TGTGInsighttelegram аналитикасыLIVE / telegram public index
Каналдарга кайт
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar

TGINSIGHT CHAT

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

@andpress

Жаңылыктар жана медиа

Telegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon

Жазылуучулар4.1万Учурдагы жазылуучулар
Жазуулар1,002Индекстелген жазуулар
Акыркы колд.84,550Акыркы жазуулардын көрүүлөрү
Акыркы жазуулар

Акыркы жазуулар

28/84 бет · 1,002 жазуу

Жарыяланган 5-мар.

Миллатлараро дўстлик мустаҳкамланмоқда Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Олим Нарзуллаев Андижон вилоятида бўлиб, миллий маданий марказлар вилоят бўлимлари фаолиятини ўрганди. Андижон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да қирғиз, рус, уйғур, арман ва корейс миллий маданий марказлари Андижон вилояти бўлимлари фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат сабаб Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлиги, уларнинг тили, миллий анъана ва урф-одатларини сақлаш, ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. Бугунги кунда Андижон вилоятида бешта – рус, уйғур, қирғиз, корейс ҳамда арман миллий-маданий марказлар бўлимлари самарали фаолият юритмоқда. Турли миллат вакиллари яшайдиган Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Марҳамат туманлари ҳамда Андижон, Хонабод шаҳарлари, умуман, вилоятда “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Биз бир оила фарзандимиз” шиорлари остида турли тадбирлар, дўстлик фестиваллари ўтказилиши анъанага айланган. Батафсил Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,100 views

Жарыяланган 5-мар.

Спорт: таклифлар, мулоҳазалар ва вазифалар Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Андижон вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш, адаптив спорт турларини ривожлантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни спорт мактабларида ташкил этилаётган адаптив спорт гуруҳларига жалб этиш, масъул ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Батафсил Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,410 views

Жарыяланган 4-мар.

АЗИЗ АНДИЖОНЛИКЛАР ВА ВИЛОЯТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ! 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 7 март куни Янги Андижон массиви, Бобур шаҳрида барча аёл-қизларимиз учун унутилмас БАЙРАМОНА ГАЛА КОНЦЕРТ ташкил этилади! Байрам кечасида юртимизнинг севимли ва таниқли санъаткорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Улуғбек Раҳматуллаев, Нилуфар Усмонова, Бунёдбек Саидов ҳамда сўз устаси Аваз Охун иштирок этади. Ушбу концерт аёл-қизларимизга бўлган чуқур эҳтиром ва ҳурмат рамзи сифатида жонли ижро, ёрқин шоу дастурлар, юқори байрамона руҳда ўтказилади. Барчангизни концерт дастурларига таклиф этамиз! Кириш — мутлақо БЕПУЛ! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар! Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

22,600 views

Жарыяланган 4-мар.

Рамазон ойи – саховат, бағрикенглик ва меҳр-оқибат ойидир. Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Андижон вилоятида ҳам ушбу муборак ой муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жумладан, Булоқбоши туманида йўлга қўйилган савдо ярмаркаларида кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари — ун ва нон маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут-қатиқ, ўсимлик ёғи, шакар, гуруч, сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари харидорларга арзонлаштирилган нархларда тақдим этилмоқда. Мазкур ярмаркалар аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш, бозорларда нарх-навони барқарор сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,140 views

Жарыяланган 4-мар.

Айни кунларда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича республика комиссияси аъзолари Андижонда бўлиб турибди. Кун давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсати борасидаги ишлар натижадорлиги, давлатимиз раҳбари илгари сурган ташаббуслар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, жойларда ёшлар билан учрашувлар, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари, ёш тадбиркорлар ҳамда стартап ғоялар эгаларининг тақдимотлари, ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,210 views

Жарыяланган 4-мар.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ипак йўли эркин иқтисодий зонасида бўлиб, ҳудудда янги лойиҳалар асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ташриф давомида масъуллар томонидан ҳудудда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳани алоҳида муҳокама қилиб, қурилиш ва монтаж ишларини белгиланган муддатларда ҳамда юқори сифатда якунлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, масъулларга ишларни тизимли ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ топшириқлар берди. Эркин иқтисодий зонада амалга оширилаётган лойиҳалар ҳудуднинг саноат салоҳиятини янада ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

3,340 views

Жарыяланган 4-мар.

АЗИЗ АНДИЖОНЛИКЛАР ВА ВИЛОЯТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ! 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 7 март куни Янги Андижон массиви, Бобур шаҳрида барча аёл-қизларимиз учун унутилмас БАЙРАМОНА ГАЛА КОНЦЕРТ ташкил этилади! Байрам кечасида юртимизнинг севимли ва таниқли санъаткорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Улуғбек Раҳматуллаев, Нилуфар Усмонова, Бунёдбек Саидов ҳамда сўз устаси Аваз Охун иштирок этади. Ушбу концерт аёл-қизларимизга бўлган чуқур эҳтиром ва ҳурмат рамзи сифатида жонли ижро, ёрқин шоу дастурлар, юқори байрамона руҳда ўтказилади. Барчангизни концерт дастурларига таклиф этамиз! Кириш — мутлақо БЕПУЛ! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар! Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

24,800 views

Жарыяланган 4-мар.

Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган эзгу ғоя мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бу тамойил ҳар бир қарор ва ҳар бир амалий ишда ўз ифодасини топмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси ва топшириқларига асосан Асака туманининг Сайидобод маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Янги инфратузилма объектлари барпо этилмоқда, ички йўллар таъмирланмоқда, ҳудуднинг кўрки тобора янгиланиб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар фуқароларнинг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш, уларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, амалга оширилаётган барча ишлар инсон қадрини улуғлаш, аҳолини бугунидан рози қилиш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Маҳалладаги ҳар бир ижобий ўзгариш — бу одамлар ҳаётидаги янги имконият ва ёруғ келажак сари ташланган мустаҳкам қадамдир. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,280 views

Жарыяланган 3-мар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. Мукофотланганлар орасида бир гуруҳ андижонлик фаол хотин-қизлар ҳам бор: Дўстлик ордени билан Урунбаева Гулчехрахон Шокировна - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг органик деҳқончилик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси профессори, II даражали «Саломатлик» ордени билан Қамбарова Нигора Фаттаховна - Шаҳрихон туманидаги «Шаҳрихон» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, «Шуҳрат» медали билан Бўранова Айчурак Равшанбековна - Қўрғонтепа туманидаги «Flowers Anya» масъулияти чекланган жамияти раҳбари. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

4,470 views

Жарыяланган 3-мар.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti bilan taqdirlash to‘g‘risida"gi Qarori — Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

5,130 views

Жарыяланган 3-мар.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan mukofotlash to‘g‘risida”gi Farmoni — Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

3,390 views

Жарыяланган 3-мар.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qoʻmondoni Shavkat Mirziyoyev mamlakatimiz mudofaa qobiliyatini mustahkamlash masalalari yuzasidan yigʻilish oʻtkazdi. — Президент Республики Узбекистан, Верховный Главнокомандующий Вооруженными Силами Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам укрепления обороноспособности страны. #Mirziyoyev#yigilish#mudofaa#xavfsizlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

3,680 views
12•••5•••10•••15•••20•••252627282930•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384