TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Shingil avatar

TGINSIGHT CHAT

Shingil

@shingilfikr

Business and startups

Furqat Nurimov - Founder/CEO Marjon

Abbonati416Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati189Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti5,705Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 7 minn 16 · 189 postijiet

Ippubblikat Ġun 7

Фарзандларимизга ҳам, гуноҳ-савоб бўлмаган ишларда, яъни ўқишида, ишида, ўрганаётган ҳар бир ишида хато қилишларига қўйиб беришимиз керак экан.

522 views

Ippubblikat Ġun 7

Стартап ҳар куни хато қилиши керак У фақат шу тарзда ўсади

461 views

Ippubblikat Ġun 1

Яқин келажакда, масалан яқин 2-3 йил ичида интернетдан фойдаланиш ва ижтимоий тармоқлардаги турли блоглар қиёфаси қандай ўзгаради? Тахминларим билан улашаман: - Кўнгилочар контент (арзон дофамин) берувчи блогларга талаб ошиб, уларнинг сценарийлари ҳам ривожланиб бораверади. Мини сериаллар, кулгили контентларни автомат равишда генерация қилувчи ИИ блоглар пайдо бўлади. - Экспертлик блоглари юритиш жуда қийинлашиб кетади, уларга бўлган эҳтиёжни ИИ қоплайди. - Ижтимоий тармоқлар ўртасида рақобат кучаяди, Meta, Google каби гигантларга рақобат қила оладиган янги платформалар етишиб чиқишни бошлайди. Барча платформалар очиқчасига сиёсийлаштирилади. - Томошабин вақтини монетизация қилиш бошланади. Яъни соатлаб интернетда ўтиришлик орқасидан пул ишлаб топиш мумкин бўлади. - Интернет тезлиги ошади ва у оддий фойдаланувчилар учун текин бўлади. Сиз-чи, азиз ўқувчим, шу тахминларимга қўшиласизми?

551 views

Ippubblikat Mej 27

Қичқираётган шаҳар Тошкент кўчаларида юрганда кўп ҳолларда бир фикр хаёлимдан ўтади: бугунги кунда бино фасадларидаги ташқи реклама — бу шунчаки аҳоли билан мулоқот эмас, балки ким ўзарга бақиришга уринишга ўхшайди. Дўконлар, офислар пештоқидаги реклама, лого - ҳар бири ёнидагисинидан баландроқ “бақиришга” ҳаракат қилади. Ҳар бири ёнидагидан кўра каттароқ, ранглироқ, агрессивроқ. - Йирик ҳажмли ҳарфлар фасадларни ёпиб кетаяпти - Ранглар, шрифтлар — майда-йирик, ранг-баранг, - Асосий эътирозим, бино ва кўча архитектураси, эстетикаси ҳисобга олинмайди. Бу — реклама эмас. Бу — кўзга оғриқ берувчи визуал шовқин. Натижада на бренд мазмуни очиб берилади, на шаҳар қиёфаси қолади. Субъектив фикрим, бу ҳолатни шунчаки тартибсизлик деб эмас, чуқур тизимли муаммо деб биламан. Шаҳар муҳити — бу ягона организм. Ташқи реклама эса унинг бир қисми бўлиши керак, фасадларга ёпишган паразит эмас. Қандай бўлиши керак? ✔️ Реклама биноларнинг архитектурасини тўлдириши, унинг устидан босиб ўтмаслиги керак. ✔️ Ранг, услуб ва ўлчамлар — шаҳарнинг, кўчанинг умумий кўринишига мос бўлиши зарур. ✔️ Ҳар бир ҳудуд, туман учун — алоҳида визуал қоидалар бўлиши керак. ✔️ Шаҳар ичида эстетика биринчи ўринда, агрессия эса — шаҳардан ташқарида бўлаверсин. Гўзал шаҳар — бу рекламаси кўп бўлган шаҳар эмас. Гўзал шаҳар — бу реклама аҳолига ҳурмат билан гапирадиган шаҳардир. Тошкент — визуал маданиятга лойиқ. 👍 Қувонарлиси шундаки, шаҳар ҳокимияти айнан шу йўналишни тартибга солишга бел боғлаган. Лекин ҳозирча бу нима билан якун топишини айтиш қийин. Ишқилиб, баттар бўлмасин) Яшасак кўраверамиз)

437 views

Ippubblikat Mej 25

Қоидаларни бузиш одатда уларни ёзган инсонлар томонидан бошланади

308 views

Ippubblikat Mej 23

Курсдошларим группа очиб мени ҳам қўшиб қўйишибди. Институтни битирганимизга 27 йил бўлган. Чатни қараб чиқиб, янгиликларни билдим, кейин архивга киргазиб қўйдим. Группада кўп ёзаётган курсдошларга қараб англаганим шуки, айнан ўшалар умуман ўзгаришмаган, ўша-ўша фикрлаш, ўша-ўша гап-сўзлар...

