Recent posts
Page 80 of 83 · 993 posts
Posted Aug 10
Психология оммалашиб бораяпти. Ва бунга бир нечта сабаб бор, деб ўйлайман. Албатта, асосийси, инсонлар орасидаги муомала тижоратга айланиб бораяпти. Текин бўлган руҳий нажот ва маслаҳатни ҳозир пулга сотиш йўлга қўйиляпти. Бу ҳаётимизнинг бошқа жабҳаларига ўхшаш, бошқа соҳалар ҳам пул ва моддият рельсларига ўтказиляпти. Қолаверса, пули бор, қорни тўқ қатлам пайдо бўлди. Кўп ҳолларда ушбу психологик дастурлар инсон ҳаётидаги камчиликларни фақат унинг ўзига, ёшлигига, ота-онасига боғлашади. Позитив фикрлаш, ҳаммани кечириш, сабрли бўлиш ва ҳоказо ва ҳоказо “аллаловчи” усуллар, конструктлар, методологиялар. Аммо ҳаётдаги қийинчиликларга балки ташқи омиллар ҳам сабабчидир? Иқтисодий, сиёсий, экологик ҳолат, уруш, очарчилик, олигархия, мустамлакачилик, одам савдоси, ёки Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон домла айтгандек, “руку ҳолатида ушлаб турилганлигимиз”дир? Ушбу чала психологиянинг отаси Зигмунд Фрейд эди. Унинг психология мактаби оммалашганлигининг асосий сабаби ҳам инсонларни шайтоний матрицани қабул қилишга кўниктиришидир. Руҳий муаммоларга ота-онани айбдор қилиш, инсонни ўзини лоқайдликда айблаш, "ҳаёти учун тўлиқ жавобгарликни олиш" ва ҳоказо ва ҳоказо. Муҳими, одам ўз ичида қолаверсин, ўзидаги ўй-хаёлларни титкилаб умрини ўтказсин. Йога ҳам шу операдан — ғорларга бекиниб, медитация билан шуғулланиш... Чала психологиянинг мақсади пролактин гормонини ошириш. Пролактин тестостероннинг тескарисидир: пролактин сабаб инсон ҳаётий рақобатдан тийилади, ресурслар учун жанг қилишни истамайди, мулойимлашади, бағрикенглиги ошади, яъни (географик, ирқий, маданий) бегона шахс ва ғояларга толерантлиги ошиб боради, сабрли бўлиб бораверади. Лекин жамиятимизда пролактинни оширадиган ташкилотлар, ташаббуслар, механизмлар энди кириб келаяптими? Йўқ, албатта. Деярли барча ташкилотлар айнан пролактинни оширишга (ёки тестостеронни тушуришга) хизмат қилишган. Кўп қайтариладиган тарихий мифлардан бири шуки, — буни Ғарб олимлари ҳам, ўзимизнинг Ислом уламолари ҳам қайтаришади, — Ислом таназзулига илмсизлик сабаб бўлган, дейилади. Битта ҳикоя шуки, Ғаззолий файласуфлар билан бахсга кирган, илмни инкор этган, ўша сабабли 12-13 асрдан бошлаб Ислом дунёси таназзулга юз тутган, чунки бу диёрларда илм ривожланиши тўхтаб қолган, дейилади. Лекин бундай иддаоларни текширишимиз керак бўлади, балки металлургияда орқада қолингандир, балки банк соҳаси, суғурта сабаблидир, пулеметлар йўқлиги сабаб бўлгандир… Психологияга жиддий киришганлигимизни умуман олганда ижобий қабул қиламан. Ролларимизни, атрофдаги инсонларни янгитдан баҳолаймиз, ўзимизнинг руҳиятимизни интроспекция қиламиз. Қолаверса, фикрлаш салоҳиятимиз ҳам ошиб боради, кўп йўналишларни сунъий ёпиб ташлаган эдик, ёзма маданият, илм-фан ва ҳоказоларни. Қора халқ орасида кенг тарқалган мифлардан бири эса “Ислом бор-ку, психологиянинг нима кераги бор”, деган. * * * Хўп, чала психология киритилаётган бўлса, биз нима қиламиз? Яъни, қандай қилиб кучли бўламиз, ўз манфаатларимиз сари қадам босамиз? Биринчидан, айнан психологияда жинслар катта рол ўйнайди, катта фарқ қилади. Математика ё чизмачиликда ушбу аёл ва эркакнинг фарқи сезилмаслиги мумкин. Лекин психологияда биз руҳият билан ишлаймиз, фикрлаш андозалари билан танишамиз. Ва баъзи гормонлар бўйича эркак ва аёлларда фарқ 20 марта ва ундан кўп