TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 25 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 11 мар.
Тармоқларда Эроннинг Исроилга тунги ҳужуми тасвирлари тарқалди Видеода Эроннинг Khorramshahr-4 баллистик ракетаси Исроил осмонида ўнлаб кичик ўқ-дориларга бўлинаётгани акс этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 11 мар.
Қарийб 2,2 млрд сўмлик олтин қуймаларни Қирғизистонга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди ДХХ хабарига кўра, «Водил-авто» чегара божхона постида текширилган Damas’дан 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар топилган. Экспертиза хулосасига кўра, уларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 гр бўлиб, умумий баҳоси 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади. Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми «a» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди. Ушбу қарор Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар муфтийларининг фатво чиқариш бўйича йиғилишида қабул қилинган. Мазкур Фатво ҳайъатига ТДТга аъзо мамлакатлар: Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва кузатувчи давлатлар — Туркманистон ҳамда Венгрия расмий мусулмон диний идоралари вакиллари киради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Европада газ захиралари рекорд даражада камайиб кетди Politico нашрининг ЕИ мамлакатларидан биридаги Энергетика вазирлиги вакилига таяниб ёзишича, қитъада энергия ресурслари танқислиги кузатилмоқда. Яқин Шарқдаги уруш бошланганидан буён ЕИда газ нархи 90 фоизга, нефть нархи эса 40 фоизга кўтарилган. Financial Times таҳлилига кўра, дунё айни дамда ўзининг фавқулодда юзага келган шароити оқибатида тарихдаги энг йирик нефть инқирозини бошдан кечирмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Онанинг туши орқали очилган Қўқондаги қотиллик ишида ҳукм ўқилди Суд уч ўсмирга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Уларнинг иккиси қасддан одам ўлдириш, мурдани таҳқирлаш ҳамда ўғрилик, бири эса қотиллик жинояти ҳақида хабар бермасликда айбли деб топилди. Қўшимча тергов ҳаракатларида қотиллик содир бўлган вақтда судланувчиларга ҳамроҳлик қилган Абдуллоҳ Содиқов айбсиз деб топилиб, ишнинг у ва бошқаларга оид қисми ҳаракатдан тугатилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
«Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга маъмурий иш қўзғатилди Ҳарбий прокуратура Абдураҳмон Ташановга нисбатан ёлғон хабар тарқатиш бўйича маъмурий иш қўзғатди. Айни пайтда фуқаро Нозим Абдуллаевнинг иддаолари ҳам иш материалларида тилга олинган. Унинг айтишича, у Давлат хавфсизлик хизмати тергов бошқармасида юқори лавозимли шахсларга қарши кўрсатма беришга мажбурлангани ва қийноқларга дучор бўлгани ҳақида инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятига мурожаат қилган. Абдураҳмон Ташанов эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўз постлари мурожаатлар ва расмий ҳужжатларга асосланганини билдирган. Унинг таъкидлашича, мазкур мурожаатлар муаллифи томонидан Президентдан тортиб Омбудсмангача бўлган ўндан ортиқ идораларга бир йил давомида юборилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Ёнилғи қуйишга шошилинг: бугун Ўзбекистон бўйлаб метан қуйиш шохобчалари соат 16:00 да ўчирилади 10 март соат 16:00 дан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб метан газ қуйиш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Совуқ об-ҳаво туфайли газ қувурларида босим пасайган, шунинг учун расмийлар газни биринчи навбатда турар-жой бинолари ва ижтимоий объектларга йўналтиришга қарор қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Навоийда 9-синф ўқувчилари муравейда қарама-қарши йўналишда келаётган Cobalt билан тўқнашиб кетди Ёш ҳайдовчининг сўзларига кўра, улар дўстининг уйидагиларга билдирмасдан трициклни олиб чиқиб, сайр қилишга чиққан. Лекин тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани сабабли у бошқарувни йўқотиб, ЙТҲга сабабчи бўлган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Геликда соатига 200 км тезликда юрганини кўз-кўз қилган йигитга чора кўрилди Текширув давомида у қўшимча равишда машинасига мигалка чироқларини ўрнатгани ҳам аниқланган. Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан тегишли маъмурий чора кўрилиб, машина жарима майдончасига жойлаштирилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Путин Трампга Эрондаги урушни якунлаш бўйича вариантларни таклиф қилди РФ ва АҚШ президентлари декабрдан буёнги илк телефон мулоқотида Эрон ва Украинадаги урушларни муҳокама қилди, деб хабар берди Путин ёрдамчиси Ушаков. Оқ уй эса ҳозирча Трамп ташаббуси билан бўлиб ўтган ушбу музокараларга изоҳ бермади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 10 мар.
Сирдарё ва Сурхондарёда Тожикистондан олиб келинган жами 77 кг наркотик мусодара қилинди Ховос туманидаги ҳолатда чегара тўсиғи орқали тожикистонлик наркокуръерлардан 6 та сумкадаги 8 кг 314 гр героин ва 54 кг 458 гр опий моддаларини қабул қилган 2 киши ушланди. Сариосиёда мактаб ўқитувчиси тожикистонлик наркокуръерлар етказиб берган 14 кг 680 гр опий моддасини шартли харидорга $180 мингга сотаётганда қўлга олинди. Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар қамоққа олинган. Ҳозир уларнинг шерикларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 9 мар.
❗️Кислотали ёмғир ҳақидаги хабарлар фейк экани маълум қилинди Ижтимоий тармоқларда Эрон осмонида “кислотали булутлар” пайдо бўлиб, улар Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, бундай ёғингарчиликлар одатда саноат ҳудудларида узоқ вақт давомида тўпланган ифлослантирувчи моддалар натижасида юзага келади. Шунинг учун минглаб километр узоқликда хавфли кислотали ёмғир ҳосил бўлиши деярли имконсиз. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!