TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach9,604Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 44 of 83 · 993 posts

Posted Apr 4

"Мы сейчас видим "смерть экспертных знаний": подогреваемый "Гуглом", "Википедией" и блогами коллапс всех границ между профессионалами и дилетантами, студентами и учителями, знающими и задумывающимися - иными словами, между людьми, которые чего-то добились в своих областях, и людьми, которые не добились ничего. Я не говорю, что умрут сами по себе специфические знания, которые выделяют некоторых людей среди прочих. Никуда не исчезнут ни врачи, ни юристы, ни инженеры, ни другие специалисты в разных отраслях. Я боюсь, что умирает (или уже умерло) отношение к экспертным знаниям как к чему-то, что заставляет задуматься или изменить отношение к жизни". © Alexey Spectre Вот полностью согласен. За одним дополнением - весь этот воинствующий дилетантизм для Земли. На Элизиуме понятие экспертности останется.

679 views

Posted Apr 4

Ҳа, дунёни иккига бўлишяпти — қора халқ учун ва Элизиум қисмига. Шунинг учун илмга йўл ҳам тўсиляпти. Масалан араб тилига. Чунки чинакам эркинлик тил орқали. Ундан ташқари, араб тили билан Қуръон тилини ҳам ажратиш керак, алоҳида жаҳд қилиб ўрганиш керак.

752 views

Posted Apr 3

Жамият ва гуруҳлар тартибли тизимли онгли ҳаракати вужудга келаётганини тизим баъзи бир маркерларга қараб билади. Фарзандларимга қайтарадиган нарсам, бошқалар билан қўшилишиб пул йиғмаларинг, бошқалар билан қўшилишиб спорт ўйинлари ўйнамаларинг, дейман. Ўзбеклар пул йиғадиган бўлса, уларнинг бўйнига осонликча "байтулмол ташкил қилибди булар, терроризмни молиялаштиришмоқчи", деган иддаоларни қўйиш мумкин. Спортзал эса янги адептларни вербовка қилишга, шпикларни ажратишга осон жой. Эслайлик, "Вагнер" ҳам қамоқхоналардан ташқари спортга, айниқса жамоавий спортга қатнайдиганларни ёллашга ўтишган эди. Хуллас, бу классика, китобда ёзилган "қизил байроқ"лар, маркерлар, буни англаш учун одам пешонасида ўнта юлдуз бўлиши шарт эмас, — уйда йога қилларинг, общак/черная касса, деган нарсаларга аралашмаларинг... Лекин общакни кенгроқ маънода тушунса бўлади. Масалан, шерик сифатида эгалик қилаётган компаниянгизда ҳам "ривожланиш учун", деган баҳоналарда фойда сифатида тарқатилмайдиган пулларни сақлаб қолинишига қарши бўлишингиз мумкин. Масалан, дивидендга 1000 доллар чиқиши керак, лекин 200 доллари фирмада қолади, "ривожланиш"га, деб айтилади. У пул нима бўлади, талон-тарожми, ёки бошқами. Агар шундай сақланиб қўйилса, мақсадли ишлатилиниши лозим бўлади. Лекин яна юқорироққа кўтарилсак, давлат бюджетлари ҳам ҳудди шундай. Қарши тарафнинг, душман тарафнинг, ёки мустамлаканинг ("учинчи дунё", "ривожланаётган" давлатнинг) бюджети ҳам тўлалигича сарф бўлиб кетиши керак: ўғирланадими, инфраструктурага ишлатилинадими, кредит тўловларини тўлашга ишлатадими, муҳими, қўлида капитал аккумуляция бўлмасин, фақат шу йилни яшашга етсин, керакли лойиҳаларни амалга ошириш учун эса қарз олсин, назорат остида бўлсин. Бу ҳам урушнинг, назоратнинг, ривожланишнинг олдини олишнинг таъсирчан усули. Бу борада бошқа мулоҳаза пайдо бўлади. Хўп, шунча "ўғирланган" пуллар, шунча "коррупция", криптовалюта операциялари, қиморга алоқали транзакциялар ростан ҳам ўғирланган маблағларми, ёки кимдандир беркитилган транзакцияларми? Балки ҳалиги "ўғирланган", деган пуллар бошқа мақсадларда ишлатилгандир, экипировка олишга, қурол-яроқ заводини қуришга ва ҳоказо ва ҳоказо. Бу эски схема, Совет Иттифоқи нафақат ҳарбий бюджетни армияга сарф қилган, балки бошқа идора ва вазирликларнинг бюджетини ҳам ҳарбий соҳага кетказган, шу тариқа асл кучини беркитган, ниятларини ошкор қилмаган, дезинформация қилган. Тизим, деганда кенг маънони тушуниш керак, Франция разведкасими, Хитой ГРУсими, бошқами, қолаверса, бундай маркерлар ҳам талайгина, булар умумий мулоҳаза эди.

