Postijiet reċenti
Paġna 5 minn 16 · 189 postijiet
Ippubblikat Aww 25
Касалхонада ётиб даволаниб чиққан қизалоқ ва ота учрашуви. Воқеа ёнимда юз бергани ва таъсирли бўлгани учун билдирмасдан суратга олдим, кейин ўзига кўрсатиб, каналга жойлаш учун рухсат олдим, албатта.
Ippubblikat Aww 17
Ҳозиргидан икки баравар кўпроқ ва самаралироқ ишламоқчимисиз? - Телефонни қўлингиз етмайдиган жойга қўйиб қўйинг ва туриб олдига бориб қўлингизга олаверманг. Ҳақиқат шуки, телефонга боғланиб қолганмиз ва ундан узоқлашиш бизда фокусни жамлашга ва ишимиз самарадорлигини ошишига жуда яхши таъсир қилади.
Ippubblikat Aww 7
АҚШ да, Силикон водийсида 4 ой давомида бўлиб ўтадиган "Silicon Valley Residency" акселаратор дастурига Marjon ни таклиф қилишгани қанчалик ёқимли бўлган бўлса, бу таклифни рад қилиш шунчалик қийин бўлди) Бормасликка қарор қилдик. Асосий сабаби - муҳимроқ ишларга вақтимиз етмай, чалғишимиз.
Ippubblikat Aww 1
Яхши янгилик, Силикон водийсида бўлиб ўтадиган тўрт ойлик акселератор дастурига таклиф олдик. Бориш ёки бормаслик, шудир масала)
Ippubblikat Lul 30
Сендан кўп нарса кутадиган одамларинг бўлгани яхши
Ippubblikat Lul 24
Meta асосчиси Цукерберг AI бўйича етакчи мутахассислардан бирига рекорд даражадаги маош таклиф қилди, $1,25 миллиард - тўрт йилга. Таклиф рад этилди. Савол туғилади, нега технологик гигантлар AI бозорида етакчи бўлиш учун аёвсиз пойгага киришишган? Бу соҳада етакчилик нима беради ўзи? Бозорни эгаллашми мақсад? Кўпроқ маълумотга эга чиқишми? Жавобим шуки, АI эгаларида одамларни бошқариш имконияти кескин ошиб кетаяпти, бу ҳам моддий, ҳам геосиёсий куч беради. Инсонлар гуглдан маълумот қидиришганда, берилган натижани ўзлари таҳлил қилишга мажбур эди, энди AI ўзига (фойдаланувчиларга эмас) қулай тарзда таҳлил билан беради (бу эса юзернинг фикрига, қарорига таъсир қилади). Яқинда ҳар биримизнинг шахсий АI агентимиз бўлади. Кундалик ишларини тартибга солишдан ташқари ҳар бир қарорини у билан маслаҳатлашадиганлар, у ёки бу ижтимоий-сиёсий воқелик ҳақида унинг фикрни сўрайдиганлар кундан-кунга кўпайиб бораверади. Бу тайёр қурол. Исталган маҳсулотни, фикрни ёки ғояни едириш осонлашиб бораверади буёғига. Шунинг учун ҳам AI соҳасида етакчилик учун пойга каттиқ бўлаяпти деб ўйлайман. P.S. Постни SI да эмас, қўлда, Тошкент-Андижон йўлида кетгунча ёзиб кетдим)
Ippubblikat Lul 22
Bizni Silikon Vodisida (Palo Alto, CA) da bo’ladigan “AlchemistX SVR Batch 2025” programmasiga qa’bul qilishdi. O’zbek IT hamjamiyatiga rahmat🙏
Ippubblikat Lul 22
Bizni Silikon Vodisida (Palo Alto, CA) da bo’ladigan “AlchemistX SVR Batch 2025” programmasiga qa’bul qilishdi. O’zbek IT hamjamiyatiga rahmat🙏
Ippubblikat Lul 22
