TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach9,918Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 45 of 83 · 993 posts

Posted Mar 31

Оила қуришга бўлган иштиёқингиз сизга муносиб бўлмаган кишини танлашга, қабул қилишга мажбур қилмасин. Сўранг, суриштиринг, маслаҳатлашинг, истихора қилинг… Ҳиссиётлар оғушида шошиб қолманг, чунки шошқалоқлик қанчадан-қанча инсонларга қимматга тушган. @IkromSharif

658 views

Posted Mar 31

Эркакларга маслаҳат: айнан сизни яхши кўрган аёлни хотин қилинг. Бозорда бори, мажбуран рози бўлгани ва ҳоказосини эмас, сизни ёқтирганини. Бу борада компромисслар яхшиликка олиб келмайди. Ўзингиз сезасиз, сизни кўрса кўзлари чақнашни бошлайди. * * * Афсус, ҳозир замонлар ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Эркак-аёл аралашиб яшаяпти, ишлаяпти, бошқанинг ҳаётини Инстаграмдан кузатаяпти. Энг ачинарлиси бировнинг хотини сени яхши кўриб қолиши. Бу дегани, ўзининг эрига кўнгли совиши. Шунинг учун аёллар билан ишламанг, аёллар билан муносабат қурманг, аёлларга танбеҳ берманг, аёллар билан мулоқот қилманг, аёлларга устозлик қилманг. #h

945 views

Hashtags

Posted Mar 31

Мамлакатни ташқаридан бошқариш ҳақида https://www.youtube.com/watch?v=htdacemlI9g

651 views

Posted Mar 30

Охирги йилларда аёллар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича 500 та ҳужжат ишлаб чиқилган, қабул қилинган, деган маълумотни эшитдим. Бунинг учун минглаб ҳуқуқшунос, иқтисодчи, депутат ва сенаторлар ишлади. Лекин жамиятнинг қайсидир аъзоларини, қайсидир классни алоҳида ажратиб, фақат уларга эътибор қаратиш ижобий натижа бермайди. Оилада ҳам ҳамма муҳим, ёш бола бўладими, отами, онами, қарияларми. Фақат биттасини ажратиш, қўллаб-қувватлаш, ёки жабрдийдасан, дейиш зарарига ишлайди. Аёлларни шунчалик ўйлаётган эканмиз, шу даврнинг ўзида наркосавдони қад кўтарилишига нима учун йўл очиб бердик? Айнан қонунлар бекор қилинди, жавобгарлик олиб ташланди. Натижада ўша оналарнинг фарзанди нобуд бўлди, уйи куйди. Тимур Гази айтади (ёки Фурсовмиди?..), сайлов тизимининг киритилиши сабаби, янги Наполеонлар чиқмасин, деган мақсадда жорий этилди. Яъни, тизимни бузиб ташлайдиган иқтидорли халқ вакили пайдо бўлишининг олдини олиш. "Учинчи тўлқин"да Тоффлер сайлов тизимини халқни ҳокимиятдан четлатиш учун, дейди. Халқ 4 йилда бир овоз беради, лекин ижро ҳокимияти вакили ҳар куни қарор қабул қилади.

651 views

Posted Mar 30

Бу йили Ўзбекистон 100 млрд доллар инвестиция қабул қилиб олиши керак. https://www.youtube.com/shorts/qqPhrDap1WE

