TGINSIGHT CHAT
Oʻzbekoyim
@Uzbekxonim
Bildung“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali
Aktuelle Beiträge
S. 21 von 38 · 451 Beiträge
Gepostet 18. Feb.
⚡️РАСМАН: Сирдарёда аёл киши ҳоким этиб тайинланди Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди. Депутатлар ушбу йиғилишда сенатор Уралова Дилфуза Джумановнани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни бир овоздан тасдиқладилар. У бунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Шундай қилиб, Дулфуза Уралова ҳозирча Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимга айланди (лекин илк аёл ҳоким эмас, аввал ҳам аёллар ҳокимликка тайинланган ҳолатлар бўлган). 👉@xushnudbek👈
Gepostet 17. Feb.
📊 Do you know that 61% of higher education students in Erasmus+ 2017-2018 were women! Keep your passion and follow your dreams! More information 👉🏼https://europa.eu/!Yn69nN
Gepostet 15. Feb.
Индиана университетини битирганда, Азизани бутун университет учун “commencement speaker” деб танлашди. Минбарда туриб Азизанинг ўқиган нутқидан таъсирли бир жумла: “Мен докторантурани базўр инглиз тилида ва 10 ойлик чақалоқ билан бошладим. Бугун эса докторантурани 8 ёшлик қизим, энг юқори GPA (баҳо кўрсатгичи), Оксфорд ҳамда Питтсбург университетларидан postdoc учун таклиф билан битираяпман! Матонат ва меҳнат билан барча нарсага эришиш мумкинлигига мен бир мисолман!” Ўзбекойим: турмуш ўртоғингиз илм олишингизга шароит яратиб берганмиди? Азиза: ҳам оилани ҳам илмни тағин чет эл тизимда олиб бориш қийин, лекин ортга чекиниш ҳақида ўйламадим. Чунки турмуш ўртоғим Ғуломжон Азимов моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлайдиган тиргаким эди. Ўзбекойим: Чет элга кетган ўзбеклар орасида фарзандлар тарбияси учун вақт ажратиш қийин масала. Она тили – ўзбек тилини ўргатишдан кўра инглиз ёки рус тилида мулоқот қилиш осон. Сизнинг хонадонингизда бу жараён қандай? Лазиза билан қайси тилда мулоқот олиб борасиз? Азиза: Гапингизда жон бор, ҳақиқатан четда яшаётган ўзбеклар ўша маконнинг тилида сўзлашуви осон. Бола ўша ерда шаклланади, ўзбек тилини билиш воситаси фақат ота-онаси ҳисобланади. Лазизага ўзбек тилида аллалар айтардим, отаси ҳам, мен ҳам доимо ўзбек тилида суҳбатлашамиз. Мактабда инглиз тили, уйда ўзбек тили. Лазиза умуман рус тилини билмайди. Ҳар йили Тошкентга борганимизда ҳам яқинларим билан ўзбек тилида бемалол мулоқот қила олади. Ўтган йили Кумушкон дам олиш оромгоҳига борганимда, ўша ердаги бир қоровул амаки қизимга бир “Американча” гапириб бер деса, Лазиза уларга “Ассалому алейкум” деб жавоб берган экан. Бу ҳангомани эслаб роса куламиз. Ўзбекойим Азиза билан доимий ҳамсуҳбат. Шундай мунозараларимизнинг бирор-бир ижтимоий масалалар кўтарилса, иккита сўзни эшитаман: Ҳилола опа, ахир у ўзбекку? деган гапи. Яъни, Азизанинг дунёнинг қайси чеккасида бўлишидан қатъий назар ўзбеклигини унутмаган, шу принципдан ёндашуви бор. Иккинчиси: мусулмонлик. Мусофир бўлмагунча, мусулмон бўлмас, нақлига амал қилиб, мусулмонмизку дейди. Шу икки сўзи, аслида Азизанинг ўзлигига, ўзбеклигига баҳоси. Ҳа айтганча, Азиза Ўзбекистон фуқароси, ҳар йили АҚШнинг визасини янгилаш учун Тошкентга учиб келади. Ҳеч қачон ватанимиз шаънига ёмон гапирмаган, бирор бир қинғир йўллар ҳақида ўйламаган, илмнинг бошқарувидаги фарқлар айтилган. Чунки, ўзи айтгандек: ЎЗБЕКМАНКУ!
Gepostet 15. Feb.
