TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 10 из 84 · 1,001 постов
#ДАХШАТ Волгоград сув остида қолди — Каспий циклони сабаб йўллар, машиналар ва ҳатто уйларни сув босди. Ёмғир ва дўл кўчаларни дарёга айлантирди, машиналар деярли томигача сувга ботмоқда, ҳовлиларда пиёда юришнинг иложи йўқ, турар жой бинолари томларидан сув ўтмоқда, шаҳарда ҳаракат эса 10 баллик тирбандликларда тўхтаб қолган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags
Опубликован 2 апр.
👏Ҳудди Кинолардагидек! Қўриқлаш ходимлари ўзига пичоқ урмоқчи бўлган фуқарони профессионал ҳаракатлар билан қутқариб қолишди. Ходимнинг "переговори"га 5 баҳо! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 апр.
🇬🇧 Британияда мачете билан қуролланган босқинчи мотоциклни олиб қочишга уринди, лекин йўл танламас ҳайдовчиси ўз машинасини унинг устига ҳайдаб ўғрини қўрқитиб юборди. Натижада у пиёда қочиб кетди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 апр.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчиб ўтди Ўзбекистон мусулмонлари идораси марказий аппарати ўз фаолиятини Ислом цивилизацияси Маркази биносида давом эттирмоқда. Муфтиятнинг «Ҳазрати Имом» масжиди олдидаги эски биносида – Фатво ва Ҳаж-умра марказлари, Қуръон ва тажвидни ўргатиш, ахборот-таҳлил ва фуқароларни қабул қилиш бўлимлари ўз фаолиятини давом эттиради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 апр.
Индонезиянинг Тернате шаҳри яқинидаги Шимолий Малукка денгизида 7,4 магнитудали кучли зилзила юз берди Ер силкиниши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, шунингдек яна бир киши жароҳатлангани айтилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 апр.
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди Тошкент вилоятида адвокат суд ҳукмини енгиллаштириб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар олган вақтида ушланди. У фуқарога тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини суд тизимидаги танишлари орқали енгилроқ жазога алмаштириб беришини айтган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 2 апр.
❗️53 йиллик танаффусдан сўнг инсонлар яна Ойга йўл олди Артемис II миссияси доирасида тўрт нафар америкалик космонавт Orion космик кемасида Флорида штатидаги учириш майдончасидан старт берди. Экипаж 10 кун давомида Ой атрофида парвоз қилади ва бу инсон тарихидаги энг узоқ космик парвоз бўлади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 1 апр.
🇺🇸АҚШ НАТОдан чиқмоқчи АҚШ президенти Доналд Трамп The Telegraph нашрига берган интервюсида, иттифоқ Эронга қарши АҚШ-Исроил урушида иштирок этишдан бош тортганидан сўнг, АҚШни НАТОдан чиқаришни жиддий кўриб чиқаётганини айтди. Интервюда Трамп НАТО АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватламаганини айтди ва кейинчалик қўшимча қилди: "Мен ҳар доим иттифоқ қоғоз йўлбарс эканлигини билардим ва айтмоқчи, Путин ҳам буни билади". 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 1 апр.
☄️ЙҲХХ «техпаспорт»лар учун амал қилиш муддатини жорий этиш сабабини маълум қилди Ушбу норма автомобилнинг асосий таркибий қисмларини, шу жумладан кузов ва двигателни хатловдан ўтказиш учун жорий этилган бўлиб, 1 апрелдан кейин берилган "техпаспорт"ларга нисбатан қўлланилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 1 апр.
🚒 Дубайда ёнғинларни ўчириш учун робот-итлардан фойдаланиш бошланди 2026 йил бошидан буён қўлланилаётган ушбу роботлар инсон ҳаёти учун хавфли шароитларда навбатчилик қилмоқда. Янги технология 500 °C дан юқори ҳароратга чидамли бўлиб, сувни 60 метргача бўлган масофага етказиб бера олади. Роботлар ҳам масофадан туриб, ҳам сунъий интеллект ёрдамида мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#ТЕЗКОР#ТАРҚАТИНГ ⚠️ ТЕЛЕГРАМДА «СУДГА ЧАҚИРИЛДИНГИЗ» ДЕГАН ЯНГИ ВИРУС ТАРҚАЛМОҚДА. ОГОҲ БЎЛИНГ!! Бу — фирибгарлар тузоғи. Агар «СУДГА ЧАҚИРИЛДИНГИЗ» деган ҳаволани боссангиз, вирус сизнинг Telegram аккаунтингизга кириб олади ва автоматик равишда барча танишларингизга, гуруҳларингизга ҳам шу вирусни тарқатади. ❗️ Ёдда тутинг: СУД ва ИИБга ЧАҚИРУВЛАР учун телеграм орқали хабарлар юборилмайди.❌ 🚫 Шубҳали ҳаволаларга босманг! 📢Ушбу хабарни гуруҳлар ва яқинларингизга тарқатиб, ҳаммани огоҳлантиринг! 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hashtags
Опубликован 1 апр.
🇮🇷Бу Эрон цивилизацияси ва илмига қарши уруш — Эроннинг Тошкентдаги элчиси “АҚШ ва Исроилнинг Эрон мактаблари, университетлари ва инфратузилмасига ҳужумларининг асосий мақсади — Эроннинг ядровий дастури эмас, балки уни цивилизация, тараққиёт ва илмий тараққиёт доирасидан чиқариш истаги”, - деди Муҳаммад Али Искандари. Элчи шунингдек, бу уруш Эронга қасддан уюштирилган ноқонуний, тажовузкор ва шафқатсиз уруш эканлигини ва Исломий Эрон, БМТ Низомига мувофиқ, ўзининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қонуний равишда ҳимоя қилаётганини таъкидлади. Искандари айтишига кўра, икки ядровий давлат АҚШ ва Исроилнинг бундай тажовузкор ҳаракатларга нисбатан дунёда тинчлик ва халқаро хавфсизлик учун масъул бўлган ташкилотлар ва аксарият давлатлар жим туришибди. Бундай сукут сақлаш жуда хавфли бўлиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!