655 views

Posted Mar 29

Исломнинг табиатини тушунишдан ташқари, Румнинг табиатини ҳам тушунишимиз керак. Ҳозирги постиндустриал, “учинчи тўлқин” даврига кириш учун Рум ўзини қайта кашф этиши лозим бўлади, бунинг учун у ўзини ўзи олдин бузиши керак, йўқ қилиши керак, янги нарсага жой бўшатиб бериши шарт. Бу ҳақида олдин ҳам ёзган эдик. Шунинг учун Ғарб жамияти охирги 20-30 йил деструктив ташаббусларга тўлиб тошди: гендер тенглиги, гомосексуализм, трансвеститлик, феминизм, ювенал юстиция ва ҳоказо ва ҳоказо. Булар айнан янги даврга кириш учун тайёргарчилик, “эски дарахтларни ёқиб, янги ўрмонга жой бўшатиб бериш” эди (Ислом эса постмодерн учун [ўта мос конструктдир](https://t.me/bi_chann/4007).) Лекин айтдик, бизда давлатчилик Рум андозаси, Рум анъаналари бўйича қурилган, деб, 19 асрдан бери шундай бўлиб келаяпти. (Шунинг учун мусулмонларга давлат лавозимида соқол, ёки ҳижоб таъқиқланмаган, балки ҳаммага таъқиқланган, ўша амалдорларнинг ўзига ҳам, атрофидагиларга ҳам.) Демак, ҳалиги ўзини ўзи маҳв қилиш даври ташаббусларини ўзимизда ҳам кўра олишимиз керак. Масалан, 2018-2024 йиллар оралиғида 500 дан кўпроқ турли аёлларни ҳимоя қилувчи, статусини оширувчи, уларга тенгликни таъминловчи қонун ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди, қабул қилинди. Бунинг оқибатида аёллар бахтли бўлиши кутилган бўлса керак. Лекин айни шу даврнинг ўзида наркобизнес учун тўсиқлар бекор қилинди, шу жумладан ҳуқуқий соҳадаги жазолар ва чекловлар. Бунинг натижасида қанчадан қанча аёлнинг фарзанди нобуд бўлди, ёшлар ва болалар орасида наркомания авжига чиқди, ёшларга қарши уруш очилди, аслида. Яъни, Румнинг жорий ўзига қаратилган деструктив табиатини ўзимизда ҳам кўриб турибмиз. Аслида Ғарб, Рум ўзлигини шунчалик йўқотдиги, шахсиятини Ислом орқали таърифлашга, талқин қилишга мажбур. Бир тушунчага дефиниция бераётганда унинг тескариси, акси, void ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Масалан, АҚШ мудофаа вазири, Пентагон раҳбари Пит Хегсет яқинда қўлига татуировка сифатида كافر сўзини ўрдирди ва бу можарога олиб келди[^3]. Бу дегани АҚШ қуролли кучларидаги энг юқори лавозимдаги инсон ўзининг шахсиятини айнан Ислом орқали белгилашга мажбур. Бу ҳам Исломнинг сиёсий табиатини кўрсатади. Бошқа бир “Deus Vult” иборали татуси салбчиларнинг шиори бўлган – яъни Хегсет ўз жиҳодини ҳам Ислом жиҳоди орқали намоён қилишга мажбур. Албатта, бу умумий фикрни давом эттириш мумкин. Масалан, Ислом бу технология, ёки Ислом бу мафкура ҳам. Ислом бу тирик қолиш тизими. Ва ҳоказо ва ҳоказо. Румий давлатларда ҳам Исломнинг чекланган, заифлаштирилган (аттюнация қилинган) кўриниши бошқарув инструменти сифатида қўлланилаверади. Масалан, Янги Хазарияда ҳам дин сифатида ҳозирги кўринишдаги муфтият ва ярим-ҳанафийлик кенг қўлланилади ва ҳоказо. [^1]: https://www.youtube.com/watch?v=tIsYw7Wvnqs [^2]: [Управление Миром Лекции ФСБ (Ефимов)](https://youtu.be/raFJDUXDTMs?si=Mgd7xCXhi9HZoInM&t=1620) [^3]: https://www.usatoday.com/story/news/politics/2025/03/27/pete-hegseth-tattoo-kafir/82696572007/