Азиза: Ҳа, лекин шунга қарамасдан китоб ўқиш учун пул олаётганимдан бошим осмонда эди! Тарих фанлари номзоди Нурёғди Тошев раҳбарлигида илк илмий адабиётлар Анке фон Кюгельгеннинг «Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII-XIX вв.)» асари билан Индиана университети профессори Devin DeWeeseнинг бир мақоласи танишгандим. Йиллар ўтиб Девин Деуис раҳбарлиги остида илмий иш ёқлаш хаёлимга ҳам келмаган эди. Ўзбекойим: Ўша даврда ҳамма курсдошларингиз олдинма кетин турмушга чиқиб кетаётган паллада, сиз муккасидан кетиб қўлёзмалар чангини ютиб ҳарфма ҳарф кириллга транслитерация билан машғул эдингиз. 2008 йилда Польшага, Варшава университетининг магистратурасида ўқиётган пайтингизда турмуш ўртоғингизни учратдингиз, тарихи қандай эди? Азиза: Гап шундаки, 2009 йилда Польшанинг Варшава университети магистратурасини ўқиб юрган кезларим поляк профессорим бир неча олдин турмуш ўртоғим Ғуломжон Азимовга ҳам дарс берган эди. Домламизнинг менга берган таърифларидан уларда мен билан учрашиш истаги пайдо бўлиб, Америкадан Польшага учиб келдилар. Учрашувдан олдин, мессенжер орқали биринчи гаплашганимиздаёқ, мен PhD қилиш ниятим борлигини билиб, ўз оналарига телефон қилиб, “Онажон, мен бўлажак келинингизни топдим!” деб айтганлар. Қайнонамнинг “У қандай қиз экан? Қаерда яшайди? Ота-онаси ким? Қанчадан бери биласан?” деган саволларига, бўлажак турмуш ортоғим “Бу қиз билан бир неча соат олдин гаплашиб кўрдим, лекин ҳали ўзини кўрмадим” деб айтганлар. Мендан аниқ маълумот ололмаган йигит, ўз оналарини (яъни қайнонамни) онамни қидиришга жўнатадилар. Фақатгина билган маълумотлиги – онамнинг исмлари Сайёра Аҳмедовна, аёллар шифокори бўлиб касалхонада ишлашлари. Шундай қилиб, қайнонам Тошкентда Сайёра Аҳмедовна исмли докторни қидириб онамни топганлар. Совчилар келишувидан сўнг, бизни Варшава шаҳрида учрашишимизга рози бўлишган. Биринчи учрашувимиз шу бўлган. Иккинчи учрашувимиз бир неча ойдан кейин никоҳ куни эди. Икки ақл соҳибининг диллари ҳам бир ёқадан чиқади. 2009 йил август ойида турмуш қурган ёшлар Америка, Калифорнияга жўнаб кетишади. Ғуломжон Тошкент давлат юридик институтини битириб, АҚШда Santa Clara университетининг юридик йўналиши бўйича ўқишни давом эттираётган эди. Ўзбекойим: Азиза Америка Калифорнияда биринчи йили инглиз тилини эшитиш, гапириш кўникмаларини шакллантириш мураккаблик туғдирмадими? Азиза: Тасаввур қилинг, Тошкент шаҳрининг Қорақамиш даҳасида 133-мактабда ўқиганман, оддий мактаб. Кейин Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Шарқ тилларига ихтисослашган лицейга таълим олганман. ТДШИда шарқ фалсафаси йўналишида бакалавриатни битириб, бир йил давомида Польшада магистратурани давом эттирганман. Махсус тил тайёргарчилигим бўлмаган, аммо чет элда озгина тажриба орттирган эдим. Инглиз тилида кино кўриб, мусиқалар эшитиб, тил борасидаги тажрибамни оширдим. Бу орада фарзандлик – Лазиза дунёга келди. Азизанинг магистрлик иши Лазиз Азиз-зоданинг “Туркистоннинг уйғониш даври” номли асарининг тадқиқига бағишланарди. Азиза устоз Лазиз Азиз-зодага ҳавас қилиб, қизининг исмини Лазиза деб қўйди. Узоқ океан ортида бир ўзи ҳам чақалоғи, ҳам ўқишини эплаб Индиана-Блумингтон университетининг магистратурасига ўқишга кирди. Азиза ва Ғуломжон 10 ойлик гўдаклари билан Индиана штатига кўчиб ўтишди. 2011-2013 йилларда ўзбек онаси тинимсиз ўқиди, бир қўлида Лазизани ушлаб олиб, иккинчи қўли билан уй ишлари, ўқишни эплади. Лазиза қаттиқ кун тартибига ўргатилган, соат 20:00дан 7:00гача ором олиш пайти. Айнан шу дақиқаларда она мижжа қоқмай инглиз тилида ёзилган мураккаб илмий тилда баён қилган материалларни ҳазм қилиб, кейинги дарсга папер, яъни реферат тайёрларди. Ўзбекистондаги рефератлардан фарқли равишда, унда талабанинг фикри берилиши керак. Азиза ҳар доим имтиёзли баҳоларга ўқиган. Чет тилидаги материални ўзлаштириш, муносиб равишда илмий мақолалар тайёрлаш, ҳар доим “А” ёки “А+” баҳолари (бизнинг тизимдаги 5 ёки 5+ баҳосига) америкалик домлаларини лол қолдирарди.