834 views

Posted Apr 2

Шаҳримиз дўконларида

751 views

Posted Apr 2

967 views

Posted Apr 2

Яна "Ислом университети" мавзуси. Ушбу Тель-Авивдаги дорилфунунда рўмол ўраш мумкинмикин? Ëки таъқиқланганми? Айтишларича, Ўзбекистонда энг яхши диний таълим СНБнинг ўқишида бўлган экан. Душманларимизга қараб, шу хулосага келаманки, улар мусулмонлар билан жиҳодга кирганларини тан олишади, бу ҳақида ҳеч қандай иллюзиялари йўқ. Ҳар бир ҳаракатлари урушнинг турли кўринишидаги ҳаракатлар. Онгли равишда мобилизация қилишади ва ҳоказо. Биз эса "яхши ният" қилайлик, деб кўзимизни шамғалат қилишга рози бўламиз.

886 views

Posted Apr 1

Қиморни парламентимизда "таъқиқлаш ечим эмас", деган баҳона билан "ҳалол"ашди. Бу менга бир анекдотни эслатди: Жуҳуднинг ўғли, "дада, мен бир йигитни севиб қолдим", дейди. Адаси эса, "севгилинг чулчул ҳасса бўлганми?" деб сўрайди.

779 views

Posted Apr 1

Мустамклакада пойтахт катта бўлади, қишлоқлар керак эмас. Москва, Истанбул ва ҳоказо. Қишлоқлар, ҳудудлар қиммат нарса. https://www.youtube.com/shorts/Rm6kPonSQwA

826 views

Posted Apr 1

Сўраганлар учун... Хазарлар - яҳудийлик динини қабул қилган туркийлар. Ашкиназ еврейлари - Европага кўчиб ўтган хазарлардан шакллантирилган сиёсий миллат. Сефард еврейлари - Андалусдан қочган яҳудлардан шакллантирилган сиёсий миллат. Яҳудийлар - дини бирлик, Мусо алайҳиссаломга туширилган шариатни ўзгартириб, янги таълимот ясаб олганлар. Бани Исроил - қавм, этник гуруҳ. P.S/ Эронийлар - шиа мазҳабини қабул қилган туркийлар.

519 views

Posted Apr 1

Ашкенази, исроиллик, хабадчи ва ҳоказолар фақатгина идеологиялар — ҳозирги замонда дунёнинг исталган жойида, масалан, ўзбекларнинг нусҳасини яратиш мумкин, бу технология масаласи.

756 views

Posted Mar 31

Бел оғриғининг сабабларидан бири, кўп ўтиришимиз — компьютер олдидами, автомобилдами. Шу сабаб русчада "подвздошно-поясничная мышца", деб аталадиган мушаклар гуруҳи давомли қисқарган ҳолда бўлади. Тик турганимизда эса ҳалиги қисқариб, қотиб қолган мушаклар тосимизни қийшайишига олиб келади, натижада бел дисклари нервларни сиқа бошлайди, оғриқ пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун ҳалиги мушакларни чўзиб туришимиз керак. Машқларни видеода кўриш мумкин. Яъни, оғриқдан қутилиш учун олдинга эгилмаймиз. https://www.youtube.com/watch?v=klXvWz2zSVM https://www.youtube.com/watch?v=lxgAuIh40Nw https://www.youtube.com/watch?v=fQf_w14OO2c * * * Яна ҳалигининг давоми, биз нотўғри пиёда юрамиз. https://www.youtube.com/watch?v=m8QJZYZ7jow https://www.youtube.com/watch?v=Lc814g3dNuM

1,110 views

Posted Mar 31

Ислом стандартларни белгилайди. Масалан, замонавий жамиятда аёл ҳаддидан ошаётганини, одобсизлик қилаётганини қаердан билиш мумкин? Йўқ ундай талаблар. Ислом эса буни кодификация қилиб берган, эркак, ё аёлнинг гормонал ҳолатига, сиёсий фонга қараб ўзгаришини олдини олган. #h

745 views

Hashtags

12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4243444546•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8283