TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT CHAT

Xidirov formati

@Xidirovformat

Linguistics

Naročniki301Trenutni naročniki
Sledene objave159Število indeksiranih objav
Nedavni doseg37,344Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 11 od 14 · 159 objav

Objavljeno 21. nov.

Маънавий қадриятлар ва ёшлар онгига янги таҳдид: квест уйлари Зўравонлик, қотиллик, маняк таъқиби ва ундан қочиш, арвоҳлар ва мистик образлар, руҳлар, қонли қаср ва шафқатсизликка ундовчи бошқа саҳналарни ўзида жамлаган квест уйлари Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Тошкент шаҳри ва вилоятида 20 дан ортиқ шундай уйлар фаолият юритмоқда. Хўш, бу “уй”ларда қандай мазмундаги “кўнгилочар” хизмат турлари таклиф қилинмоқда деб ўйлайсиз? Социолог Сухроб Хидиров шулар ҳақида фикр юритади. 👉https://kun.uz/kr/34731067 Kun.uz расмий канали

227 views

Objavljeno 21. nov.

Италиялик рассом Салваторе Гарау кўринмайдиган ҳайкални 17 000 АҚШ долларига сотибди. Айтишларича, сотиб олган одамга ҳайкалнинн ҳақиқийлиги ҳақида сертификат ҳам беришган эмиш. 😁 Фирибгарликнинг бу даражада ёрқин намунасини ҳали кузатмаган эдим. Рассомчилик, ҳайкалтарошликни битириб, қора қозони қайнамай, иши юришмай юрган ўзимизни қоракўз мусаввирлар, зудлик билан Европага бориб, кўринмас асарлар яратиб, соққани босиб-босиб келинглар-чи. Қани, олға! 😉😄 @xidirovformat

4,059 views

Objavljeno 20. nov.

Аҳоли таркибида олий маълумотлилар улуши ортиши билан иқтисодий ўсиш, хусусан ЯИМ ўсиши ўртасида барқарор ижобий боғланиш мавжудлиги кўплаб тадқиқотларда тасдиқланган. Бу алоқани фақат дипломли мутахассислар сони билан эмас, балки таълим сифатининг ошиши, ўқитиш технологияларининг янгиланиши, инновацион муҳитнинг ривожланиши ва илмий-тадқиқот инфратузилмасининг мустаҳкамланиши билан изоҳлаш мумкин. Макроиқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, жамиятда олий маълумотлилар улуши ҳар 10 фоизга ошганда, ўртача ЯИМ ўсиш суръатлари тахминан 0,7–1,5 фоизга ошиб бориши кузатилган. Бунинг асосий сабаби — юқори малакали ишчи кучининг меҳнат унумдорлигини ошиб бориши. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши эса иқтисодий ўсиш моделларида энг муҳим драйверлардан бири ҳисобланади. Янги Ўзбекистонда учинчи ренессанс пойдеворини яратиш бўйича қилаётган ишларимиз ана шу тамойилларга таянади. Олий маълумотли кадрлар сонини кўпайтириш, зиёлилар учун имкониятларни кенгайтириш, янги технологиялар яратишга шароит яратиш — буларнинг барчаси мамлакатнинг барқарор ва юқори иқтисодий ўсишга эришишида ҳал қилувчи омил бўлади. Масалан, ОТМларга қабул квотаси мактаб битирувчиларига нисбатан 2016–2017 ўқув йилида 9 фоиз атрофида бўлган бўлса, 2025–2026 ўқув йилида бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди. Бу орқали таълим олиш имкониятлари кенгайди, рақобатни кучайтириш учун хусусий ОТМларнинг очилишига шароит яратилди. Илмий фаолият билан шуғулланган мутахассисларга устама тўлаш тизими жорий этилди. Булар билан бир қаторда таълим ва илм-фанни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Видеода Марказий Осиё мамлакатларининг йиллар кесимида олий маълумотлилар сони келтирилган. Ушбу маълумотларни ЯИМ ўсиш кўрсаткичлари билан солиштириш орқали таълим даражаси ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги боғланиш ҳақида батафсил хулоса қилиш мумкин бўлади. Келажак билимли авлод қўлида. Шу боис фарзандларимизни илмга чорлаш, уларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш — жамиятнинг келажакдаги фаровонлиги учун энг муҳим инвестиция ҳисобланади. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @xidirovformat

4,070 views

Objavljeno 18. nov.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги билан барчани табриклаймиз. Камина жонли эфирда ҳаяжонланиб-ҳаяжонланиб бир оғиз фикр айтди, камчиликлари бўлса, узр сўрайман. Хатога йўймассиз деган умиддаман. Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat

3,480 views

Objavljeno 18. nov.

