним иловани блоклаб қуяди. Буёқда телеграмдан тежалаётган вақтимни фойдали ишлата олишни Аллоҳ менга насиб қилсин.

141 views

Ippubblikat Fra 15

146 views

Ippubblikat Fra 15

Бундан 30-40 йил олдин инсонлар вақтлари нималарга сарфланган? - Оила, иш, дўстлар, спорт, кўнгилочар машғулотлар ва ҳоказолар. Бугунчи? - Юқоридагиларни ҳаммасига сарфланадиган вақт олдингидан кўра 50% га қисқарган. Қолган 50% ни интернет монполия қилиб олган. Бу нималарни англатади? - Ўзингиз ва оилангизни интернетда вақтни ўлдиришдан қутқаришингиз кераклигини; - Оила аъзоларингиз билан шу мавзуни бот-бот муҳокама қилиб туриш кераклигини; - Бизнес қилсангиз, тўлиқ интернет орқали ишлайдиган модель танлаш кераклигини; - Ҳар қанақа бизнес учун мижозни интернетдан қидириш кераклигини; - Оила, иш, спорт ва дўстлар учун интернетдан холи вақт коридори яратишингиз шартлигини. Сизнингча, бу руйхатга яна нимани қўшиш мумкин?

150 views

Ippubblikat Fra 3

Атрофда сизга ёқмайдиган ва шу билан бирга сиз уни ўзгартиришга кучингиз (балки духингиз) етмайдиган ишлар кўп бўлиши сизни юрагингизни сиқиб қўймасин. Дунё ўзи машаққат дунёси. Бу дунёда ҳеч нарса, ҳеч қачон идеал даражада қулай ва енгил бўлмайди.

273 views

Ippubblikat Fra 2

Кун келиб бугун бош қотираётган юмушларинг қанчалик арзимаслигини тушуниб етасан. Худди университетда фалон дарсдан баҳо ололмай сиқилганинг бугун жуда кичкина ташвиш кўринганидек. Лекин инсон табиати шу, бугунги кун билан яшайди, бугуннинг ташвишларидан сиқилади, бугунги ғами улкан кўринаверади. Бас, ғамларинг ичида охират ғами бўлсин, у дунё ғамларини кичрайтиради ва сенинг ҳолингни тузатади.

213 views

Ippubblikat Jan 29

Борингча кўрингин, дунё ташвишлари анча камаяди.

227 views

Ippubblikat Jan 24

оре рост)

272 views

Ippubblikat Jan 24

Тадбиркорнинг ҳаётидан бир кун Овоз билан кўринг @paiziev24

247 views

Ippubblikat Jan 17

272 views

Ippubblikat Jan 17

247 views
12•••10111213141516