Recent posts
Page 82 of 83 · 993 posts
Posted Jul 20
Бошида 80-йилларга сайр қилишди, кейин 70-йилларга. Энди эса биратўла 30-йиллар охирига қараб кетишибди. Нима бўлганда ҳам бизни аста-секин форматлаб, тайёрлаб боришяптида 😄
Posted Jul 20
Фашист Германияси корпорациялар давлати эди, олигархик тузум эди… Каримовнинг 2009 йил 7 декабрда “Ўзбекистонда олигархлар бўлмайди. Тушунмаганлар бўлса, тушуниб олсин, бизда олигархлар бўлмайди!” гапи бор эди. Ҳозирги Хитойдаги ижтимоий рейтинг бутун дунё учун “обкатка” қилиняпти, бошқа ҳудуд ва давлатларга ҳам тарқалади. Ҳудди шундек, Россиядаги 90 йилларда синовдан ўтган олигархия тузуми ҳам бошқа давлатлар учун намуна, тадбиқ қилиш учун модел, ва Ўзбекистонда амалияётга муваффақиятли киритилмоқда.
Posted Jul 20
https://www.youtube.com/watch?v=P1Tbc06l1CA
Posted Jul 19
https://www.youtube.com/watch?v=IiSsea3Wt0k
Posted Jul 19
Reddit сайтида савол беришди, қайсидир шахсга қараб, унинг ишлари жойидалигини қаердан билса бўлади, деган. Жавоблардан бири қуйидагича: – Ҳеч бўлмаганда тоза кўриниш ва парваришланган бўлиш. Кийимлар ювилган ва парвариш қилинган. – Уй ва машинани тоза тутиш. – Учрашувларга вақтида келиш ва ваъдасини бажариш. – Учрашувларга тайёрланиб келиш. – Молиявий аҳволи қониқарли/эплаб бўлмас қарзлар бўлмаслиги. – Имкониятлар доирасида яшаш. – Келажаги режаларини тузиш. – Мунтазам равишда машқ қилиш ва соғлом овқатланиш. * * * Эрталабки бадантарбия муҳимлиги ҳақида кеча дўстларим билан суҳбатлашгандим. Ва ёш улғайган сари баданни, соғлиқни сақлаб қолиш аҳамияти ортиб бораверади. Вақтли ухлаш, тўғри овқатланиш, семириб кетмаслик, пиёда юриш, юклар билан машқ қилиш айниқса 40 ёшдан кейин зарур бўлаверади. Ҳа, айнан “качок” 40 дан кейин мажбурий, зарар эмас, бўлмаса мушаклар “эриб”, йўқ бўлиб кетаверади. Лекин буларга вақт ажратиш учун, бефойда, зерикарли эмас, зарур ва фойдали эканлигини англаш учун инсон эркин бўлиши шарт, “матрица”ни кўра олиши лозим.
Posted Jul 19
Человек должен уметь разрезать узел, ибо всего не развязать; он должен уметь отделять существенное от деталей, в которые оно заключено, ибо нельзя все рассматривать одинаково; одним словом, он должен уметь упростить свои обязанности, свое дело и свою жизнь. — Анри-Фредерик Амьель
Posted Jul 18
Оила институтига қарайдиган бўлсак, индустриал давр учун асосий оила структураси "нуклеар/атомар", деб аталувчи оила бўлган – ишлайдиган ота, уй бекаси бўлган она ва иккита фарзанд. Бироқ айнан ушбу оила кўриниши ҳатто 1970 йилларга келиб АҚШда фақатгина 7 фоизни ташкил қилган, яъни кескин камайиб борган. Постиндустриализм, "учинчи тўлқин" даврида оиланинг янги кўринишларига назар солайлик. * Ëлғиз инсонлар, "соло"лар. Турмуш қурмаган, фарзанди ҳам йўқ. * Ажрашган, турмушлар орасидаги ёлғиз эркак ва аёллар. * Алоқаларни расмийлаштирмасдан, бошқачасига, ЗАГСда рўйхатдан ўтмасдан яшаётган жуфтликлар. * Чайлдфри оилалар, яъни умуман фарзанд кўришни хоҳламайдиган жуфтликлар. * Ëлғиз она ёки ёлғиз отали оилалар, яъни битта ёши катта одам иштирокидаги оилалар. * Кўп ҳолларда эркак ва аёллар кетма-кет бир нечта турмуш қуришади, турли партнерларидан фарзандлари бўлади. Ва бундай одамлар оила қурганда собиқ турмуш ўртоқлари ҳам ҳаётларида иштирок этади, чунки янги оилада уларнинг ҳам фарзандлари бор. Бундай кенгайтирилган қўшма оилани Тоффлер "агрегат", яъни тўплам оила, деб атайди. * Бошқа шаҳарларда яшайдиган турмуш ўртоқлар. Булар барчаси АҚШ ва Ғарб давлатлардаги оила шакллари ҳақида. Аслида уларда оила турлари бундан-да кўп, гомосексуал