TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват173,600Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 2 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 17 апр.

#тезкор ☄️“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Ахмедов Дилшод Турсункулович халқаро қидирувга берилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,600 views

Опубликован 16 апр.

❗️Исроил ва Ливан 10 кунлик ўт очишни тўхтатиш келишувига эришди АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, келишув бугун тунда кучга киради. Аввалроқ Эрон ва Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатиш борасида бир тўхтамга кела олмаётган эди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,100 views

Опубликован 16 апр.

#Диққат#Тарқатинг Ҳайдовчилари учун янги тартиблар жорий қилинмоқда. Эндиқуйидаги ҳолатларда БҲМнинг 7 баравари (деярли 2,9 млн сўм) миқдорида жарима солинади: 🔹 Рақамли назорат ускунасисиз (тахографсиз) юк ёки йўловчи ташиш. 🔹Носозтахографдан фойдаланиш ёки уни атайлаб ўчириб қўйиш. 🔹 Тахографни ўчирибқўйганҳолда, ҳайдовчининг тахографда фойдаланиладиган картага эга бўлмаган ҳолатида. 🔹Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузиши. Бу талаблар халқаройўналишда автомобилда юк ва йўловчи ташувчилар ҳамда М3 ва N3 тоифали (катта ҳажмли автобуслар ва оғир юк машиналари) транспортларда 400 км ва ундан ортиқ масофага шаҳарлараро қатновчиларга тааллуқли. Мазкур Қонун 2026 йил 10 майдан кучга киради. Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 16 апр.

❗️Oй тупроғидан кислород олувчи қурилма яратилди Blue Origin компанияси Ой тупроғидан кислород ажратиб олишга қодир янги реакторни тақдим этди. Air Pioneer деб номланган ушбу қурилма электр энергияси ёрдамида реголитдан кислород ажратиб олади. Шу билан бирга, темир, алюминий, кремний ва шиша каби материалларни ҳам ишлаб чиқариш имконига эга. Бу технология Ойда доимий база қуриш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Энди астронавтлар кислородни Ердан олиб келиш ўрнига, уни тўғридан-тўғри Ой тупроғидан олиш имкониятига эга бўлиши мумкин — бу эса харажатларни кескин камайтиради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,600 views

Опубликован 16 апр.

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларни ҳожатхонага қамаб қўйгани айтилмоқда Маълум қилинишича, ҳодиса Янгихаёт туманидаги 566-сонли давлат боғчасида юз берган. Пойтахт ММТБ ҳолат юзасидан ўрганиш бошланганини билдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 16 апр.

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади. Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади. Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак. Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади. Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобиль иловаси орқали ариза топширишлари мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,400 views

Опубликован 16 апр.

❄️ Зомин тоғларида қор ёғмоқда ​Бугун, 16 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманининг «Суффа» ҳудудида (денгиз сатҳидан 2,4 минг метр баландликда) қор ёғди. ​Маълум қилинишича, ҳозирда қор қалинлиги 2 сантиметрни ташкил этмоқда. Баҳорнинг қоқ ўртасидаги ушбу манзара тоғли ҳудудларда ҳали қиш нафаси кетмаганини кўрсатмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 15 апр.

🥊Ўзбекистон кикбоксинг жамоаси Бангкокда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик спортчилар жами 72 та медални қўлга киритишди, жумладан, 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза. Турнир ғалиби Таиланд жамоаси бўлди, Ветнам — учинчи ўринни эгаллади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,100 views

Опубликован 15 апр.

🇮🇷🇺🇸Эрон АҚШ музокаралари келгуси ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин Ушбу муносабат билан бир неча дақиқа олдин Покистон Армияси бош қўмондони Асим Мунир юқори мартабали делегация билан Теҳронга етиб келди. Уни Аббос Ароқчи кутиб олди, деб хабар қилмоқда Эрон ОАВлари. Эрон ТИВ вакили Исмоил Бағоий Покистон Теҳрон ва Вашингтон орасидаги музокараларда асосий воситаси ролини ўйнаётганини тасдиқлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,400 views

Опубликован 15 апр.

🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эронга босимни кучайтириш учун Яқин Шарққа қўшимча 10 минг аскар ва ҳарбий кемаларини юбормоқда Washington Post'га кўра, минтақадаги мавжуд 50 минг нафарлик қўшин сафига авиаташувчи кемалар ва денгиз пиёдалари бўлинмалари ҳам келиб қўшилади. Нашр манбаларига кўра, ҳарбий салоҳиятнинг бундай оширилиши музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда АҚШга турли вариантларни, жумладан, ҳаво зарбалари ёки қуруқликдаги операцияларни амалга ошириш имконини беради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,200 views

Опубликован 15 апр.

ALPHA bilan hamkorlikda UZCARD ko‘magida amalga oshirilayotgan Hamroh Biznes Maktabi dasturining ikkinchi bosqichiga qabul boshlandi. Dastur allaqachon biznes yuritayotgan va yanada o‘sishga, kuchliroq strategiya qurishga, jarayonlarni kuchaytirishga va o‘z biznesini kengaytirishga tayyor bo‘lgan tadbirkor ayollar uchun mo‘ljallangan. — Dasturda ishtirok etish bepul, ammo tanlov sistemasi mavjud. Butun dastur shunday tuzilganki, har bir mashg‘ulotda siz o‘zingizning amaldagi loyihangizni ishlab chiqishingiz va chiqishda yangilangan strategiya va reja bilan chiqishingiz mumkin. Dastur: - Bozor, iste’molchilar va raqobatchilarni tahlil qilish - Marketing: pozitsiyalash, mahsulotni qadoqlash - Moliya: birlik iqtisodiyoti, moliyaviy model - Tadbirkorlar bilan mehmon ma’ruzalari — O‘z loyihangizni taqdim etish va himoya qilish kabi modullarni o‘z ichiga oladi. Ikkinchi oqim Toshkentda o‘qitiladi. Ariza topshirish: Toshkentdagi guruh — rus tilida Toshkentdagi guruh — o‘zbek tilida Joylar soni cheklangan. 22-aprelgacha ariza topshirishga ulgurib qoling.

12,900 views

Опубликован 15 апр.

🇹🇷Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги мактабда отишма содир бўлди Ҳодиса оқибатида камида 6 киши жароҳатланган. Бу сўнгги 2 кун ичида Туркия мактабларида содир бўлган иккинчи отишма. Кеча Сиверек шаҳридаги мактабдаги отишмада 18 киши жароҳатланган эди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,800 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384