"Мотивация" Ҳамма ялтираган нарса олтин бўлавермагани каби, ҳамма насиҳат ҳам тўғри бўлавермайди. Масалан, гўёки ўқиб амал қилса хар қандай камбағал одамни бой қилиши мумкин дея дунёга жар солинган, машҳур "Бой ота ва камбағал ота" асари муаллифи Роберт Киосаки ўзининг 1,2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қарзи борлигни тан ола туриб, шундай дейди... Киосакининн интервьюсни диққат билан эшитинг ва тафаккур қилинг! Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat

3,690 views

Objavljeno 18. nov.

Эркак тарбиясининг етишмаслиги феномени! Бу жараёни фақат оилавий эмас, балки ижтимоий муаммодир. Психология ва социология фанларида бу ҳолат “отасиз ижтимоийлашув” деб аталади. Олимлар Питерсон ва Паркерларнинг тадқиқотида отасиз ўсган ўғил болаларда мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ва стрессга чидамлилик даражаси паст бўлиши аниқлашган. Америкалик психолог Жордан Петерсон таъкидлайдики, ўғил бола учун отанинг ролини фақат тарбиячи эмас, балки “ҳаётдаги интизом ва жавобгарлик символи” сифатида кўриш керак. Шунингдек, мактабларимизда, социология тили билан айтганда “гендер дисбаланс” яъни эркак педагогларнинг етишмаслиги туфайли бугун эамиятимизда қатор ижтимоий муаммолар кузатилаяпти. Масалан: - Масъулиятдан қочиш, муаммони ҳал қилиш ўрнига ундан “қочиш” стратегияси. - Сабр ва меҳнат орқали натижага етишиш ўрнига тез натижа (масалан, кредит, лотерея, миграция) орқали етишишга интилиш. - Оилавий барқарорликнинг пасайиши, ажралишлар сонининг кўпайиши (Масалан, юртимизда 2025 йилнинг шу вақтига қадар 105 000 никоҳ қайд этилган, аммо судларга 52 507 таси никоҳдан ажратиш бўйича ариза топширган, 27 578 таси эса расман ажрашган). Бу ҳолатларни маскулин идентичлик (эркаклик шахсияти)нинг инқирози деб ҳам баҳолаш мумкин. Яъни, - Эркаклик меъёрлари ноаниқлашади; - Эркак ўзига хос ролини топа олмайди; - Натижада пассивлик, тушкунлик ва ижтимоий лоқайдлик кучаяди. Бунга қандай ечим қилиш мумкин? 1. Умумтаълим мактабларида эркак уқитувчилар учун ойлик маошини сезиларли ошириш; 2. Ёшлар учун ижобий эркак образларини яратиш: оталар, устозлар, жамоат етакчилари. 4. Эмоционал таълим — ўғил болаларга ҳиссиётни англаш ва бошқаришни ўргатиш (бу кучсизлик эмас, ақл билан қарор қабул қилиш қобилиятини оширади). (Мактаб психологларига махсус дастур билан) 5. Ижтимоий лойиҳалар — “Ота ва бола” форматларидаги тренинглар, мактабларда эркак тарбиясига қаратилган дастурлар. 6. Психологик саводхонлик — ёшларга стрессни енгиш, сабр ва интизомни шакллантириш бўйича таълим бериш. Хуллас, эркак тарбиясини кўрмаган авлоддаги бу ҳолат — шахсий айб эмас, балки ижтимоий тизимдаги бўшлиқ натижаси. Шунинг учун ечим ҳам фақат оилада эмас, балки таълим, маданият ва давлат сиёсат даражасида ҳам изланиши лозим. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @xidirovformat

197 views

Objavljeno 17. nov.

Мотивация Россияда ишлаб юрган мигрантдан мотивацион нутқ! Ёшларимиз эшитиб тафаккур қилишсин! @xidirovformat

9,180 views

Objavljeno 16. nov.

