TGINSIGHT CHAT
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
@andpress
Жаңылыктар жана медиаTelegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Акыркы жазуулар
29/84 бет · 1,002 жазуу
Жарыяланган 3-мар.
"Рамазон - меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари амалда ўз тасдиғини топмоқда. Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб ўтказиш, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 3-мар.
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ипак йўли эркин иқтисодий зонасида бўлиб, ҳудудда фаолият олиб бораётган инвесторлар ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари муҳокама қилиниб, лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тегишли тартибда топшириқлар берилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 3-мар.
Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди Вилоят ҳокимининг ташаббуси ҳамда топшириғига асосан Асака туманидаги Сайидобод маҳалласида ишлар жадал тус ола бошлади. Жумладан, ҳудуддаги оилавий поликлиникада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Малакали мутахассислар жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кардиолог, гинеколог, педиатр, стоматолог каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини тиббий текширувдан ўтказмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 3-мар.
Агротехник тадбирлар - мўл ва сифатли ҳосил гарови Жалақудуқ туманида бошоқли дон экин майдонларида занг ва бошқа касалликлар, бегона ўтлар ҳамда зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш, дала майдонларида фитосанитария ҳолатини барқарорлаштириш, мўл ҳосил олиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Батафсил Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 3-мар.
Тайинлов Андижон вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб Саматов Зиёдулла Абдумажидович тайинланди. Саматов Зиёдулла Абдумажидович 1987 йили Андижон шаҳрида туғилган. 2009 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2011 йили Тошкент Давлат техника университетини тамомлаган. Рақамли лойиҳаларни бошқариш ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича халқаро сертификатлар эгаси. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 3-мар.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов қандай тартибда ташкил этилади? Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида Низом танлов ўтказиладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини ва танлов ўтказиш тартибини белгилайди. Батафсил видеороликда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 3-мар.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманининг Сайидобод маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси билан учрашди. Суҳбат давомида уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Шу куннинг ўзида маҳаллада бунёдкорлик, ободонлаштириш, ҳудуд инфраструктурасини янгилаш ҳамда аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари бошлаб юборилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 2-мар.
Haftaning eng muhim voqealari sharhi: Prezident Shavkat Mirziyoyev yoshlar bilan muloqot qildi. Surxondaryo viloyatiga tashrif doirasida bunyodkorlik ishlari bilan tanishildi, yangi loyihalar ishga tushirildi hamda hududni kompleks rivojlantirishning ustuvor vazifalari yuzasidan yig‘ilish o‘tkazildi. — Hápteniń eń áhmiyetli waqıyalarına sholıw: Prezident Shavkat Mirziyoyev jaslar menen sáwbetlesti. Surxandárya wálayatına bolǵan sapar sheńberinde dóretiwshilik jumıslar menen tanıstı, jańa joybarlar iske qosıldı hám aymaqtı kompleksli rawajlandırıwdıń tiykarǵı wazıypaları boyınsha májilis ótkerildi. — Обзор важнейших событий за неделю: Президент Шавкат Мирзиёев провел диалог с молодежью. Поездка в Сурхандарьинскую область – ознакомление с ходом созидательной работы, запуск новых объектов, а также совещание по приоритетным задачам комплексного развития региона. — Weekly review of the most important events: President Shavkat Mirziyoyev held a dialogue with youth. The trip to Surkhandarya Region involved an overview of the progress in constructive work, the launch of new projects, and a meeting on priority tasks for the comprehensive development of the region. Facebook|Instagram|X
Жарыяланган 2-мар.
Бугун вилоятдаги долзарб масалалар юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоятда барча соҳаларда қилинган ва бажарилиши керак бўлган ишлар бирма-бир муҳокама этилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, вилоят раҳбари бугундан бошлаб “Томорқага экин экиш” ойлигини эълон қилиб, ҳар бир томорқага экин экишни ташкил этиш керак, дея алоҳида таъкидлади. Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда. Зеро, айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиши муқаррар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 1-мар.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган ғоялар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда ташкил этилган Волонтёрлар кенгаши аъзолари ҳамда фаол волонтёрлар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида волонтёрлик ҳаракатини янада кенгайтириш, аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия ва маънавий-маърифий лойиҳаларни тизимли йўлга қўйиш бўйича таклиф ва ташаббуслар тингланди. Шунингдек, вилоят раҳбари Бобур шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Жарыяланган 1-мар.
Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida shu yilning fevral oyida o‘tgan asosiy tadbir va voqealar Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Жарыяланган 1-мар.
Автомобиль йўлларида сифат ва хавфсизлик энг устувор масала Жалақудуқ ва Қўрғонтепа тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги Д138 “Хўжаобод- Жалақудуқ-Қўрғонтепа- Хонобод” автомобиль йўлида йўлсозлар томонидан асфальт-бетон қопламасида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари вилоятимиз ҳудудидаги барча умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида давом эттирилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X