372 views

Ippubblikat Mej 22

Кнопкали телефон тутган инсонларга ҳавас қилинадиган давр келди

407 views

Ippubblikat Mej 15

Дистрибуция ҳақида фикрларим. Нега савдо агентларни орасида "текучка" кўп, савдо эса пасаймоқда? Кўп йиллар дистрибуция соҳасида ишлаб, ўз дистрибьюторлик компаниямизни ташкил қилган, чет эллардаги юзлаб дистрибьюторлар билан ҳамкорлик қилган инсон сифатида, бугунги кунда савдо ҳажмининг пасайиши ва савдо вакилларининг етишмаслиги ҳақида кўп шикоятларга асосан вазият ҳақидаги фикрларимни билдирмоқчиман. Нима бўляпти? 1. Меҳнат бозорида янги рақобатчи пайдо бўлди. Курьерлик касби савдо вакили лавозимига тўғридан-тўғри рақобатчига айланди. Курьерлар ойига 5–8 миллион сўм ишлаб топишмоқда — буни сотиш мажбуриятисиз, бир дунё ҳисоботларсиз, умуман, ошиқча стресссиз амалга оширишяпти. Савдо агенти эса шунга ўхшаш маош учун: — эътирозларни енгиши, — ҳисобот юритиши, — режаларни бажариши, — доимий босимда ишлаши керак. Хулоса: ёшлар соддароқ даромадни танлаяпти. 2. Савдо тузилмаси ўзгарди. Илгариги схема: дистрибьютор → савдо вакили → савдо нуқтаси → мижоз. Бугунги кунда кўплаб савдо нуқталари товар билан тўлиб-тошган. Ким дўконда яхши полкани эгалласа — ўша сотяпти. Рақамлар: Тошкентдаги йирик FMCG етказиб берувчилардан бири маълумотига кўра, дўконлардаги SKUларнинг фақат 15–20% фаол айланмоқда. Қолгани — “ўлик юк”. --- Натижада нима юз бераяпти? Савдо агентлари 3–6 ойда ишдан кетишмоқда Янги брендлар учун бозорга чиқиш қийинлашмоқда Сотув ҳажми, айниқса янги компанияларда, пасаймоқда --- Нима қилиш керак? 1. Мерчендайзинг ва товар "выкладка"сига сармоя киритиш. Бугун сотиш вазифаси савдо агентининг қўлидан мерчендайзерга ўтган. Ҳар бир дистрибьюторда жами Савдо нуқталарининг 80% ини қамраб оладиган мерчендайзерлар жамоаси бўлиши керак. Ёки ушбу вазифани савдо агенти мажбуриятларига қўшиб бериш, лекин ундаги савдо нуқталари сонини 2–3 мартага қисқартириш зарур. Чунки ҳар бир савдо нуқтасига ҳар куни кириш, ўша ерда етарлича вақт етказиш шарт бўлиб қолди. 2. Савдо жамоаларининг мотивация тизимини қайта кўриб чиқиш. Маош диапазони: 800$–1200$ бўлиши керак. Ана шунда ходим сиздан кетмайди ва сиз унга нимани таълим берсангиз бажонидил ўқиб-ўрганади, ишингиз самарали бўлади. Албатта, буларнинг бари товар нархи ошишига олиб келади, лекин бу шарт. 3. Полкалар бўйича автоматлаштирилган ҳисоб ва таҳлил тизимларини жорий этиш. Ҳар доимгидек, таҳлил жуда муҳим. Фақат аввалгидек ўтган давр маълумотларини эмас, энди дўкон полкаларида нима бўлаётганини онлайн тарзда кўриб туриш, бўшаган полкани эртасигаёқ тўлдириб қўйиш механизми ишлаши керак. Дўкон билан интеграциялашиш жуда муҳим. Дўкон бунга тайёр бўлмаса, ўргатинг. Ёрдам беринг, чунки бу сизга кўпроқ керак. Бу интеграция рақобатчиларда нима бўлаётганини ҳам кўриб туриш имконини беради ва сизга кўп янги эшикларни очади. --- Бозор ўзгаряпти — стратегия ҳам ўзгариши шарт.

