TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT CHAT

Xidirov formati

@Xidirovformat

Linguistics

Naročniki301Trenutni naročniki
Sledene objave159Število indeksiranih objav
Nedavni doseg59,263Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 13 od 14 · 159 objav

Objavljeno 6. nov.

Диққат янгилик! Тошкент метрополитенида Республика Маънавият ва маърифат марказининг Турон банк ҳамколригида янги лойиҳа ишга тушди. Шу ҳақида социолог Сухроб Хидировдан батафсил. @xidirovformat

152 views

Objavljeno 6. nov.

Дунё аҳолисининг ярми 21-асрда туғилган. Шундай экан, 20-аср технологиялари билан 21-аср авлоди муаммоларига ечим излаш — бугунги реал ҳаётнинг талабларига жавоб бермайди. Чунки ҳар бир аср ўз авлодини, ўз дунёқарашини, ўз эҳтиёжини яратади. Агар илгари технология инсон қўлини кучайтирган бўлса, эндиликда у инсоннинг онгини, тафаккурини кенгайтириш вазифасини бажармоқда. Хозирги фаол авлод – “рақамлашган авлод” бўлиб улар ахборот, алоқа ва ишлаш услубини рақамли муҳит орқали шакллантирган. XX аср технологиялари эса индустриал жамият учун яратилган эди: конвейер, нефть, темир йўл, механизация. XXI асрда эса инсоннинг асосий қиммати – маълумот ва ижодкорлик хисобланмокда. Мана нима учун биз инновациялар устида жиддий бош қотиришга мажбурмиз. Инновация — бу шунчаки янгилик эмас, балки инсониятнинг янги босқичда тирик қолиш ва ривожланиш стратегиясидир. Янги давр янги фикрни талаб қилади, ва айнан шу фикр — келажакни белгилайди. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat

3,800 views

Objavljeno 5. nov.

Бу доруламон кунларга етиш осон бўлмаган. СССР парчаланиши арафасида халқимиз оғир синовларни бошидан кечирди. Ўша қоронғи йилларда турли ташқи ва ички манфаатдор кучлар мамлакатимиз тинчлигига рахна солишга уринишди. Айниқса, Фарғона водийсида юз берган воқеалар шунга ёрқин мисолдир. Ўша даврда баъзи разил кучлар миллатлар ўртасига фитна уруғини сочиб, қардош халқларни бир-бирига қарши қўйишга уринишди. Айниқса, бу ишни ўрис ва армани провокаторлар ўзбек дўпписини кийиб Месхет туркларига, туркларнинг кийимини кийиб ўзбекларга қарши таҳқирли ишлар қилгани натижада юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлгани, тинч аҳолининг қони тўкилгани ҳақида бу ҳужжатли фильмда гувоҳлар ҳикоя қилади. Бу фожелар халқимизнинг саботини, бағрикенглигини ва бирдамлигини синовдан ўтказди. Шундай мураккаб даврларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳам ўрни беқиёс бўлди — у зот эл-юртимизни тинчликка, сабр-тоқат ва иноқликка даъват этдилар, маънавий парокандаликни олдини олишда улкан хизмат қилдилар. Бугун эса ўша қонли воқеаларни эслаб, тинчлик ва барқарорлик қадрини янада теран англашимиз лозим. Афсуски, бугун ҳам ўша фитна қўзғатмоқчи бўлаётганларга ёки уларнинг ғояларига хайрихоҳлик қилаётганлар бор. Бу тоифалар тарихга бир назар ташласинлар — шояд тафаккур қилиб, ким ҳақ, ким ноҳақ бўлганини англаб етсалар. Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat

4,940 views

Objavljeno 4. nov.

Мана бўлар эканку! Бир тадбиркор шахсий эҳтиёжлари — Тўй ва Умра сафарининг пули — ўрнига жамият манфаатига сарфлаб, мактабга замонавий ҳожатхона қуриб бераётган экан. Ўзига минг шукр! Бу амал, фақат молиявий ёрдам эмас, балки ижтимоий масъулият ва маънавий етуклик намунаси сифатида хизмат қилади. Шундай ҳолатлар орқали олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари аста-секин халқимиз фитратига сингиб бормоқда. Улар нафақат моддий яратувчилик, балки маънавий ва ахлоқий меъёрларнинг ҳам амалда кўрсатилишига хизмат қилади. Миллатимиз янги фикрлар, замонавий ғоялар билан қайта жонланиб, соф ният ва амалий ҳаракатлар орқали ўзгаришларга интилмоқда. Ҳақиқий ижтимоий тараққиёт ва маънавий ривожланиш шунга ўхшаш амалий қадамлар орқали юзага келади. афаккур қилаётганимиз рост бўлсин! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

