TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach13,623Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 35 of 83 · 993 posts

Posted Jun 10

2,880 views

Posted Jun 10

Эски парадигмада яшайдиган бўлсак, "кимсан, устозинг ким, ўзинг нима қилиб қўйгансан", деган саволлар билан машғул бўламиз. Лекин замон ростмана ўзгарди. Олдинлари шаҳарнинг бир бурчагига иккита китоб учун бир синф бўлиб борардик, ҳозир эса сунъий интелектларнинг ўзи бир ҳовуч. Билим ва маълумот бармоқ учига келиб қолди. Анча йиллардан бери қайтариб келаман: ҳозир қайсидир соҳадаги энг кучли мутахассислар фикри билан танишиш мумкин, бу дегани бошқаларнинг фикри муҳим бўлмай қолди. Ҳудди шундай, нимагадир шунчалик тез "шўнғиса" бўладики, 5-10 йиллик тажриба ҳам аҳамиятсиз. Буни нимага ёздим, масалан доктор Берг охирги видеоларида ўсимлик ёғлари зарари ҳақида таъкидлаяпти. Олдинлари айтиб ўтганди, қолаверса, Тошкентдаги эндокринологлар ҳам зайтун ёғи, сариёғ, топлёный (бизда, Дубайларда ҳиндча номи билан, ghee oil, бўлиб кириб келди) ёғ, оқ ёғ, зиғир ёғига ўтишган. Яъни, салат ёғи, кунгабоқар ёғи, писта, ёки пахта ёғларидан воз кечиш керак. Таркибидаги кимёвий моддалар ҳужайраларга зарар еткизар экан, бу ҳам инсулинорезистентликка олиб келар экан. Бу билан нима демоқчиман – ким ютади, эшитган гапини ким тез ҳаётига тадбиқ қила олса. Ҳа, текшириш керак, ҳа, тасдиқлаб оламиз, кейин эса чўзмасдан амалиётга оламиз. #овқатланиш_тартиби

1,190 views

Posted Jun 9

Шарқий Туркистонда ёш болаларни, 5-6 ёш қиз ва ўғилларни савалаб, қийнаб, уриб, тепишлари бор нарса, концлагерлар қурилиши алоҳида мавзу, лекин буларни нима учун видеога олиб, тарқатилиши эса яна алоҳида бир террор инструменти. Савол туғилади, бу ёш болаларни…

1,040 views

Posted Jun 9

Ҳозирги замонда эркакларнинг энг катта мажбурияти — аёллар хаёлидаги эркак бўлмаслик, аёллар белгилаб берган одам бўлмаслик.

1,140 views

Posted Jun 9

кўринишларда бизда ҳам жорий этилиб келинмоқда. Натижада яна Россияга хизматкор миллат яшаймиз – уларга жамоавий бачадон вазифасини бажарамиз. 2025 йил бошидан, Трамп сайланишидан кейин бизга ҳам хитойликлар кириб келиши жадаллашди. Бу бутун Ўрта/Марказий Осиё бўйича тезлашди. Бозорлар, ерлар улар назоратига ўтиб кетаяпти, бу ҳақида ҳатто Тимур Гази 26.05.2025 йилдаги 161-стримида айтиб ўтди. Ишлаб чиқариш соҳалари, деҳқон бозорлари устидан назорат, цемент соҳасини қўлга олиш ва ҳоказо. Ва Ўзбекистондаги энг катта ўзгариш, назаримда, “ўзбек сиёсий миллати” номли гранфаллон яна қайта тикланяпти. Охирги йиллар бунга катта эътибор берилмади, аҳоли ҳар томонга ўтлаб кетди, кимдир замонавийлашди, кимдир мусулмончиликка ружу қўйди, қўйиб берса, Саудия берган бутун квотани ишлатиб, ҳажга бормоқчи бўлади. Хуллас, “ўзбек”лар яна жадал шакллантириляпти. (Гранфаллон, дегани, маъноси йўқ уюшмалар, дегани, масалан, BMW автомобиллари ҳайдовчилари гуруҳи, дегандек гап. Мақсад, бундай гуруҳларни эксплуатация қилиш. Гранфаллонлар ҳақида олдин ҳам ёзгандик.) Яъни, хулоса қилиб айтадиган бўлсам, ҳозирги жараёнларнинг ўзи катта ўзгаришларга, масалан, Янги Ўзбекистон шаклланишига, янги социализм қурилишига ва “ўзбек” ва бошқа сиёсий миллатларнинг қайта шаклланишига олиб келади, аҳоли янгитдан тарбия кўради, ўзгартирилади, комфортдан тортиб олинади. (Олдинги “ўзбек”лар билан янги “ўзбек”ларнинг бир биридан фарқи бўлади, албатта, бошқа даражада, десак бўлади.) Бутун географияни кўриб, таҳлил қилишимиз керак – барчаси бир-бирига боғлиқ, Ғазо/Исроил, Украинадаги терраформация, яъни жорий аҳолини бошқа аҳоли билан алиштириш, Янги Хазария қурилиши, Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Шарқий Туркистондаги геноцид ва янги одамларни шакллантириш. Буларнинг ёзишдан мақсад, охирги 5-10 йилдаги ўзгаришлар, алоҳида ҳодиса ва воқеалар нима мақсадда, нимани кўзлаб содир этилаётганлигини англаш, ўзим учун умумий тасвирни шакллантиришдир. Албатта, Тимур Гази катта уруш ҳақида кўп гапиради. Бироқ ўшангача ҳам анча ишлар бўлиб ўтади; гибрид уруш бўлиб турибди. Буни яна ўша тарих китобларини ўқиган одам 2016 йил кузидан мобилизацион ҳаракатлар бошланиб кетганини пайқаган. Ва янги асрда жорий троцкист-постмодерн-постмаъно соцкорпоратив тузумга муқобил бўлган барча сиёсий оқим ва мафкураларнинг овози ўчирилади. Ислом бўладими, бошқасими.