оилалар, комунналар, ёши катталар уюшмалари, қабилавий уюшмалар, оилавий кластерлар, шартномавий оилалар, сериявий оилалар ва ҳоказо. Чикагодаги бир изланиш натижасида 86 турдаги оилалар аниқланган экан. Ва бу оила шаклларининг кўпи бизнинг жамиятимизга ҳам жадал кириб келаяпти. Масалан, эрлар ўзларини ёлғиз инсондек тутишлари мумкин, исталган пайт "соло" кўринишда оиласини ташлаб чет элга кетиши мумкин – хотини "мени ҳам Дубайга айланишга олиб кетинг", демайди. Алоқани расмийлаштирмасдан яшайдиганлар ҳам бор; хоҳласа никоҳ ўқитади, хоҳламаса йўқ. Уларнинг бирининг расмий партнери борлиги фақатгина оила структурасини мураккаблаштиради, лекин АҚШ, ё бошқа давлатлардаги бойфренд/гёлфрендлар алоқасидан фарқ қилмайди. Ëлғиз оналар ҳам бор, хотинининг олдинги эридан орттирган фарзандини боқаётган эркаклар ҳам бор, шулардан бири айтганди, собиқ эр ҳаётингизга кириб келишига тайёр бўлишингиз керак, деб, – бу агрегат оилага мисол. Ëлғиз оналарга келсак, бизнинг хатоимиз ёлғиз оналар/ёлғиз оталар ташкил қилган оилаларни қандайдир идеал бир рисоладаги сулолавий оилалар билан таққослаймиз, аслида уларни айнан "иккинчи тўлқин" давридаги нуклеар оила билан солиштириш керак бўлади. Иккинчи тўлқин даври ўтди, ҳатто Ўзбекистонда ҳам учинчи тўлқин бошланди, бизни куч билан эски парадигмада 20 йил ушлаб туришган бўлса ҳам, жамият шиддат билан янги тўлқинни эгаллашга ўтаяпти. Албатта, иккинчи тўлқин вакиллари осонликча чекинмайди, ўзларининг хаёлларидаги идеал оилани сақлаб қолмоқчи бўлишади, лекин уларнинг идеалидаги оила структураси, нуклеар оила ҳам эскирди, янги замонга янги шакллар керак. Имомлардан ЗАГС қоғозини талаб қилишини шарт қўйиш, масалан, бемаъниликнинг ўзи, ҳам учинчи тўлқин нуқта назаридан, ҳам Ислом парадигмасидан қараганда ҳам. Лекин бориб-бориб, калцийлашиб қотиб қолган жамиятда ўзгаришлар содир бўлади. Бунга мисол, меҳмонхоналар эркак-аёллардан паспортда ЗАГС штампини сўрашни бекор қилгандек. #учинчи_тўлқин
Hashtags
Posted Jul 18
При этом Назаров подчеркивает, что дефицит воды в регионе является абсолютным и требует срочных мер. Реальным проектом, по его мнению, является возвращение к идее переброски части избыточного стока сибирских рек в Центральную Азию. "Никакие меры не смогут спасти водный сектор Центральной Азии уже через какие-то 10–20 лет. Просто потому, что физические объемы воды в регионе уменьшаются, при том что население растет, а значит, растет водопотребление бытовое, промышленное и аграрное. И единственным реальным проектом является возвращение Сибирского проекта. Без появления новых физических объемов воды бессмысленно говорить об использовании в регионе каких бы то ни было водосберегающих технологий", – заключил эксперт.
Posted Jul 17
https://www.youtube.com/watch?v=ATPD1POAxTo&t=633s
Posted Jul 17
Ҳозирги соқол-ҳижоб-ҳужралар билан кураш айнан элитага қаратилган бир сигнал. Қора халқ нима таппи ейди, ҳечкимга қизиқ эмас аслида. Аммо ҳокимият органлари мулозимлари исломийлашиб кетиши савол туғдиради. Иш пайтида намоз ҳам ўқилармиш. Рамазонда амалдор ва офицерлар рўза тутишига нима дейсиз? Элитанинг ўзи ҳижобда, умрага бораяпти, боласини арабчага ўргатаяпти, оиласи ҳам битта эмас. Бу жараёнлар жамият бошқарувининг фундаментал тамойили бўлган элита билан халқ қарама-қаршилигини бекорга чиқариб қўйиши мумкин, ўша Ўрданинг “бегона элита — ўртакашлар — ва ресурс бўлган халқ” (биринчи халқ, иккинчи халқ, учинчи халқ) пирамидасини ёнига ағдариб ташлаяпти. Элитамизга бўлаётган ҳитоб айнан “или крестик снимите, или трусы наденьте” бўлаяти.