Россия Давлат Думасининг маълум қилишича, "Чебурашка" нинг миллати — яҳудий. Россия Давлат Думасида Чебурашканинг «миллати» ҳақида кутилмаган баҳс юзасига келди. Қўмита раиси Андрей Макаров уни яҳудий деб атади, чунки қаҳрамон Совет даврида асосан Исроилдан келган апельсин қутисидан топилгани айтилган. Бошқа депутатлар эса СССР цитрус меваларини Испания ва Марокашдан ҳам импорт қилганини билдириб, бунга қарши чиқишди. Макаров эътирозларга жавобан Марокашдан асосан мандарин келгани, Испаниядан эса ўша пайтда импорт амалга оширилмаганини айтиб ўтди. Англаганингиздек, болалар учун ишлаб чиқариладиган мультфильмлар аллақачон сиёсат қуроли, ижтимоий дастурлаш инструменти сифатида фойдаланиб келинмоқда. Бунда ишлаб чиқарувчи томон истеъмол қилувчи томон онги ва шуурини ўз манфаатларига мослаштиришга ҳаракат қилади. Совет иттифоқи даврида ишлаб чиқилган “Чебурашка” номли тўқима мультфильм қаҳрамони ҳам бекорга исроилдан келган қилиб яратилмаган эди. Бу орқали ғоя муаллифлари ўша даврдаёқ ёш авлодда уларнинг мамлакатига нисбатан эмоционал боғлиқлик ҳосил қилишни кўзлаган эдилар. Мультфильмлар хоҳлаймизми-йўқми, ижтимоий инженериянинг энг таъсирли инструментларидан бири бўлиб у — узоқ муддатли ижтимоий онгни шакллантирувчи восита ҳамдир. Шундай экан: - давлат ўз миллий кино, мультфильми ва анимацион фильмларини ишлаб чиқариш учун сармоя киритиши; - сценарий мутахассислари, аниматорлар, миллий ғоя мутахассислари, социолог ва психологларни тайёрлаши; - контент орқали ўз қадриятларини мустаҳкамлаши даркор. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3

3,650 views

Objavljeno 15. nov.

2-qism. 📽 Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi bo‘lim boshlig‘i S.Xidirov nutqidan: 🔴 G‘ijduvon tumani yangiliklarini kuzatishda davom eting! 🌍Veb-Sayt |👉Telegram |💬Facebook | ▶️YouTube |

241 views

Objavljeno 14. nov.

Бугун, 14-ноябрь "Халқаро социологлар куни” Жамиятда кечаётган ижтимоий жараёнларни илмий асосда таҳлил қилиш, аҳолининг эҳтиёжлари ва турли ижтимоий тенденцияларни аниқлаш, уларни прогнозлаш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларига ишончли маълумотлар тақдим этишда социологларнинг ўрни беқиёсдир. Соҳа вакилларининг жонкуярлиги, профессионализми ва олиб бораётган тадқиқотлари туфайли юртимизда ислоҳотлар жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Шубҳасиз, социологларсиз жамият ривожи, ижтимоий барқарорлик ва стратегик режалаштириш учун мустаҳкам илмий пойдевор яратиш мумкин эмас. Ҳурматли социологлар, касбий фаолиятингизда муваффақиятлар, янги илмий ютуқлар, юқори натижалар ва ижтимоий тараққиётга қўшаётган ҳиссангизда бардавом илҳом тилайман. Байрамингиз муборак! Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),Доцент Сухроб Хидиров. @xidirovformat

8,140 views

Objavljeno 13. nov.

📇"Sharing economy" — ma'naviy jihatlar. 👕 Aksariyat odamlarning kiyim javonida kiyilmaydigan liboslari ko'p. Ularni muhtojlarga ulashish bu — "Sharing economy". ✈️Batafsil Bizning sahifalarimiz: 🕊Telegram📱Instagram📺YouTube📱Facebook

217 views

Objavljeno 13. nov.

"Bayroq estafetasi" doirasida g'arbiy yo'nalish bo'ylab harakatlanayotgan O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i Buxoro viloyatidan rasman Navoiy viloyatiga o'tdi. @xidirovformat

193 views
12•••91011121314