1,160 views

Posted Mar 29

Албатта, ҳудудлар учун биз турли моделлар ва шаблонларни қўллашимиз мумкин: Шарқий лойиҳа ва жуҳудларнинг таъсири ҳам анча кучли ва ҳ. к. Қаерда ва қандай муаммони кўраяпман? Катта эҳтимол билан атайин ушбу ноаниқлик, мужмаллик, хато тушунчалар урчитилади[^2]. Фикримча, Исломни сиёсат эканлигини кўра олишимиз керак. Нафат дин, ёки фақат дин эмас, балки сиёсат, асосан сиёсат, деб қараш тарафдориман. Ислом ва сиёсатга нисбатан бир нечта қараш бор. Албатта, секуляризм-лаицизм-дунёвийлик нуқтаи назаридан туриб таҳлил қилинса, Ислом фақат ритуаллар билан чегараланиб қолиши керак, ҳудди христианнинг ҳаётида дин фақат якшанба куни черковга бориб, ашула айтиш билан чеклангандек. Туғилса, қулоғига азон айтиб қўйилар, ўлса, жанозасини кимдир ўқиб берса етарли гўёки. Динга берилиб кетган бўлса, фақат MVP мусулмон бўлиши керак: намоз-рўза-закот билан чегаралансин, пули кўп бўлса, тижорий ҳажга бориб келар. Бу борада иккинчи қараш шуки, ҳа, Исломда сиёсий элемент мавжуд, ҳудди бошқа нарсалар мавжуд бўлгани каби – психологиянинг элементлари, бадан тарбиянинг, диетологиянинг ва ҳоказоларнинг элементлари мавжуд бўлгандек. Аммо, буларга муқобил дунёқараш борки, Ислом тўлалигича сиёсатдир. Сиёсат Исломнинг марказини ташкил этади. Ҳатто, фикрни давом эттирадиган бўлсам – юқорида ёзилган чекловларни инобатга олсак, Ислом Ўзбекистонда дин бўлишдан кўра кўпроқ сиёсатдир. Бизнинг фикрлашни Ғарб шакллантирган. Шунинг учун “сиёсат” сўзининг ушбу Исломга бағишланган матнда айнан Исломдаги луғавий маъноларидан бирини келтириш орқали тавсифини бериб ўтайлик. > Исломда сиёсат дегани, инсониятнинг бу дунёда ва у дунёда саодатини таъминлаш йўлидаги ҳаракатлар мажмуасидир. Яъни, бу ўзи Исломнинг мақсади эмасми? Дунёвий давлат деганимиз ҳам Исломга қарши ва Исломнинг овозини ўчириш, деб тушунадиган бўлсак, бу қаршилик Исломни давлатчилик даражасига кўтаради, уни сиёсат эканлигини тасдиқлайди. Балки қамоқхоналаримизда диний эътиқоди бўйича одамлар сақланмас, у ҳолда Ислом сабабли қамалган ва зулм кўрган одамларга сиёсий маҳбуслар, деб қарашимиз керак. Замонавий ойдинларимиз, асосан рус тилида гаплашадиган, фикрлайдиган, ижод қиладиган жамиятимиз элитаси вакиллари нима учун ўзбек забон ўзбеклар орасида диний уламолар онлайн платформаларда энг кўп мухлисларга эга, деган саволига жавоб, адашишига жавоб ҳам шуки, у шахсларга “диний уламо” эмас, “сиёсий арбоб”, деб қараш керак; яъни, яна ўша тенглама пайдо бўлаверади, Ислом = сиёсат, Ислом ≠ дин. Буни тушуниб етиш қийин албатта. Айниқса Ғарб таъсирида, Россия қучоғида катта бўлган одамларга, чунки Ғарбда чинакам секуляризм мана бир неча аср давомида кенг тарқалган. (Буни киноясиз ёзаяпман. Бундан буёғига энди Хитой тарбиясида катта бўлган қатламимизга.) Шунинг учун ҳам Ҳайит байрами кунини олдиндан, ойни кузатмасдан, кўрмасдан президент қарори билан тасдиқлаб қўйишади. Мусулмон қатлам [ўрта класс](https://t.me/bi_chann/2672)ни ташкил қилиши ҳам Исломнинг сиёсий табиатини очади, тўғри, қонун ва норматив актлар қабул қилинишига таъсир кўрсата олмаса ҳам, “қонун устуворлиги” принципига қаттиқ риоя қилинса ҳам, халқ [явочным порядком](https://t.me/bi_chann/4134) ўз орзуларини, интилиш ва хоҳишларини билдиради. Ëки бошқа масала, турли байрамларга мусулмонларнинг муносабати. Тўғри, кимдир айтиши мумкин, масалан, янги йилни нишонлаш бу сиёсий байрам, деб. Лекин агар ҳалиги фикрга қайтадиган бўлсак, Исломнинг сиёсат эканлигини англаб етсак, демак янги йил байрамини нишонлаш ҳам сўроқ остида қолади.

