TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват249,200Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 45 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 14 февр.

Жиззахнинг Фориш туманида 30 га яқин хонадонни сув босди ФВВ маълумотига кўра, вазият оқибатларини бартараф этиш учун зарур техника ва куч-воситалар жалб этилган. Ҳодиса натижасида вафот этганлар ва жароҳат олганлар йўқ. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,100 views

Опубликован 14 февр.

❗️Россияда Telegram 7 млн рубл жаримага тортилди РИА Новости хабарига кўра, Telegram экстремистик фаолиятга чақирувчи маълумотларни ўчирмагани учун 7 млн рубл жаримага тортилган. Айни пайтда Москва судларида мессенжерга нисбатан яна 8 та маъмурий иш кўриб чиқилмоқда. Улар бўйича умумий жарима миқдори 64 млн рублга етиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views

Опубликован 14 февр.

❗️Фарғонада туриб россияликларни қарийб 10 млн рублга алдаган жиноий гуруҳ ушланди Фарғона вилоятида Россия фуқароларини алдаб, қарийб 10 млн рублни қўлга киритган жиноий гуруҳ фош этилди. Маълум қилинишича, гумонланувчилар асосан ёши катта россияликларга қўнғироқ қилиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари сифатида таништирган. Улар турли алдов усуллари орқали жабрланувчиларни пулларни ўз банк карталарига ўтказишга мажбур қилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,900 views

Опубликован 13 февр.

Рамазон ойида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим – Шавкат Мирзиёев Президент деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

21,000 views

Опубликован 13 февр.

Мени кечиринглар, Аллоҳ учун ҳаммангизни яхши кўраман”. Дилшодбек Мусабековнинг Макка шаҳридан йўллаган видолашув видеоси тарқалмоқда 😢 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

25,500 views

Опубликован 13 февр.

#Таъзия ❗️«ДИЗАЙН» ЖАМОАСИ АЪЗОСИ ДИЛШОДБЕК МУСАБЕКОВ ВАФОТ ЭТДИ ​Бугун ўзбек санъати ва кулгу олами оғир жудоликка учради. Кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, иқтидорли санъаткор, «Дизайн» шоу жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков оламдан ўтди. ​Марҳум ўзининг бетакрор ҳазиллари ва самимийлиги билан халқимиз қалбидан чуқур жой олган эди. Унинг вафоти нафақат оиласи, балки бутун санъат аҳли ва минглаб мухлислари учун кутилмаган ва катта йўқотиш бўлди. ​Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олсин, жойларини жаннатдан қилсин. Сабр берсин. ​Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

37,300 views

Опубликован 13 февр.

❗️“Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади” — Бош консулхона муносабати Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, Туркияда ўлдирилган Сайёра Эргашалиева ва Дурдона Ҳакимова яқин дугона бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 22 январ куни улар гумонланувчилар билан Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган. 23 январ куни Сайёра Эргашалиева пичоқлаб ўлдирилиб, жасади бўлакланган ҳолда чиқинди қутисига ташланган. Кейин унинг телефони орқали Дурдона Ҳакимова чақириб олиниб, у ҳам худди шу тарзда ўлдирилган. Бош консулхонага кўра, ОАВда жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмаган. Ҳолат консулхона назоратида, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,100 views

Опубликован 13 февр.

Шавкат Мирзиёев Оҳангаронга ташрифини тумандаги $60 млнлик кабель заводини кўришдан бошлади Лойиҳа доирасида йилига 25 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, $150 млнлик импорт ўрнини босиш ва қатор хорижий давлатларга $140 млнлик экспортни амалга ошириш режалаштирилган. Расмий маълумотларга кўра, заводда қарийб 600 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 13 февр.

☀️Баҳор ҳам яқин: дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +22 даражагача бўлиши кутилмоқда "Ўзгидромед"га кўра, шанба куни ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача кўтарилади. Якшанбада эса ҳаво янада илиб, +17…+22 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20,300 views

Опубликован 13 февр.

❗️Соат 11 да Қамчиқ довони қайта очилади Бугун, 13 февраль куни соат 11:00 да “Қамчиқ” довони орқали транспорт ҳаракати қайта тикланади. Бироқ ФВВ маълумотига кўра, об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда соат 19:00 атрофида ҳаракат яна вақтинча тўхтатилиши мумкин. Кечга яқин қор кўчкиси хавфи юзага келиши эҳтимоли бор. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,700 views

Опубликован 13 февр.

Қамчиқ довони ёпилгани сабабли қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди Ҳозирда йўловчиларни вокзалларга йўналтириш бўйича ФВВ бошчилигида ишчи гуруҳлар ишламоқда. Шунингдек, манзилига етиб бора олмаган йўловчилар учун 13 февраль куни соат 01:00 да Тошкент—Поп йўналишида қўшимча поезд рейси ҳам ташкил этилади. ФВВ хабарига кўра, мазкур поезд Попга етиб боргач, Фарғона водийсидан Тошкентга йўл олган йўловчиларни ҳам пойтахтга олиб қайтади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

21,100 views

Опубликован 12 февр.

Болангиз “Conter strike” ёки шунга ўхшаш ўйинлар ўйнаса урушманг! Ҳарбий соҳадаги катта ўқитувчилар айтмоқда бундай ўйинлар ёшларга фойдали бўлишини Дунё ҳам Армиямиз ҳам рақамлашмоқда шунинг учун меёрда ўйнаш фойдали бўлиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4344454647•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384