бўлиши мумкин, бу дегани, кимдан психологияни ўрганаятганингизни фарқланг. Ва эркак психологлар кам — яқинда бир сервисда санаганимда 90 та психологдан фақатгина 17 таси эркак эди. Эркак ўзини қандай ҳис қилишини аёл психолог фақат китобдан ўргана олиши мумкин, лекин шунда ҳам тўлиқ англай олмайди. Ғазаб, истак, ресурслар ва аёллар учун жанг қилишга тайёрлик, ақлий қобилиятлар, буларни одам ўзи яшаб ўтиши керак. Яъни, барчага умумий маслаҳат, оз-моз эркак психологларни ҳам эшитиб туринг. Ва энг муҳими, яхши психолог сизларни конфликтга тайёрлайди. Айнан конфликт орқали биз бу дунёда ўзимиз истаган нарсаларга эришамиз. #h
Hashtags
Posted Aug 9
Аёл киши ва эркак киши шартномани бузилишига фарқли қарашади. Эркаклар шартнома шарти бузилса буни жавобгарликка тортиш учун етарли, деб билса, аёллар учун бу ҳеч қандай хавотир уйғотмайди, агар зарарли оқибатларга олиб келмаган бўлса. Муаммо ва тушунмовчилик ҳам шу фарқдан келиб чиқади. Масалан эр аёлининг хатоси ё бепарволигини кўриб, билиб, унга жаҳли чиқиб бақириб кетиши мумкин. Лекин аёл қилган ишини ҳеч қандай хато, деб билмайди, чунки салбий оқибатларга олиб келмади… Ва эрининг жаҳли чиққанини кўриб, фақатгина уни тинчлантирмоқчи бўлади. Шунинг учун хотин хато қилганда унга бақирмасдан хатоси нимадан иборатлигини тушунтириш лозим, бўлмаса аёл эрининг жаҳлини чиқармасликка ҳаракат қилади, ўзини тўғирлашга эмас. * * * Бу дунёқарашдаги фарқдан чиқадиган бошқа бир лемма шуки, аёллар қилган хатолари учун узр сўрашмайди, чунки уни хато, деб билмайди. #h
Hashtags
Posted Aug 6
Элиталар келажакни режалаштиради. Масалан, Исмоил Ҳаниянинг йўқ қилиниши ҳам келажакка тайёрланишга мисол. Урушдан кейинги Ғазони ўйлашаяпти, тайёргарчилик кўришяпти, ўйинчиларни саралашяпти, ва буни ҳам Эрон, ҳам Исроил, ҳам Саудия, ҳам БАА амалга оширяпти, яъни буларнинг келишуни натижасида йўқ қилинди. Исмоил Ҳанияга аталган ўзбек тилида википедия саҳифаси бор экан, ажойиб.
Posted Aug 6
Китоб ўқиган ва _ўқийдиган_ инсонлар алоҳида кастага айланади. Бизда амалдорлар бор, ўзини гапи билан, университетдан кейин қўлига китоб олмаган. Буни танқид сифатида ёзаётганим йўқ, бори шу, бизни ёзма маданиятдан узоқлаштиришди: алфавитимиздан, динимиздан, – Исломда ҳам оғзаки, ҳам ёзма маданият муҳим эди, қарз олсанг, протокол тузиб қўй, иккита гувоҳ бўлсин, масалан, – китобларни олиб чиқиб ёқдик, кутубхона очиш мадраса очишдан қийинроқ иш… шунинг учун ўзимиздан ҳеч вақо қолмайди, бизни бир бутун эҳтироссиз массадек кўришади, чунки фикрларимизни, орзуларимизни билдира олмаймиз, ҳаммаси фақат оғзаки. Амалдорлар китоб ўқишга ҳам, фикрлашга ҳам имкони бўлиши керак, бўлмаса Макдональдс сотувчисига ўхшаб, ўта банд бўлиб, ўзини ўққа-чўққа ураверади. Хитой маданиятида китоб ўқиш муҳимлиги ҳақида: https://youtu.be/uUJt5HK80pg?si=HpDncOWWyQjPCXsR&t=2795 https://t.me/bi_chann/
Posted Aug 2
Кеча танишим тўсатдан вафот этди, 41 ёшда эди. Ўлганини эшитиб, уйига боргунимизча 2,5 соат ўтди. Лекин шунда ҳам жаноза уйидан чиқиб кетган экан. Яъни, инсон ўлганидан кейин жасадини 5-6 соатда гўрга қўйишди. Майитни тезда кўмиш ҳам маданиятимизнинг бир қирраси, буни чет элликларга тушунтириш мушкул иш, ҳудди қайнона институти каби, ҳудди эрни сизлаш ва ҳурмат қилиш шартлиги каби. #юксак_маданият * * * Ëзганларим орқали кучли тарафларимизга, ўзимизга кўринмайдиган хусусиятларимизга эътибор қаратишга ҳаракат қиламан.
Hashtags
Posted Jul 31
Аёллар уйда ўтиришининг “салбий” оқибати шундаки, улар бажараётган меҳнати иқтисодиётга гўёки ҳисса қўшмайди, чунки пул айланмасига таъсир кўрсатмайди. Масалан, фақат бола парваришини олайлик. 6 ёшгача энага қараши керак, деб фараз қилайлик. Бу ёшда ҳозирда Ўзбекистонда тахминан 6 x 700 000 ≈ 4 млн бола дейлик. Битта энага бир хонадондаги иккита фарзандга қараши керак, деб олайлик. Яъни ҳозирда энагаларга эҳтиёжимиз 2 млн кишини ташкил қилаяпти. Бундан ташқари, уйдаги аёллар кир-чирга қарайди, овқат пиширади, уйни тозалайди, эрига қарайди, қайнота-қайнонасига ҳамда 7-15 ёшли фарзандларига хизмат қилади ва бошқа юмушларни бажаради, лекин у ишларни ҳозирча ҳисобламайлик. 2 млн одамнинг ҳар бирига ойига 800$ сарф бўлсин, улар Бангладешдан келадими, Покистонданми, фарқи йўқ. Бу дегани бир йилда 20 млрд долларлик ҳаражат. Аслида ушбу маблағга турли қараш мумкин: ўзбек аёл-қизлари, келинлари (фақат 0-6 ёшли бола парваришининг ўзида) шунча фойдали иш қилишяпти — қўшимча қиймат яратишмоқда, деб, ёки шунча пулга чет эллик ишчиларни ишлатиш мумкин, деб. Муҳими, ушбу “уй бекаси”, деб камситиладиган аёллар ростмана иқтисодий фаолият билан шуғулланишяпти, фақатгина бу иш ҳали бозорга чиқиб кетмаган, холос, муносабатларга пул аралашмаган, холос. Хўп, миллат бойиб ҳам кетди, дейлик. Унга ҳам сценарий тайёр — хотин боласига қарашга мажбур эмас, қайинота-қайноналарни парвариш қилишга шарт эмас, деган вариантлар билан яна ўша тижорий хизмат кўрсатувчилар, хизматкорлар институти қурилаверади. * * * Йўқ, шунинг учун уй бекаси бўлиш айнан тўлиқ ставкадаги жиддий иш. https://t.me/bi_chann
Posted Jul 30
Бу хитойликлар керак бўлса чул-чул хасса ҳам қиволади, бир айланиб мусулмон бўлиб олади. Неча миллион уйғурни ахта қилгани эсдан чиқиб кетди. https://islom.uz/maqola/22453
Posted Jul 30
https://www.youtube.com/watch?v=B9CuYi0VwMU
Posted Jul 29
Ажойиб, ҳолатни IT блогерлардан ўрганяпмиз.
Posted Jul 29
Абдулазиз Муборак 2021 йилда Тошкентдаги православ черков ёш болаларни ўқишга қабул қилишини ёзиб чиққан эди. Яқиндаги интервьюсида ўша пайтда жуҳуд ташкилотлари ҳам ёш болаларни тоғларда ташкил қилинадиган ўқишларга олиб чиқишини айтди. Мен билган биттаси ҳам ўша жуҳуд ўқишларни битирган. Жуҳуд ташкилотлари ёшлигидан болаларга спонсорлик қилади, турли ўқишлар ва маросимлар ташкил қилади. Ўша йигитнинг онаси билан бўлган яқиндаги суҳбатда лгбт мавзуси очилиб қолибди. Ва ҳалиги хотин Ўзбекистонда у ташаббуслар тарқалмайди, чунки халқимиз мусулмон, — бунга йўл қўймайди, деб айтаётганмиш. Ҳамма ҳамма нарсани билади. Мусулмоннинг меҳнати ҳалоллигини ҳам, ҳуқуқи йўқлигини ҳам. Хаёлимда айланиб ётганди, ёзиб қўйдим.
Posted Jul 29
Государственный национализм на постсоветском и постосманском пространствах — это вирус, навязанный крупными колониальными державами. Потому что такой национализм навязывает ценности национал-государственного суверенитета выше, чем ценность политического суверенитета мусульман. "Разделяй и властвуй". Про башкир и татар то же самое можно сказать: если вы тридцать раз спорите о том, чей Мурад Рамзи, курай или литературный чагатайский язык — вполне возможно, что вы оба правы, и вас искусственно разделили. Позор в том, что мусульманский суверенитет и мусульманское братство у вас стало менее возможным из-за национального размежевания; границ, буквально придуманных в 20 веке. Та же проблема между узбеками, кыргызами, казахами, таджиками, туркменами и тд. До 20 века вы все были одним политическим пространством (пусть и не одним государством). Сегодня с неонациями Мавараннахара связан кризис не только культурный, но и геоэкономический: проблема распределения водных ресурсов в регионе. Пора объединяться.
Posted Jul 28
Еврейларни, Исроилни кўчириш ҳақидаги видео. Тимур Ғозий турли режаларни шарҳлаб бераяпти. https://www.youtube.com/watch?v=z-O67ZTgV8E