Recent posts
Page 69 of 83 · 993 posts
Posted Oct 24
“Явочным порядком”, деган тушунча бор. Бир маънода “келишув”, “аҳдлашув”нинг тескариси, яъни “келишувсиз”, десак бўлади; Google “шахсан”, деб таржима қилаяпти. Масалан, яна ўзбеклар масаласига қайтсак, улар “явочным порядком” кўпайиб бормоқда. Лекин турли ижтимоий шартномалар бўйича кўпаймаслиги лозим эди. Аммо, олди-орқасига қарамай, туғиб ётибди. Ëки конституциямизга қарасак, преамбуласига алоҳида қилиб (танасида олдин ҳам бўлган бўлса ҳам) “дунёвий” давлатлигимизни, — бизнинг контекстимизда Исломни чекловда ушлаб туришга ваъда бериш билан тенг — ёзиб ҳам қўйдик. Лекин мусулмонлар “явочным порядком” ҳаёт байрамимизга кириб келишяпти, “фуршет”имизни дабдала қилаяпти. Булан ўзини ўрта класс, деб билади, қиммат рўмол, электромобил ҳайдамоқчи бўлади, ва эртага эмас, 20 йилдан кейин эмас, айнан ҳозир. Хуллас, “явочным порядком” ўз дунёларини кенгайтираяптилар. Айтганча, келаётган 2024.10.26 даги сайловлар ҳам “явочным порядком” амалга оширилади, яъни шахсан келиш керак бўлади.
Posted Oct 24
Тадбиркорлик халифликнинг амалдаги кўриниши. Қуърондаги ўринбосарлик вазифасини бажариш йўли. Тўғри ва самарали йўлга қўйилган тадбиркорлик мусулмон қўлида ҳақиқий вақфга айланади. Яъни, активларни, пулларни аниқ ва жойига мос равишда тасарруф қилиш вазифамиз. Одамини топиш лозим, ўша одамга мос инструментларни беришимиз керак бўлади. Ҳудди закот каби, бу ҳам бурчимиз, машаққатини тан олишимиз лозим. “Ман кимгадир бериб юбордим, у нима қилолса қилсин”, эмас. Ёки, аёллар маҳрамисиз сафар қила олмасликлари ҳам эркакларга шу каби жавобгарликни юклайди — йўқ дея олиши лозим.
Posted Oct 23
Дўстимнинг оддий бир 96 бетлик дафтари бўларди. Рамазонда хайрияларни ёзиб юрарди. Исмлар, манзиллар, тақдирлар. Эътибор берсам, баъзи ёзувлар рўпарасида 🧡 расми турарди. Энди у хайриялар ҳам йўқ, ғайрат ҳам йўқ, дафтарлар ҳам йўқолиб кетди, дўстим ҳам ёзмайди, — қаламини синдиришди кусфурушлар… Лекин юракчаларни қайтарамиз.
Posted Oct 22
Тавсия Ассалому алайкум! Биз бизнесингизни автоматлаштириш билан шуғулланамиз. Ҳусусан, AmoCRM, Bitrix24, Moy sklad ва IP телефония тизимларини ўрнатиш ва созлаш орқали, иш жараёнларингизни осонлаштирамиз ва сотувларингизни оширишга ёрдам берамиз. Бу дастурлар қуйидаги соҳаларда ишлайдиганлар учун жуда хам мос келади: - Автосалонлар - Турфирмалар - Онлайн савдо - Клиникалар - Ўқув марказлари - Консалтинг компаниялари - Уй савдоси билан шуғулланувчи маклерлар - B2B савдо билан ишлайдиганлар - Айти компаниялар - Мебел дўконлари - Архитектура фирмалари - Омборхоналар - Дўконлар ва бошқалар Бизнинг ечимларимиз орқали сиз нафақат ишингизни осонлаштирасиз, балки мижозларингиз билан муносабатларни ҳам яхшилайсиз. Бизнесингизни ривожлантириш учун биз билан боғланинг! 📲 Телеграм: @amo_crm 📞 Телефон: +99877 000 76 00 Яқинларингизга биз ҳақимизда хабар беринг ва ушбу постни улашишни унутманг! Катта раҳмат! — Qudratullah Ahmad
Posted Oct 22
https://youtu.be/WW-G2w81G84?si=bHjMnaANMBKo7bT9
Posted Oct 22
“Сопрано клани” сериалида бир лавҳа бор. Мафия боссига ёрдамчиси айтадики, бизни ҳурмат қилишмаяпти, анавини таъзирини бериш керак, ўлдириш керак, дейди. Босс, — Коррадо Сопрано, — “биз вестерн олмаяпмиз, ўзингни бос”, деб айтади. Ҳаётда ҳам шундай ҳолатлар…
Posted Oct 21
Ватанни қандай танлаймиз, деган савол мавжуд. Қисқа жавоб — қаерда бўлсак, ватанимиз ўша ерда. Ҳали байроғимиз етиб бормаган бўлса ҳам.