Сал аввал бизнес клубимиз группасида зумерлар ҳақида гап очилганда бир фикр ёзувдим, шу ерда ҳам бўлишиб қўйяпман. Зумерлар дунёни ўзгартиришади Уларгача бўлган авлоддан анча фарқли равишда зумерлар: - кам ва эффектив ишлаш; - кўп дам олиш; - соғлиғини қадрлаш; - иш берувчидан кўпроқ маош ва қўшимча қулайликлар талаб қилиш - ишхонадаги муҳит ёқмаса бемалол эътироз билдириш жиҳатларига эга. Бу албатта ҳамма ходимлар фойдасига ишлайди. Иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабат бирон ўн йилда тўлиқ ўзгаради Бизни давримизни ишчига қулдек муносабат қилинган давр деб эслашади ҳали
Ippubblikat Lul 19
Стартап ҳаётидан лавҳалар Фандрайзинг. Стартапимиз ишга тушгандан кейинги салкам бир йил давомида венчур фондлар, венчур пуллари, фандрайзинг деган тушунчаларни ҳатто билмаганман. Эсимда, декабрь ойида бизнес нонуштада бир дўстимиз Aloqaventures дан инвестиция олгани, венчурлар билан нега ишлаш кераклиги ҳақида батафсил гапириб берганди, ўшанда венчурларни ўрганишга, улардан инвестиция олишга қизиқиш уйғонганди. 2025 йил бошидан бошлаб янги лойиҳаларимизни ишга тушириш учун инвестиция олишга эҳтиёж туғила бошлади ва питчларимни венчур фондларга юбориб бошладим, шунақа қилиб фандрайзинг деб аталувчи бу жараёнга кириб келдим. Ҳозирда иккита ўзбек фонди билан due diligence (аудит) жараёни тугаган, шартнома қилишимиз эҳтимоли бор. Битта халқаро фонд билан soft commitment бор, due diligence учун access берганмиз. Яна иккита йирик халқаро фонд кейинги раундларда кириш истагини билдиришган, жараён узоқ давом этиши туфайли due diligence ни ҳозирдан бошлашни сўрашяпти. Шу пайтгача венчурлар билан қилинган музокаралар, босиб ўтган йўлим ва тушунганларимдан келиб чиқиб баъзи хулосаларимни ёзмоқчи эдим. 1. Фокусингиз доим маҳсулотда бўлсин, маҳсулот яхши бўлса фондлар ўзлари келишади, раунд очилишини кутишади. 2. Фандрайзинг жараёни узоқ давом этса асосий ишдан чалғитади, шунинг учун қисқагина ойна (раунд) очиш ва уни тезда ёпиш керак экан. 3. Фондларни танлаш керак. Пулларининг келиб чиқиш манбаига қараб фондлар менежментида турлича KPI лар бўлади. Сизга берадиган қиймати ҳам фрқли бўлади. Баъзи хусусий фондлар билан ишлаш анча осон ва ёқимлироқ жараён, баъзилари билан эса аксинча. Якуний хулосам. Бугунда фақат ва фақат маҳсулотга фокус қаратаяпман. Янги фичаларни қўшаяпмиз. Экосистеманинг анчадан бери кутилаётган янги продуктини ишга тушираяпмиз. Дуо қилиб туринглар.
Ippubblikat Lul 17
Ўзбекистонга “hacker mindset”лик фаундерлар керак. Код ёза оладиган, тизимларни қуриш, бузишни биладиган, охирги чиққан продуктларни доим ишлатиб, қайси продуктда нима яхши ва нима камчилиги борлигини тушунадиган, инженерлар форумларида қатнашадиган одамлар…
Ippubblikat Lul 17
Ўзбекистонга “hacker mindset”лик фаундерлар керак. Код ёза оладиган, тизимларни қуриш, бузишни биладиган, охирги чиққан продуктларни доим ишлатиб, қайси продуктда нима яхши ва нима камчилиги борлигини тушунадиган, инженерлар форумларида қатнашадиган одамлар керак. @paiziev24