TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 40 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 20 февр.
❗️Умра тадбирини реклама қилишда қонунбузарликлар аниқланди Рақобат қўмитаси томонидан ОАВ ва интернетда жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлиги ўрганилди. Хусусан, Сурхондарё вилояти ва Фарғона вилояти ҳудудий бошқармалари томонидан “Sharofiddin Travel” ҳамда “Fayz Tour Travel” МЧЖларга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарималар қўлланилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 12 та("Marmaristour.uz", "rozumbetovjurabek", " uzmobile_aviakassa", "Samarqanddan Umra ziyorati" Instagram sahifasi, "Umra Ziyorati", "Fazliddin Umra jamiyati", "Muborak safar", "Qo'qimboyliklar", "Saudiyaga sayohat", "Umra rasmiy", "Aviakassa721", "Nursafar") Telegram ва Instagram саҳифалари маъмурлари ҳам қонун талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
Ўзбекистоннинг шаҳар ва туман ҳокимлари Лондонда малака оширади Лондонда Ўзбекистон шаҳар ва туманлари ҳокимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон элчиси Равшан Усмоновнинг Британиянинг Civil Service College (CSC) нодавлат таълим муассасаси вакиллари билан учрашуви якунлари бўйича маълум қилинди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
🐈Юракларни эритиб юбораётган Сан-Сан исмли мушукча Хитойда машҳурликка эришган жониворнинг ўзига хос жиҳати — кўзларининг турли рангдалигидир. Бу ҳолат гетерохромия деб аталади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
Қозоғистон ва тўртта давлат Ғазога қўшин юборади Ўзбекистон ва яна саккизта давлат Ғазони тиклашга 7 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратди, АҚШ эса Тинчлик кенгаши лойиҳаларига 10 млрд доллар хайрия қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
Бухорода 650 млн сўмлик божхона имтиёзидан ноқонуний фойдаланилгани фош бўлди Тадбиркорга қиймати 232 минг долларлик хом ашёни қайта ишлаб, тайёр бўлган маҳсулотларни экспорт қилиниши учун имтиёз берилган. Бироқ маҳсулотлар сақланиши керак бўлган омбор бўш экани аниқланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 20 февр.
🇺🇿🇵🇸 Ўзбекистон Ғазода турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар қуришга тайёр Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида маълум қилди. “Ишончим комил, кенгаш иши Ғазо минтақасини иқтисодий ва ижтимоий қайта тиклаш учун қулай шароит яратишга имкон беради”, деди Шавкат Мирзиёев. Йиғилиш якунида Тинчлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация имзоланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
🌸😳Тошкентда аллақачон баҳор: февралда ўрик гуллади — бундай ҳол ҳали бўлмаган Аномал иссиқ об-ҳаво сабаб пойтахтда ўрик одатдагидан анча эрта гуллаб кетди. Одатда ўрик март ойининг охири — апрел ойининг бошларидан олдин гулламайди, чунки айнан шу пайтда барқарор иссиқлик ўрнайди. Мутахассислар огоҳлантирмоқда: агар совуқ тушиб, заморозкалар бўлса, эрта гуллаган гуллар зарар кўриши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган аёллар ушланди Улар фуқарони алдаб Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ўтказилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
🇺🇿🇺🇸Нью-Йоркда Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан махсус акция ўтказилди Унда LED экранлар ўрнатилган машиналар Таймс-сквер бўйлаб ҳаракатланиб, ўзбек спортчиларининг ютуқлари ҳамда миллий спортга бағишланган видеороликлар намойиш этилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
🇹🇼 Тайвандаги автотураргоҳда йирик ёнғин юз берди Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари қарийб бир соат давомида етиб келмаган. Жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
2025 йилда давлат органлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 19 та жиноят иши қўзғатилган Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 26 та маъмурий иш қўзғатилган. Болалар омбудсмани ўтган йил учун тегишли маълумотларни тақдим этди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 19 февр.
🔪 Фарғонада 9-синф ўқувчиси Қўқон шаҳридаги профилактика инспекторини пичоқлади 16 ёшли ўсмир ўзининг яшаш хонадонига бувиси чақируви асосида борган Қўқон шаҳар 1-сон ИИБ «Садоқат» МФЙ профилактика инспектори билан ошхонада ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида у ошхона пичоғи билан инспекторнинг кўкрак қафаси орқа чап томонига 1 маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан вояга етмаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!