TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Shingil avatar

TGINSIGHT CHAT

Shingil

@shingilfikr

Business and startups

Furqat Nurimov - Founder/CEO Marjon

Abbonati416Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati189Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti5,140Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 6 minn 16 · 189 postijiet

Ippubblikat Lul 16

Red team accelerator асосчиси Евгений Фролов билан бирга тушлик қилдик У биз иштирок этаётган "Silkway Accelerator" дастурининг етакчи трекери ҳамдир. Табиийки, кўпроқ Женя гапирди, бизнесимизга чуқурлашиб, яхши маслаҳатлар берди, уни оши совиб қолганини айтмаса, учрашув зўр бўлди )

335 views

Ippubblikat Lul 16

Роббисига қул бўлишлик бахт ва бу бандани ўзига ўхшаш бошқа инсонларга қул бўлишлик машаққатидан озод қилади. Мана шуни тушуниб етишликка эса аксарият учун бутун умр камлик қилади.

269 views

Ippubblikat Lul 14

Marjon да янги лойиҳамиз старти учун жамоамизни янги инсонлар билан кучайтириш босқичидамиз, параллел равишда акселерация дастурида иштирок этаяпмиз, ҳафта жуда тиғиз графикда ўтиши кутилаяпти, иншааАллоҳ

316 views

Ippubblikat Lul 11

Ижтимоий тармоқларни ўқишдан кўра уларга ёзишга кўп вақт сарфлашим керак. Ҳозир тескариси.

367 views

Ippubblikat Lul 8

Marjon да ТОП менежментни ва бошқа ходимлар сонини кенгайтирмоқчимиз. Кимлар керак?: 1. Customer Success Manager ролига Taxi ёки Trucking соҳасида камида 3 йиллик менежерлик тажрибасига эга, ходимларни ишга олган ва жамоани бошқариш тажрибаси бор инсонни ишга олмоқчимиз. Бирга, елкама-елка ишлаймиз. Маош миқдори интервью натижаларига қараб келишилади. 2. B2B савдода камида 3 йиллик тажрибаси бор sales managerни ишга таклиф қиламиз. Машиналар кузовларида реклама хизматини сотиш керак бўлади. Маош миқдори интервью натижаларига қараб келишилади. 3. Ҳайдовчилар билан ишлаш учун call center орқали савдода тажрибаси бор йигит-қизлар (жами тўрт нафар ходим керак). Маош 5 млн. сўм+. Резюмени ва қайси корхоналарда қанақа тажрибангиз борлигини қисқача ёзиб [email protected]электрон манзилига юборинг. Иш жойи: Учтепа туманидаги офис. @nfm_11

558 views

Ippubblikat Lul 8

Нетаньяху решил выдвинуть Трампа на Нобелевскую премию мира. Копию письма, направленную в нобелевский комитет, он лично передал президенту США, поблагодарив того за «руководство свободным миром» и стремление к «миру и безопасности». @banksta

338 views

Ippubblikat Lul 8

Нетаньяху решил выдвинуть Трампа на Нобелевскую премию мира. Копию письма, направленную в нобелевский комитет, он лично передал президенту США, поблагодарив того за «руководство свободным миром» и стремление к «миру и безопасности». @banksta

344 views

Ippubblikat Lul 6

Қозоғистондаям Marjon ни кутишяпти

308 views

Ippubblikat Lul 2

Эпоха стартапов. Начало.

362 views

Ippubblikat Lul 2

#FigureOfTheDay 1,2 milliard dollar — O‘zbekiston startap ekotizimining hozirgi qiymati 💥 Bu — 2021-yilda 1 million dollardan ham past baholangan davrdan buyon 1200 barobar o‘sishni anglatadi. 📈 Bir necha yil ichidagi transformatsion sakrash — asoschilar, investorlar va ekotizim yaratuvchilari uchun kuchli ishora bo‘lib xizmat qiladi. 🔗 Manba: Startup Genome, 2025-yilgi Global startap ekotizimi hisoboti — $1.2B — the current valuation of Uzbekistan’s startup ecosystem 💥 That’s a 1200x growth since 2021, when it was valued at less than $1 million. 📈 A transformational leap in just a few years — and a powerful signal for founders, investors, and ecosystem builders. 🔗 Source: Startup Genome, 2025 Global Startup Ecosystem Report

351 views

Ippubblikat Ġun 28

Billz стартапи $20 млн. баҳо билан ўзининг жами 60% ини $12 млн.га сотиш учун TBС банк билан келишув имзолади. Бу жуда зўр янгилик. Хурсандман. Бу кейс ўзбек бизнес олами учун қанақа сигналлар беради, бир нечтасини санаб ўтаман: 1. Payme, Express24, мана энди BILLZ - бизда технологик стартаплар қуриш ва уни яхшигина пулга сотиш мумкин, бунга яхши имконият яратилган ва бу жараён бошланиб бўлди ҳам. Ҳа, бу бошланиши, буёғига бунақа exit лар ҳақида тез-тез ўқиб турамиз, иншааАллоҳ. 2. Billz кичик жамоа ва оз капитал билан 7 йил ичида 20 млн баҳога чиқишди. Бу стартаплар бошқа бизнесларга қараганда тез ўсишига яна бир далил. Йирик бизнесменлар ўз маблағларини диверсификация қилишганда фақат классик бизнесларга эмас, IT стартапларни ҳам кўриб чиқишни бошлашади. 3. Ўзбек венчур фондлари ҳам exit қилишни бошлашди. Aloqa Ventures ўз вақтида Billz га $250 000 инвестиция киритган эди, бугун улар ҳам ўз улушларининг бир қисмини яхшигина фойда эвазига сотишди. Портфелида яхши exit case лар бўлиши ҳар бир VC учун жуда муҳимдир, умидли стартаплар яхши кейслари бор венчурларга бошқаларга қараганда кўпроқ ишонишади. 4. Ўзбекистонда хусусий секторда angel инвесторлик, яъни ғоя учун пул тикиш маданияти деярли йўқ, ғоя уёқда турсин, pre seed ва seed босқичидаги стартапларга инвестиция қилиш ҳам шаклланмаган. Billz кейси эса инвесторлар орасида бу маданият шаклланиши учун яхши сигнал бўлади деб ўйлайман. 5. Бизнес орасида стартапларга бўлган ишонч ортади, улардан ҳадиксираш камаяди ва бу стартапларнинг савдоси ошишига сабаб бўлади. 6. TBC стратегик ривожланишда, узоқни кўришда, тезликда ўзбек банкларини ортда қолдириб кетаяпти. Яқин орада ўзбек рақамли банклари орасида энг катта аудитория, имкониятлар унинг қўлида тўпланиб қолса ажабмас. ИншааАллоҳ, тез орада Marjon ҳам стартаплар дунёсида ўрнак қилиб кўрсатиладиган даражага чиқиб олади. Шунинг сабаблари устида ишлаяпмиз. Тез орада янги продуктларимиз анонси бошланиб қолади. Follow us. Stay with us. Thanks.

1,210 views

Ippubblikat Ġun 21

Мен - бу 180 см бўй ва 99 кг вазнга эга бўлган тана эмасман. Мен - бу бирор иш-ҳаракат олдидан қилган ичимдаги ниятим ва ўша қилинган ҳаракатимман. Ниятим ва қилган амалларимнинг йиғиндиси бу менман.

382 views
12•••45678•••10•••1516