1,030 views

Posted Mar 29

2025 йил 26 март 1984 йилда Юрий Андропов “ростини айтсам, биз ҳали ҳам ўзимиз яшаётган ва ишлаётган жамиятни тўлалигича ўрганмаганмиз”, деган эди. Ҳудди шу ҳолатни ҳозирги Ўзбекистонга ҳам айтиш мумкин – яшаётган мамлакатимиз ҳақида тўғри тасаввурга эга эмасмиз. Бу ерда халқни ва давлатчиликни ажратиб таҳлил қилайлик. Ўзбекистонга аҳолиси чала мусулмон қилинган, лекин бошқарув органлари, давлатчилиги Рум анъаналари бўйича қурилган бир минтақа, деб қараш керак, агар чуқурлашадиган бўлсак. Апартеид ҳукм сурадиган, элитаси халқига тескари бўлган территория. Рум анъанасини конституцияда ҳам инсон ва фуқарога ажратишда кўриш мумкин. Агар ўхшатадиган бўлсак, америкалик аксил-исломий ёзувчи ва блогер Роберт Спенсер бир нутқида[^1] Исроилни Яқин Шарқдаги ягона Ғарбий демократик давлат, деб атади. Ўзбекистонни ҳам Исроилга ўхшатсак бўлади, кимлар учундир давлатимиз Ўрта Осиёдаги замонавий демократия маркази намунаси, Ғарб цивилизациясининг ёввойи кучлар, хаос ўртасидаги қўрғони, деб қараш мумкиндир. Бошқа томондан, ташқи кучлар учун биз мусулмон мамлакатлигимизча қолаверамиз, элитамиз қанчалик ўзини Исломдан четга олмасин, биз ўзбекмиз, деб русча гаплашмасин, халққа дўппи кийгизмасин – Хитой учун мусулмонмиз, Исроил элчиси ҳам 2024 йилдаги Альтман билан интервьюсида Ўзбекистон мусулмонлар ўлкаси, деб кетди, тўғри, Ислом динига унчалик алоқамиз бўлмаса ҳам (араб тили курслари ёпиб юборилди, исломий китоблар чала таржима бўлади, диний таълим йўқ деса бўлади, масжидларимиз камералари Хитойга уланган, пойтахтда биттаям масжид йўқ, мадрасага йилига 20 та талаба олинадими, йўқми, масканларда намоз ўқиш жазоланади, ароқ сотиш мажбурланади ва ҳоказо ва ҳоказо). Бу мустамлакачиликнинг бошидан шундай лойиҳаланган: чала мусулмон, чала мустамлака, рус тили ҳаммага ҳам ўргатилмайди ва ҳоказо. Рум деганда, Ғарб маданияти, дунёқараши, фалсафасини тушуниш керак. Рум қулдорчиликка асосланган империалистик тузум бўлган. Ғарбга кўчиб, у ерда ҳам илдиз отган, англосакслар, Австрия, Италия шаҳарлари, немис қироллик оилалари мустамлака қилиб босиб олган Россия, Франция, замонавий АҚШ ҳам – булар барчаси ўша эски Румнинг акси, у ёки бу аниқликда. Путин Румга (Рим империясига) бир неча йил олдин бир воқеа орқали тавсиф бериб кетган эди: Рум қўшинлари Карфагенни қўлга киритгандан кейин ўша ҳудуднинг тупроқларига туз сепиб чиқишадики, у ерда ҳеч нарса ўсмасин, деб. Бу энди қанчалик тарихда бўлган, ёки ўрта асрлар уйдурмасими, йўқми, лекин Румнинг геноцидда қоришган ДНКсини яхши тасвирлайди. Ҳозирги Исроилнинг Ғазодаги геноциди ҳам айнан Ғарбнинг колониал сиёсатидир, фақатгина чалғитиш учун “буюк яҳудий давлати” ва сионизмни ихтиро қилишган. Исроилнинг АҚШда кучли лоббиси бор, АҚШни жуҳудлар бошқаради, деган гап ҳам тўлалигича сафсата – сионист лоббиси Америкада биринчи йигирматаликка ҳам кирмайди; 2023-2025 йил бошигача Ғазога (Тошкентдан сағал катта жой) 85 000 – 100 000 минг тонна бомба ташланди, бу Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан 2-2,5 марта кўпроқ. А бу бомбаларни Исроил ўзи ишлаб чиқарганми? АҚШ ва НАТО мамлакатлари бериб келаяпти. Яъни Исроил бу айнан Ғарбнинг мустамлака лойиҳаси, фақатгина ярмолка кийиб олган, эртага бир айланиб, тозаланиб олишади. 1492 йилгача Европада пахтадан мато кийилмаган, чунки пахтани Усмонийлар ва Ҳиндистон етиштирган, Ғарб эса мусулмонлар билан савдо қилгиси келмаган; фақатгина конкистадорлар Мексикага бориб, у ерда пахта етиштирилишини кўриб, уни Европага импортини йўлга қўйишади, унгача Европа фақат жун мато ишлатган. Салб юришлари ҳам айнан Ғарбнинг, Рум инкарнацияларининг биринчи мустамлака лойиҳалари бўлган, ҳозирги Исроил ҳам ўша Иерусалим қироллиги ва қирол Болдвин IV салтанатининг давоми. Буни нима учун ҳижжалаб ёзаяпман, – Рум давлатчилиги Исломга қарши позицияда бўлаверади, ўзини секуляр, дунёвий, деб таништирса ҳам, Ислом нури остида маданий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан шаклланган бўлса ҳам, нима учун судьялар кийими, университет битирувчилар кийими арабларнинг либосидан олинган...