711 views

Ippubblikat Mej 12

Ёввойи табиат ҳақидаги документалкаларни яхши кўриб кўп кўрардим. Ҳайвонлар, сув ости дунёси, одам оёғи етмаган жойлар ҳақида кўрсатувларни соатлаб кўриш, ҳаётини мароқ билан кузатиш мумкин. Шер, йўлбарс, бўри - ҳар қандай йиртқич бошқа кучсизроқ ҳайвонларни фақат битта мақсад йўлида, қорин тўйдириш учун овлайди. Бундан табиатга фақат фойда, табиий баланс сақланади. Инсон нафсини қондириш, бошқалар олдида мақтаниш истаги учун шу пайтгача юзлаб ҳайвон турларини қириб юборди, ҳалигача табиат балансини аямасдан бузиб келаяпти. Бундан табиат жабр кўраяпти, кўплаб салбий оқибатлар келиб чиқяпти. Инсонлар орасидаги муносабатларда ҳам бузилмаслиги керак бўлган баланс бор, масалан: никоҳ - ҳалол, зино - ҳаром, савдо - ҳалол, рибо - ҳаром, силаи раҳм - савоб, уни тарк қилиш - гуноҳ. Ҳеч нарсада балансни бузмасдан тўғри яшайлик. Бирон иш қилишдан олдин, бу ўзи тўғрими, бундан кимдир зарар кўрмаяптими деб ўйлаб кўрайлик.

308 views

Ippubblikat Mej 8

Бугун бизнинг хизматимизни сотувчи дистрибьюторларимиз сони яна биттага кўпайди. Ҳа, дистрибьюторлар фақат FMCG да эмас, исталган соҳада бўлиши мумкин, ҳатто бўлиши шарт. Бизнинг дистрибьюторларимиз бу - медиа агентликлардир, уларнинг энг кучлилари билан албатта ишлашимиз шарт Ва бирин-кетин улар сонини кўпайтириб бораяпмиз ҳам. Сиз ўз дистрибьюторларингиз кимлигини биласизми?

290 views

Ippubblikat Mej 7

🔥 Кеча йирик бир компаниянинг CMO ва COO лавозимидаги раҳбарлари билан учрашув ўтказдим. Маҳсулотимизни тақдим этдим ва ҳамкорлик таклиф қилдим. Биласизми, учрашувларда энг ёқимли жойи нима? Мижозларимиз маҳсулотимиз уларга ёққанини бекитмасликлари. 🚛 Шу пайтгача бозорда бўлмаган янги, инновацион канал. 🎯 Рекламага ноодатий ёндашув 📈 Бозорга шу маҳсулот кераклиги ҳақидаги гипотезамизни (бизнесимиз ўша ғоя устига қурилган) тасдиқловчи кўплаб кейслар. Буларнинг барчаси мижозда катта қизиқиш уйғотди ва маъқул бўлди. Мен учун эса — бу ҳақиқий завқ. Бозорда ўйин қоидаларини белгилаш. Тақдим этиш. Ишонтириш. Янгича бизнес қилиш. #маркетинг#b2b#инновация#реклама#тадбиркорлик#MARJON

1,080 views

Ippubblikat Mej 6

Умаржонов Беҳрўз, 19 ёш Uzum Tezkor курьери: "Одатий буюртма, одатий йўналиш… Лекин кўрсатилган манзилга етиб борганимда, у ерда на уй, на бошқа бирор бино бор эди. Маълумотларни яна бир бор текширдим, буюртма жўнатувчисига қўнғироқ қилдим. У эса шундай деди: «Бу сиз учун!» Фойдаланувчи шунчаки курьерни меҳмон қилишни истаган экан. Нима дейишимни билмадим, шукр қилиб қўйдим ва мазали тушликни кутган ҳолда кулиб қўйдим. Дунёда яхшилар кўп ва ўша куни мен бунга яна бир бор амин бўлдим." манбаа

258 views
12•••5678910•••1516