Gepostet 15. Feb.
ЎЗЛИГИНИ ЙЎҚОТМАГАН ЎЗБЕК ОЛИМАСИ – АЗИЗА: РАУНД 2. Постимни репостларига жуда кўплаб изоҳлар ёзилди. Асосан икки хил кайфиятли фикрлар мавжуд. Бир тарафдан ўзбек олимасини олқишлаб, яхши ниятлар билдирилган ўй ва истаклар. Иккинчи тарафдан, худдики бу ишга эришиш осон ёҳуд ўзбекчиликдан чиқиб кетган бир аёл тимсолини ясашмоқчи бўлишди. Ўзбекойим изоҳларга жавоб олиш мақсадида Азиза билан тил ва диллашди. Пост Азизанинг ўзлиги, ўзбеклиги ва оиласи ҳақида эрур. Ўзбекойим: Сиз ҳақингизда постнинг изоҳларида АҚШда tenure track позицияси нима? Профессорлик даражаси ҳақида турли хил тортишувлар мавжуд. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. Азиза: АҚШ академик системаси Ўзбекистон системасидан тубдан фарқ қилади. АҚШда докторантура бир босқичлик. Бизда эса икки босқичлик. Бу икки системани бир бирига солиштириб бўлмайди. АҚШда PhD олгандан кейин бошқа илмий даража олинмайди. Шунинг учун ҳам у ерда PhDни тамомлаш жуда қийин ва унинг талаблари бошқача. Мана бир мисол: менинг АҚШда ҳимоя қилган докторлик ишим 557 бетдан иборат. Ўзбекистонда ёқланган PhD “номзодлик” деб ҳисобланади, ҳимоя учун ўртача 150 бетлик илмий иш ёзилади. Ундан кейин эса Doctor of Science, яни “докторлик” иши тайёрланади ва у 250 бет атрофида бўлади. Иккита давлатда ҳимоя қилинаётган илмий ишларнинг салоҳияти, унинг дунё бўйича тан олинишида ҳам фарқ катта. Бу мавзу ҳақида узоқ суҳбат қилиш мумкин. Иккинчи масала, “tenure track” профессорлиги” масаласи. Бу АҚШ университетларига хос, лекин бизнинг тушунчамизга таржима қилиниши қийин масала. Докторлик ҳимоядан кейин ҳар бир кишининг орзуси “tenure track” бўйича профессорлик лавозимига кириш. Яъни, бу лавозимга ишга қабул қилинган профессор маълум муддатдан кейин (5-7 йиллар орасида) “tenure” га топшириши мумкин. “Тenure” дегани умрбод профессорлик дегани, яъни университет “tenured” бўлган профессорни ишидан озод этолмайди. “Тenure track профессорлиги” “tenure”га, яъни умрбод профессорликка етакловчи эшик. Бу эшиксиз “tenure” очилмайди! Одатда, “tenure track” ва “tenure”ни қўлга киритган профессорлар университетнинг асосий “faculty”си (штат) ҳисобланади ва университет бошқарувида катта роль ўйнайдилар. Бошқаларга нисбатан уларнинг устунликлари кўп: ойлик, уй, суғурта, нафақа масалалари, болалари учун имтиёзлар ва ҳакозо. Бошқа мавқеъда дарс бераётганлар асосий “faculty” ҳисобланмайди. Буларнинг жумласига, мисол тариқасида “adjunct” (“қўшимча”)ни айтишимиз мумкин, уларга одатда дарс соатига қараб пул тўланади. “Аdjunct”лар “tenure track” ёки “tenure” профессорларининг имтиёзларидан ҳоли. Уларга фақат соатбай пул тўланади. АҚШда профессорликка танлов эълон берилганда