9,350 views

Objavljeno 4. nov.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилибди. Парижда Франциялик рассом Ив Кляйн (Yves Klein)нинг 1961 йилда яратилган “California (IKB 71)” номли кўк монохром асари 18,4 миллион еврога сотилибди. Бу Францияда сурат учун қўйилган энг юқори нарх ҳисобланар экан. Асар Кляйннинг машҳур “International Klein Blue” рангидан фойдаланилган бўлиб, 4 метрлик катта полотно ҳисобланар экан. Кляйн — XX асрдаги замонавий санъатнинг муҳим намояндаларидан бири бўлиб, фақат битта ранг орқали чексизлик ва ҳиссиётни ифода этган рассом сифатида танилган экан. Илтимос, дунё поездини шоприга айтинг, бир пастга тўхтаб турсин, мен тушиб қолай. 😄 Тафаккур қилиб бўлмайдиган воқеалар содир бўлмоқда жаҳонда, мен сизга айтсам. 😂 @Tafakkur3

4,080 views

Objavljeno 3. nov.

Бутун дунёдаги олий таълим муассасаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳолати профессор-ўқитувчиларни жиддий ташвишга солмоқда! Бугунги кунда таълим жараёнида сунъий интеллект воситалари, жумладан ChatGPT каби дастурлар, кенг қўлланила бошлади. Албатта, бу технологиялар тўғри ва маъқул йўналишда ишлатилса, ўқувчиларнинг изланиш қобилиятини ошириш, ахборотга тезроқ эришиш ва билимни самарали ўзлаштириш имконини беради. Аммо афсуски, кўплаб талабалар бу воситалардан ўқиш жараёнини енгил йўл билан ҳал қилиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Ўқитувчиларнинг кўп йиллик меҳнати ва билим беришдаги саъй-ҳаракатларига қарамасдан, айрим ўқувчиларнинг сунъий интеллектга ортиқча таянаётгани уларда мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш ва ижодий ёндашув қобилиятининг сусайишига сабаб бўлмоқда. Бу эса таълимнинг асосий мақсади — инсонни фикрлай оладиган, таҳлил қиладиган ва муаммоларга мустақил ечим топа оладиган шахс сифатида шакллантириш вазифасига жиддий таҳдид солади. Шундай экан, AI воситалари таълимда ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши керак, ўрнини босаётган восита сифатида эмас. Ўқитувчи — тафаккурни уйғотувчи, тарбия берувчи ва инсоннинг маънавий ривожланишига йўлбошчи; сунъий интеллект эса фақат маълумотни қайта ишлашда ёрдамчи бўлиши лозим. Агар бу мувозанат сақланмаса, келажакда биз билимдон авлод эмас, технологияга тўлиқ боғлиқ, фикрлаш қобилияти чекланган жамиятни кўришимиз мумкин. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

7,620 views

Objavljeno 31. okt.

#birdamjamiyat Агар чумолилар ўз жамоасига хавф етганини билишса дарҳол ишга киришадилар. Улар бирдамлик намойиш қилиб шу хавфни бартараф қилишга интилишади. Баъзида, бу йўлда анча-мунча "қурбонлик" келтиришга тўғри келсада улар хатарни йўқотмагунича тинчимайдилар. Айни шу жиҳати бизга ўрнак бўлиши керак. Биз хам хавф-хатарни сезишимиз билан бефарқ қолмаслигимиз керак. Ҳар биримиз жамоамиз, юртимиз ёки жамиятимиз учун масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Агар ҳар бир инсон ўз ўрнида фаоллик кўрсатса, бирлашиб, муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилса, биз ҳам чумолилар каби ҳар қандай қийинчиликни енгишимиз мумкин. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик — кучнинг энг катта манбаи. Шундай экан, хавфни ҳис этган заҳоти ҳар биримиз "мендан нима фойда бўлиши мумкин?" деган савол билан эмас, балки "мен нима қила оламан?" деган руҳ билан ишга киришишимиз керак. Тафаккур килайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @Tafakkur3

4,810 views

Objavljeno 30. okt.

