TGINSIGHT CHAT
АВТМ в РФ
@pavtm_rf
LawЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ТАШКИ МЕХНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Мурожаат учун: ☎️ +7 925 045 47 44
Недавни постови
Страница 6 од 11 · 132 постова
Објављено 15. нов
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 14. нов
Истанбулдаги портлашда вафот этган ва яраланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, кеча Истанбул шаҳри Истиқлол кўчасида содир бўлган портлаш оқибатида яраланган ва шифохонага келтирилганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Таъкидланишича, ушбу портлаш оқибатида яраланган 81 нафар шахсдан 8 нафари хорижий давлат фуқаролари бўлган. Шу билан бирга, расмий маълумотларда эълон қилинган 6 нафар вафот этган ва 81 нафар яраланганлардан ташқари енгил даражада шикастланиб, шифохонага мурожаат қилмаган ҳолда тиббий ёрдам олган фуқароларимиз ҳам мавжудлиги аниқланмоқда. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Објављено 4. нов
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 2. нов
Објављено 23. окт
Россиядаги ўзбек меҳнат мигрантлари ҳарбий ҳаракатларга аралашмаслик, низоли ҳудудларга бормаслик юзасидан мунтазам огоҳлантирилмоқда. 👉 Батафсил ЎзА нашрида 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 19. окт
Разъяснен порядок назначения пенсии трудовым мигрантам Уточнена информация о том, в каких случаях работа за границей зачитывается в общий трудовой стаж. 👉https://kun.uz/ru/37778874 Официальные страницы Kun.uz Telegram | Facebook | Instagram
Објављено 17. окт
Бугун куннинг иккинчи ярмида вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Айти префектураси губернатори Ҳидеаки Оомура ва Нагоя шаҳри мери Такаши Кавамуралар билан учрашди. Унда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзбекистонлик “техник стажёрлар”ни тайёрлаш, уларни Нагоядаги саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда қурилиш корхоналарига вақтинчалик ишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 17. окт
Објављено 17. окт
Айни пайтда Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Нагоя шаҳрида "JITCO” ташкилоти иштирокида 100 дан зиёд япон иш берувчи компанияларни мамлакатимиздаги хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими билан таништириш мақсадида “Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти” мавзусида кўргазма бўлиб ўтмоқда. Унда "Man to Man", "Aichi education center", "Link Asia cooperative" ва бошқа компаниялар билан меҳнат миграцияси ҳамда касбга ўқитиш бўйича шартномалар имзоланди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 17. окт
Японияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири кубоги” турнири бўлиб ўтди. Унда “Нагоя” жамоаси кубокни қўлга киритди. Ғолиб жамоага вазирлик кубогини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов топширди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Ўзбекистон делегацияси ўтказилган кўргазма доирасида бир нечта компаниялар билан шартнома имзолади. Жумладан, фуқароларимизни Японияга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини амалга оширишини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "L'Astre Cooperative Association" ташкилоти ўртасида меморандум имзоланди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 15. окт
Нозим Хусанов: Фуқароларимизни Японияда талаб юқори бўлган касбларга ўқитиб бериш имкониятига эгамиз. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт