TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach12,521Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 68 of 83 · 993 posts

Posted Oct 29

Ушбу тўпламни қоғозли китоб ҳолида чоп этиш ниятидамиз. Етти йиллик Комилжон ва каминанинг маҳсули, қолаверса кучли таҳрирчи дўстларимизнинг меҳнати. Тахминан 700-800 бет бўлади. 1000 дона чиқармоқчимиз. https://t.me/tafakkurlashish

1,240 views

Posted Oct 29

Назарий жиҳатдан цивилизациялар ўта фарқли бўлиши мумкин, фалсафаси мураккаб, тушуниш қийин, идеологияси қандайдир абстракцияларга тўла ва ҳоказо ва ҳоказо. Лекин ҳар қандай дунёқараш, ёки маданиятнинг воқеликда амалий кўриниши чекланган инструментлар билан белгиланади. Бугун Donnie Brasco фильмидан бир лавҳага кўзим тушди, Аль Пачинонинг қаҳрамони мафияга янги кирмоқчи бўлган шогирдига дарс ўтаяпти. Ва мўйловларингни олдириб ташла, дейди. Ҳудди кунимиздаги Ўзбекистонда каби, Ислом билан Рум айнан соқол масаласи билан, рўмол масаласи билан бир-бирининг территориясига тажовуз қилгандек. Ëки ўша АҚШдаги ўта либераллар ўзини қандай ажратаяпти? Кўкнор, наша ва аналоглари билан. Ҳуддики шунча минг йиллик инсоният тарихида бошқа веқеликда янгилик қила олмаганимиздек, ўта замонавийлар қўзиқорин чеккани билан фахрланади, ваҳоланки, бутун шаманизм қўзиқорин чекишга ва шу орқали жинлар билан алоқага киришга асосланган. Яъни, ҳаётда янгилик деярли йўқ, яхшилаб қараса, ўша нарса минг йил олдин ҳам бўлган — гомосексуализмми, одам савдосими, нима бўлса ҳам. Амалиётда инструментлар чекланган, фалсафа қанчалик фарқли бўлмасин. Иқтисод ҳам шундай: Арасту айтиб кетганидек, иқтисодиёт икки турли бўлади: экономия ва хрематистика (ҳаммага фойдали иқтисод, ё фақат ўзи бойиши учун совдо).

1,490 views

Posted Oct 29

Бизнесинингизни автоматлаштириб, сотувларингизни оширмоқчи бўлсангиз, Қудратуллоҳ Аҳмад шу иш билан шуғулланаяптилар. Айниқса тур фирма, автосалон, консалтинг, ижтимоий тармоқлар орқали савдо қиладиганлар бўлса фойдаси катта экан. Саволлар ва маслаҳат керак бўлса хам бемалол мурожаат қилишингиз мумкин экан. Фойдамиз тегса хурсанд бўламиз деяптилар. Мурожаат учун +998 77 000 76 00

1,090 views

Posted Oct 28

Дилфуза КОМИЛ ОДАМ Муслим қишлоқнинг энг муслими эди Мусичадай ювош, Қўйдай беозор. Нисбат бермасдилар унга одамдай, Муслим камтар эди, Муслим - вафодор. Чумолидай меҳнат қиларди тун-кун, Эшакдай ишларди, Тотирди қушдай. Итдай қўриқларди бийдай далани Тунлар - бўшаганда кундузги ишдан. Оҳорли киймасди, Топиб-тутганин Қора кўзларига илинар эди. Уйида ҳам тўрда ўтирмасди у, На қадри, на ўрни билинар эди. Доим яёв эди, Қўллар кўксида Катта-ю кичикка берарди салом. Одам санамасди, қўшмасди сафга Хокисор мўминни қишлоқдош авом. Муслим чивинга ҳам бермасди озор, Кўпдай кўрар эди топган озини. Хилватда ибодат этар ийманиб, Чопонга яширар жойнамозини. Муслим аёлига тутолмасди зар, Маъсум нигоҳида меҳр тутарди. Хотин шағилларди, Йиллаб қарғаниб Эри одам бўлишини кутарди... Муслим оғриб қолди. Дард тортарди жим Тагига қадрдон чопонин тўшаб. Ҳол сўраган қўшни ғудранар секин: - Ётмабди-да мунда-ай одамга ўхшаб... Муслим дуо қилди то сўнгги нафас Аҳли аёлини, ўғил-қизини. Калима келтириб мулойим, сокин Қиблага юз буриб юмди кўзини... Муслимга йўқ эди ҳеч кимда даъво, Муслим яшамади ошини ошаб. Жондан бошқа қарзи йўқ эди унинг, Қарз ҳам сўрамасди одамга ўхшаб. ...Шу кеча туш кўрмиш кенжатой ўғил, Йиғлар: - Жаннатларда юрганмиш отам, Фаришталар чўкиб турган эмиш тиз: «Одам келди, - дея, - Ҳазрати Одам!..»