Виртуал оламнинг ижтимоий-психологик хавф ва хатарлари Кибербулинг UNICEF маълумотларига кўра, дунё бўйича ёшларнинг тахминан 30 фоизи кибербулинг қурбони бўлган. Бу ҳолат депрессия, изоляция, ишончсизлик ва ҳатто суицид ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ота-оналар ҳамда ўқитувчилар болалар билан очиқ мулоқот қилишлари, киберхавфсизлик бўйича билим беришни йўлга қўйишлари зарур. Виртуал дунёга берилиб кетиш Америкалик невролог Кимберли Янг интернетга боғлиқликни руҳий касаллик сифатида таърифлаган. Интернетга ҳаддан ташқари берилиш ёшларнинг реал ҳаётдан узилишига, ижтимоий фаолликнинг пасайишига ва таълим самарадорлигининг тушишига олиб келади. Ахборот манипуляцияси ва фейк янгиликлар Pew Research Center маълумотларига кўра, ёшларнинг 64 фоизи ижтимоий тармоқлардаги ахборотни текширмасдан ишонади. Бу эса фейк янгиликлар орқали жамоат фикрини манипуляция қилиш, сиёсий ёки идеологик таъсир ўтказиш хавфини кучайтиради. Шунинг учун ёшлар ўртасида медиасаводхонликни ошириш, яъни ахборот манбалари ҳаққонийлигини баҳолаш кўникмасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Номаъқул контент таъсири Интернетда фильтрланмаган материаллар — зўравонлик, порнография ёки ёлғон ахборот — ёш онг ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, ахлоқий қадриятларни бузиши мумкин. Бу ҳолатлар шахснинг маънавий-психологик барқарорлигини издан чиқаради. Шу каби муаммолар ҳақида Социолог, Сухроб Хидировнинг фикрларини эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3

6,030 views

Objavljeno 28. okt.

Технологиялар ҳаётни ўзгартиради АҚШлик бир киши туғилган куни муносабати билан оила аъзоларидан жуда ўзига хос совға олди. У долтонизм (ранг ажратиш қобилияти бузилиши) касаллиги билан туғилган эди. Бу ҳолат туфайли у дунёни фақат қора, оқ ва кулранг тусларда кўра оларди, яъни ранларни фарқлай олмасди. Оила аъзолари унга замонавий технология асосида яратилган махсус кўзойнак — долтониклар учун мўлжалланган хроматик коррекцияли линзаларни совға қилишди. Бу турдаги кўзойнаклар спектрал тўлқин узунликларини филтрлаб, рангларни тўғри идрок этишга ёрдам беради. 66 йил давомида дунёни рангсиз кўриб яшаган инсон бу кўзойнакни таққанида биринчи марта табиат ва одамларнинг ҳақиқий рангларини кўрди. Унинг ҳиссиётлари — ҳайрат, қувонч ва миннатдорлигини — сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Бу воқеа бизга технология фақат қулайлик эмас, балки инсон ҳаёти сифатини яхшилашда қандай улкан аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатади. Шунингдек, ҳар сафар атрофимизга назар ташлаганимизда, кўриш, эшитиш, ҳис этиш каби Аллоҳ берган неъматларга шукр қилиб, уларнинг қадрини билишни унутмайлик. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

6,700 views

Objavljeno 25. okt.

Имом ал-Бухорий — Динимиз ва Миллатимиз Фахри Тез орада юртимизда улкан тарихий ва маънавий аҳамиятга эга байрам — буюк муҳаддис, ислом оламининг етук олими Имом ал-Бухорий бобомизнинг янгидан барпо этилган зиёратгоҳи — мега комплексининг очилиши бўлиб ўтади. Имом ал-Бухорий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини жамлаган ва ислом оламида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба — “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарини яратган буюк зотдир. Унинг илмий мероси бутун дунё мусулмонлари учун йўл-йўриқ ва маънавий нур манбаидир. Янгидан қурилган зиёратгоҳ — нафақат юртимиз фахри, балки дунё миқёсидаги ислом зиёрат туризмининг муҳим марказларидан бирига айланиши кутилмоқда. Бу муқаддас қадамжога ҳар йили миллионлаб зиёратчилар ташриф буюради. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни шундай буюк аждодлар ва муқаддас қадамжоларга эга юртда яратибди. Энди эса бизга — бу зотларнинг илмий меросига муносиб, маънавиятли ва адолатли авлод бўлиб етишиш вазифаси юкланган. Шу сабабли, азиз юртдошлар, биз бобокалонларимиз қолдирган илму маърифат йўлини давом этайлик ва уларга муносиб авлод бўлайлик. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

6,730 views

Objavljeno 25. okt.

