TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват211,500Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 54 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 2 февр.

❗️Ўзбекистонда болалар нафақаси оширилиши мумкин 2026 йилдан болалар нафақаси миқдорини инфляция даражасида мунтазам ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, болалар нафақаси 3,5 йил давомида ўзгармаган фақат 2025 йил июлда 10 фоизга оширилган. Эндиликда нафақа инфляциядан кам бўлмаган миқдорда индексация қилинади. Вазирлик вакилига кўра, ижтимоий ёрдам тизими рақамлаштирилиб, маблағлар чиндан муҳтож оилаларга манзилли равишда тўланяпти. Шу орқали нафақаларни ошириш имконияти яратилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,500 views

Опубликован 2 февр.

Бугундан "права" учун назарий дарсларда қатнашиш мажбурий бўлмайди Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 2025 йил 25 октябрдаги тегишли қарори билан 2026 йил 1 февралдан бошлаб А ва Б тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин бўлади. Фақатгина мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни тўлиқ ўташлари лозим. Ушбу маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,600 views

Опубликован 2 февр.

Уйда яшамайдиган шахсларни рўйхатдан чиқариб ташлашга оид Ҳукумат қарори қабул қилинди Қарор билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,300 views

Опубликован 2 февр.

«Жуда кўп бола эвакуация қилинди» – Aviator’дан репортаж Ёнғин асосан 2-қаватда, болалар ўйингоҳида юз берган. Одамлар саросимада тартибсиз ҳаракат қилишган, кўпчилик ташқарига отилган, ота-оналар эса фарзандларини қутқариш учун ўзини ичкарига урган. Kun.uz воқеа жойидан тайёрлаган репортажда ФВВ вакили қутқарув амалиёти тафсилотларини айтиб берди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 2 февр.

Цивилизациядан узилиб қолган қашқадарёликлар мутасаддиларга мурожаат қилишмоқда Қишлоқ аҳолисининг йўллари қор сабаб тўсилиб қолган — шаҳарга чиқишнинг иложи йўқ. Озиқ захиралари ҳам тугаган; уч нафар оғир касал ҳам бор. Батафсил видеода 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,400 views

Опубликован 1 февр.

Анталияда автобус йўл четидаги зовурга ағдарилди. Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланган. Анталия вилояти губернатори Хулуси Шаҳин ҳолат юзасидан баёнот берди. Унинг айтишича, жароҳатланганлар орасида аҳволи оғир бўлган йўловчилар ҳам бор. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,900 views

Опубликован 1 февр.

Хонанда Манзура 48 ёшида кўнглига йўл топа олган инсонни учратибди. Буёғи тўй эмиш🌹 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,200 views

Опубликован 1 февр.

Самарқандда йўл ўртасида рақсга тушган Жентра ва Onix ҳайдовчи ва йўловчилари жазоланди Улар светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида машинадан тушиб, мусиқа овозини баланд қўйиб рақсга тушган. 5 киши 3 суткага қамалди. Автомобиллар жарима майдончасига қўйилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,500 views

Опубликован 1 февр.

❗️Аристони борлар тенини тозалаб туриш керак, бўлмасам сиз электр энергияга 1.5 баробар кўпроқ пул тўлайсиз Яқинларга юбориб қўйинг 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

20,300 views

Опубликован 1 февр.

❗️Ҳужжатсиз уй-жойлар бўйича сўнгги “акция” Ўзбекистонда ҳужжатсиз ер участкаларини қонунийлаштириш ишлари давом этмоқда. Ортиқча ерлар, ҳужжатлар ва чегаралар масаласига Кадастр агентлиги ходими Баҳодир Мадяров изоҳ берди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,600 views

Опубликован 31 янв.

Хайрия қутисини ўғирлаган шахс ушланди ИИВга кўра, Янгиҳаёт тумани “Ташаббус” маҳалласи ҳудудидаги дўконлардан бири олдида ўрнатилган эҳсон қутиси номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумондор Д.И. қўлга олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва уларнинг якунига кўра қонуний қарор қабул қилинади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

18,400 views

Опубликован 31 янв.

Савдо марказдаги ёнғин соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилди Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда. Таъкидланишича, ҳолатни шахсан вазирнинг ўзи – генерал-майор А.Икрамов назоратга олган. Ёнғиндан сўнг ўтказилган дастлабки текширувлар давомида вайроналар орасидан бир нафар фуқаронинг жасади аниқланди — ФВВ 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,100 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5253545556•••60•••65•••70•••75•••80•••8384