981 views

Posted Jun 9

Шарқий Туркистонда ёш болаларни, 5-6 ёш қиз ва ўғилларни савалаб, қийнаб, уриб, тепишлари бор нарса, концлагерлар қурилиши алоҳида мавзу, лекин буларни нима учун видеога олиб, тарқатилиши эса яна алоҳида бир террор инструменти. Савол туғилади, бу ёш болаларни йўқ қилиб ташлаш осонроқ эмасми? Нима учун шунча технология, сарф-ҳаражат керак? Россияда Ўрта Осиёдаги гастарбайтерларни босиб, олиб кетишади, маски-шоу қилиб таҳқирлаб, қўрқитишади. Ўзимизни эслайлик, Каримовга қарши ҳаракатлар бўлганда, маски-шоу бўларди, жамият алғов-далғов бўлиб кетарди. Ëки Украинада славян аҳолининг геноциди (ҳам украинлар, ҳам руслар йўқ қилиняпти). Агар бутун бу Россия/собиқ СССР ҳудудларига қарасак, айни шу жараёнлар 1920 йилларда ҳам содир бўлганди. Масалан, биз большевик, деган сиёсий гуруҳ Европадан келган ашкенази жуҳудлари эди. Троцкий, Каменьев, Зиновьев, Свердлов – булар жуҳуд террорчиларнинг лақаблари эди. Ҳудди Исроилнинг барча бош вазири исми, фамилиясини ўзгартиргани каби, европача исмларни Яқин Шарқ халқларига яқинлаштириш мақсадида. Ҳалиги большевиклар ҳам миллионлаб одамларни йўқ қилишган, ўша Украинада ҳам, Белоруссия, Россияда ҳам. Ҳатто Сталин Тамбовда бўлган қизил террор ҳақида, уни уюштирган большевиклар ҳақида “булар ораларига битта бўлса ҳам ўрисни олишса бўларди”, деган экан. Бизда бу ишни асосан арманларга топширишганди. Бойликлар ўғирланган, талон тарож қилинган ва ҳоказо. Ўша даврда хитойликлар ҳам бу қонли спектаклда иштирок этган, тахминларга кўра 40 минг хитойлик қизиллар, яъни большевиклар тарафида, Ленин бошчилигида қизил армияда ёлланма аскар сифатида хизмат қилган. Ва айнан шулар террорни фуқаролар урушига олиб келган. Тарих китобларида булар барчаси яхши ёритилган. Қишлоқ, шаҳарлар аҳолисини аёвсиз қийнаб ўлдирган бўлган. Булардан ташқари, Россияда яна бошқа чет эллик бригадалар жангларда қатнашган, Латиш ўқчилар, Чех корпуси, масалан. 50 минг кишилик чех корпуси жуҳудлардан ташкил топган, Россиядан 30 та кемада кетиб, қароқчилик қилиб тўплаган бойликларига Чехославакияда банк очишади, биринчи президенти ҳам айнан шу корпусдан чиқади. Яъни, ҳозирги Хитойдаги уйғурларни “тарбия”қилиш, ёш болаларни савалаш, уларни уриб, қийноқларга солиб, ўз танасидан нафратланадиган жисмонан майиб-мажруҳ ва руҳан уродларга айлантириш ҳам бир технология. Бундай ёшлигида травмага, жинсий зўрлашга учраган инсонлар катта бўлганида ҳам ажралиб туради, дунёдан аламзада бўлади, ҳаммадан ўч олмоқчи бўлади, психопат ва социопатларга айланади, инсониятдан нафратланади. Яъни, булар революцияни амалга оширадиган амалдор ва функционерларни тайёрлаш методикаси ва технологияси. Масалан, нима учун етимхоналарда болаларни зўрлашади? Бундай майиб ва ногирон инсонларнинг ичида атрофга шундай алами бўладики… Хуллас, шунга ўхшаш нарса. Ëшлигимда ҳам Чирчиқ шаҳридаги мактабнинг биринчими, иккинчими синфида ўқиётганимда, мактаб ҳовлисига ўша даврда урф бўлган хулиганлар алюмин сим билан мени савалашганди, ўша пайтдан биламан бу қанчалик куйдирадиган даражада оғриқли эканлигини. Бошқа тарафдан, видеоларда ёш болаларни бошқа ёш болалар қийнашади, бу ҳам эртанги кунда махсус хизматлар ходимларини етиштириш технологияси. Буларни ҳижжалаб ёзишимдан мақсад, ҳозир мобилизация даври эмас, балки уруш даврига ўтганмиз. Хитой янги уйғурларни етиштиряпти. Янги хитойликларни етиштиряпти. Украинада ҳам 1920, 1930 йилларда содир бўлган “очарчилик” баҳона аҳолини йўқ қилиш ишлари мана шу кунларда, охирги 3 йилда яна қайтарилди. Айни кучлар тарафидан, янги украинларни етиштириш мақсадида. Қолаверса, ҳудди Сталин шаҳар иқтисодига, индустриализацияни молиялаштириш учун қишлоқлардан арзон иш кучи сифатида деҳқонларни жалб қилганидек, бизда ҳам урбанизация давлат сиёсати даражасига етди. Яна бир арзон энергия манбаи бу “уйда ўтирган”, ҳуддики бекорчи бўлган аёллар. Уларни ҳам кўчага чиқариш ҳам янги корпоратив давлатчиликни қўллаб қувватлайди, ҳам тарбияни давлат қарамоғига ўтказади. Бекорга болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жадал кўтарилмаяпти – уларни оилаларидан “ҳимоя” қилиш керак бўлади. Қолаверса, Иттифоқ давридаги коллективизация янги мутация бўлган