қайси йўналиш бўйича (“tenure track” ёки “open rank”) қабул қилиниши аниқ белгиланади. Танлов ҳамма учун очиқ ва дунёнинг ҳар бир бурчагидан тўғри келадиган кандидат топшириши мумкин. Бир ўрин учун 250-500 тача номзодлар топшириши одатий ҳол. Университет қанчалик нуфузли бўлса, топширувчиларнинг сони ҳам шунча ошади. Бу конкурс бир неча поғонадан иборат ва 6-8 ой давом этади. Одатда биринчи поғонада 10-12та талабгорлар сараланиб олинади, биринчи босқич интервью бўлади. Бу интервью скайп орқали бўлади. Шуларнинг орасидан кейинги босқичга 3-4 “финалист” танлаб олинади. Уларнинг бари кампус, яъни университетга олиб келинади. Университетга келгач, финалистлар лекция беради, бир неча кунлик интервьюлардан ўтади. Охирида, энг сара номзод танланади ва унга профессорлик лавозими таклиф қилинади. Бу конкурс одатда 6-8 ой давом этиши мумкин. Ўзбекойим: Азиза сиз билан илк учрашувим 2008 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 3-қаватида бўлган. Сиз ўша даврларда Ҳасанмурод Лаффасийнинг Хива хонлиги тарихига оид “Гулшани давлат” асарининг кирилл алифбосига табдилини амалга оширардингиз. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 4-курс “Шарқ фалсафаси” йўналишида таълим олаётган қизнинг ойлиги эса йўлкирасига ҳам етмас, 14 минг сўм эди.
Gepostet 15. Feb.
Азиза Шаназарова ўзбеклардан биринчи бўлиб Колумбия университетида tenure track позициясини эгаллагани ҳақида мендан бошқа ҳамма ёзиб бўлди. Мен ёзиб ўтирмаганимнинг сабаби – бошқалардан ўқиб бўлдингиз. Лекин ҳеч ким бу хабардан менчалик хурсанд бўлмагандир, менчалик илҳомланмагандир. Колумбия университети – орзуимдаги ўқув даргоҳи. У ерда таълим олиш, ишлашни фанга ошуфта ҳар бир инсон орзу қилса керак. Азизани табриклайман. Бизга ҳам дунё тан олган университетларда жаҳон илмий ҳамжамиятига тадқиқотларимиз натижаларини тақдим этиш насиб қилсин. Дарвоқе, шу канални очганимдан буён асосий суратни ўзгартирмаганман. Пайқаган бўлсанглар, бу сурат Колумбия университети кутубхонаси ҳовлисида олинган. Бу қадар ажойиб университетни бошқа кўрмаганман. У ерга киришингиз билан ўзгача руҳият сизни чулғаб оласиз. У ерда юрган талабалар, университет архитектураси, ҳар ерда жойлаштирилган ижодий инсталляция ва ҳайкаллар, буюклардан иқтибослар илм ва ижод қоришиган муҳитни ҳосил қилади. Борганимда кетгим келмаган. Ўша ерда қолиб, китобдан бош кўтармасликни, кўз чарчаганда эса ҳовлисида айланиб, фан романтикаси электрлаштирган ҳавосидан нафас олишни хоҳлаганман. Қанийди Ўзбекистоннинг ўзида ҳам шундай ўзига магнитдай тортадиган, илмни севишга мажбур қиладиган университетлар бўлса. 👉@AsanovEldar
Gepostet 15. Feb.
Устозим Элдор Асановнинг пости.
Gepostet 15. Feb.