Posted Oct 21
Дарсдан сўнг. Матназар Абдулҳаким Кимнидир койиди чеккани учун. Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам. Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам. «Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми? Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр. Бу сафар ҳам икки қўймай тураман, Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр». Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош. Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан. Эри ҳам келмади олиб кетишга «Кўнгли совидими...» — ваҳм этди бирдан. Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб, «Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди» Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди. Овул тугаб, энди қирга чиққанда Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ. Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи. «Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё...» Юрагини баттар ваҳима босди, Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув. Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай Яна кетаверди, кетаверди у. Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ, Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб, Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан, Изига бир дафтар ташлади ёқиб. Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна, Муаллима омон топган бу олов Йиртқичга берарди иложсиз сабр. Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди, Тин оларди икков ҳар дафтарда бир. Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч, Оч йиртқич биларми надир садоқат. Уйга яқин қолган вақтда тугади Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат. Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда, Замин аза очди, замон йиғлади. Дафтар топширмаган етти ўқувчи Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади. Нўноқ назмим учун афв эт, халқим, На олим, на фозил, на сўз пириман. Ўз вақтида дафтар топшира олмай Қолган болаларнинг бириман. Мен яхши биламан, тумор қилмайди Ёзган шеърларимни ошиқлар. Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн, Биламан, булар бир оддий машқлар. Лекин... кетмакдасан келажак сари Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан. Ўзимча асрагим келади сени Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан. Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун Дараклар, сўроқлар, хитобларимни. ... Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер Қашқирлар қўрққувчи китобларимни... https://www.youtube.com/watch?v=PUomBWqhh8I
Posted Oct 21
“Сопрано клани” сериалида бир лавҳа бор. Мафия боссига ёрдамчиси айтадики, бизни ҳурмат қилишмаяпти, анавини таъзирини бериш керак, ўлдириш керак, дейди. Босс, — Коррадо Сопрано, — “биз вестерн олмаяпмиз, ўзингни бос”, деб айтади. Ҳаётда ҳам шундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Яқинда бир ўтиришда биттаси айтаяпти, кимдир қарз экан, адвокати ҳам бошқалар ҳам ҳалигини қаматиб юборайлик, мошенник экан, деб айтаётган экан. Хўп, уни қаматармиз, кейин ярим йилга қолмай хотини алоқага чиқади, арендага пул етмаяпти, мактабга пул етмаяпти, деб, яна ҳайрия қилишга мажбур бўламиз, дейди. Тўғри, ҳаёт вестерн эмас.
Posted Oct 19
«Вы все толкуете мне о Нации. Никакой Нации не существует. Следует говорить: Народ, тот самый Народ, о котором старейшие наши публицисты писали: «Крепостной люд, созданный для того, чтобы можно было драть с него семь шкур» (с) Жоли де Флери Жан Франсуа — министр финансов Франции в 1781—1783 гг. Как вы думаете, что-то изменилось с тех пор?
Posted Oct 19
Ушбу тўпламни қоғозли китоб ҳолида чоп этиш ниятидамиз. Етти йиллик Комилжон ва каминанинг маҳсули, қолаверса кучли таҳрирчи дўстларимизнинг меҳнати. Тахминан 700-800 бет бўлади. 1000 дона чиқармоқчимиз. https://t.me/tafakkurlashish
Posted Oct 18
Бутун собиқ Иттифоқ давлатлари келажагига таъсир қилган, мустақиллигини йўқотишига, колонияга айланишига сабаб бўлган 1993 йилдаги Россиядаги тўнтариш ҳақида. Видеода чет эл қуролли кучлари (Исроил, Франция, АҚШ) иштироки ҳақида гапириляпти. Айтишларича 3 минг инсон ўлдирилган, баржаларда Москва дарёсида олиб кетилган. https://www.youtube.com/watch?v=e56xukyXGEE