818 views

Posted Jun 8

Нафақага чиқиш ўнлаб йиллар меҳнатнинг мукофоти деган анъанавий қараш бизга уқтирилган Матрицанинг навбатдаги ёлғони. Замонавий тизим инсон ҳаётини тартибланган режали босқичларга (таълим, иш, нафақа) бўлиб, одамларни фақат унумдорликдан ўзлигини ва қадриятини топишга ўргатади. Нафақага чиққан одам ўз жойини йўқолгандек ҳис қилади пенсионерлар орасида тушкунлик даражаси юқори. Бу тизим инсон бахт-саодати учун эмас, балки унумдорликни бошқариш учун яратилган. Биз доимо ҳаётни кечиктиришга ўргатилганмиз — ҳар доим кейинги босқични (битирув, иш топиш, лавозим кўтарилиши, нафақа) кутамиз. Нафақа саноати бизга янги маҳсулотларни сотиб, бизни ўша истеъмолчилик тизимида ушлаб туради. Ҳақиқий эркинлик воқелик ва ўзликни англашдан келади, яшаш учун рухсат кутишдан эмас. Ечим — кутишни тўхтатиш, жамият томонидан белгиланган йўллардан воз кечиб, ҳаётни нафақагача кечиктирмасдан, ҳозирнинг ўзида чин маънода яшашни бошлаш зарур. Бизга айтилганидек бўлишга мажбур эмасмиз — ҳақиқий эркинлик бу биз исталган пайтда ўзимиз танлай оладиган ҳаёт тарзи.

