TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 30 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 5 мар.
Тошкентда автобусда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 10 суткага қамалди Атрофдагилар эркакни ушлашганида у бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган ҳамда воқеа жойига келган ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатган. Суд уни учта моддада белгиланган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топди. Суд мажлисида эркак айбига қисман иқрор бўлиб, автобусда одам кўп бўлгани учун шундай ҳолат юз берган бўлиши мумкинлигини билдирган. Бироқ жабрланувчи кўрсатуви ва иш материалларидаги бошқа далиллар унинг ҳаракатлари содир этилганини тасдиқлаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Қарши ва Бухорода «бозорком»ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди Қаршидаги бозор раиси ва назоратчиси янги савдо дўконини тадбирга бериш учун $80 минг талаб қилиб, $30 минг олаётганда ушланди. Бухорода эса бозор раҳбари ва иш юритувчиси тадбиркорга дўкон қуриш учун ер ажратиш эвазига 11 минг олаётганда қўлга олинди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
+18 видео. Фарғонада эркак аввалига ёш болани, кейин эса унинг онасини калтаклади Воқеа Марғилон шаҳридаги 25-мактабда содир бўлган. Эркак 5-синф болаларининг жанжалини ҳал қилиш мақсадида мактабга келиб, аввалига болани урган. Кейин унга қаршилик қилгани учун боланинг онасини калтаклаган. Тармоқда тарқалган бошқа видеоларда эркак аёлни тепиб ташлаганини ҳам кўриш мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Li9`га рақобатчи: BYD янги совуткичли электромобилини намойиш этди BYD совуткич ўрнатилган янги Great Tang электр кроссоверининг интерьерини намойиш этди, у бир заряд билан 950 км гача масофани босиб ўта олади. Электромобиль етти кишини ташишга мўлжалланган — ўриндиқлар жойлашуви 2+2+3 схемаси асосида. Автомобиль салонида тўртта дисплей ўрнатилган. Автомобилнинг расмий нархи 5 март куни эълон қилиниши кутилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Эрон Туркияга баллистик ракета учирди Ҳаво нишони НАТО кучлари томонидан йўқ қилинган. Туркия душманлик ҳаракатларига жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади. Мудофаа вазирлиги Туркия ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади ва Анқара «мамлакатга қарши ҳар қандай душманлик ҳаракатларига жавоб бериш» ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини эслатди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Жиззахда хусусий боғча раҳбари болага беҳаё видео кўрсатиб, бузуқ ҳаракатлар қилди. Тергов органи уни очиқда қолдирган Ўз уйида оилавий боғча очган 53 ёшли эркак маст ҳолатда 6 яшар тарбияланувчи қизга телефонда беҳаё видео қўйиб бериб, унга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. Ота-онанинг айтишича, эркак жинсий аъзосини ҳам кўрсатган, айбланувчи эса буни рад этиб, айбини қисман тан олган. Маълум бўлишича, ИИБ бу шахсни гаров эвазига очиқда қолдирган. Суд эса уни 4 йилга озодликдан маҳрум қилди. Тергов материалларида педофилияда гумонланаётган шахс суд ҳукми чиққунига қадар 10 ойдан ортиқроқ вақт давомида боғчадаги ишидан, яъни болалар билан боғлиқ фаолиятдан четлатилгани ҳақида маълумот учрамайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Ёлғон хабар: ЦАХАЛ Эроннинг Ми-17 вертолётига зарба берилгани акс этган кадрни эълон қилди Бироқ, нишон ерга чизилган вертолёт макети (алдамчи нишон) бўлиб кўринмоқда. Бу эса зарба ҳақиқий ҳаво кемасига эмас, балки сохта нишонга тегганидан далолат беради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Ўзбекистон МТЖ 2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида Атлантада жойлашади Футбол бўйича АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Атланта шаҳрида жойлашади. Гуруҳ босқичи давомида терма жамоалар махсус чартер рейслар орқали бошқа шаҳарлардаги ўйинларга жўнаб кетади ва сўнгра ўз машғулот базаларига қайтади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Бухорода 17 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлди Воқеа жойида бўлган ФВВ ходими қиз ўзини ташламоқчи бўлганини кўриб зудлик билан уни қутқаришга киришган. Ходим қиз туган кўп қаватли уйнинг томига чиқиб, қизни ортга қайтариб ҳаётини сақлаб қолган. Маълум бўлишича, 17 ёшли қиз ўша пайтда жудаям тушкун ҳолатда бўлган. Уни қутқариб қолган ФВВ ходими ҳарбий психолог мутахассислигига эга бўлган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
«Улар 7 та давлатга зарба берди». Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси мамлакати ва АҚШ Эрон билан нима сабабдан уришаётганини очиқлади Элчи Гидеон Ластигнинг сўзларига кўра, ушбу операциядан кўзлаган мақсад — Эроннинг Исроилга нисбатан туғдираётган экзистенсиал (мавжудликка дахлдор) таҳдидини бартараф этиш экан. У Эрон Исроилни кўпдан бери йўқ қилиш истагида эканлигини ҳам қўшимча қилди. Ўтган йил давомида Эрон ўзининг ядровий салоҳиятини ошириш ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни кўпайтириш устида тинимсиз меҳнат қилди. Бундан ташқари, улар бу имкониятларни ер остига, зарба бериш қийин бўлган ва дахлсизлик даражасига етадиган ҳудудларга кўчиришмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
«Жалол Эски шаҳар», «Борзий» ва «Дикий»: ўзини кўча деб атаган тўда қўлга олинди Самарқандлик тадбиркорлардан бирининг топшириғига кўра, товламачилар қарздордан 500 млн сўм ундиришган. Бироқ улар пулни буюртмачига бермаган, балки ўзлаштирган. Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари нафақат гуруҳ аъзоларини, балки буюртмачининг ўзини ҳам қўлга олди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 4 мар.
Навоийда ЙТҲ оқибатида тўрт киши вафот этди Уларнинг икки нафари воқеа жойида, қолган икки нафари шифохонада вафот этган. Автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган. Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!