ЎЗЛИГИНИ ЙЎҚОТМАГАН ЎЗБЕК ОЛИМАСИ – АЗИЗА: РАУНД 2. Куни кеча яқин дугонам Азизани Колумбия университетининг tenure track позициясига ишга қабул қилинганлиги ҳақида пост ёзгандим. Бу мавзу репостлар туфайли трендга айланди. Ўзбек интернет сигментида бу янгилик шов-шув бўлиши мен ва Азиза учун кутилмаган янгилик бўлди. Чунки биз шунчаки ўз ишимизни яхши кўриб сидқидилдан бажараётган тарихчи-манбашунослармиз, уни тили билан айтганда one dayчилар эдик. 14 февраль одатда Ўзбекистонда икки кайфият оралиғида ўтар эди, биринчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган куни, иккинчиси муқаддас Валентин кунига бағишлаб валентинкалар дил-изҳорлар тадбирлари. Аммо иккала мавзунинг тортишиш тренди озгина сусайиб, янги қаҳрамон Азиза Шаназарова кириб келди. Постимни репостларига жуда кўплаб изоҳлар ёзилди. Асосан икки хил кайфиятли фикрлар мавжуд. Бир тарафдан ўзбек олимасини олқишлаб, яхши ниятлар билдирилган ўй ва истаклар. Иккинчи тарафдан, худдики бу ишга эришиш осон ёҳуд ўзбекчиликдан чиқиб кетган бир аёл тимсолини ясашмоқчи бўлишди. Ўзбекойим изоҳларга жавоб олиш мақсадида Азиза билан тил ва диллашди. Пост Азизанинг ўзлиги, ўзбеклиги ва оиласи ҳақида эрур. Канални кузатиб боринг яқин соатларда Азиза билан суҳбат тақдим қилинади.
Gepostet 14. Feb.
Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Телеграмдаги «Oʻzbekoyim» канали мана бу қувончли хабарни улашди: «2020 йил Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили деб эълон қилингандан бери эшитган энг қувончли хушхабарим ўзбеклар орасида биринчи бор Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига илк ўзбек - Азиза Шаназарова қабул қилинди. Колумбия университети Ivy League(ўзбек тилига печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган. Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир. Азиза ШаназароваFemale religiosity and gender history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди. Буюк аждодлар меросидан буюк авлодлар эрасига етиб келдик, ва ниҳоят! Ёшлар мана сизга мотивация, замона қаҳрамони. Дунёнинг кучли олимлари ишлайдиган Колумбия университетида 33 ёшли оддий ўзбек олимаси Азиза Шаназарова ҳам бор, биз бундан фахрланишимиз керак!» Пост тугади. P.S.: Азиза Шаназарованинг Фейсбукдаги саҳифасида айтилишича, у бугунги кунда Питтсбург университетида «постдокторлик»да фаолиятини давом эттирмоқда ва дарс бермоқда. Қандай ажойиб-а, қандай ажойиб! Фарзандларимиз ҳам ана шундай билимли, ақл-заковатли бўлсин, деб ният қилдим. Юртимизда Азизалар кўпаяверсин, улар қаерда ўқиш ёки ишлашидан қатъи назар, ўзбеклар орасида илм йўлини тутган, фанда юксак натижаларга эришган юртдошларимиз кўпаётганидан кўнглим тоғдай кўтарилади. 👉@xushnudbek👈
Gepostet 13. Feb.
Колумбия университетининг илк ўзбек профессори 2020 йил илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили деб эълон қилингандан бери эшитган энг қувончли хушхабарим ўзбеклар орасида биринчи бор Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига илк ўзбек - Азиза Шаназарова қабул қилинди. Колумбия университети Ivy League (ўзбек тилига печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган. Tenure track позициясига профессор ва профессор ассистенти ишга олиниб, улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси университет маъмурияти томонидан бекор қилинмайди. Бундай шартноманинг асосий мақсади – олимнинг эркинлигини (аcademic freedom) таъминлашдир. Азиза ШаназароваFemale religiosity and gender history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади. 2 та йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди. Буюк аждодлар меросидан буюк авлодлар эрасига етиб келдик, ва ниҳоят! Ёшлар мана сизга мотивация, замона қаҳрамони. Дунёнинг кучли олимлари ишлайдиган Колумбия университетида 33 ёшли оддий ўзбек олимаси Азиза Шаназарова ҳам бор, биз бундан фахрланишимиз керак! P.S. Альмаматеримиз Тошкент давлат шарқшунослик институтининг эълонлар тахтасига Азизани қутлаб табрикнома илиш керак бўлади :). Каналга уланиш учун 👩🏻💻 https://t.me/Uzbekxonim
Gepostet 11. Feb.
11 февраль илм-фандаги қиз ва аёллар куни. Олималаримизни табриклайман! Илм йўлидаги иштиёқ сизни тарк этмасин, чунки илмга қизиқиш қонимизда бор!
Gepostet 11. Feb.
Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса: * Касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади. * Уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди. * Молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди. * Инсонийлик алдов билан диплом олган дин шайхи қўлида ҳалок бўлади. * Адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади. * Фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади. ТАЪЛИМНИНГ ҚУЛАШИ МИЛЛАТНИНГ ҚУЛАШИДИР. © Мубашшир Аҳмад