867 views

Posted Jun 8

Ушбу мулоҳазамни озроқ чуқурлаштирмоқчиман. Албатта, бўлиниш мен тасвирлагандек содда эмас, яққол ҳам эмас. Ҳатто, инсон уйда битта ролни ўйнаши мумкин, кўчада, ишхонада бошқа ролни қабул қилади. Кўп ҳолларда ушбу бўлиниш бизнинг онгимизда яшаб келади. Масалан, ўзини замонавий қиз-жувон деб ўйлайдиган ўзбек аёлларини олайлик — гендер тенглигига ишонади, эркаклар зўравон, деб билади. Лекин наздимда уларда бу фақат "дастурий таъминот" даражасида, ҳаётида эса замонавий эмас, анъанавий анча. Яъни, ақидаси билан ҳатти-ҳаракати тўғри келмайди. Ушбу феноменнинг номини Deepseek искрасидан сўрасам, бир нечта вариант берди: мунофиқлик, когнитив диссонанс, ахлоқий узилиш ва компартментализация, деб атади. Биз иккинчисини ишлатайлик. Лекин, олдин ҳам ёзганимдек, фақат хаёлида замонавий. Ҳуддики, рўмол ўрамаса замонавий бўлиб қолгандек. Ва кўпчилигимиз шундай иккита дунёда, иккита стандартда яшаймиз. Битта татар дўстим билан ҳижоб ҳақида гаплашиб қолгандим, бу гапгаям 17 йил бўлаяпти, адашмасам, ғазаб билан аёлларга ҳижоб мажбурмас, деб мени койиган эди. Чунки унинг дунёсида бу имконсиз эди, ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам лозим нарсага эмас, мумкин нарсага ишонарди. Бу қандай оқибатларга олиб келади? Биринчидан, ишонганингиздек яшай олмасангиз, жуда катта энергия исроф бўлади. Яъни, татар бўлиш анча қувватни олиб қўяди. Ташқи кўринишда ҳам буни кўрса бўлади: имомларимиз нима учун семиз? Чунки муроса қилишга мажбур, ўйлаганини, ўзи ишонганини айта олмайди. Ҳозирда ютубдаги бир ўзбек аёл психологи унча-мунча домладан кучлироқ мотивация беради, тестостеронни ошириб, пролактинни тушуради ва ҳоказо. Тошкентда дунё бўйича энг юқори тестостерон экан, деган гап чиқди 2024 йилда. Лекин ушбу модда қаерга сарф бўлаяпти? Айнан ушбу ақлий номутаносибликни ушлаб туриш учун, ушбу ички конфликтларга ёқилғи бўлиш учун. Ҳудди футболга бориб, бутун стадион бақириб, жўшқинланиб, энергиясини Ахурамазда ва бошқа худочаларига бағишлагани каби, бу қувват ҳам осмонларга кўтарилади, зардуштийлик тамойиллари бўйича.

958 views

Posted Jun 7

Жамиятимизда иккита алоҳида цивилизация ёнма-ён яшайди. Бирида аёллар ўзларини дунёга бағишлаганлар, корпорация ва давлат хизматчисига айланганлар, илм-фанда илғор, амалга интилишади, дарс беришади, тренингларда қатнашишади ва ҳоказо. Иккинчи дунёда эса аёллар учун энг муҳими ўз оилалари. Бу фундаментал фарқ. Ва аёллар фокуси қаерга қаратилишини эркаклар белгилайди. Кучли эркакда аёли оиласи билан машғул, устози ҳам эри, заифлаштирилган эркакларда эса аёллари бошқа майда нарсаларга чалғийди. * * * "Алгоритм" китобимдан: Аёллар фақат юмшоқ, “пролактинчи ит”ларга айланган эркаклар олдида эгоист бўлади. Лекин сен доминант эркак бўлсанг, аёл сен учун исталган ишни қилади. Квартирасини, автомобилини сотиб юборади сен учун, ота-онасини қаматиб юборади агар сенга озгина бўлса ҳам бу ишнинг фойдаси тегса, яъни хаёлидаги доминант эркак учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Ва аёл сени рози қилиш учун нималар қилишга тайёр эканлигига қараб, унинг калласида сенинг доминантлик даражангни билиб олса бўлади. Агар сенинг энг оддий ва машаққатсиз илтимосларингни бажаргиси келмаса, унинг наздида сен кўчадаги кўппаксан. Аёл киши ҳаётида доминант бўлган эркак бўлса, ундан фарзанд кўрса, ҳалиги эри ва фарзандларида “эриб” кетади, ўзини эри ва болаларига бағишлаб, бошқа ҳеч нарсага қизиқмайди, иш ҳам керак эмас, карьера ҳам қизиқтирмайди, университетда ўқишни ўйламайди ҳам. #h

981 views

Hashtags

Posted Jun 7

https://youtu.be/71cEX9ZmxxM?si=h0rfa4vBCnslhfAs&t=6654

786 views

Posted Jun 6

Тестостерон юқори миқдорлари пайдо бўлганда психикамиз 5 та “мен” даражасига чиқади: - мен қила оламан; - менга мумкин; - мен бажараман; - мен оламан; - мен бунга лойиқман. #h

922 views

Hashtags

Posted Jun 4

Шарқий Туркистонда ёш болаларни, 5-6 ёш қиз ва ўғилларни савалаб, қийнаб, уриб, тепишлари бор нарса, концлагерлар қурилиши алоҳида мавзу, лекин буларни нима учун видеога олиб, тарқатилиши эса яна алоҳида бир террор инструменти. Хитой уришга тайёргарлик кўраяпти.

1,060 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3334353637•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8283