TGINSIGHT CHAT
АВТМ в РФ
@pavtm_rf
LawЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ ТАШКИ МЕХНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Мурожаат учун: ☎️ +7 925 045 47 44
Недавни постови
Страница 5 од 11 · 132 постова
Објављено 25. јан
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхоналари 🇷🇺: Москва: 📍Манзил: Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка). ☎️ +7 (925) 045-47-44. Санкт-Петербург: 📍Манзил: Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй. Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси. ☎️ +7 (951) 680-95-97. Екатеринбург: 📍Манзил: Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22 уй. ☎️ +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66. Новосибирск: 📍Манзил: Новосибирск шаҳри, Семьи Шамшиных кўчаси, 30-уй. ☎️ +7 (953) 862-00-07. Самара: 📍Манзил: Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй. ☎️ +7 (925) 750-87-57, +7 (925) 279-45-13. Уфа: 📍Манзил: Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис. ☎️ +7 (925) 373-97-65, +7 (347) 216-33-43. Воронеж: 📍Манзил: Воронеж шаҳри, Дзержинский кўчаси, 3А-уй. ☎️ +7 (906) 030-16-89. Тула: 📍Манзил: Тула шаҳри, Михеева кўчаси 17 уй, 14 хона. ☎️ +7(936)251-76-21. Краснодар: 📍Манзил: Краснодар шаҳри, Цезар Куников кўчаси, 18-6-4 ☎️ +7 (999) 553-88-19. Волгоград: 📍Манзил: Волгоград шаҳри, Калинин кўчаси, 2а-уй. ☎️ +7 (999) 553-44-03. Нижний Новгород: 📍Манзил: Нижний Новгород шаҳри, Малая Ямская кўчаси, 63-уй, 11-хона. ☎️ +7 (996) 567-56-98 Ханты-Мансийск: 📍Манзил: Нижневартовск шаҳри, Мира кўчаси 14 П ☎️ +7 (964) 631-03-00, +7 (346) 631-00-15 Иркутск: 📍Манзил: Иркутск шаҳри, Советская кўчаси, 124 В-уй ☎️ +7 (924) 995-07-07. Амур: 📍Манзил: Благовещенск шаҳри, Горький кўчаси 87-уй ☎️+7 (925) 657-67-18 Красноярск: 📍Манзил: Красноярск шаҳри, Батурина кўчаси, 7-уй. ☎️ +7 (926) 379-44-22 Пермь: 📍Манзил: Пермь шаҳри, Революция кўчаси, 5/1-уй, 106-офис. ☎️ +7 (925) 884-01-01 Маслаҳат олиш учун:consalting.labormigration.uz
Објављено 25. јан
Channel name was changed to «Представительство АВТМ в РФ»
Објављено 18. јан
Ўзбекистон – Россия: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Россия Федерациясининг "Д5 Инжиниринг" корхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Учрашувда мазкур корхонага Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ишга жалб қилиниши режалаштирилган фуқароларнинг ойлик маоши, овқатланиши, яшаш ва иш шароитлари ҳақида сўз юритилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "Д5 Инжиниринг" корхонаси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Објављено 5. јан
Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари (ХБА) фаолиятига рухсат берилган эди. Бироқ, ўтган давр мобайнида айрим ХБАлар томонидан фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилган. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилган. Амалдаги тартибга кўра: ✅ фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга ХБАахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг бир бараваридан, яъни 300 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас. ✅ шунингдек, чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар ХБАнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим. ❗️ Ўтган давр мобайнида ХБА реестридан 116 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 8 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга. Ҳурматли фуқаролар! Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз. Хорижда иш таклиф қилаётган ташкилотларнинг лицензияси борлигига ишонч ҳосил қилинг. Шартнома тузаётганда, унинг шартларини ўқиб, тўлиқ тушуниб имзо қўйинг. Агар ХБА билан низоли вазиятларга дуч келсангиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин. 👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати ☎️ 71 239-41-21 (ички рақам 236) ва 71 200-06-00 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 26. дец
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 8. дец
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
Објављено 5. дец
Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Меҳнат миграцияси бўйича халқаро форум – 2022” тафсилотлари ҳақида Euronews телеканалида 2022 йил 5 декабрь куни соат 15:13 да махсус репортаж эфирга узатиш режалаштирилган. 👉Euronewsни онлайн томоша қилаш 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 28. нов
Чет давлат фуқаролари ва уларнинг иш берувчилари диққатига! Сўнгги вақтларда мамлакатимиздаги қўшма корхона ва ўқув маркази шаклидаги муассасаларининг баъзи иш берувчилари томонидан чет давлат фуқароларини ноқонуний тарзда ишга ёллаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан, мамлакатимизда чет давлат фуқароларини ишга ёллашнинг белгиланган тартиби мавжудлигини эслатиб ўтамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 86-сонли қарорининг 20-иловасига мувофиқ чет давлат фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилади. Чет давлат фуқаролари ва уларнинг иш берувчиларини қонунларга риоя қилишга чақирамиз ва мазкур тартибга амал қилмаслик ҳуқуқий оқибатларни юзага келтириши ҳақида огоҳлантирамиз! Эслатма! Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш фуқароларга — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
Објављено 19. нов
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-noyabrdagi “O’zbekiston Respublikasi Davlat bayrog’i qabul qilinganligining 31 yilligi hamda O’zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilinganligining 30 yilligini keng nishonlashga tayyorgarlik ko’rish va uni o’tkazish to’g’risida”gi 256-sonli majlis bayoni ijrosini ta’minlash bo’yicha ТММАнинг РФдаги ваколатхонаси УФА шаҳридаги вакиллиги томонидан Boshqordiston Respublikasida taxsil olayotgan talabalar o’rtasida “Muqaddasdir vatan bayrog’i” shiori ostida fleshmob hamda video roliklar tayarlandi.
Објављено 19. нов
Објављено 19. нов
Објављено 15. нов
Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари қандай йўллар билан урушга жалб қилинмоқда? 👉Мутахассислар фикри 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt