TGINSIGHT CHAT
АВТМ в РФ
@pavtm_rf
LawЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ТАШКИ МЕХНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Мурожаат учун: ☎️ +7 925 045 47 44
Недавни постови
Страница 7 од 11 · 132 постова
Објављено 15. окт
Објављено 15. окт
Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япониянинг порт ва тижорат шаҳри Осакага етиб келди. Айни пайтда Япониядаги 40га яқин йирик иш берувчи компания ва корпорация раҳбарлари учун «Ўзбекистон меҳнат салоҳияти» мавзусида кўргазма бўлиб ўтмоқда. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегациянинг Япония давлатидаги учрашувлари «Замон» информацион дастурида Тафсилотлар «Севимли» телеканалида 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япония иммиграция хизмати раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон фуқароларини кунчиқар мамлакатга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япония Адлия вазири Садакадзу Танигаки билан музокара ўтказди. Унда кунчиқар мамлакатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Куннинг иккинчи учрашуви "JITCO" компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов ҳам иштирок этди. Маълумот ўрнида, "JITCO" компанияси 1991 йилда Япония таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро ташкилот сифатида ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги компанияларга хориждан техник стажёр ва малакали ишчиларни жалб қилишга, шунингдек, халқаро иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатларга кўмаклашади. Шунингдек, вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Япониянинг “Чет эллик техник стажёрлар малакасини ошириш ташкилоти” (OTIT) раҳбарияти билан музокара ўказди. Унда "OTIT" ташкилоти билан ўзбекистонлик техник стажёрларни кенг кўламда жалб қилиш ва кунчиқар мамлакатдаги меҳнат мигрантларимизни ҳуқуқий, ижтимоий ҳимояси масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги истиқболли режалар белгилаб олинди. Маълумот ўрнида "OTIT" техник стажёрларнинг тажриба, билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш доирасида 2800 дан зиёд иш берувчи ассоциация ва 60 минг иш берувчилар фаолиятини назорат қилади. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Објављено 15. окт
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация меҳнат миграцияси масалалари юзасидан икки томонлама манфаатли учрашувлар ўтказиш учун Япония пойтахти Токио шаҳрига етиб борди. Айни дамда «SHIMIZU CORPORATION» компанияси билан музокаралар ўтказилмоқда. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 14. окт
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида қандай ишлар амалга оширилди? Тафсилотлар "Qalampir.uz" нашрида 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 13. окт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди. Брифинг тафсилотлари "UzReport TV" телеканалида 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 13. окт
Вазир Нозим Хусанов Венгрия ҳукумати вакили Доктор Ласло Тот билан учрашди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ўтказилган учрашувда миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Ласло Тот Венгрияда ишчи кучига талаб ортиб бораётганлиги ва келгуси йилдан хорижий фуқароларни хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш режалаштирилаётганлигини таъкидлади. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 12. окт
Бугун соат 16:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беради. ✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. Брифинг "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари орқали онлайн ёритилиши режалаштирилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт