TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Zurück zu Kanälen
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT CHAT

Oʻzbekoyim

@Uzbekxonim

Bildung

“Yangi O’zbekiston” universiteti prorektori, PhD, dotsent Hilola Nazirovaning shaxsiy kanali

Abonnenten355Aktuelle Abonnentenzahl
Erfasste Beiträge451Indizierte Beitragsanzahl
Aktuelle Reichweite4,459Ansichten der letzten Beiträge
Aktuelle Beiträge

Aktuelle Beiträge

S. 34 von 38 · 451 Beiträge

Gepostet 3. Jan.

489 views

Gepostet 3. Jan.

Бош омон бўлса дўппи топилар. Тўғри жавоб 1846-1854 йилларда ҳукмрон бўлган Хива хони Муҳаммадаминхон дўпписи. Дўппини бухоролик Пирназар уста хонга совға қилган. Дўппи зардузи-гулдўзи услубида, четига пушти ипак иплардан попук тақилган ҳолда тикилган. Қизиғи, ушбу хон шиаларга қарши Сарахсга юриш қилади ва унинг калласи танасидан жудо қилинади. Эрон ҳудудида қолган калланинг салласи шахсий коллекцияда бизнинг кунларгача етиб келган. Дўппининг четига форс тилида: Муҳаммадаминхон учун Пирназар уста ясади. Хонлик муборак. Шу ёзув туфайли дўппи ясовчининг ҳам, унинг эгасини ҳам исми бизга маълум😌. Уйғур қизнинг татар ошиғига атаб тиккан дўпписи нотўғри жавоб эди🙃.

446 views

Gepostet 3. Jan.

​2020 йил 1 январдан бошлаб, тўй-ҳашамларни тартибга солиш ҳақидаги Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори (юридик жиҳатдан кучи Қонунга тенг) кучга кирди. Унга кўра, тартиб қуйидагича: ▪️тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади; ▪️Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди; ▪️тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади; ▪️қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин; ▪️дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно; ▪️тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади; ▪️тўй кортежларида 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан фойдаланиш тақиқланади; ▪️тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади; ▪️миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (“келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш”, “пул сочиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди; ▪️дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (“етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди; ▪️тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади; ▪️тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади. ▪️тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди.

40 views

Gepostet 3. Jan.

Маълумот учун. Жамиятда ўзгарувчан қонунлар рукни...

370 views

Gepostet 3. Jan.

Бугундан янги рукн бошламоқдаман. #иккиаёлсуҳбати. Туркум суҳбатда Ўзбекистонда маълум ва унчалик маълум бўлмаган аёллар билан диллашаман. Жамият аёллар нигоҳида баҳоланади. Ҳозирча биринчи суҳбатдошимни кутмоқдаман☺️

390 views

Gepostet 3. Jan.

Хайрли кун азизлар! Расми берилаётган дўппи кимга тегишли деб ўйлайсизлар?

386 views

Gepostet 2. Jan.

389 views

Gepostet 2. Jan.

Кўп бўлса – сепла, оз бўлса –эпла! Аёллар одатда яқинларини кўришга боришган, гапга эмас. Гап аёллар жамиятида қачондан пайдо бўлганлиги махсус ўрганилмаган.Улар йиғиладиган тадбирлар асосан уйда ўтказилар эди. Ёзма манбаларда асосан сарой тарихи битилган ва асарларнинг гувоҳлик беришича, Хива маликалари Қўнғирот сулоласининг ҳудудида жойлашган яқинларини кўришга боришган. Хон аравани хотинига тўғирлатиб берган. Қозоқ хонларининг қизларидан бири бўлган Хива хонлигининг маликасига, укасини кўриб келишга бир ойда бир ёки ул-бул йиғинга рухсат берилар эди. Одатда аёлларнинг устки чопони мурсак ёки мунисак кийилган. Туркистонда эса аёллар модасига нўғой татарларининг таъсири кучли бўлган. 17-асрнинг Тошкент яқинида Нўғой-қурғон қишлоғига жойлашган татарлар, ўзбеклар билан дини бир бўлгани учун, Россиядан кўчиб келган бошқа халқларга нисбатан ишонч кўпроқ эди. Шунинг учун нўғой ёқа тик вертикал ёқали кўйлак ҳам мода бўлди. Оддий халқ тилида бу ит ёқа, қозоқи ёқа ҳам дейилган. Аёллар уйда бўз, читдан, кўчага эса кимхоб, товар, парчалардан кўйлак кийишган. Аслзода аёллар байрам кунлари ва кўчага чиққан пайтлари 8 тагача кўйлакни устма уст кийишган. Уларнинг енги узун-қисқалик қилиб, енглари кашта билан безатилиб, бирининг остидан бири чиқиб турган. Кийимларни кўз-кўз қилиш учун, меҳмонга борган аёл яна бир нечта кўйлагини ўзи билан олиб кетган ва вақти-вақти билан алмаштириб турган. Кийимнинг ортиқчаси тахмондаги сандиқда сақланган. Токчалар оралиғидаги қозиқларга эркакларнинг устки башанг кийимлари осиб қўйилган ва устига белбоғ илинган. Бу белги, эркакнинг кийимини кўрган кишига уйга киришдан олдин хушёр бўлишга чорлаган бўлса, иккинчи тарафдан кўчага юмушлар ила тез-тез чиқадиган эркаклар учун қулай бўлган. 8 қават кийим кийишга ҳозир эҳтиёж йўқ, чунки тадбирлар кўп. Қадимда йиғин кам, кийим кўп бўлса, ҳозир йиғин кўп, кийим камдек 😬 Момолардан қолган қават қават кийим кийиш меросимиз, бир пайтлар қўша-қўша тилла буюмлар тақиш тусига кирган эди. Ҳозир бу одат ҳам анча камайган. Қиссадан ҳисса аёлларнинг йиғинлари ҳозиргидек кўп бўлмаган, у пайтда озодликка чиққан шарқ аёллари учун “Райҳон” ресторанлари ишламаган 😉 . лекин туркийлар учун 9 сони муқаддас ҳисобланган ва икки қават кўрпачада ўтирса ҳам, 9 қават кўрпачада ўтириб меҳмон бўлиб келдим, дейилган.

393 views

Gepostet 2. Jan.

Qaysi alifbo yutib chiqishiga qarab, ayollar haqida ertalabki postning javobini yozaman. Faolroq bo’ling🤗

384 views
12•••10•••20•••30•••32333435363738