964 views

Posted Mar 29

https://www.youtube.com/watch?v=rIgLljUs6R4

700 views

Posted Mar 27

Шахид Болсеннинг бир видеосига кўзим тушди, кимгадир жавобан олинган, Дубайнинг ҳолатини таҳлил қилган. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, Дубай ва, умуман, БАА ғарблик туристларни жалб қилиш учун уларга алоҳида шароит яратиб беришган, Ислом аҳкомларига қарши бўлса…

845 views

Posted Mar 27

1960 йиллардаги асарида Айзек Азимов ҳудди chatgpt ни тасвирлагандек: Roger said, "How can you tell it doesn't always give the right answers, if only Multivac knows the answers?" His father shrugged and for a minute Roger was afraid he would just say it was too hard to explain and not talk about it-but he almost never did that. His father said, "Son, Multivac may have a brain as large as a big factory, but it still isn't as complicated as the one we have here," and he tapped his head. "Sometimes, Multivac gives us an answer we couldn't calculate for ourselves in a thousand years, but just the same something clicks in our brains and we say, 'Whoa! Something's wrong here!' Then we ask Multivac again and we get a different answer. If Multivac were right, you see, we should always get the same answer to the same question. When we get different answers, one of them is wrong.

856 views

Posted Mar 27

Московия турли Ғарб кучлари - иезуитлар, Папа, немислар, поляклар, - ҳаракати сабабли 1600 йиллар бошида Польшанинг бир вилоятига айланиб қолади. Буни амалга ошириш учун турли Лжедмитрийлар пайдо бўлади, исъёнлар уюштирилади ва ҳоказо. Лекин 1611 йилда полякларга қарши Московия боярлари ва амалдорлари исён кўтаришади. Агар тарихга қарасак, қаршилик қилганлар руслашган туркий уруғлар вакиллари бўлади. Ушбу қуролли кураш Московиянинг мустақиллига олиб келади. Ҳозирги куннинг назари билан қаралса, ўрисларнинг ўзи бу исённи босмачиларнинг муваффақиятли чиқиши, деб атарди.

803 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4344454647•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8283