1,360 views

Posted Oct 28

https://youtube.com/clip/UgkxliQ5j2-UvMIQF_sAYCGAjTybkTkYpRfH?si=OCgGVxXSpVskxAhq

804 views

Posted Oct 28

Афсуски, бизнинг амалдорларимиз нима модага кирса, ўшани ўйламасдан давлатчиликка олиб кираверишади. Каримов пайтида бу исламофобия эди, хурсанд бўлиб, АҚШдан, Хитойдан олдин уюштирилган портлашларни йўлга қўйдик, концлагерлар қурдик, ўзимизни халқимизга қарши уруш қилдик. Мана энди “гендер тенглиги", "феминизм" деган, ғарбда ҳам эскирган, ўзини оқламаган парадигмаларни эпчиллик билан олиб кирдик. Гоҳида ўз фикримизни ҳам айтиб туриш керак бўлади. Бунга мисол, Комилов Украинага бўлган Россия тажовузи ҳақидаги фикри эди. Тўғри, Россия босим ўтказди (нималарнидир транзитини тўхтатиб қўйиб), у одамни ишдан олишди, лекин бу нарсалар ҳам керак, умуман сассиз бўлиб қолмаслигимиз, ресурсларимизни махфий шартномалар билан қўш қўллаб бериб юборавермаслигимиз лозим бўлади. Алишер Қодировга қарши Россиянинг норозилиги ҳам яхши сигнал — гап Россияга қарши гапиришимизда эмас, ёки ўз фикримизга эга бўлишимизда эмас, балки ўша фикр ва мулоҳазаларни айнан рус тилида оммага олиб чиқишимизда, — шуниси ёқмайди. Чеченлар ҳам билганини гапиради, босқинчи дейди, қароқчи дейди, лекин чеченчасига, русчада эмас. Замонавий Ўрда архитектураси шундай қурилган. Яъни, биз ўзбек тилини ҳам қаттиқ ишлатишимиз лозим бўлади ва охирги 6-7 йилга шаклланган дунёқарашимизни русчада гапиришимиз шарт. Чунки ҳали қуръалар ташлангани йўқ, Янги Хазария бўладими, бошқами, жараёнлар тугагани йўқ, кейинги, 2-, 3-босқичларда ким ҳукмрон бўлиши ҳали аниқ эмас. 1-босқич: мусулмонлар ҳам одам, бизнинг қонимиз ҳам сизларникига ўхшаб, қизил… Биз ҳам бормиз. 2-босқич: мусулмонлар ўз ҳаётларини ҳеч кимга асосламасдан яшашни бошлашлиги, ҳеч кимга ҳақлигини, мавжудлигини исботламасдан давом эттириши. “Инсон ҳуқуқлари” ва ҳоказо халқаро (аслида эса фақат Европа, Шимолий Америка ва Австралия) декларация ва келишувларга таянмасдан, борлигимизнинг ўзи ҳақ-ҳуқуқларимизга эга бўлишга, талаб қилишга етарли эканлигини англаш. Энди айнан ўзбеклар* — катта оға. 3-босқич: 2050-2060 йилларга бориб, Россия аҳолисига айланиш, популяция қилиш. * * * “Ўзбек” ва “мусулмон” тушунчалари бир-биридан фарқли албатта, лекин, гоҳида, улардан синомим сифатида фойдаланилади.

975 views

Posted Oct 27

Любая корпорация - секта; Основатель корпорации - божество; Действующее руководство корпорации - святые; Устав корпорации - священная книга; Зона интересов корпорации - "земля обетованная"; Любой корпоративный сотрудник - сектант; Идеальный корпоративный сотрудник - биоробот. И эти люди обвиняют верующих в фанатизме...

834 views

Posted Oct 27

“Янги Хазария” моделидаги виртуал давлатчилик ишлашининг биологик принциплари ҳақида https://www.youtube.com/watch?v=FMHn0twXtwI

822 views

Posted Oct 26

Ғарб биздан рози бўлармикин? Фурсов лекцияларида кўп марта такрорлаган концепцияси бор — Совет иттифоқи амалдорлари Ғарб билан тил бириктиради, уларни ҳам жаҳон элитасига қўшишади, деб умид қилади, аммо Ғарб ҳалигиларни чув тушуради, тарих четига улоқтиради, дейди. Лекин бу фирибгарлик схемаси қайтарилаверади, давлат ҳуддики қандайдир қарзни, ё чўтални тўлаганидан кейин, ҳамма нарса яхши бўлиб кетади, деб умид қилинади. Аслида ўша қарз қопланиши билан, бошқа қарз пайдо бўлади, бошқа лойиҳа илгари сурилади, бошқа урушни молиялаштиришга, шартнома бўйича пул тўлашга мажбур бўлинади. https://youtu.be/ByWZ4LneaDk?si=lSfmlxeVT8zvFbAO&t=216

864 views

Posted Oct 26

Бироз эски мақолам, 2019 йил декабрида ёзилганди, адашмасам. * * * Тилга эътибор — элга эътибор. Кучайишимиз ҳам, йўқ бўлишимиз ҳам шу тилимиз ва унга эътибордан келиб чиқаверади. Охирги пайтда кўрганларимдан. Чет эл фирмалари Ўзбекистонга келиб, ҳеч бўлмаса…

1,020 views

Posted Oct 26

Ғарб Ислом "тиззасида катта бўлган" ва шундоқ бўлса ҳам, Исломни инкор этиш орқали шаклланган. Ғарбнинг мавжудлиги Исломни инкор этишда.

932 views

Posted Oct 25

Бир акамиз минг бетлик китоб ўқишга одатланиб қолдилар. Маҳалла-масжидда ҳам танишларига ўқиган-қўйганларидан гапириб бераётганмишлар. Биттасига охирги воқеаларни, Украина-Россия уруши, кутилаятган катта урушни тушунтириб берибдилар. Мобилизация мақсадида, тайёрганлик сифатида уйда товуқ боқиш, мевали дарахт экиш, қўй-эчки етиштиришва ҳоказо чора-тадбирлар ҳақида гапирибдилар. Хуллас, ўша Суворовнинг «Ледокол», «Освободитель» китобларидаги концепциялар, Тимур Газининг талқинида ва ҳоказо. Ҳалиги киши жим бўлиб қолибди. Кейин эса, – Бобомурод, китобингда яна неча бет қолди ўқилмаган, деб сўрабди. 70 бет, деса акамиз, қўй, ўша китобни ўқимагин, тугатмагин, деярмиш.

1,090 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8283