TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват199,900Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 20 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 16 мар.

🇺🇿Саноатдаги йирик лойиҳаларни назорат қилиш учун президент раҳбарлигида Саноат кенгаши ташкил этилди Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори Олмалиқда ўтказилган йиғилиш чоғида эълон қилинди. Кенгаш корхоналарни трансформация қилиш, жараёнларни рақамлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва энергия сарфини камайтириш масалалари билан шуғулланади. Йиғилишда 2030 йилгача олтин қазиб олишни 175 тоннага, кумушни 500 тоннага, уранни 15 минг тоннага ва мисни 500 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун АММC'да янги мис бойитиш ва эритиш заводлари қурилади, Навоийда эса “Мурунтов” конини кенгайтиришнинг навбатдаги босқичи амалга оширилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,600 views

Опубликован 16 мар.

Қорақалпоғистонда илк бор жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли бажарилди Жарроҳлик амалиётини маҳаллий ва тошкентлик мутахассислар ҳамкорлигида ўтказишган. Операция давомида жигар фибрози билан оғриган 12 ёшли Айзада Бердибаевага отаси Қуватбай Эсбанов донорлик қилган. Ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар назорати остида саломатликлари тикланмоқда, дея хабар берди Жўқарге кенгес. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 16 мар.

🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трампни Эронга ҳужум қилишган Нетаньяху кўндирган Бу ҳақда туркиялик журналист Яҳё Бостан ёзмоқда. Турк журналистига кўра, Исроил етакчиси "раҳбарни ўлдиринг, қолгани осон бўлади, халқнинг ўзи режимни ағдаради" деб АҚШ президентини кўндирган. "Уч ҳафта ўтгач эса режимни ўзгартириш ғояси унутилди. Уруш Ҳўрмуз бўғози ёпилишигача олиб келди. Эҳтимол Трамп ўз қароридан афсусланаётгандир." — дейди журналист. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views

Опубликован 16 мар.

🇺🇸Эронга берилган зарбалар АҚШга 12 миллиард долларга тушди АҚШ Миллий иқтисодий кенгаши директори Кевин Хассетт АҚШнинг Эронга берган ҳарбий зарбалари ҳозиргача тахминан 12 млрд долларга тушганини маълум қилди. “Менга берилган сўнгги маълумотларга кўра, бу рақам 12 тани (миллиардни) ташкил этади”, деди у. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,100 views

Опубликован 16 мар.

👩‍🍼Ўзбекистонда 12,4 мингдан ортиқ аёллар 40 ёшдан кейин она бўлган Миллий статистика қўмитасига кўра, ўтган йили туғилишлар онанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган: 🔸25 ёшгача – 355 111 нафар (40,4 %); 🔸25-39 ёшдагилар – 512 034 нафар (58,2 %); 🔸40 ёш ва ундан катталар – 12 454 нафар (1,4 %). Маълумот ўрнида, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,200 views

Опубликован 16 мар.

🌙Бугун 1765 та масжидда Қуръон хатмоналари бўлиб ўтади 16 март — Қадр кечаси оқшомида республикадаги масжидларда 27 кунлик Қуръон хатмоналари якунланади. Тадбир доирасида хатми Қуръонлар ўқилган барча диний муассасаларда жамоавий дуолар амалга оширилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,800 views

Опубликован 16 мар.

🇺🇿🇰🇿Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни янги Конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади Телефон мулоқоти чоғида давлат раҳбарлари бир-бирини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан ҳам табриклади. Сурат 22.01.2026 йилдаги учрашувдан 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,900 views

Опубликован 16 мар.

☀️Иссиқ кийимларни сандиққа жойланг, хаво исиб кетаркан, футболка кепкаларни тайёрланг Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 16 мар.

2026 йилда энг яхши филм учун "Оскар"ни "Жанг ортидан жанг" филми қўлга киритди. Филм, шунингдек, қуйидаги яна бешта номинацияда ғолиб деб топилди: ▪️энг яхши режиссёр — Пол Томас Андерсон ▪️энг яхши мослаштирилган сценарий — Пол Томас Андерсон ▪️энг яхши иккинчи пландаги актёр — Шон Пенн ▪️энг яхши кастинг — Кассандра Кулукундис ▪️энг яхши монтаж. Маълумот учун, филмда асосий роллардан бирини Леонардо ДиКаприо ижро этган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,500 views

Опубликован 15 мар.

Park in Mall фаолияти тўхтатилди. Тегишли ҳужжатларга асосан, ФВВ раҳбарияти томонидан Park in Mall оилавий савдо-кўнгилочар маркази фаолияти тўхтатилди. Эслатиб ўтамиз, бугун, 15-март куни ушбу марказнинг учинчи қаватидаги хоналарнинг бирида ёнғин содир бўлган эди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,600 views

Опубликован 15 мар.

🇨🇳Тайван орол яқинида Хитойнинг йирик ҳарбий самолётлари борлиги ҳақида хабар берди — Politico 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,300 views

Опубликован 15 мар.

Дамба ёрилса сув ростан ҳам 8 минутда етиб келадими? 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views
12•••5•••10•••15•••1819202122•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384