Posted Jul 16
Обуначилардан бири қуйидаги иқтибосда “патрон”лар деганда нимани тушуниш кераклигини сўраб қолди: Нигде ничто не ждет человека. Всегда все надо приносить с собой. И еду, и патроны. — Генерал-лейтенант Павел Судоплатов. Заметки к «Руководству по партизанской войне» Аслида, Павел Судоплатов бу гапларни гапирмаган ҳам бўлиши мумкин, лекин бунинг мавзуга аҳамияти йўқ. Судоплатов ОГПУ/НКВД/НКГБ структураларида фаолият кўрсатган ўз даврининг етук разведчиги, диверсанти бўлган, ОУН раҳбари Евгений Коновальц ва Лев Троцкийларнинг ўлдирилишини ташкил қилган, 1947 йилда Мустафо Барзонийнинг отрядлари Эрондан Совет Иттифоқига қочганда уларни Тошкент атрофига жойлаштирган, шу орқали Қурдистон озодлик ҳаракатига аралашган ва ҳоказо ва ҳоказо. Яъни, ушбу шахс патронлар ҳақида гапирганида айнан патронларни тушунишимиз керак. Қурол-яроқ ҳамда уларнинг ўқ-дориси жуда катта аҳамиятга эга. Империялар айнан милтиқ (автомат) ва пулеметлар ёрдамида қурилади. Бу ҳақида ҳеч қандай иллюзия бўлмаслиги керак. Юрий Мороз қайтарадиган нарса — “ҳақиқат моддийдир”. Воқеликнинг ўзгартириш учун қурол-яроқ керак. Кўз олдимиздаги мисол — Туркия қачондан ривожлана бошлади, ўзининг пистолети, автомати, пулемети, дрон ва танкларини ишлаб чиқара бошлаганидан кейин. Бекорга Селчук Байрактарни кейинги президент бўлади, деб таҳмин қилишмаяпти. Бизнинг тарихимизда ҳам қурол-яроқ кўп нарсани ҳал қилган: 1917 йилда большевиклар Тошкентда ҳокимиятни қўлга кирита олгани ҳам (маҳаллий кучларнинг ўқ отар қуроли бўлмаган), водийдаги арман хунрезликларида ҳам… Усмонли арман террористларига берилган тўппончалар эса ўша даврда автомобилдан қимматроқ бўлганини эслайлик. Етук давлатлар милтиғини сотса ҳам, унинг махсус патронининг экспортини назорат остида ушлайди, чунки қурол деганда, қурол-яроқ ва унинг патронлари комплекси тушунилади. Ўзи нима учун бундай савол пайдо бўлди? Сабаби, биз қурол-яроқ маданиятидан анча узоқлаштирилганмиз. Ўша Россия босиб олганидан кейин бизга рус тили ўргатилмагани каби, Чор Россияси даврида армияга ҳам олинмаганмиз; советлар пайтида ҳам стройбат асосий йўналишимиз бўлган.
Posted Jul 15
13 июлда Трампга қарши суиқасд уюштирилди. Катта эҳтимол билан театр. Тарихга назар соладиган бўлсак, Тошкентдаги 1999 йил февраль воқеалари терактлардан сиёсий мақсадда фойдаланиш раллисини бошлаб берган эди, — ундан кейин эстафетани Россия махсус хизматлари ўша йили сентябр ойидаги кўп қаватли уйларни портлатиш билан давом эттирди, кейин эса АҚШ ва Исроил Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябр воқеаларини уюштиришди. Олдинги ва ҳозирги Исроилнинг раҳбарияти, Перес, Натанъяху ва бошқалар 2001 йил воқеаларида иштирок этган, деган иддао бор. Айнан Исроил компаниялари термит ишлаб чиқарган ва ҳ. к. Россия ҳали-ҳануз қалбаки терактлардан сиёсий инструмент сифатида фойдаланиб келмоқда. Крокус-ситидаги қатлиом ҳудди бир қурбонликка ўхшади, — Россия 10 йилдан бери уруш ҳолатида, шунча махсус ва ҳарбий хизматлари бўла туриб, олдиндан хабари бўла туриб, келишган ҳолда ҳеч нима қилишмади, ва ушбу террор ҳужумидан ижтимоий босимни кучайтириш учун фойдаланишмоқда. Бу борада Ўзбекистон анча халқпарвар йўл тутмоқда. Қанча ҳодисаларни террорчилар сабаб, деб, турли сиёсий қатағонларни бошлаб юбориш мумкин эди, фарқи йўқ, дин баҳонами, динга қаршими, ё бошқами. Лекин ҳукумат бу борада жуда босиқ ҳаракат олиб бормоқда. Ҳатто ушбу жабҳада Россиядан анча мустаққил, деса бўлади. Айтишларича Петр Биринчини Голландия сафари давомида алиштириб қўйишган, дейишади. Шу орқали Россиядаги ҳокимиятни турли европалик династиялар қўлга киритган. Бироқ, бу гап ёлғон бўлганда ҳам, Петрнинг голландиялик устози бўлган, ва айнан ўша шахс Петрга қўлостидаги халқи ҳайвон эканлигини уқтирган, уларга ҳайвонлардек муносабат қилиш тўғрилиги ўргатган. Ва ҳозирдаги сиёсатимиз бундай муносабатнинг акси, халқ ҳеч бўлмаганда одам, деб қабул қилиняпти, "дешевый" спектакльлар билан бошқарилмаяпти.