“БИРИНЧИ ПИНГВИНГ” НАЗАРИЯСИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ? Назарияга асос шундай шакилланган: Антарктидада яшовчи пингвинлар муз ёқасида туриб, сувга сакрашга тайёрланишади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бир вақтнинг ўзида сакрамайди — чунки сув остида (моржлар, тюлен, китлар... хуллас уларни еб қўйишга тайёр турган йиртқичлар) кутиб турган бўлиши мумкин. Шу сабабли, ҳаммаси бир-бирига қараб кутиб туради. Кутилмаганда, бир пингвинг масъулиятни ўз бўйнига олиб, таваккал қилади ва сувга сакрайди ана ўша - “биринчи пингвин” бўлади. Агар у соғ-омон чиқса, бошқалар ҳам унинг ортидан эргашади. Агар у йиртқичга дуч келса — қолганлари эҳтиёт бўлишни ўрганишади. Мазкур назария кенг маънода, инновацияларни қўллашдан чўчимаслик, таваккалчилик, янгиликларни жорий қилишда унинг қийинчиликларига қарамай биринчи бўлиб синовдан ўтказиш ва жамият муаммоларга креатив ёндашиш орқали уларни ҳал қилишнинг замонавий усулларини ўйлаб топиш каби ёндашувларни ўз ичига олади. Биринчи пингвинг қандай бўлади? - Ҳар қандай хатарли вазиятларда биринчи бўлиб масъулиятни ўз зиммасига олади; - Янгиликни жорий қилишда ўрнак бўлади; - Мувафаққиятсизлик ва хатолардан қўрқмайди; - Саноқсиз хатолар, синовлар, ютуқлардан олинган тажрибалар охир оқибат ютуққа олиб келади. - Эришилган ютуқ бутун тизимнинг ривожланишига олиб келади. Шундай одам биринчи пингвинг бўлади. Жанубий Кореяда давлат хизматчилари томонидан инновацияларни самарали қўллашни қўллаб-қувватлаш учун “Биринчи пингвинг” мукофоти жорий этилган. Ҳар йили янгиликлари, инновациялари билан мамлакат ривожига катта хисса қўшаётган жасур ходимларга берилади. Мана нима учун Жанубий Корея дунёнинг ривожланган ўнта давлатидан бири. Биз эса ушбу назараяни ўз мамлакатимиз тарққиёти йўлида фойдалана олишимиз керак. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @tafakkur3

4,840 views

Objavljeno 24. okt.

Руҳий касалликларнинг жаҳон иқтисодиётига келтираётган зарари бир триллиондан ортади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 1 миллиард 95 миллиондан ортиқ одам, яъни ҳар еттинчи киши, руҳий бузилишлар билан яшайди. Энг кенг тарқалган касалликлардан бири бу — ташвиш, хавотир (тревога) ва депрессиядир. Ушбу касалликлар ногиронликнинг иккинчи асосий сабаби бўлиб, жаҳон иқтисодиётига йилига тахминан 1 триллион доллар ортиқ зарар етказади. Шу билан бирга, депрессия билан оғриганларнинг фақат 9 фоизи етарли даражада даволанади, психоз билан оғриганларнинг эса 71 фоизи зарур ёрдамни ололмайди. РБК маълумотларига кўра, Россияда, сўнгги тўрт йил ичида мамлакатда психологик хизматлар бозори 2,3 баробарга ўсиб, деярли 50 миллиард рублга етган. «Яндекс Услуглари» маълумотича, психолог маслаҳати учун ўртача нарх тахминан 4000 рублни (ўзбек сўмига 600 000 минг сўм)ташкил этади ва талаб ҳар йили 30% га ўсмоқда. Шу билан бирга, малакаси юқори мутахассислар, айниқса инқироз психологлари ҳали ҳам етишмайди. Дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам психологик хизматларга бўлган талаб кескин ортган. Афсуски, мамлакатимизда бу соҳадаги аниқ рақамлар ҳақида гапира олмаймиз. Шунинг учун ҳам Республикада психологик ёрдам фаолиятининг танқидий таҳлилини ўтказиш ва мавжуд ҳолатни ўрганиш, мавжуд психологик ёрдам кўрсатиш марказларининг фаолиятини оптималлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш, аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш миллий стандартини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва “Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатиш миллий маркази”ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича зарурат бор. Мутасаддиларимизни тафаккурга чорлаймиз! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

211 views
12•••1011121314