Nedavne objave
Stran 10 od 14 · 159 objav
Objavljeno 28. nov.
Жуда ғалати халқмиз! Роботларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш жараёни жаҳон бўйлаб жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда. Хитойда роботлар саноат корхоналарида кенг жорий этилган бўлиб, айниқса електроника, автомобилсозлик ва логистика соҳаларида катта самара бермоқда. АҚШда роботлар тиббиёт, фармацевтика ва қутқарув хизматларида фаол қўлланилмоқда. Японияда роботлар инсон парвариши (карегивинг), маиший хизмат ва саноатда кенг фойдаланади. Жанубий Кореяда роботлар таълим, хизмат кўрсатиш, логистика ва қурилишда жадал жорий этилмоқда. Германияда “Industry 4.0” концепцияси доирасида завод ва фабрикалар тўлиқ автоматлаштирилиб, роботлар юқори аниқлик талаб қиладиган муҳандислик жараёнларида иштирок этмоқда. Бизда эса эрмак, ўйин - кулги ва масхарабозлик воситаси сифатида фойдаланилмоқда. Яқин орада роботга ош дамлаш, шашлик, сомса пиширишни, қизиқчилик қилишни ўргатиб олсак бўлди, "олий" мақсадимизга эришган бўламиз. Тафаккур қиламаяпмиз! Социолог,Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat
Objavljeno 28. nov.
“MAROMIYLIK” LOYIHASI DOIRASIDA TRENINGLAR NAMANGANDA Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Namangan viloyati bo‘limi, viloyat mahallalari uyushmasi, viloyat Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi, viloyat Musulmonlar idorasi, “Nuroniy” jamg‘armasi hamda “Maʼrifat” targ‘ibotchilar jamiyati hamkorligida amalga oshirilayotgan "Maromiylik" loyihasi Namangan Davlat Texnika universitetida bo‘lib o‘tdi. "Maromiylik" loyihasi doirasida davlat xizmatchilari va ijtimoiy soha vakillari uchun “To‘ylar, oilaviy tantanalar, ma’raka va marosimlar o‘tkazilishini tartibga solish tizimini yanada takomillashtirishda davlat va jamoat tashkilotlarining roli” mavzusidagi tashkil qilgan seminar-treningimizdan maxsus lavha. @xidirovformat
Objavljeno 28. nov.
“MAROMIYLIK” loyihasi doirasidagi treninglardan videolavhalar. @xidirovformat
Objavljeno 26. nov.
Қамалдаги Тошкент Суратда Тошкентни ўраб турган ва газдан узилган иссиқхонлар жойлашуви харитаси. Иссиқхоналарнинг 1800 таси фильтрсиз ишламоқда. 3592 таси кўмирда иситилмоқда. Экология миллий қўмитаси platformauzb @Tafakkur3
Objavljeno 25. nov.
🇮🇷 Эрон пойтахтида барча ўқув муассасалари ҳаво ифлосланиши сабаб ёпилибди Теҳронда 24—25 ноябрь кунлари барча мактаб ва университетлар фаолияти тўхтатилди. Бу ҳавонинг жиддий ифлосланиши билан изоҳланмоқда. Ҳаво сифатини назорат қилиш компанияси маълумотларига кўра, пойтахтда 2025 йилнинг шу даврига қадар бор-йўғи олти кун тоза ҳаво ҳукм сурган. Нега бу хорижий тажрибани биз ўзимизда ҳам жорий қилмаймиз? @xidirovformat
Objavljeno 25. nov.
Пахта гулли лаган ва пиёлаларнинг сири Биз — собиқ Иттифоқнинг динсизликка асосланган сиёсат даврида ҳам ўз динний қадриятларига садоқатини йўқотмаган буюк миллатдирмиз. Атеистлар фикрича, гўё Ўзбекистон асосан пахта етиштиргани учун пахта бизнинг асосий рамзимиз бўлиб, шу боис ҳар куни ишлатиладиган миллий лаган ва пиёлаларга пахта гули туширилган, деб ўйлашган. Лекин халқимизнинг қалбида бу нақшлар оддий безак эмас эди. Айрим усталар бу нақшлар орқали “Роббим — Аллоҳ” деган эътиқодини пинҳона ифода этиб келишган. Ўша даврда дин душманлари хонадонма-хонадон кириб, Исломга оид ҳар қандай китобни топса ёқиб йўқ қилар, динга ишора этувчи жиҳозларни ҳам синдириб ташлар эдилар. Шунга қарамай, биз ўзбеклар сандиқларимизда ва уй анжомларимизда Аллоҳнинг номини шундай гўзал ва пинҳона тарзда нақшлаб қўяр эдикки, бундай маънавий ишоралар уларнинг хатто хаёлига ҳам келмасди. Бу — халқимизнинг эътиқоди, зеҳни ўткирлиги ва қадриятларига садоқатининг ёрқин ифодаси эди. Тафаккур қилайлик. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat
Objavljeno 24. nov.
Bayroq estefetasi doirasidagi yana bir intervyumiz. @xidirovformat
Objavljeno 24. nov.
#Диққат_тафаккур Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова сўнгги йилларда мамлакатга серқатнов бўлиб қолган россиялик санъаткорларни, улар томонидан амалга оширилаётган рус пропагандасини танқид остига олган эди. Бир неча йилдан бери биз айрим бир манқурт "санаоткорларимиз", "режессиёрваччаларимиз", маданият соҳасининг "жонкуяр"ларининг ўрис пропогандаси қурбони бўлаётганлигини танқид қилиб келамиз. Бу хавотирларимиз ўринли эканлигини хар сафар амин бўлмоқдамиз. Масалан, яна бир ўрис актёрини миллатимиз вакиллари шаънига айтган сўзларидан сўнг, ўз миллатини севувчи, зийрак ва теран фикрловчи Дилором Каримова каби зиёли санъаткорларимизнинг бир неча йил олдин куйиниб айтган сўзларини яна бир бор улашмоқчимиз, эшитинг ва тафаккур қилинг! @xidirovformat
Hashtags
Objavljeno 23. nov.
84 ёшли япон отахони билан суҳбат… Социолог сифатидаги прогнозларимиз шундан иборатки, Япониядаги каби бизнинг жамиятимизда ҳам яқин келажакда бу инсон айтаётган ижтимоий иллатлар тизими чуқур илдиз отади. Кузатишларимиз бу жараён юртимизда аллақачон бошланганини кўрсатмоқда, унинг фаол фазаси эса яқин ўн йилликда намоён бўлади. Шунинг учун маънавий қадриятларимизга келтирилаётган зарар масаласида ўта ҳассос ва масъулиятли бўлишимиз даркор. Хусусан: 1. Оилани қўллаб-қувватлаш тизимини қайта ислоҳ қилиш; 2. Ёшларда маданий онгни кучайтиришга доир дастурларни ишга тушириш; 3. Жамоат фаоллигини ошириш; 4. Рақамли саводхонликни кенгайтириш; 5. Кексалар тажрибасини жалб қилиш тизимини кучайтириш; 6. Узоқ муддатли маданий стратегиялар ишлаб чиқишни тезлатиш лозим. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformati
Objavljeno 22. nov.
Янги ўзбек фильмлари бирин-кетин YouTube'га жойланмоқда. Икки кун олдин "Баҳодир Ялангтўш" фильми жойланди (ўзбек ва рус тилларида). Қозоқ тақризчилардан эътирозлар бўлишини кутиб турганимда, руслардан норозиликлар ўқидим. Тақризчи озгина тарихни ўрганиб кўрмай, Ялангтўш ўйлаб топилган шахс деган қарорга келгани майли, империалистик ёндашув қилиб, осиёча "варварлик"ни тиқиштиргани кўнглимни айнитди. Майли, бошқа мавзуда ёзмоқчи эдим. Фильмнинг Самарқанддаги премьерасида қатнашгандим. Унда Бухоро хонлиги қудратли қилиб кўрсатилгани менга ёққан эди — сиёсий буюртмадир, тарихни бузишдир, лекин, очиғи, совет пропагандасидан қолган қолоқ хонликлар, аҳмоқ хонлар, лаганбардор вазирлар, бесўнақай аскарлар каби образлар жонимга теккан. Бу фильм ўша пропагандистик клишеларнинг тескариси — Бухоро хонлиги қудратининг чўққисида, Бухоро жуда улуғвор, чиройли шаҳар, ўзбек қўшинлари қудратли, хонлар жиддий, вазирлар ақлли, саркардалар жасур. Ўша йилларда минтақада бўлган геосиёсий воқеалар (жунғорлар ҳужуми, Ўрбулоқ жанги) ҳам катта аҳамиятга эга, кенг кўламлидир, дунёнинг бошқа давлатлари (Сафавийлар, Мин империяси, Рус подшолиги) диққат билан кузатмоқда. Реал тарихга қарайдиган бўлсак, у даврда Марказий Осиё ҳали қолоқлик домига тушмаган, лекин илгаригидай қудратли ҳам эмас эди. Фильмда кўрсатилган давр — XVII аср 40-йиллари Аштархонийларнинг энг гуллаган палласи эди. Аштархонийларнинг энг кучли вакили — Имомқулихон тахтда эди, ҳам шимолда, ҳам жанубда ғалабаларга эришаётган эди. Аштархонийлар даврининг икки энг машҳур сиёсатчиси — Ялангтўшбий Баҳодир ва Нодир Девонбеги ҳам шу даврда фаолият юритган. Фильмда тилга олинган бу шахсларнинг бари ақлли, тажрибали ва қудратли қилиб кўрсатилган. "Баҳодир Ялангтўш"нинг яна баъзи диққатга сазовор жиҳатлари бор: - қозоқ тарихий пропагандасига ўзига хос "жавоб" кўрдим унда — Ялангтўшбий ўзбек тарихига "қайтариб" олиняпти, ҳатто қозоқлар жуда фахрланадиган Ўрбулоқ жанги ўзбеклар ғалабасига айлантириляпти; ўзи у жангда 600 қозоқ ва 20 минг ўзбек жангчиси қатнашганига қарамай, шу пайтгача нега ўзбек тарихчилари эътибор қаратмаган, ҳайронман; - умуман, сиёсий мессижлар кўп — масалан, кадрдаги қозоқлар "ўзбеклар оғамиз" дейиши, шахсан хоннинг ўзи келиб, фитнани ҳал қилиб кетиши ва ҳ.к.; - хотирамда биринчи марта тарихий фильмда "ўзбек" деган ном бемалол, ғурур билан ишлатилиши — одатда ўзбек тарихий картиналарида бу номдан қочилади ("унча қадимий эмас, ўтмишда турк бўлганмиз, бухоролик бўлганмиз" каби мулоҳазалар натижасида бўлса керак). @AsanovEldar
Objavljeno 22. nov.
Тошконтимиздаги экологик вазият хусусида қисқача! Кўринг ва тафаккур қилинг! @xidirovformat
Objavljeno 21. nov.
БЕН КИНГСЛЕЙ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ДАҲОЛАРИ ҲАҚИДА БУТУН ДУНЁГА СЎЗЛАЙДИ Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. “Маърифат акс-садоси” туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди. Бен Кингслининг фикрларини эшитинг ва тафаккур қилинг! @xidirovformat